Акром Малик «Жангчи» Тарихий-бадиийкисса

Биринчи боб

Уй соҳибининг касали зўрайди. Йўталганда ўпкаси узилайдейди. Балғам қонга айланганда бека аҳволнинг оғирлигинианиқроқ ҳис этди. Тўққиз яшар ўғли касал отанингатрофида зир югуради. Кир латта билан оғиздан отилганқон теккан лаб ва соқолни артади.

Қуёш куйдиради. Саҳро шамоли шаҳар бўйлаб қайноққумни кунда бир бор элайди. 

Она ҳовлининг ўртасига тиз чўкиб қўлини кўтариб ўзхудосига ёлворади:

– Эй қуёш! Эй оламнинг нури! Эй ҳаётбахш илоҳ! Чўлниқақратган сенсан, водийни яшнатган сенсан! Менингкамбағал эримга ёвуз худолар ҳужум қилди. У қон туфлаб, йўталяпти. Ўзинг хизматкорларингга айт, эримнитузатишсин!

Қуёш эса қорайиб, юзлари сўлган, озғин ва қувватсизаёлнинг дуоларини ижобат қилиш у ёқда турсин, эшитмагандек ёки энсаси қотгандек нурини янада қайнатибсепади. Аёлнинг аъзои баданига алангали сел ёғади. У эсаэрим ўлса, қандай яшайман дер, кўпроқ тўққиз яшарўғилчасининг қисматидан даҳшатга тушарди. Шунга бирданэрини унутиб, ўғли ҳақида нола қилиб кетди:

– Эй қуёш! Фиръавннинг отаси! Эрим ўлса, боламни қандайбоқаман? Мени ким хотинликка оларди? Чўри бўламанми? Болам қулга айланадими?.. 

Аёл куйиб йиғлади. Қуёш эса бирор марҳамат кўрсатганиунчалик шошилмаётгандек эди.

Бола онасига қараб, унинг офтоб нурида ҳалок бўлишиниидрок этди.

– Она, юринг, юринг. Қуёшда ўтирманг! Отамга қаранг…

Она илтижодан тўхтаб, нурсиз кўзлари ила боласига назарсолди: бола озғин, тилларанг сочи елкасига ўсиб тушган, бўз кўйлаги тиззасига тушган, ёғоч кавуш товончалариниёрган, аммо юзи тоза эди.

– Она, қуёш сизни эшитмаяпти. Неча кундан бери ундансўраяпсиз. Қаранг, қорайиб кетдингиз. Отам қимирламайқолди.

Аёл шошиб эрининг бошига борди. Бемор нафасолмаётгандек жим ётар, аммо пешонасини данакдек тер босган, соқоли оғзидан оққан қон билан бўялганди.

Аёл кўзага латта тиқиб, намлади, эрининг манглайигабосди. 

Гапиришга ҳоли йўқдек ёки гапиравериб ҳафсаласи пир бўлгандек бу ишни жим, сассиз бажарарди. Бола эса каттакўк кўзларини дам отасига, дам онасига қадаб, сўради:

– Она, отамни ким қутқаради? Қуёш худо бўлса ҳам, бизбилан иши йўқ. Бирор яхшироқ худодан сўраш керакмикандейман…

Она ўғилчасига маъюс кўзларини тикди, назарида, бу гапниайтишга бола ҳали болалик қиларди, бироқ эсинитаниганидан бери оиласини қора ҳаётда кўраётган гўдакдан, албатта, шундай гап чиқиши табиий эди. Чунки бошгакелаётган машаққатлардан қутқарадиган ҳамма кучларуларни ҳар сафар умидсиз қолдирган. Бу ҳолда, бола фикриҳам на қуёш, на ой, само, на чақмоқ, на бирор бут уларгаёрдам бера олмаслигини тушуниб бўлганди.

– Болажоним, бошқа кимдан кўмак сўраймиз? Бизга ким ёрдам беради?..

Бола жим бўлиб қолди. 

Ташқаридан отнинг кишнагани, кимнингдир бўралаббўкиргани эшитилди. Она қўрқувдан сапчиб туриб, айвонгаотилди. Бола ҳам эргашди.

Эшик вазифасини ўтаётган буталар бойлами ерда ётар, бел бўйи кўтарилган деворнинг бир неча қадами ерга қулаган, ҳовлида эса уларнинг хўжайини бўлмиш Сақиф Ғобанингикки навкари отда турарди. Навкарларнинг важоҳати хунукэди.

– Ашиа, эринг қани?

Ашиа ранги докадек оқариб эгилди:

– Жанобим, эрим касал…

– Касал?! Нега ҳали тузалмади? Нега?

– Касали оғир, жанобим. Қон туфлаяптими?

– Қон туфлаяпти? – катта навкар сўкинди. – Одам бўлмайди, шекилли, бор, олиб чиқ! 

Ашиа йиғлади:

– Жанобим, эрим ўрнидан туролмайди…

– Ўрнидан туролмайди? Сен судраб чиқ!

Ёш навкар отдан сакраб тушиб, кулбага кирди. ОрқасиданАшиа югурди:

– Улуғ Амон ҳақи, улуғ Ра ҳурмати, раҳм қилинг! Эрим ўлибқолади!

Катта навкарнинг қаҳри қайнади:

– Муқаддас Амон ва Ранинг номини ҳаром тилингга олма! Сенинг аждодларинг Мусо ва Ҳорунга эргашиб, уларни рад қилишган! Сенлар Мусо ва Ҳоруннинг худосигатопингансанлар! 

Ашиа ерга йиқилиб изиллади:

– Жанобим, биз тавба қилганмиз! Тавба қилганмиз! Амон, Рага қайтганмиз!

– Жанг қилиб юртларингни босиб олганимиздан кейинми? Алдаяпсан!

Ёш навкар уй эгасини ёқасидан судраб чиқди. Касалнингйўталишга ҳам ҳоли қолмай, оғзидан қорамтир қон сизарди, навкар уни тупроққа белаб ерга отди.

Ашиа эрининг бошини қучоқлаб ўкраш аралаш нола қилди:

– Жанобим, подшоҳимиз Жолут бизни афв этдилар-ку! Сизлар асир эмассизлар, қул эмассизлар, дедилар-ку! Нега бизни бу қадар азоблайсиз!

Катта навкар жирканиб вишиллади:

– Подшоҳимиз Жолут марҳаматли, бироқ биз бунга розиэмасмиз. Сенлар кабиларни яшашга қўйиб берганимизгараҳмат де! Қани Мусо, қани Ҳорун! Сенлар Яҳудо болалариайтганини қилиб юрардинглар-ку!

Ашиа бошқа сўз айтмай эрининг бошини қучоқлаб фақатйиғларди. Бола эса қотиб турарди.

Катта навкар оти билан эр-хотиннинг бошига келди:

– Эй Ашиа, қоч! 

– Нега, жанобим?

– Савол беряпсанми? – катта навкар қутуриб, шеригигабуюрди. – Болани ол!

Ёш навкар болага қараб юрди. Ашиа додлаб, эрини ташладива ўғилчасига отилди. Катта навкар уй эгасини отда ўтирганкўйи найзасининг учи билан туртиб кўрди.

Бемор ингрангандек бўлди. Катта навкар найзасини даст кўтариб, беморнинг юрагига санчди: найза унинг кўкрагинитешиб ўтиб, ерга санчилди, қотил бир зарб билан найзасинисуғуриб олди. Қора қон аввал булоқдек отилди, кейинжилғадек ёйилиб оқиб ерни қоплаб, кўлмакка айланди. Уйэгаси юзи, соч-соқоли қонга буланиб, икки марта қимирладива жим бўлди. 

Ашиа боласининг маҳкам қучиб музлади. Боланинг нафасиқайтиб кетди.

– Она, она, отам… – дедию, ҳушидан кетди.

– Бир ҳафтадан бери касал! Фойдаси тегмайдиган ит бизгакеракмас! Эй бева! Эрингни тез кўмиб, эрта тонгда болангбилан ишингга етиб бор! Йўқса, боланг ҳам, сен ҳамўласан! 

Ашиа унинг бирор гапини идрок этмас, ваҳшиёна товушэлас-элас қулоғига чалинар, у ўғилчамга найза санчилмасиндер эди, ҳолос.

…Ярим соатларда Ашиа ҳушига келди. Ўғилчаси отасинингбошида ўтирарди. Қўшнилар ҳамма воқеани кўрдилар, аммоҳеч ким бу лаънатланган ҳовлига киришга журъат этмади.

Ашиа бир нафас ўйлади. Қўққис руҳида бир жасорат пайдобўлгандек. Дам тафти пасайиб бораётган қуёшга, дам қонҳалқоби ичида ётган эрининг мурдасига, мурданинг юзинисилаётган боласига боқди-да, қаердандир қувват келиб, даст ўрнидан турди:

– Роқиб, ўғлим, менга ёрдам бер!

Роқиб онасига қараб, ундаги дадилликни сезгандекитоаткорлик билан унинг олдига келди. 

Она-бола эшикни кўтариб, маййитнинг олдига қўйишди, биргалашиб мурдани эшик устига думалатиб чиқаришди. Ашиа эрининг кийимларини ечди, авратини тўрт қават латтабилан ёпди, эрининг чап кўкси чуқур очилиб, тагикўринарди.

Катта хумни келтириб, она-бола ёғоч чўмичда жасадустидан аввал бир сидирға сув қуйиб чиқишди, сўнг Ашиаўликни бошидан ювишга киришди. Роқиб сув қуйиб турди. Мурдани поклаганларидан сўнг, ҳовлининг ўртасиникавлашни бошладилар.

Қуёш ботди. Ой чиқди. Ашиа шошиб ишлар, Роқиб эса кўзиюмилиб, ухлагиси келарди. Эрталабдан буён туз тотмаганбўлсалар-да, иштаҳалари таом истамасди.

…Роқиб уйғонганида онаси отасини ўзи кавлаган чуқургақийналиб судрарди. Тун ярмига оқкан, чигиртка чириллар, ой дум-думалоқ бўлиб, қизариб қараб турарди.

Роқиб тез бориб, онасига кўмаклашди. Аёл анча чуқур қабрқазган эди. Мурдани секин тушириш имконсиз эди, шунингучун ўликни чуқурга ташлашди. Жасад юзи билан тушди. Ашиа қабрга кирди ва эрининг юзини тепага қаратди ваунга гапирди:

– Эй менинг бечора эрим! Биз Мусонинг йўлидан жонсақлаш учун воз кечгандик. Аммо хорландик. Мусо бизнингаждодларимизни фиръавндан қутқарган эди, у бизгаўзимизни ҳимоя қилишни ўргатган эди, коинот биргинаИлоҳ яратган деган эди, биз эса яшаб қоламиз деб ундан юз ўгирдик, яшаб қолдик, лекин таҳқирландик. Сизни итдекўлдиришди. Эй менинг шўрлик эрим! Мусонинг гаплариҳақ экан, буни бугун билдим.

Ашиа қабрдан чиқда ва уни тупроқ билан тўлдиришгакиришди. У қабрга тупроқ ташларкан, гапирарди:

– Эй менинг жангда шараф-ла ўлмаган эрим! Сизнинготангиз ҳам, менинг отам ҳам Яҳудо қавмининг аслзодалариэди. Бизни эса душманлар хорлади. Душманлар эмас, бизўзимизни хорладик. Роқиб, болам, отангни кўм!

Роқиб ҳам тупроқ ташлай бошлади.

– Роқиб, ўғлим, сенга асл ҳақиқатни айтаман, – Ашиа ҳамишлар, ҳам сўзларди. – Сен бизга ёрдам берадиган бошқахудо йўқми, деб бугун сўрагандинг, болам. Шундай Худо бор. Уни бизга Мусо деган бир пайғамбар танитган эди. БизМусога эргашиб, ўша якка Худога сиғинардик. Аждодларимиз сиғинарди. Мусо эса Худонинг гапларинибизга етказиб турарди.Мусо Худонинг бир Китобини ҳамолиб келди, аждодларимиз кўп осийлик қилишди, аммоХудо ҳам, Мусо ҳам кечирди. Мусонинг даврида бизнингбобокалонларимиз қавмнинг аслзодаси эдилар. Мусоаждодларимизни урушга чорлади, гоҳ уни рад қилишди, гоҳқабул қилишди. Қабул қилишганида шу шаҳарниэгаллашди, биз шу ерда яшаб қолдик. Аммо Мусо, унингукаси Ҳорун ҳам оламдан ўтгач, аждодларимиз бу йўлгатескари юришди. Худонинг Китобида айтилган ишларнибажаришмади, Худо бизни жазолаб, Балсисо қавминингзолим подшоҳи Жолутни устимизга юборди. Жолут бизниосон енгди. Биз аслзода эдик, отамни ўлдиришди, сенинготанг ва мени тирик қолдиришди, чунки, биз Мусонингйўлидан чиқиб, қуёшга сиғинишни бошладик.

Бироқ Жолут бизни аввал Мусо йўлида бўлганимизниунутмаган, агар Мусонинг йўлига қайтсак, қудратгакелишимизни билади, шунинг учун тинимсиз бизни эзибкеляпти. Роқиб, болам, отангни хорлаб ўлдиришди, бизЖолутнинг Сақиф Ғоба деган саркардасининг қўлида ўнйил қул бўлдик, энди бундай бўлмайди, қочамиз!

Она-бола қабрни кўмиб бўлишди. Роқиб онасининггапларидан карахт эди. У тинмай шивирлаётган онасинитаний олмаётганди.

– Роқиб, эрйигит бўл. Мадяндан нариги томонларда Шамуилдеган киши Мусонинг йўлига одамларни чақираётган экан, унинг олдига борамиз.

– Қачон, она?

– Ҳозир кетамиз.

Ашиа кулбасидан ихчам тугунча кўтариб чиқди ва ўғлиниетаклаб, саҳро томонга югурди… 

Тонгга яқин улар саҳрога кира бошлашди. Шаҳар тугаб, қақроқ дашт келди. Ашиа кунботардан чапга қараб юрарди. Энди унинг мадори қуриб борар, оёқлари чалишиб, йиқилай-йиқилай дер, Роқибга суяниб қоларди.

Орқадан отлар дупури эшитилди. Уларнинг қочгани фошбўлгани аниқ. 

Саноқли лаҳзаларда отлиқлар етиб келди. Энг олдиндагиотлиқ уларни қувиб ўтиб, қўлидаги қамчини аямай уларгақараб сермади. Қамчи Ашианинг юзига тегиб, из қолдирди, бурни қонади, аёл ҳушдан кетди. Роқиб онасини ҳимояқилиш учун ўзини кейинги қамчига тутди. Бола ҳам зарбданўзини йўқотди. Отлиқлар уларни бир кишидан олиб, эгаргабосиб, шаҳарга қайтдилар.

Иккинчи боб

…Роқиб кўзини очиб, елкасидаги аччиқ оғриқни ҳис этди. Бошини кўтарди. Улар шаҳарнинг маҳкама майдонидаэдилар. 

Атрофда одамлар  кўпайиб борарди. Хизматкорлармайдоннинг юқори қисмига ўриндиқ ҳозирлашмоқда. Буерда она-болани суд қилишади.

Роқиб ҳушсиз ётган онасининг елкасидан оҳиста туртди:

– Она, турақолинг, она…

Ашиа кўзини очди ва сесканиб сапчиди. Аъзои вужудиқақшарди. Қуёш тиккалаб келмоқда. Аёлнинг оёғикишанбанд этилганди. Қамчи зарбидан бир-икки жойиданқон сизган, юзи шишган, чап кўзи буткул бекилиб қолганди. Ашиа боласини қучоқлади:

– Роқиб, соғмисан, болам?

– Она, юзингиз шишибди…

– Роқиб, эшит, болам, ақлли болам, ўзимнинг жасур ўғлим! – Ашиа ўғлининг қулоғига шошиб шивирлай бошлади. – Бизни судлашади. Сен қўрқма. Сен ҳеч нарсани билмайсан. Сен жим тур. Қандай ҳукм чиқарадилар, билмайман, аммосен Мусонинг йўлини изла, болам. Мусо Аҳмад деганпайғамбар бутун инсониятни қутқаради, у кофирларниўлдиради, золимларнинг додини бериб, мазлумга нажотбўлади, деган. Сен Аҳмад деган пайғамбарни эшитсанг, иккиланмай унга эргаш, хўпми? Илоҳий хушхабардаги одам шу бўлади. Наслимизнинг ягона вакилисан, сен ўлмаслигинг керак. Шайтонга алданган сулоламизни янашарафлантиришинг керак!

– Қочоқлар ҳушига келди!

Икки навкар югуриб келиб, она-болани майдон ўртасидагиустунга боғлади.

Майдон одамга тўлди. Ҳамма она-боланинг тақдиригақизиқаётган эди.

– Булар муртад. Жолутнинг динидан Мусога қайтган!

– Шаҳардан қочишга қандай журъат этишди!

– Аҳмоқ хотин! Ўзингни ўйламасанг ҳам, болангни ўйласангбўларди-ку!

– Итнинг боласи ит бўлади, оғайни. Болани қара, ҳалиданбўзрайиб турибди.

– Тўғри айтасизлар. Айниган наслдан хайр чиқмайди.

– Буларни тошбўрон қилиш керак!

– Осиш керак!

– Бошини чопайлик!

– Мегажин! Итвачча!

– Қочоқлар! Бизга хиёнат қилиб қочибсанлар!

Оломон ўз гапидан ўзи таъсирланиб, қутура бошлади. Асирлар билан уларнинг орасида ёғоч тўсиқ бўлмаса, она-болани бурдалашга тайёр одамлар ҳам топиларди.

Шу пайт ноғора чалинди, ортидан кимдир баланд овоздабақира бошлади:

– Эй инсонлар! Ер юзидаги энг адолатли подшоҳ Жолутнингшаҳримиздаги мутлақ вакили, ҳокими олийимиз СақифҒоба жаноблари келмоқда! У кишининг ёнида Осмон ваЕрдаги уч юз олтмишта худонинг маслаҳатчиси, буюкдонишманд, пуштипаноҳимиз коҳин Аврелий Астиносҳазратлари!

Бу гаплардан кейин ноғоралар янада байрамона гумбурлади, Сақиф Ғоба ва коҳин Астинос савлат тўкиб отда майдонгакириб келдилар. Оломон жунбушга тушиб, увуллади. Одамлар Сақиф Ғобадек буюк саркардани, уч олтмиштахудонинг маслаҳатчиси Астиносни бевоситакўраётганларидан шайтонлаб қолаёзди.

Кимдир сакрар, кимдир қўлини кўтарар, ҳамма оғзидантупук сачратиб бақиради:

– О буюк Ғоба!

– О илоҳий Астинос!

– Мен ҳам кўрай, менга кўринмаяпти…

– Этакларини ўпа олсайдик…

– Этикларининг изи ҳам муқаддас!

Оломон ичидан бир-икки кампир чирқирарди:

– Эй муқаддас Астинос, худоларга айтинг, қизимга ўғилберсин!

– Ўғлимга бойлик!

– Менга чиройли хотин!

– Менга ҳашаматли сарой!

Шовқин оғушида Ғоба ва Астинос ўзлари учун ҳозирлангантахтга бориб ўтиришди.

Ғобанинг бош амалдори Тасмин қўлини кўтариб ҳайқирди:

– Жим бўл, халойиқ! Жим бўл!

Бир зумда ҳамма тинчланди. Майдонга сукут чўкди.

– Улуғ ҳоким Ғоба ҳамда худолар маслаҳатчисинишарафлашингиз жуда олийжаноб иш! Бироқ оранглардакимлардир ўз илтижоларини йўллаяпти. Бу ҳам жуда тўғри. Аммо…

Тасмин “аммо” дедию, овозига сирли, ҳокимона тус берди:

– Бугун майдонга хиёнаткорларни жазоламоқ учунйиғилдик. Адолат гуллаб яшнаган, худоларнинг бевоситаҳимоясида бўлган, ҳамма шод-хуррам яшаётганжаннатмакон шаҳримиздан қочишга журъат қилган хоинлароиласини жазолашимиз шарт! Сизлар эса худолармаслаҳатчиси илоҳий Астиносни ўз истакларингиз ила безовта қилмоқдасиз. Истакларни сўрамоқ учун муқаддасибодатхона ҳадяларингиз ила боринг. Ҳадяларингизхудоларга маъқул келса, Астинос ҳазратлари тилагингизниуларга етказади. Тилагингизни ижобат қиладими, йўқми, кейин бу иш ҳам худоларнинг ихтиёрида қолади. Менитушундингизми?

Оломон гувиллади:

– Ҳа, тушундик!

Тасмин ишини тугатиб, жойига қайтди. Ғобақўлидагиҳокимлик ҳассасини кўтариб, ўтирган жойида гапбошлади:

– Бизнинг шаҳримиз буюк шаҳар! Бу ерда ҳам бахтиёр! Худолар ҳам биз билан. Коҳин Астиноснинг ёрдами биланшахсан ўзим етмиш бешта худони саройимда қабулқилганман. Уларнинг ҳаммаси шаҳримизни қўриқлашгаваъда берди. Бу она-бола эса катта хиёнат қилдилар! Улар ярим кечаси қочиб кетишди. Аммо худолардан хабар келди. Навкарларимиз тутдилар. Энди уларни адолатли суд қиламиз. Қилмишларига жавоб бериб, муносиб жазоолишсин!

Ғоба Ашиага кўзларини қисиб қаради:

– Эй жиноятчи хотин! Кимсан, насабинг қандай, ўзингниолий ҳукм берувчиларга танит!

– Мен Ашиа, отам пайғамбар Ёқуб қавмидан Аслам, бобом шу шаҳарнинг ҳокими Муассардир.

Аёлнинг овози чақмоқдай янгради, оломондаги ғазабсўнгандек бўлди, ҳатто ҳоким Сақиф Ғобанинг ҳукмронсаволи бу жавоб қаршисида сув чўккан тошдек чўкди. Ҳамма кишандаги аёл ҳукмдорлар оиласига мансублигинианглаб етди. Ашиадаги шиддат айнан маликаларга хос эди. Роқиб эса бу ҳақиқатни энди эшитгани учун онасигаҳайратланиб қаради.

Ғоба зудлик билан вазиятни қўлга олди:

– Ҳокимият бобонг Муассардан сўнг қўлларингдан кетди, нега? Биласанми?

Ашиа бу саволни кутган эди:

– Ичимиздан чиққан хоинлар сабабли бобом Муассарнидушманлар мағлуб этди… 

Ғоба аёлнинг сўзини бўлди:

– Муассар заиф эди. У қудрат нелигини билмасди! Заифлигиучун енгилди.

Ашиа жим бўлди. Ғоба аёлдан бирор эътироз бўлмагач, янадавом этди:

– Бобонг буюк подшоҳ Жолутнинг динига ўтди, қуёшгатопинди, Мусонинг йўлидан чиқди. Бу унинг умридагиягона тўғри иши эди.

Ашиа бир нуқтага тикилган кўйи ҳамон жим эди.

– Сен эса муртад бўлдинг. Бизнинг адолатдан қочдинг! Шаҳардан қочган хоиндир, хоинга эса ўлим!

Оломон шуни кутиб тургандек чувиллади:

– Хоинга ўлим! Ўлим! Ўлим!

Ашиа ҳокимга шундай қарадики, Ғоба нигоҳи унингнигоҳига тушганда ичи титраб кетганини сезди. Ашианингкўзларида Муассар кўрингандек бўлди.

Муассар Ғобага: “Эй чўрининг боласи! Мени сен сотдинг!” – дегандек бўлди.

Ашиа ҳокимга қараб ҳайқирди:

– Қадим қонунни унутдингми, Ғоба!

Аёлнинг овози ғайритабиий бир қаҳр билан янграб, оломоннинг шовқинини кесиб, кўпчиликнинг қулоғиг етди. Одамларнинг шовури пасая бошлади.

Ғобанинг ўрнига Астонис сўради:

– Эй жиноятчи хотин, қандай қонунни айтяпсан?

– Эй коҳин, қадимга қонунда ҳоким ва унинг авлоди қатлэтилмасин дейилган. Унутдингларми? 

Ашиа ҳақ эди. У эски қонунни эслатди. Буни ҳеч ким инкорэтолмасди. Ғоба терговни тўхтатишга, ҳукм беришга қарорқилди:

– Ҳукм! 

Ҳамманинг вужуди қулоққа айланди.

– Ҳукмдорлар наслидан бўлган жиноятчи бева хотин Ашиақуйидаги жиноятларни қилган: фаровон ва адолатлишаҳримиздан хоинларча қочди; буюк подшоҳ Жолут динигабеҳурматлик қилиб, Мусонинг динини қўмсади; у ўзжиноятига боласини шерик қилди. Бу иши учун қатлгамуносиб бўлса-да, томирида аслзода қони оқиб турганиучун уни тирик қолдираман: Ашиа шаҳар чўчқахонасидаумрбод чўчқа боқади, ўғли эса Ваҳшийлар зиндонигаумрбод муддатга қамалсин!

Ғоба ҳукмни тугатдию, ўрнидан турди. Ҳамма унгаэргашди, оломон ҳам бир нарсаларни муҳокама қилибтарқала бошлади. 

Ашиа ўзи боғланган устунни йиқитгудек силтанибқичқирарди:

– Золим! Эримни сенинг қотил аскарларинг ўлдирди! Ҳукмга рози эмасман! Боламни қўйиб юбор!..

Аммо унинг додини эшитадиган бирор одам йўқ эди.

Учинчи боб

Боланинг оёқ қўли кишанланди. Уни бир соқчи кўтариб от арава устидаги қафасга отди.

– Адо бўлдинг, болакай! Ваҳшийлар зиндонида бир кун ҳам, йўқ бир соат ҳам омон қолмайсан!

Арава юрди. Роқиб шаҳар бўйлаб кетаркан, томи лойсувоқуйларга, пакана дарахтларга қарарди. Унинг ҳиссиётлариўлгандек. У ўзини катта ишларга қодир сезди, бироқ ўшакатта ишлар нима эканлигини билмасди. Ҳолбуки, уни Ер юзидаги энг ваҳший қамоққа олиб кетишмоқда. Арава ҳарсилкинганда тупроқ, чангдан кирланган сочи юзини тўсади. Озғин елкаси чўккандек кўринади. Мовий кўзларинингтубида, ҳақиқатан, бир қайтмас қудрат йилтиллайди.

Кун оққанда шаҳарнинг шимолий қанотидаги машъумзиндонга етиб бордилар. Кечки салқин тушиб, шабада чўлянтоғининг ҳидини олиб келаётган эди.

Роқибнинг туз тотмагани ҳисоби бир кеча ва бир кундузданўтди. Энди унинг кўз ўнги жимирлади, мадори қуриди, хаёли сочилди, товушлар, ранглар аралашиб кетди, танаситошдай оғирлашди, бола ўзини сувга чўкаётгандек ҳис этди. Иссиқ аллақачон унинг лабларини ёрганди. У кимдандиркўмак ўтингиси келди, лекин ўша кимдирни ҳали билмасди, қалби эса унга ҳақиқий ёрдам берадиган қудратнингборлигига гувоҳлик эълон этаётганди. Роқиб ҳушинийўқотди ва бирдан қушдай енгиллашди. Ҳавога кўтарилди. Атроф ям-яшил, ёруғ эди. Эгнида олтин нақш биланзийнатланган оппоқ либос. У бундай кийимни аслокиймаган эди. 

Роқиб қаерда эканлигини идрок этиб улгурмай ўзи томонгабир киши келаётганини сезди. 

Бошини шошиб кўтарди, кокили кўзини тўсганди, чаккасигасурди ва рўпарасида баланд бўйли, соқол оқ ва узун, кексагаўхшаб таассурот уйғотса-да, жуда бақувват одамни кўрди. Бу одам чап қўлида жуда чиройли узун ҳасса ушлаболганди, ҳасса худди барг чиқаришга ҳозир дарахт ниҳолигаўхшарди. Кишининг ўнг қўли мармардек оқ эди, қўл нурсочарди. Қизиғи, буларнинг ҳаммаси бу Одамни янадакўркам кўрсатарди.

– Кимсиз? – деди Роқиб шошиб.

Одам унга жилмайди. 

– Роқиб, – деди у. Афтидан, у болани жуда яхши танирди. – Ҳеч қўрқма! Бақувват бўл! Сира қўрқма! Ўлдирамандейишса, хурсанд бўл, дунёда ўлиб, қайта тирилганлар ҳамяшаб ўтишган. Номусингни йўқотма, ўғлим. Ҳеч қўрқма! Сенга ёрдам берадиган Зот бор, У зинҳор сени унутмайди.

– Хўп, аммо Сиз кимсиз? Мен Сизни аввал кўрмаганман!

– Мени кейинроқ танийсан. Яхши таниб оласан.

Одам бир зумда ғойиб бўлди.

Устига қуйилган бир челак сув болани ўзига келтирди. Роқиб ўзини исқирт бир йўлакда кўрди. У ерда ётар, ерданэса сийдик ҳиди анқирди. Тепасида башараси чандиққатўлган, кўса ва ҳўкиздай қўпол бир соқчи бор эди.

– Тур, чулдирвақи! Адо бўлдинг, тур, лаънати!

Роқиб ўрнидан турди, бошининг айланиши деярли камайганэди. Чандиқли кетига зарб билан тепди:

– Нимани кутяпсан, юр, ҳароми!

Йўлакнинг шифти баланд, кўринмайди, деворларданхарсанг тош бўртиб турибди, ҳар уч одимда машъалапориллайди. Ҳар ўн беш қадамда чап ёнда катта, бесўнақайэшиклар кўринади. Йўлак бўйлаб башарасини соч-соқолбосган, баҳайбат соқчилар у ёқдан бу ёққа юради. Баъзилари елкасига ойболта ташлаб олган, баъзиларингбелида қилич, баъзилари камон билан қуролланган.

Йўлакнинг бошиданми, охириданми қандайдир итнингхунук улиши эшитилади. Ит ё улияпти, ё ҳуряпти. Бунифарқлаш мушкул эди.  

Шунчаки, бу ёқимсиз товуш йўлак бўйлаб тарқалиб, кўнгилга ваҳм солгиси келарди, гўё.

Соқчилар зиндонга ҳар куни тўққиз яшар маҳбусларкеладигандек, Роқибга қарамасдилар ҳам. Чандиқли эсатурткиларди:

– Имиллама, ҳайвон! Тезлаш, лаънати!

Бола қанчалик тез юрмасин, оёғидаги кишан ҳам оғирлигибилан, ҳам шақирлаб қадам босишни азобга айлантирарди.

Ниҳоят, улар бир темир дарвоза қаршисида тўхташди. Чандиқбашара дарвозани қаттиқ урди. Бироз ўтиб, дарвозаочилди. Ичкаридан совут кийган, мўйлови узайиб, иккиелкасига етган соқчи чиқиб келди:

– Ҳа, чандиқ!

– Маҳбус келди!

Чандиқ Роқибни ичкарига итариб юбориб, шарт ўгирилибқайтиб кетди.

Темир дарвоза шарақлаб ёпилди. Ичкари зах, қўрқинчлиэди, каламушларнинг ҳиди анқирди. Ўртада думалоқ оғиртемир қопқоқ турарди, бешта соқчи эса хонани гирайланарди.

– Ечин!

Мўйловнинг овози мудҳиш эди. Роқиб орқасига тисланди:

-Нега?

Мўйлов қутурди:

– Ифлос, кийимингни еч!

Роқиб беихтиёр орқага қадам босиб, кети билан ерга ўтирибқолди. Соқчилардан бири деди:

– Ҳей, мўйлов, аввал қўл-оёғини еч, овсар, кейин ўзиечинади.

Мўйлов бу гапни айтган соқчига бўзрайиб қаради-да, белидаги калитларнинг бирини олиб, Роқибнингкишанларини ечиб бир четга ташлади. Бола кишан ўябошлаган билагини силай бошлади.

Мўйлов буйруғини такрорлади:

– Ечин!

Роқиб унга тик қаради:

– Йўқ!

– Ҳўв ит, манаман деган каллакесар ҳам индамай ечинади, сен йўқ дейсанми!

– Нега ечинаман! Ечинмайман! – Роқиб қочмоқчи бўлди. Аммо уни боя мўйловга гапирган соқчи ушлаб олди. Унингбурни қийшиқ эди. У қандайдир мулойим эди.

– Болакай, қоидаси шу, зиндонга кираётган одам тинтилади, бунинг учун кийимларни ечишинг керак. Ёмон нарсабўлмайди.

– Ёмон нарса зиндоннинг ичида бўлади! – кўзларини ёвузонаўйнатди мўйловли.

Роқиб аста кўйлагини ечди. Уни бурни қийшиқ соқчитинтиган бўлди ва шерикларига деди:

– Зиндонни очинглар!

Тўрт соқчи бориб, зиндон қопқоғини кўтардилар. Тагикўринмас бир ўра пайдо бўлди. Бир соқчи арқондан ясалганнарвонининг бир учини ташқаридаги қозиққа маҳкамлаб, иккинчи учини ўра ичига ташлади.

– Туш, – деб буюрди мўйловли.

Роқибнинг юраги орқага тортди. Аммо миясида: “Зинҳорқўрқма, сенга ёрдам берадиган Зот бор, У сени унутмайди!” – деган бир нидо айлангандек бўлди. Дарҳол нарвонга оёққўйиб, зулматнинг ичига қадам босиб, шахдам туша бошлади. У пастлаб бораркан, атроф қоронғулашиб борар, нарвоннинг икки четини базўр топгандек маҳкам чангаллаболганди. Роқиб қўлларини ҳам бу зулматда кўра олмаётганэди. У янада пастлаб, зиндон тубига яқинлашганини идрокэтаркан, зулматдаги нарсаларни кўра бошлади.

Роқиб зиндоннинг қоқ ўртасига тушди. Оёғининг тагисомон эди. Пешоб ва одам ахлатининг ҳиди сезилди. Зиндоннинг туби анча кенг, текис эди. Девор ва ерга оловдапишган ғиштлар терилган. Йигирмага яқин маҳбус янгикелганга қараб ўтирарди. 

Роқиб уларнинг ҳаммасининг соч-соқоли ўсибкетганлигини, эгниларида ранг қорайган, кирланган жулдуркийимлар борлигини билди. Бир бурчакда уч-тўрт, бошқабир бурчакда яна уч-тўрт маҳбус тўпланиб ўтирибнималарнидир муҳокама қилар эдилар. Уларнинг ичидабиттаси секин ўрнидан турди. Унинг башараси чўзинчоқ, соқоли учбурчак ўсган, боши эса кал, ўнг кўзи ўйиб олинганэди. Овози ҳирқираб манфур бир оҳангда янграрди:

– Маҳбуслар! Келишув ўша: бу менинг кўнгилхушимбўлади! 

Ҳеч ким эътироз этмади, ҳамма бир нарсани кутар эди.

– Шабкўр!

Роқиб ортига қаради. Бир ўзи ўтирган маҳбус ўрнидантурди. – Шабкўр! – унинг овози кескин янгради. – Бас қил! Бу бола!

Шабкўр ўзига гапираётган маҳбусга қараб илжайди:

– Эй Мусонинг тобеси! Зиндонда бола бўлмайди. Зиндондаҳамма маҳбус!

У шундай дедию, Роқибнинг елкасига қўлини қўйиб, бош бармоғини унинг бўйнига ботириб, қийнай бошлади:

– Кимсан, маҳбус?

– Қўлингни ол!

Роқиб силтаниб Шабкўрнинг қўлидан чиқди. 

– Қойил! Бу ипирисқи жуда жасур чиқди-ку!

Шабкўр Роқибни йиқитишга ҳаракат қилди, Роқиб бутунвужудини титроқ босганини ҳис қилди. Кўзини пардақоплагандек бўлди. Роқиб сакраб Шабкўрнинг бўйнигаосилди. 

Бу ҳужумни кутмаган Шабкўр мункиб орқага йиқилди. Боланинг ҳужумидан қутурган Шабкўр ётган жойидарақибини белидан ушлаб маҳкам сиқди.

Роқибнинг қовурғалари қисирлади, нафаси қайтди, жон-жаҳди билан Шабкўрнинг бўғзини тишлади. Тишладию, Шабкўрнинг кекирдагини тишлари билан қисқичдай қисди. Маҳбус қўли билан ерни икки марта урдию, ўзини ҳимояқилишга ҳам мадори етмай типирчилади. Типирчилаш ҳамкўз юмиб очгунча рўй берди. Бу ҳолни кутмаганмаҳбусларнинг ҳаммаси ўрнидан туриб кетди. Роқибниҳимоя қилган қария маҳбус тошдай қотиб қолган боланиШабкўрнинг устидан олиш учун унинг елкасидан ушлади:

– Ҳой бола! Бўлди, тур!

Роқиб жавоб бермагач, уни даст кўтариб тортди. Боланингоғзи қон, Шабкўрнинг бўғзидан ҳам жилғадек қон оқарди. 

Роқиб турдию, ўқчиди, оғзидан бармоқдай келадиган этотилиб чиқди. Бу Шабкўрнинг у тишлаб узиб олганкекирдаги эди. Қария маҳкум Роқибни етаклаб ўзи ўтирганжойга олиб борди.

Чириган сомонларни тўплаб, қалинроқ ўрин ҳозирлаганэкан, Роқибни ўтқазди.

Бўғзи ингичка кўзасидан сув қуйиб, янгини юзини ювди. 

Маҳбуслар Шабкўрнинг жасадига бир неча лаҳза қарабтуришди-да, деворни тепа бошлашди. Бироз ўтиб, зиндоннинг оғзи очилди:

– Нима?

– Ўлик бор!

Тепадан аввал битта қоп келиб тушди, маҳбусларШабкўрнинг мурдасини қопга тиқишди, бу орада арқон ҳамтушди. Арқонга қопни маҳкамлаб бойладилар, қоп астатепага кўтарилди.

Юзини ювгач, Роқиб сал тетиклашгандек бўлди. Қариясўради:

– Отинг нима, йигит?

– Роқиб.

Қария ўрнидан туриб, маҳбусларга қаради. Ҳамма у нимадир демоқчилигини тушунди.

– Бу йигитнинг оти Роқиб. Шу жуссаси билан Шабкўрниўлдирди, у энди бедахл! Агар ким унга яна ҳужум қилса, аниқки, менинг қўлимда ўлади!

Ҳеч ким эътироз билдирмади. Зотан, уларга бош бўлибтурган бузуқи Шабкўр ўлди, Мусонинг тобеси чол бўлса-да, унинг жангчи эканлигини ҳамма билади,

янги маҳбус бола кўрингани билан, озғин туюлган биланҳеч нарсадан қайтмаслигини, одам ҳам ўлдиришиниисботлаб улгурди.

Роқиб эса нафасини ростлаб, нима содир бўлганини эслашгатиришарди, қорни эса беҳад оч эди. Қария буни сезгандекдеди:

– Роқиб, бироздан кейин кечга емак тарқатишади.

Тўртинчи боб

Қария гапини тугатмасидан зиндон қопқоғи кўтарилди ватепадан арқонга боғлаб осилган сават тушиб келди. Роқибўрнидан туриб, деворга суянди.

Сават ерга тушди. Ичида арпанинг кепагидан ёпилганчақалоқнинг муштидан бироз каттароқ қоп-қора кулчаларбор эди. Маҳбуслар ўз улушларини ола бошлашди. Қарияҳам ўзи ва Роқиб учун икки дона кулча олди. Ўзининг сополяпалоқ косасига кўзасидан сув қуйиб, кулчаларни сувгаташлади.

Маҳбуслардан бири узун, оғзи ингичка ёғоч челакнииккинчи марта тушган арқонга боғлади. Роқиб бу нима, дегандек Қарияга қаради.

– Нажосатимиз, – деди Қария хотиржам. – Ҳар куни бирмарта тепага чиқариб юборамиз.

Сувдаги арпа нони ҳам ивиди. Қария сувни ичди ва ярминиқолдириб, Роқибга узатди:

– Ич, ноннинг таъми бор.

Роқиб сувни ичиб, ҳақиқатан, унда ёқимли таъм борлигинибилди.

Ўзига берилган кулчани еб бўлгач, Роқиб  ерга ҳолсизчўзилди. У ўзининг кечаги ҳолига бегона эди. Ёхуд болаликунинг учун мозийга айланди, у, айни маҳал, болалик учун ётодам эди. Ичига бир баҳайбат одам кириб олди, гўё. Бу одам тўққиз яшарлик жисмга сиғмаётгандек эди.

Кўксини найза тешган отаси, девдай важоҳат билан қабркавлаётган онаси, ҳоким Сақиф Ғоба, унинг вазири Тасмин, коҳин  Астинос, эс-ҳуш ёки умуман, ақл ва инсонийликнийўқотган оломон, тушида кўринган ҳассали, қўли оқ, бақувват одам, зиндон ва тишлаб узиб олгани кекирдактаъми хаёлида қуюндай айланди. Кўзи юмилдию, дарҳолухлаб қолди.

Ухладию, яна туш кўра бошлади. У бир матонинг устидаўтириб, бошини ерга қўйди. Бошини ерга қўйдию, ўзиниқушдай сезди. Қаршисида англаб бўлмас бир Қудрат турарэди. Бу Қудрат Роқибга чексиз салимият, қандайдирхотиржамлик ато этди, бироқ бу хотиржамликнингмоҳиятини у кўра олмади. У ўз тепасидаги бу Жалолиятникўзлари ила кўришни истаса-да, таърифсиз ҳадик бунга йўлқўймади. Негадир, кўнгли тўлдию, йиғлай бошлади… 

Роқиб уйғонди. Ўнгида ҳам кўзидан ёш оқарди. Зиндондагизулмат ўша-ўша эди. Кимдир хириллаб, кимдир пишиллабҳуррак отарди. Бир бурчакда бир маҳбус тиззасиниқучоқлаб ниманидир ўйлайди. 

Қария эса пешонасини ерга қадаган. Роқиб сапчиб кетди: у тушида ана шундай ҳолда эди-ку!

Роқиб бу бир ибодат эканлигини англади. Шунчаки, Қариянинг кимга ибодат қилаётгани сирли эди. Роқибтушида кимга ибодат қилган бўлса, Қария ҳам ўша Зотгасиғинаётгани шубҳасиз эди.

Буни ҳозироқ сўрашни истади, аммо қандайдир куч, балки жисмидаги чарчоқ кучи уни яна уйқуга тортди.

…Кимдир уни оҳиста туртганини сезиб, Роқиб тездауйғонди. Зиндон туйнугидан Мўйловли бақирарди:

– Янги келган! Ҳей чурвақа! Чиқ! Тез чиқ!

– Сени чақиришяти, чиқақол, – деди Қария. Ўртада арқоннарвон осилиб турарди. Роқиб тезда нарвон томон юрди. Ичида нимадир шувиллаб ўтди. Қария унга шивирлади:

– Қўрқма, Роқиб! 

Йигит зиндон туйнугидан чиқди. Ўша хона, суяги бузуқсоқчилар, бурни қийшиқ соқчи кўринмасди. МўйловлиРоқибни бир қўли билан бўғиб, вишиллади:

– Сен Шабкўрни ўлдирдингми? Шунақа зўрмисан?

Роқиб силтанди. Аммо Мўйловли уни томоғидан чангакдайқисиб, оёғини ердан узиб даст кўтарди:

– Энди итдай ўласан! Итдай ўласан, итвачча!

Роқиб нафаси бўғилиб, типирлаб қолди. Мўйловли унитемир эшик томонга улоқтирди:

– Ташқарига чиқ, хоинвачча!

Роқиб ўқчиб, йўталди. Томоғи қаттиқ оғриди. Кекирдагининг ичидан нимадир шишиб, нафас олишигақўймасди. Оғзини каппа-каппа очиб нафас этаркан, ўшашиш оғрирди. Йигит то ўзига келгунча Мўйловли келиббиқинига тепди:

– Тур! 

Биқинидаги оғриқдан Роқибнинг кўзидан ўт чақнаб, қандайучиб оёққа турганини сезмай қолди. Ҳарқалай, оёққа туриб, темир эшикни пайпаслаб, ташқарига чиқишгаинтилаётганини идрок этди. Ташқаридан кимдиршарақлатиб қулфларни ечди, темир эшик оғир ғижирлабочилди.

Бу орада Роқибнинг қўли ва оёғини кишанлашди, Мўйловлиқиличининг сопи билан йигитнинг елкасидан ниқтади:

– Юр, эшак!

Роқиб оқсоқланиб юра бошлади. Кишан энди унингтўпиғини шилди. У қаттиқ ачишишда териси кўчаётганисезди. Аммо у ҳозир тўхтаб, оёғига қарай олмайди, юришикерак, тўхтаса, бошидан қамчи ёғилади. Шунинг учун, оғриққа қарамай тезроқ юришга уринди.Йўлакнингохиридаги темир эшикдан ичкари кирдилар. Хонанингостию усти тошдан иборат эди, аммо ўнгдаги эшик яна буерда яна бир хона борлигини билдирарди.

Рўпарада ёғочдан ясалган қўпол курси кўзга ташланди. 

Мўйловли Роқибнинг тиззасининг орқасидан тепди:

– Тиз чўк, маҳбус!

Роқиб тиззалади. Тиззаси ерга қаттиқ теккани учун азобберди.

Ёндаги эшик очилиб, ичкаридан яна бир соқчи чиқди. Унинг совути сиёҳ рангда эди, сочи ҳам орқага таралган, кўзи мисрликларникидек катта, ранги қорамтир эди, қадамбосишида чап оёғи калталиги билинди.

У қўлида дастаси фил суягидан, ўзи от ёлидан тўқилганбурама қамчини буклаб ушлаб олганди. Мўйловлигабуюрди:

– Чиқ!

Мўйловли қисқа таъзим қилдию, тезда ташқарига ғойиббўлди.

Оёғи калта Роқибнинг қаршисига келиб юзига тикилди. Роқиб беихтиёр нигоҳини ерга қаратди. Калтаоёқ қамчинингдастаси билан йигитнинг иягидан кўтарди:

– Кўзимга қара, қотил!

Роқиб унга қарар-қарамас юзига

қамчи тегди. Иккинчи зарба сонига тушди. Тиззалабтуришнинг ҳам имкони қолмади: йигит ғужанак бўлибйиқилди. Бели, елкаси, курак ва думбасидан тинимсизқамчи ёғила бошлади. Роқиб тишини тишига босиб, нафасини ютди, қамчининг ҳар зарби қиличнинг тиғидектегар, танасини қиймалагандек туюларди. Ҳар зарбйигитнинг қувватини сўрди. Роқибда ғужанак бўлишга ҳаммажол қолмади, у ҳушини йўқотди. 

Қамчи унинг гўштини титиб чиқарган эди, кийими қоншимиб, энди томчилади.

Калтаоёқ маҳбусга диққат билан қаради, унинг буткулҳушдан кетганини билгач, ўзи чиққан эшикни қамчидастаси билан урди. Ичкаридан ёши элликдан ошган, паканадан келган, аммо бақувват, кучли эканлиги япалоқюзидан сезилиб турган бир одам чиқди. У Ваҳшийларзиндонининг хўжайини эди.

– Хўжайин, қотил беҳуш, – Калтаоёқ бошини эгибХўжайинга хабар берди.

Хўжайин Роқибни тепиб, чалқанча ағдариб юзига қаради. 

Узун сочлар маҳбуснинг юзини тўсганди.

– Ичкарига кирит.

Калтаоёқ Роқибни судраб Хўжайиннинг хонасига олибкирди. Сўнг амр кутиб мўлтиради:

– Сен чиқ. Чақирсам, кир.

– Бош устига, Хўжайин.

Калтаоёқ чиқди. Хўжайиннинг хонаси кенг, аммо беҳашамэди. Деворга тақаб ўтириш учун тош курсилар терилган, ердан икки қарич юқорида эса Хўжайин учун ўрин бор. Деворга ойболта, бир неча тур қилич, ёй ва найзаларосилган. Киришнинг чап томонида девор ўйиб токчаясалганди, токчада пиширилган гўшт, яна бир қанчатаомлар, мевалар кўзга ташланади. Хўжайин токчадагисопол кўзани олиб, Роқибнинг бошига келди. Маҳбуснингюзига кўзадан бироз сув тўкди. Сўнг жилдиратиб сув қуябошлади.

Роқиб оғзи, бурнига сув киргач, ҳушига келди. Сув муздайэди, танасига бироз енгиллик берди.

Йигит шошиб турмоқчи эди, оғриқдан ғайриихтиёрийингради. Думбаси кесилиб, бир парчаси осилиб қолгандайэди. Аъзойи бадани ғижимланган каби қақшарди.

Қаршисидаги одам ҳамдард каби қараб турса-да, бу турқдазулмнинг совуқ нафаси уфурарди. Ўликнинг кўзидекйилтираётган кўз, ялпайган бурун, дўрдайган лаб, кенг елка, пакана бўй бир қарашда манфур, бир қарашда мудҳиш эди. 

– Тура оласанми, Роқиб?

Қизиқ, овоз фавқулодда ғамхўр янгради.

Роқиб қийналиб оёққа қалқди. Аммо боши айланди. Ўқчиди. Томоғидан қон таъми келди.

– Истасанг, ўтириб ол, истасанг, туравер. Аммо сен билангаплашадиган гапимиз кўп.

Роқиб кишанни шилдиратиб тош курсилардан бирига етиббориб, аста ўтирди. Қиймаланган орқа билан ўтириш азоблибўлса-да, йигитга тик туришдан кўра шу ҳузурли эди.

– Нега сени қамашди, Роқиб?

Йигит савол берувчига қаради. Синчиклаб қаради. У қаршисидаги одам унинг зиндонга ташланиш сабабинибилмаслиги мумкин эмаслигини аниқ англарди. Бу савол, шубҳасиз, бир мазаҳ ёхуд таҳқирдан, ёхуд бир кизбдан белги эди.

– Билмадим, – деди Роқиб ҳорғин.

Хўжайин токчага бориб, ханжарини қиндан суғурди, пиширилган гўштдан бир парча кесиб, ханжарнинг учигақадаб, Роқиб қаради:

– Ейсанми?

Роқиб Хўжайиннинг муддаосини била олмаётганди. Бутаклиф, суҳбатнинг бу услубидан қандайдир хатаршабадасини ҳис этди:

– Йўқ.

Хўжайин гўшт бўлагини оғзига солиб, чайнай бошлади:

– Майли. Зиндон зиндон-ку, зўр ошпазим бор. Фақат менгаовқат пиширади. Сен эса рад этдинг, – Хўжайин токчадагибошқа неъматлардан шошмай, навбати билан тотиниб, гапдадавом этди.

– Роқиб, агар менинг саволларимга тўлиқ, тўғри жавобберсанг, бу зиндон сенга яхши маконга айланади. Она сути оғзидан кетмаган, десам, Шабкўрни бўғизлаб қўйибсан. Майли, бу бошқа масала. Айтганча, яраларингоғримаяптими?

Роқиб индамади.

– Соқчиларим ҳам ваҳший. Маҳбусларим ҳам ваҳший. Сени ёмон уришибди. Табибимни чақирайми? Жароҳатларинггақараб қўяди.

– Керак эмас, – деди Роқиб.

– Адашасан, керак, – деди Хўжайин қатъий. – Ярани ўзҳолида қолдирсанг, йиринглайди, қуртлайди, чирийди. Тирик одам қуртлаб, чириб кетса, бу жуда ёқимсиз-да. Сен эса, табиб керакмас, дейсан. Овқат емайман, дейсан. Менгақара, аёл билан бўлганмисан? Йўқ?! Ҳамма саволимга йўқ, дейсан. Бирор нарса борми, ахир? Ха-ха-ха. Энг ашаддийкаллакесаримнинг қотили турмуғи турмаган бола бўлса-я! Ажаб дунё! Роқиб, менга қара, икки йил, узоғи икки йилдааёл хоҳлаб қоласан. Мен сенга жононларни топиб бераман. Ишонасанми? Зиндонда яшаб, кўчадаги зодагондан кўпроқимкониятларинг бўлади. Сенда келажак бор. Нега индамайсан? Тилингни ютганмисан?

– Менга ҳеч нарса керак эмас…

– Гапларимни ўйлаб кўр! Жуда шошқалоқ экансан! 

– Мен ростан ҳам, нега қамалганимни билмайман…

– Билишинг шарт эмас.

– Отамни ўлдиришди…

– Хўш?

– Онамни қамашди…

– Нега?

– Билмайман…

– Билмайсанми? – Хўжайин Роқибнинг

пешонасига келди. – Билишинг шарт эмас! Яна айтаман: билишинг шарт эмас! – қўққисдан ниманидир эслагандекХўжайин бошқа савол. – Ёки онанг сенга у-бу нарсадедими? Масалан, Мусо ёки Ҳорун ҳақида?

Роқиб Хўжайинга талмовсираб қаради:

– Ким Мусо? Ҳорун-чи?

Хўжайин Роқибнинг алдамаётганини билиш учунмикин, унинг юзига қаттиқ тикилди. Сўнг хотиржам бўлгандекдеди:

– Ҳа, яхши. Онанг ҳеч нарса айтмадими, демак, билишингшарт тугул, нега зиндонга тушганингни билишинг мумкинэмас. Бу таъқиқланган! Сен зиндондаги ҳаётни ўйла, бола! Умрбод зиндонда сенга жаннат яратиб бераман, бунинг учунсендан бир нарсанигина сўрайман. Агар айтганимга розибўлсанг, Шабкўрни ўлдирганингни ҳам кечираман.

– Шабкўрнинг ўзи менга ташланди.

– Бу менга қизиқ эмас. У ўлган! Сен ўлдиргансан! Сенгаташланган бўлса, менга айтишинг керак эди. Мен ораниажрим қилардим. Сен муаммони ўзим ҳал қиламан деб, қамоқ қоидасини бузгансан!

Роқиб ланж бўла бошлади. Хўжайиннинг эзмалигикўнглини айнитди.

– Ва, – Хўжайин эзувчи оҳангда яна давом этди. – ВаШабкўрни ўлдирдинг! Бунинг учун сени осиш керак.

Роқиб жим ўтираверди.

– Аммо сен менга бўйсунсанг, айтганимни қилсанг, зиндонсен учун жазо эмас, мукофотга айланиши мумкин.

Роқиб, ва ниҳоят, Хўжайин кутган саволни берди:

– Нима қилишим керак?

– Қойил! Буни эртароқ сўрашинг керак. Сени бир чол кутиболди. Ҳимоя қиляпти. Ўшага яқинроқ бўл. Нима деса, менгаайтганини етказиб тур. Бўлди. Ишинг беш! Келишдикми?

Роқиб айтажак жавоби ҳамсуҳбатига мутлақо ёқмаслигинибилиб, деди:

– Йўқ. Мен бу ишни қилмайман.

Хўжайин тарсаки еган одамдай бақрайиб қолди. Тишлариғижирлади. 

– Сен ит яхшиликни билмас экансан. Бу ерни Ваҳшийларзиндони дейишади. Итвачча!

Хўжайин қутуриб кетди, у ёш болага шунча овора бўлганива бу қадар безбетлик ила йўқ деган жавоб берилиши ундачексиз таҳқирланиш ҳиссини уйғотди.

Югуриб келиб, Роқибнинг кўкрагига тепди. Маҳбус “ҳиқ” дедию, олдига мункиб, беҳуш йиқилди.

Хўжайин уни ўлдиришни истарди, бироқ ўз соқчилариолдида кучини бир ўсмирга кўрсатди, деган гапга қолишниистамасди, шунинг учун куч билан ғазабини босди, борибэшикни очди. Нариги хонада калтаоёқ ростланди:

– Буюринг, Хўжайин!

– Анави итни олиб чиқ! Қаттиқ урибсан, яна ҳушидан кетди.

…Зиндоннинг қопқоғи очилди. Маҳбуслар тепага қарашди. Туйнукдан арқон билан боғланган қоп туша бошлади. Қарияниманидир сезгандек, қопнинг ерга тушишини кутиб турди. Қоп ерга тушиши билан ичини очди: Роқиб юзи моматалоқ, кийимлари қон бўлиб, икки букилиб ётарди.

– Роқиб! Роқиб! – Қария йигитни авайлаб қопдан чиқарабошлади. Туйнукдан эса соқчилардан бири бақирди:

– Қопни тезроқ бўшат! Тепага чиқариб юбор! 

Қария Роқибни эҳтиётлаб сомонни қалинлаштирган ўрингаётқизди. Яна уч-тўрт маҳбус ёрдамлашгани етиб келди.

Қария Роқибнинг кийимини ечиш имкони йўқлиги учунсекин йиртиб олди. Роқибнинг кўкрагида этик изи бор эди. Қовурғалари кўкимтир тусга кирган. 

Йигитни ёнбошлатишди: орқаси тарам-тарам қон. ҚарияРоқибнинг иштонини сал туширди: думбаси тилибташлангандек эди, қон сизаётган эди.

– Яшамайди, – деди маҳбуслардан бири. У қуруқ ёғочдекозғин эди. Иягида уч-тўртта туки узун эди. – Болани адоқилишибди.

Қария унга шаҳд билан бурилди:

– Умрни бергувчи Аллоҳ! Аллоҳ хоҳласа, яшайди!

Бу гапни эшитган маҳбуслар чўчиб кетишди:

– Ҳой чол, яна Аллоҳ дейсанми! Бу зиндонда бу сўзниайтиш мумкин эмас! 

Қария ишингни қил дегандек ўгирилдию, Роқибнингжароҳатларини авайлаб юва бошлади. Юваркан, пичирларди:

“Оламларнинг Роббиси бўлган ягона Аллоҳ! Сен Иброҳим, Ёқуб, Юсуф, Мусо ва Ҳорун пайғамбарларнинг Илоҳисан! Сенга иймон келтирдим! Сен юборган Тавротга иймонкелтирдим ва эргашдим. Банданг Роқибга шифо бер!” 

Бешинчи боб

…Сақиф Ғоба бу гапни айнан коҳин Астиносдан кутмаганэди.

– Коҳин ҳазратлари, сиз уч юз олтмишта илоҳимизни рад этмоқчимисиз? Бу илоҳларни топиш, уларни номлаш, одамлар эътиқодини қозониш учун сизнинг аждодларингизқанча азият чекдилар! – ҳоким бўғриқиб кетди.

Астинос қўлида бир хилда кесилган тахта саҳифаларникўтариб фикрини тушунтиришга ошиқди:

– Ҳоким жаноблари, Мусо ўз илоҳидан келтирган китобжуда мукаммал, деяпман, холос. Бу китобда бутун коинотниякка бир илоҳ яратганлиги исботланган. Ўша илоҳга ибодатқилишга мажбурлигимиз айтилган…

– Мажбурмиз?! Ўйлаб гапиряпсизми, коҳин! – ғазаб биланҳайқирди ҳоким. – Сиз мажбурдирсиз, мен мажбур эмасман! Мен ўз илоҳларимдан воз кечмайман. Уларга ота-боболаримсиғиниб келдилар. Бу илоҳлар ёрдамида салтанатгаэришдим. Қудратга келдим. Энди шунча ҳокимиятниМусонинг китобига ишониб, якка илоҳ топширайми?

– Зинҳор, ҳоким жаноблари, зинҳор! – Коҳин шошиб қолди. – Фикримни англатолмадим, чоғи. Мусо одамларга ўқитган букитоб жуда хавфли. Подшоҳимиз Жолут уни таъқиқлабтўғри қилганлар. Акс ҳолда, бу китоб бизни йўлданоздиради.

– Шундай. Шунинг учун, улуғ подшоҳимиз бу масалада бирқанча режа тузган. Яқинда Мусонинг ҳамма издошларинитиғдан ўтказамиз – Бобил ҳукмдори Намруд, фиръавнРамзес бошлаган, аммо охирига етказмаган бир ишниподшоҳимиз Жолут тугаллайди. 

– Худоларимиз қўлласин!

Сақиф Ғоба ўз гапидан ўзи завқланиб ўрнидан туриб, қасрининг энг муҳташам хонаси бўйлаб жўшиб юра бошлади:

– Мусонинг издошлари ўлгач, подшоҳимиз Жолутнинг худо эканлиги тасдиқланади. У киши уч юз олтмиш биринчи, яъни раҳбар худо бўлиш арафасида турибди.

– Шундай! Шундай!

– Подшоҳимиз Мусонинг барча издошларини қама, унингШамиул деган ўринбосарининг бошини узган кунимҳаммасини битта майдонда ёқаман, деди. 

Коҳин тинимсиз Сақиф Ғобанинг гапини маъқулласа-да, унинг ичидаги тийиб бўлмас хавотир юзида ҳам кўринарди.

– Ҳазрат, бу узун режа. Мусонинг изидан юрганларнибуткул йўқ қилиш билан қирқ йилдан буён машғулмиз. Бироқ айтарли натижа кўрмадик. Биз уларнинг сонини ҳарйили ҳисоблаймиз. Қатл этамиз, қамаймиз, бироқ уларнингадади камаймайди. Қатағон ва қатл мақсадгаэришмоғимизда етарли бўлмаяпти.

– Рамзес иккинчининг даврида Яҳудо қавмининг ўғилларисўйларди, қизлари қолдириларди, ҳоким жаноблари, – дедикоҳин. – Мусо уларни осмондан ваҳий олиб келяпман, дебишонтирди. Ёқуб болалари унга эргашди. Бу улар устидазулмни кўпайтирди, холос. Мусо бу қавмни акаси Ҳорунбилан қирқ йиллаб тарбиялади. Қулликда ҳимматниунутган, пасткашлик, осийлик ва кизбни одат этган буқавмнинг ўнгланишига ишонмаганлар кўп эди. Бироқишнинг охирида улар ҳаммадан афзал бўлди.

– Бу билан нима демоқчисиз, ҳазрат? – ҳокимнинг энсаси

қотди.

– Демоқчиманки, бу қавм билан курашмоқда эҳтиёт лозим. Йиллаб бир марра учун курашамиз. Аммо йўлнинг охиридабиз ютқазамиз. Улардан олиб қўйганларимиз ортиғи ила уларда қолганини кўрамиз.

Ҳоким асабийлашиб, ўрнидан турди. Шу қадарасабийлашдики, бармоқлари титради.

– Шунча курашларинг бекор, барибир мағлуб бўласан, деяпсизми? 

– Тоғлар худоси билан қасам, зинҳор! Мени янглиштушундингиз, жаноб ҳоким! – шошиб овозини кўтарибюборди Коҳин. – Жамики худолар уларни ер билан яксонқилсин! Уларнинг якка худо бизнинг уч юз олтмишхудомизга бас кела олармиди?

Бу гап Сақиф Ғобага анча маъқул келди.

– Бу гапингиз тўғри, ҳазрат, – деди ҳовуридан тушиб. – Сиз Яҳудо болаларини фақат мақтадингиз. Уларнинг қалбидабизнинг йўлга муҳаббат борлигини ҳам унутманг!

– Унутиб бўларканми! – деди Коҳин.

– Мусо бу аҳмоқларни фиръавндан қандай қутқарганиёдингиздами? Денгизнинг ичидан олиб ўтди, дейишади. Бироқ Мусо ўз

худоси билан гаплашгани тоққа кетди. Ўттиз кунда келаман, деб, қирқ кун қолиб кетди. Шунда булар нима иш қилди? Ҳатто, Мусонинг акаси ҳам бирор нарсани эплолмади!

– Уларнинг қилган бу иши – бизнинг ғалабамиздан дарак! – деди ишонч билан Коҳин.

– Айнан тўғри! Бузоқнинг ҳайкалини ясаб, унга ибодатқилишди! Қандай ҳам яхши иш бўлди бу! Осмондаги яккахудосини қўйиб, бузоққа топинган бу қавм, албатта, бизнингмулк бўлади! Ва бўлди ҳам!

– У ҳолда, хавотирга ўрин йўқ, ҳоким жаноблари! – униқувватлади Коҳин.

– Бу борада подшоҳимиз Жолут менга суянади. Режанингбир қисми шуки, Мусо издошларининг ичидан янабузоқпарастларни топишимиз керак. Улар ўз худосинингёнига бир шерикни қўйсалар, бас, кучлари қирқилади!

– Шубҳасиз, салтанатни икки подшоҳ бошқарса, халқпароканда ва хор бўлгани каби, – деди Коҳин.

– Ҳа. Бу ишни сиз қиласиз, ҳазрат. Худолар биланбамаслаҳат бир иш қиласиз.

– Бажонудил! Ишимнинг тартиби

қандай? – қизиқди Коҳин.

– Нима учун Мусо келтирган китобни ўқидингиз, биласизми?

– Шубҳасиз, биламан. Душманнинг заиф ерини шу китобдантопиш учун ўқидим.

– Топдингизми?

– Китоб мукаммал. Ундан бир хато топмадим. Ҳолбуки, мен Навоҳодунасар миххатларини, Ҳаммурапи қонунларини, фиръавнларнинг йилномаларини ўқиганман. Ҳар қандайкитобдаги ёлғонни, заифликни унинг ёзилиш услубиданбиламан. Мусонинг Китобида эса бир ёлғон тополмадим…

– Жуда тез енгиласиз, бу ёмон, – ҳоким яна бироз қизишди. – Унда китобни ёлғон билан бойитинг!

– Яъни… – Коҳин ҳокимнинг асл мақсадини тушунмайқолди.

– Тавротнинг баъзи оятларини олиб ташлаб, ўрнига ўзингизёзинг! Ёза олмасангиз, қадим миххатлардан кўчиринг, хуллас, Тавротни ўзимизга мосланг!

Астинос бу талабни, ҳатто, тушида ҳам тасаввур қилмасэди. Энди чиндан қўрқиб кетди. Тавротнинг ортидаги БуюкЖалолиятни у ҳис қила бошлаган эди. Ҳар қандай ишнигуноҳ эмас, деб ҳисобла

са ҳам, Тавротни ўзгартиришни тўғри иш, дея олмасди. У Тавротни Мусога берган худо уни ўзгартирган одамниаёвсиз жазолашига ишониб бўлганди. Шунинг учун, нафасини ютиб, жим туриб қолди.

– Нега жимсиз? Ё бўйин товлайсизми? – ҳоким таҳдидлисавол берди.

– Бўйин товламайман, ҳоким жаноблари! – деб юбордиКоҳин ранги бўзариб. – Аммо Тавротни ўқиган одам мен ёзган оят ва асл оятни тезда фарқлаб олади… Чунки буКитобнинг услубида ёзиш инсоннинг қўлидан келмайди…

Сақиф Ғобанинг тахтига бир шоҳона қилич суябқўйилганди. Ҳоким Коҳиннинг бу жавобидан қониқмади, аммо боягидек қизишмади, бориб қилични олди, қиниданчиқарди. Ўйнатди. Ва Коҳинга савол берди:

– Сизнинг ишингиз нимадан иборат, ҳазрат?

– Халқнинг додини худоларга етказиш…

– Бизнинг додимиз-чи? Ҳокимлар, ҳукмдорларнинг додиқаерда қолади? Шу аҳмоқ халқни боқиш учун, душманлардан қўриқлаш учун қон тўкяпмиз, қон ютяпмиз, тўғрими?

– Минг марта тўғри.

– Ибодатхонангизга ўлжаларнинг сарасини беряпмиз, тўғрими?

– Тўппа-тўғри!

– Ибодатхона ертўлаларини олтинга тўлдириб олдингиз, тўғрими?

– Ҳа…

– Ўзига ўзи алжирайдиган, баданига эчкининг қонинисуриб, сасиб юрадиган художўйларингизни кимнингҳисобидан боқяпсиз?

– Ҳокимият ҳисобидан…

– Ҳокимият? Қандай ҳокимият? Мен ҳокимиятман! Менингҳисобимдан бадбўй ва тентак художўйларингизни боқяпсиз!

– Биламан…

– Ибодатхонангизни тўлдириб турган тош санамларингизсиз учун уруш қилса, бўлмайдими? Ўшалар сизларга овқатберсин! Ҳозир бошингизни чопсам, анави энг баланд ҳайкалингиз, оти нима эди? Ўша келиб сизни ҳимоя қилсин!

– У тош ҳайкал…

– Худо эмасми ўша тош ҳайкал?

– Худо, албатта…

– Нега унда қўлидан бир иш келмайди?

– Тош ҳайкаллар худоларнинг сиймоси… Худолар бошқажойда яшайдилар…

– Худолар ўз сиймосини ҳамма бандаларига кўрсатаверса, қадри ҳам йўқ экан-да!

– Ундай деманг, ҳоким жаноблари… Шак

келтияпсиз… – Коҳиннинг овози шу нуқтада йиғламсирашаралаш титраб чиқди.

– Шак келтирмаяпман, ҳазрат, – деди безрайиб ҳоким. – Ўшахудоларингиз худо бўлса, биз ҳам худо бўлишимиз керак. Айниқса, подшоҳимиз Жолут худоликка ҳақли! Чунки у сизларни ҳам, худоларингизни ҳам боқяпти, қўриқлаяпти!

– Албатта, албатта.

– Мен ҳам Жолутдан кейинги кичик худоман. Шунинг учун, амримизни бажаринг: Тавротни ўзгартиринг, ҳазрат! Ҳарбир оятидаги бирор сўзни ўзгартиринг! 

Коҳин ранги оқарган кўйи орқага тисланди:

– Айтганингиздек бўлади, ҳоким жаноблари…

Коҳин саройни паришонҳол тарк этди. Сақиф Ғоба ўзишидан жуда ҳузурланди. Коҳинни қай тариқа ер биланяксон қилганини эслаб, илжайди.

“Мана шу қудрат, дейилади!” 

Ўзидан ўзи қониқди. Кимдир қулоғи тагида шивирлаб, униянада тўлқинлантирди:

“Сен чинакам худосан! Ҳатто, коҳинни лол қилдинг!”

Сақиф Ғоба бу гапнимаъқуллаб бош силкиди.

У бу овозни ўз хожаси Муассарни Жолутга тутибберганидан буён аниқ эшитиб келмоқда. Даставвал, буовозни бир хаёл деб ўйлаган Ғоба кейинчалик овозниҳақиқатан эшитаётганини идрок этди. Овоз эгасиникўришга қанчалик уринмасин, буни уддалай олмади. Биркуни овоз эгасидан исмини сўради. Бир неча марта сўрайвергач, овоз: “Қувилиб, ўз ҳаққини талаб қилаётганбир буюкман”, – деб жавоб берди. 

Ғоба ҳайрон бўлиб, “Унда сенинг исминг Қувилганми?” – деди.

“Ҳозирча Қувилган”, – дедию, овоз бу масалада бошқагапирмади.

Ғоба ҳам у билан ортиқ қизиқмади. Энг муҳими,  Қувилгануни кўп мақтарди, айниқса, Мусо ва унинг издошларигақарши курашишга чорларди. Айнан у Ашианинг қочганиниайтди, Ашиа ва унинг боласига жазо беришни сўради. 

“Зиндонда болани, чўчқахонада аёлни зўрлашни буюр!” – деб ўргатди. Ғоба Қувилганнинг айтганини қилди. 

Тавротни ўзгартириш ҳам Қувилганниг ғояси эди. ҒобаҚувилганнинг ҳар маслаҳати уни кучга тўлдираётганигаишонарди.

Ҳозир ҳам Қувилган Ғобани тўхтовсиз олқишлаб, униқанотсиз учираётганди. Ғоба ўзи эшитаётган бу овозташқариданми, ё миясининг ичиданми, қаерданкелаётганини идрок этолмасди. Бу уни кўп қизиқтирмасдиҳам.

Қувилган Ғобани не қадар мақтаса, шу қадар қўрқитарди. Бу қўрқув охири кўринмайдиган зулматдан иборат бўларди. Қувилган Ғобанинг миясида: “Агар айтмаганимнибажармасанг, ана шу тубсизликка чўкасан!” – дерди.

Ғоба бу тубсизликдан қочарди, шунинг учун саройниҳашаматга тўлдирди, деворларга ўз куч-қудратини аксэттирувчи суратлар чиздирди, шоирларга ўзи ҳақида мадҳиядостонлар ёздирди, саройда жуда катта базмларуюштирарди, ранго-ранг кийимлар киярди,  раққосаларникўпайтирарди, бу нарсалар қуршовида гўё ўзинифалакларда учгандай сезарди, бу нарсаларни йўқотса, ҳалокбўладигандек даҳшатга тушарди. Ўша даҳшатдан қутулишучун ўзини яна шовқин ичига урарди. Аслида, бунарсаларнинг ҳаммаси Қувилганнинг йўриғи эди. 

Тасмин кирди.

– Ҳоким жаноблари, зиндонбоши киришга изн сўраяпти.

– Чақир!

Ғоба боланинг тақдирига қизиқаётганди. Зиндонбошикирди.

– Гапир. Буйруғимни бажардингми? – деди Ғоба.

– Маъзур кўргайсиз, – зиндонбоши тиз чўкди. “Ер ўпишниҳам жорий қилишим керак”, – деб ўйлади Ғоба. Уни тизчўкиш қониқтирмасди. Бироқ ер ўпиш Жолутнингҳузуридаги махсус таъзим, бошқалар буни талаб қилаолмайди.

– Нима бўлди?

– Бола чайир экан. Ёллаган одамимни ўлдириб қўйди.

“Аҳмоқ! Бир ишни эплолмайди булар, – ичида энсаси қотдиҒобанинг. – Болани шу ҳолда қолдирсаммикин? Нимасиданхавфсирайман? Шу қадар эзганим ҳозирча кифоя. Ундан янабошқа мақсадларда фойдалансам бўлар, балки… Қолаверса, эрта тонгда подшоҳ ҳузурига отланишим керак”.

– Ақлларинг йўқ, – Ғоба қошини чимирди. – Болани ўзҳолига қўй. Зиндонда у ким билан яқин бўляпти?

– Мусонинг жангчиларидан бўлган чол уни ҳимоя қиляпти.

Бу хабар Ғобага ёқмади.

– Қайси чол?

– Байтил Мақдис жангида Мусо лашкарида қатнашган. Ўшанда бу чол олти ёш бўлган. Подшоҳимиз Жолут амрибилан Мусонинг жангчилари асир олинганда, қатлэтилганда, тузоққа туширилган. Йигирма беш йилки, зиндонда.

Сақиф Ғоба ўйга чўмди. Қувилганнинг овози миясинингичида жаранглаб кетди: “Иккаловини шу ҳолда қолдир. Қатлосон иш. Уларни хорламоқ керак. Таҳқирлаш шарт. Иродасисинсин. Зор йиғласин. Мусога эргашганларидан надоматчексинлар! Токи, бошқалар ҳам Мусога тобе бўлишнингоқибатини кўрсин! Ҳозир чолга ҳам, болага нафас ростлашимконини бер! Улар ўзларини эркин сезишлари биланбошларига мусибат ёғдирасан!”

Ғоба илжайиб қўйди. Зиндонбошининг кўзлари ерда эди, у шунинг учун бу илжайишни кўрмади. Кўрганда эди, ўзхожасининг нигоҳида ваҳшатдан у ҳам чўчиб кетарди. Тасмин эса Ғобанинг доимий ҳамроҳи. Унинг билганишуки, хожасидан нега илжайди, нега қайғуда – сўрамасликкерак. Чунки Ғобанинг бир олами бор. У олам жудақоронғу, унда ҳеч нарса кўринмайди.

– Зиндонбоши, жўна! У иккиси ҳақида ҳукмимни кут. 

Зиндонбоши уч марта юкиниб, орқаси билан юриб чиқибкетди.

– Тасмин, аёлнинг тақдири нима бўлди? – сўради ҳоким.

– У эсдан оғибди, жанобим. Чўчқалар ичига кириб кетди. Чўчқаларни боқяпти, улар билан гаплашяпти. Йиғлайди. Бутун устидан чўчқа ахлати ва пешобини тўкяпти.Баъзидачўчқаларнинг балчиғи ичида юряпти. Унга яқинлашиббўлмаяпти. Жуда ҳам сасиб кетди, – деди Тасмин.

Ғоба мамнун бўлди.

– Айла қишлоғида яшаган Яҳудо болаларидан бир гуруҳинимаймунга айланиб кетган, дейишади. Буларда ҳайвонгаайланиш одати бор экан-да. Уни ҳам қўй. Тайёргарликтугадими?

– Тугади, жанобим. Беш минг кишилик лашкар подшоҳимизЖолут ҳузурига сизнинг ортингиздан боришга шай!

 

Олтинчи боб

Чўчқахонага чўчқабоқар ўлароқ юбориларкан, Ашианингқалбида жаннатга кетаётгандек бир туйғу бор эди. У Роббисидан душманлар ҳужумидан сақланмоқ учунмустаҳкам бир қўрғон сўраётган эди. Ларзага тушган қалбичақмоқ уриб парчалаган тошдек парчаланди. Бу тошқаъридан гўё ҳаёт суви отилди. Қафасда кетаркан, кўзиданёш дувилларди. Тиззасини кўксига босиб ўтираркан, кирланган, лойланган сочлари унинг юзини, вужудини бирпарда каби ёпди. Унга боққанлар бир алвастини кўргандексескандилар. Ҳолбуки, бу вужуд ичидаги руҳ Роббисигатавба қилар эди. 

Ашиа чўчқахона унинг учун бир иффат қалъаси бўлишигаамин эди. Зоҳирини жирканчлик ила қоплаб, бу жирканчликичида номусини, иймонини сақламоқни қасд этди. 

Ашиа буткул оламдан узилди. У мансуби бўлган ҳақиқатоламини туйқус идрок этаётганди. Ўтмиши бу мусибатшамолида ғубордек кўтарилиб, онгини қамради. Кўз ўнгидабутун ҳаёти тирилди.

Бобоси Муассар ҳоким эди. Отаси Аслам ҳокимга бир ворисэди. Улар Мусонинг тобелари эдилар. Уйларида Тавротўқиларди. Муассарнинг маслаҳатчиси Устоз уларгаТавротдан таълим берарди.

– Оламларни яратган Зот ёлғиз Аллоҳдир! Фақат У ибодатгалойиқдир! Мусо унинг бандаси ва пайғамбаридир! – бусўзларни Устоз ҳар куни ҳар суҳбатнинг аввалидатакрорларди. – Аллоҳдан қўрқинг! Биз охири замонпайғамбари, Аллоҳнинг сўнгги элчиси, барча набийларнингсултони Аҳмадга иймон келтирамиз. У инсониятхалоскоридир. У Ер юзида энг буюк адолатни ўрнатади! Билинг, Таврот бизга шуни таълим берди!

Ашиа ёш қизалоқ эди. Шаҳар зодагонларининг болаларибилан Устознинг бу дарсларини ёд олишарди.

Ашиалар туғилганда ҳаёт мунаввар эди. Улар бу калималармаъносини билмасдилар. Улар бу калималарга ҳали эҳтиёжсезмасдилар, зотан, ҳаётни танимаган гўдак сўзларнингқудратини қайдан билсин! Улар, ҳозирча, ота-она, нону сувсўзининг кучини  яхши билишарди, холос. 

Ашиа улғайиш ёшларида, ўсмирлик йилларида, кўзгугақараб, ҳусни ила фахрлана бошлаган вақтларида ўз шаҳридасодир бўлаётган кўп ўзгаришларни идрок этганини яхшиэслайди. 

Устоз одамларни кўчаларда, уларнинг саройи олдида, майдонда тўплаб, баланд овозда гапирарди. 

– Эй одамлар! Ўтмишингизни унутманг! – дер эди у кўпинча. Ашиа дугоналари билан ҳокимнинг эрка неварасиўлароқ бозорга, карвонсаройларга ўзига зеб-зийнат олганикетаётганда Устознинг куйиб-пишаётганини кўриб, буваъзларни қизиқиш ила тингларди. Очиғи, ваъзлар жудаёқимли эдию, қизалоқ уни эртак эшитгандек эшитарди. Устознинг гаплари уни қанчалик мутаассир этмасин, бирорқонундек қабул қилмасди. Бу фақат Ашиага эмас, ҳаммаодамларга хос эди. Улар Устозни зерикканда тинглашарди. Устознинг гапидан жуда таъсирланишса, “Ҳақни айтди! Нутқи гўзал! Илми теран!” – деб мақташардию, ўзишларидан қолмасдилар. Гўё Устоз уларни завқлантиришучун сўйлаётгандек, ҳолбуки, ундай эмасди. Устоз ёнибгапираркан, ўз нутқини тугатиб, йўл четида йиғлабўтирарди. Кўпчилик, айниқса, зодагонлар унга садақақилишни хуш кўришарди. Устознинг пойини бойлик билантўлдиришарди. У эса бадтар ҳўнграрди, кейин тинчланиб, фақат ҳиқилларди. Сўнг яна ўрнидан туриб ҳайқирарди:

– Эй одамлар! Ўтмишингизни унутманг! Ўтмишниунутмоқдасиз! Хорлик сари кетяпсиз! Эй одамлар! Аллоҳдан қўрқинг! Сизлар Одам ва Ҳавводан тарқалдингиз. Иброҳимнинг икки ўғли бор эди. Бир Исмоил, бири Исҳоқ. Сиз Исҳоқнинг зурриёдисиз. Ёқуб Исҳоқнинг насли эди. Ёқубни Исроил дердилар. Исроилнинг ўн икки ўғлисизларнинг оталарингиздир! Эй одамлар! Ёқуб ўлди. Сизларга Юсуф, сўнг Яҳудо бош бўлди. Ўтмишниунутманг! Қибтийлардан фиръавн Рамзес бошингизга не кунларни солди! Эрларни қул, хотинларни чўри қилди. Ўғилчақалоқларимизни сўйди, қизларни тирик сақлади! Эй одамлар! Ўтмишни унутманг! Мусо туғилди! У Аллоҳнингпайғамбари эди. У фиръавни хонадонида улғайди. Вақтетиб, акаси Ҳорун ила фиръавнни ҳидоятга чақирди. Фиръавн кофир бўлди. Мусони қувди. Мусо Яҳудо болалариила қочди. Яҳудо болалари! Боболарингизнинг жиноятлариёдингиздами? Ҳайҳот! Тавротда Аллоҳ буюрдики, яккаАллоҳга ибодат этинг! Ота-онангга яхшилик қил! Қариндошга, етимга, мискинларга яхшилик қил! Одамларгагўзал сўзла! Намозни қойим қил!Закот бер! Бир-бирингизниўлдирманг, ўзаро қасдлашманг! Бирингиз иккинчингизни ўзюртидан қувиб чиқармасин! Минг надоматлар бўлсин! Эй одамлар, шўрингиз қурияпти! Сиз бугун нима иш қиляпсиз! Аллоҳга ибодат қилмаяпсиз, унга шерик топяпсиз. Ота-онани қаровсиз ташладингиз. Қариндошлар ила алоқаниуздингиз. Етимларга зулм этяпсиз. Мискинларниунутдингиз. Одамларни ҳақоратлайсиз. Намоз ўқимайсиз. Закот бермайсиз. Бирингиз бошқангизни бойлик талашибўлдирасиз, бирингиз иккинчингизни ўлкангиздан, Ватанданқувиб чиқарасиз, уларга азоб бериш учун бошқангиз унингсирларини сотасиз, бошқангиз уни азоблайсиз, душмангаасир тушса, товон тўлаб қутқарасиз, буни меҳр деб, бутуноламга кўз-кўзлаб мақтанасиз! Аслида, уларни қувиб солган ўзингиз эдингиз. Азоблаган ўзингиз эдингиз. Бу ишингизқандай беҳаёлик бўлди! Тавротни Аллоҳнинг каломидейсиз, аммо ярмига амал қиласиз, ярмини эсаменсимайсиз. Сиз Аллоҳнинг сўзини ўйин қиляпсизми? Аллоҳнинг сўзини масхара қиляпсизми? Ҳайҳот! Додуфарёд! Бу ишларингиз учун бу дунёда шарманда бўламиз! Охиратда жаҳаннамда ёнамиз! Эсингизни йиғинг! Гуноҳнитўхтатинг! Аллоҳнинг йўлига ўтинг! Аллоҳнингпайғамбарига, Унинг Китобига эргашинглар!

Устоз шу сўзларни бор овози ила айтарди. Кўпчилик жим тингларди. Бироқ тинглаб бўлиб, одамлар ўз йўлидакетаверарди: кимдир ўғирлик қилади, кимдирфоҳишахонага боради, кимдир зулм қилади.

Устоз эса яна нола қиларди:

– Эй Исроил болалари! Мусо

даврида Аллоҳ устимизга Тур тоғини олиб келганда, тоғнинг тагида қолмайлик деб, ҳамма илоҳий амрларниқабул этдик. Бугун илоҳий амрларга амал этмасак, ҳолимизга маймунлар йиғлайди…

Ҳоким Муассар табиатан кўнгли бўш одам эди. Унингбичилган қули Сақиф Ғоба ҳокимга кўп таъсир ўтказарди. У Устозни ёқтирмасди. Сақиф Ғоба Муассарга бир гапнибениҳоя кўп айтди:

– Соҳибим, қари Устоз шаҳримиз тинчини бузяпти. У қаердаги ваҳима гапларни тарқатяпти. Кўчада соатлабвайсайди. Одамлар, натижада, сизнинг ҳокимиятингизгашубҳа ила қараяпти. Устоз ҳокимиятни истаяпти, шекилли. У Таврот ҳукмини етказяпман, деб, илм тарқатяпман, деб, ўрнингизни эгаллашни исташи аниқ.

Муассар бу гапларга, даставвал, эътибор бермади. БироқҒоба ўз ишидан тўхтамади. Муассар Ғобанинг гапига кирдива Устозни зиндонга ташлади. Ашиа Устозни кўргани тездазиндонга борди. Зиндон ичида Устоз изтироб ичида шундайдеди:

– Қизим, шаҳарни гуноҳкор босиб кетди.

Ашиа кўзини катта-катта очди.

– Устоз, – деди у олиб келган тугунини Устознинг олдигақўйиб. – Мен сизнинг ҳамма гапларингизга тушунаолмайман. Аммо тўғри сўйлаётганингизга аминман.

Устоз қайғу ила табассум қилди.

– Вақт келади, ҳамма сўзларимни тушунасан. Сен тўғрисўйлаётганимга покиза қалбинг ила аминсан, тақдир эсасени бу сўзлар устида яшатади, қизалоғим. Сен бу сўзларгасуянибгина, дунё ва охиратда нажот топиш мумкинлигиниўз кўзларинг ила кўрасан. Чунки мен бу сўзларни ўйлабтопиб, кейин гапирмаяпман. Бу Тавротнинг таълими, Мусонинг ўгитларидир. Эшит, қизим. Биз Мусопайғамбарнинг умматимиз, сўнгги пайғамбар Аҳмаднингуммати эмасмиз. Нега бундай деяпман, биласанми?

– Билмайман, Устоз, – елкасини қисди Ашиа.

– Унда, билиб ол! – Устоз қатъий таъкидлади. – Аллоҳ бизгабериладиган жазони асло кечиктирмайди. Мусо яшаганзамонда гуноҳкорларнинг уйларининг эшиклари эрталаб ўзэгаси гуноҳ қилганини эълон қиларди. Яъни эшикда”Фалончи мана бундай гуноҳ қилди” деган ёзув пайдобўларди. Аллоҳ мунофиқларнинг юзини сарғайтирибюборарди. Денгиз бўйида Айла деган қишлоқ бор эди. Ўшақишлоқда биздан бир қавм яшаган. Аллоҳ уларга шанбакуни балиқ тутишни таъқиқлади. Бу бир синов эди. Қавмимиз эса шанба куни денгиз соҳилида жуда кўп балиқбўлишни билиб қолишгач, бир ҳовуз кавлашди. Балиқларшанба куни ҳовузга қамалиб қоларди, якшанбада эса униайлаликлар осон тутишарди. Бу оламлар Роббиси Аллоҳгаҳийла эди. Аллоҳ ғазабланиб, айнан шу қишлоқдаяшайдиган ҳаммани хунук, одамлар ёқтирмайдиганмаймунларга айлантирди. Роббимизнинг жазоси кечикмади. Тасаввур қиляпсанми? Кечқурун одам бўлиб ухлайсан, тонгда маймун бўлиб уйғонасан. Бу эса гуноҳлар учун биржазо эканлигини бутун олам билади. Бундан катташармандалик борми?

Ашианинг эти жунжикди. Ўзини, отасини, бобосини, қулларини, одамларни маймун қиёфасида кўз ўнгигакелтириб, қўрқиб кетди.

– Эшит, болам, – Устоз эса давом этди. – Биз шундайумматмиз: гуноҳимизга жазо кечикмайди. Охири замонАҳмаднинг уммати эса доимо бир муҳлат устида бўлади. Улар Аллоҳнинг йўлида собит ва холис турганларида бутунЕр юзига ҳукм берадилар, нафс ва шайтонгаэргашганларида бутун Ер юзининг кофир қавмлари уларгаҳукм беради. Бу уларга жазо эканлигини камдан кам идрокэтади. Аммо уларда ҳалок бўлишдан аввал тавба қилиш, янаиззатга эришмоқ имкони, бир муҳлат бўлади. Бизда-чи, Ашиа? Ундай эмас! Биз яна ҳаддимиздан ошдик! Хорликжуда яқин. Қирқ йил олдин орамиз Мусо бор эди. Ҳорун бор эди. Атиги қирқ йилда биз уларнинг таълимини унутдик. Аллоҳнинг амрини тескари ушладик, тўғри ушламадик. Яқин-орада ҳаммамиз хорланамиз. Шуни Муассарга айт! Эси борида этагини ёпсин! Бутун шаҳар Мусодавридагидек, йиғилиб Аллоҳга тавба этсин! Аллоҳ бирорпайғамбарни юбориб, бизни гуноҳдан покласа!

Устознинг ҳузуридан чиқиб Ашиа бобосининг қошигаборди. Ҳаяжонланиб, ҳамма эшитганларини бобосигасўзма-сўз айтди. Бичилган қул Сақиф Ғоба шу ерди эди. 

– Соҳибим, – у ерга йиқилиб, фарёд урди. – Устоз ёш ва гўзалмаликамизни қўрқитибди. У билан учрашишни ман этмоқлозим. Маликамиз бу васвасалар оғушида ухлай олмайчиқадилар. Кейин касал бўлиб қоладилар.

– Йўқ, мен касал эмасман! – жаҳли чиқди қизалоқнинг. – Бобожон, устозим тўғри гапиряпти.

– Қайсарлик қилма, Ашиа, – деди бобоси мулойим оҳангда. – Бор, дугоналаринг билан ўйна. Бундай гаплар ила бошингниқотирма. Улуғларимиз бор, биз бор, бу бизнинг ишимиз. Сен қайғурма!

… Шу воқеадан ўн кун ўтмай Муассар невараси Ашианибир зодагоннинг ўғлига мажбурлаб эрга берди. Қули СақифҒоба шуни маслаҳат берган эди.

Бир тонгда Муассар жанг чорлови овозидан уйғонди. Сарой томига шошиб чиқиб қарадию, эси оғай деди: шаҳардарвозалари очилган, ёв қўшини бутун оламни

эгаллаб олгандай эди. Одамлар талвасага тушиб боши оққантомонга югурарди. Шаҳар дарвозаларини душманга ким очиб бергани Муассарга қизиқ эди. У хоинни аниқлаб, бор қўшин билан тезда ҳужумга ўтишни истади. Аммо ортигаўгирилиб, бўғзига қадалган тиғни кўрди. Қаршисида СақифҒоба турарди.

– Муассар, давринг битди. Сен буюк подшоҳ Жолутгатопшираман! – деди у дадил.

– Хоин! – Муассар шундай деб ҳайқирдию, ишнингҳақиқатини бир онда англади. У шаҳарда фоҳишахоналарникўпайтирган, жиноятчи тўдаларни сарой ичида қўллаб-қувватлаган, уни Жолутга сотган, Устозни қаматган айнанқўйнидаги илон – Сақиф Ғоба эканлигини тушунди. Энди жуда кеч эди. Сақиф Ғоба ўз ҳожасини занжирлади ва пастгаолиб тушди. Саройдаги ҳамма асир олинган эди. Жолутлашкари саройни талон-тарож этарди. Муассар бор-будиданажраганини билди. Беихтиёр оҳ тортди. Сақиф Ғоба эсаилжайди. У ўз ишидан мамнун эди. У бутун сарой аҳлинизанжирлаб, Жолутни кутгани чиқаётган эди.

Оламни бир зумда зулмат босди. Лаззат ичидаги лаззатини, иззат ичидаги иззатини унутди. Шаҳарда Жолутлашкарининг сурони кўкка ўрлар, аёлларнинг фарёди, гўдаклар чинқириғи, гуноҳкорлар ноласига аралашиб кетди. Босқин ваҳшати жониворлар тинчини ҳам бузди: итларвовиллар, моллар мўрар, қўйлар барарди.

Мусибат ўлим шамолидек келди, бу шамол ҳамманибеҳаловат этди. Жон қайғуси мол қайғусини даф этибюборди.

Аксар одамлар қўлига қурол олиб душманга қаршиурушмоқ ўрнига қочиб қутулиш васвасасида эди. Аллоҳуларнинг гуноҳлари сабаб қалбларидан ҳамият, жасорат вамардликни олиб, ўрнини қўрқоқлик, заифлик ва сотқинликила тўлдирганди. Аллоҳнинг элчиси уларни кўпогоҳлантирган эди, улар, одатига кўра, кўрлик қилиб, янабир таҳқирга учрадилар.

Сақиф Ғобанинг одамлари зиндондан Устозни олибчиқишаркан, у зот чор-атрофда ана шу ҳақиқат манзарасиникўраётган эди.

… Шаҳар майдонига ёшу қари, эркаку аёл, бою камбағал, аъёну фуқаролар ҳайдаб келинди. Ҳамманинг кўзижавдирайди. Зодагонлар, бойлар бир неча туялариниқулларига етаклатиб олишган. Туяларга катта сандиқларюкланган. Жолут лашкари тўрт томонни қора булутдекқоплади. Уларнинг бўйи баланд, ўзлари бақувват, тишидантирноғигача қуролланган. Итоатсизлик қилган одамни ким эканига қарамасдилар, чопиб ташлардилар. Кўчаларда қонжилғадек оқди, қон кўлмаклари пайдо бўлди.

Аксари кишилар дағ-дағ титрайди. Оналар боласинибағрига яширишга тиришади. Ҳомиладорлар азобданинграйди. Кимдир кимгадир таскин ҳам беради.

Тўсатдан янграган баланд ва зулмкор овоз ҳаммани жалбэтди: шаҳар ҳокими Муассар, ўғли Аслам, невараси Ашиа, невара куёви ва Устозни қамчилаб сазойи ҳолда майдонгаолиб келаётган эдилар. Оломон сўзсиз қотди. Умидларбуткул сўнди. Халқнинг ишончи синиб, парчаланди, балки кукунга айланиб, сочилди. Ҳамма нафасини ютди. Одамларорасидан қамчилаб олиб ўтилган шаҳар ҳукмрон оиласимайдоннинг қоқ ўртасида, тепага янги ўрнатилган тахтқаршисига тиз чўктирилди. 

Ашиа дам отасига, дам эрига, дам бобосига жавдиради. Бобоси қўрқувдан тош ютгандек жим, узун оқ соқолититрар, сочлари елкасида бетартиб ёйилган, либосида қонизи. Отаси ҳам, эри ҳам шу алфозда эдилар. Ёлғиз Устозхотиржам, балки, бошини тик тутиб, на юзида, на ҳаракатида бир қўрқувни сездирмади.

Оломоннинг ажабланганнамо овози янгради: майдондагитахт ёнида ҳашамдор либосда Муассарнинг бичма қулиСақиф Ғоба пайдо бўлди.

У қўлини ҳокимона кўтариб, жим бўлинг, дегандек ишорақилди. Одамлар шуурсиз равишда жим бўлдилар. СақифҒоба бор овози ила бақирди:

– Подшоҳлар подшоҳи, юртимизнинг янги, адолатдатенгсиз, қудратда чексиз ҳукмдори Жолут ҳазратларикелмоқдалар!

Довуллар қоқилди. Отлар кишнади. Сақиф Ғоба эса янакучаниб чинқирди:

– Тиз чўк ва бош эг, халойиқ!

Еттинчи боб

Кўпчилик тараддудда туриб қолди. Бичма қулнинг амринибажариш, ҳарқалай, бироз бўлса ҳам, ҳамиятга тегаётган. Сақиф Ғоба буни сезди. Сездию, қутуриб, бўкириб юборди:

– Камончилааар! 

Оломонни қуршаган Жолутнинг камончилари ёйгапайконни ўрнатдилар. Ғоба ўқ узишга ишора қилиш учунқўлини кўтарди. Ўн минглаб одамлар бир вақтнинг ўзидадувиллаб тўкилган мевадек ўзини тиззаси билан ергаташлади. Ғоба ҳокимият қудратини идрок этиб, беҳадкерилиб, ёйилиб кетди, одамларнинг қўрқувда тизчўкишини кўриб, буни ўз қудратидан деб ўйлади ва нафасиқайтиб, бир муддат ҳаяжонланди. Сўнг улкан салтанатэгасидек ҳайқирди, шундай ҳайқирдики, овоз пайларифавқулодда чўзилди, товуши майдоннинг ҳар бурчига етиббора бошлади:

– Итоат қилмаган ўлдирилади! Танасини бўлаклаб, итларгаем қиламан! Улуғ подшоҳ Жолутга шарафлар бўлсин!

Оломон орасида беихтиёр йўлак очилди.

Қора от минган, қора либос ва қора совут кийган Жолутйўлакдан кела бошлади. Жолут бошига қўндирган дубулғатожга ўхшарди. Мўйловини икки ёнга икки қаричча узунқилиб ўстириб, ўрдирганди. Қалин соқоли ҳам қоп-қорабўлиб, кўкраги тушган ва учта қилиб ўрилган, учларига эсаёқут кўзли тақинчоқ тақилган. Жолут кийиминингчетларига, совутининг қирраларига олмос тошчаларгақадатганди. Этиги қора ва учи қайрилган бўлиб, унда ҳамолмос тошлар йилтирайди.

Оти, югани, сувлиғи, қамчиси, қурол-яроғлари ҳам ўтажиддият ва катта дид билан зийнатланганди. Жолут майдонўртасида тўхтади, Сақиф Ғоба унинг оёғига тиз чўкибелкасини тутди. Подшоҳ бичма қулнинг елкасига оёқ қўйиб, отдан тушди.

Ҳеч кимга назар ҳам солмай, ўзи учун ҳозирланган тахтгабориб ўтирди. Сўнг Сақиф Ғобага қараб, кўрсаткич бармоғибилан ишора қилди. Сақиф Ғоба бор овози билан бақирди:

– Подшоҳ рухсат этдилар: бошингизни кўтаринг!

Халқ бошини кўтариб, тахтда катта кибр, қаҳр вабешафқатлик ила ўтирган бир мустабидни кўрди. Чўзинчоқюзни тўлдирган чуқур ажинлар, чўтирлар, ўйиб олгудектикиладиган кўз, сийрак қош, кенг елка Жолутдан бирқўрқинч ёғдираётгандек эди. Уни кўрган аксар одамларнингдами янада ичига тушди. 

Босқинчига ҳайиқиш ила қараётганлар орасида бир киши йўқ эди. Бу Устоз бўлиб, ерда – майдоннинг ўртасида боши ёрилиб, ўз қони ичида беҳуш ётарди. Чунки фақат у тизчўкмаган эди, бош эгмаган эди, бир навкар унинг бошигақилични қини билан уриб, шу ҳолга солди.

Ғоба Жолутдан изн олиб, нутқ бошлади:

– Эй одамлар! Мени эшит! Балсисо қавмининг сараси, Амиқийлар подшоҳи Жолут ҳазратлари буюрадиларки, ҳаммангиз у киши учун бир қулсиз. Қул эканлигингизниунутманг!

Ғоба шу нуқтада сўзини узиб, ҳаммага бир-бирма ўқрайди. Айни шу пайт унинг қулоғи остида Қувилганнинг: “Сен энгақлли ва қудратли ҳукмдорлари ишини бажаряпсан!” – деганилк олқиши янграган эди. Ғоба ҳокимият қудратидан мастбўлгани учун овозга аҳамият бермади, зотан, у бундан ҳамқуюқроқ бир мақтов истаётганди.

– Сиз подшоҳнинг қули ўлароқ унинг ҳамма хизматига шайбўлишингиз шарт! Подшоҳ ўл, деса, шу ондаёқ ўлинг! Тирил, деса, тирилинг! Чунки ҳукмдоримиз ўз қулларинифарзандларидек яхши кўради. Сизларга зинҳор ёмонликнираво кўрмайди! Сизлар подшоҳимизни шарафланг, мақтанг, унга итоат қилинг, уни яхши кўринг!

Ғоба шу қадар жўшиб сўйлардики, унинг нутқи одамларгатаъсир қилди. Қўрқувдан карахт оломон унинг сеҳрлинутқидан йиғлай бошлади. Туя етаклатиб келган бойларданбири ўзини ерга отди, ерни ўпиб, овози қалтираб гапирабошлади:

– Сизга жонларимиз фидо,

Жолут ҳазратлари! Арзимас ҳадямизни қабул қилиб, бизнибахтиёр айланг!

Ғоба савол назари билан эгилиб, подшоҳга каради. Подшоҳмаъқул, дегандек бошини қимирлатди. Бой иккита каттасандиқни қулларига кўтартириб, Ғобанинг амрига кўра, Жолутдан етти қадам узоққа қўйдирди ва қопқоғиниочтирди: сандиқлар тилло ва жавоҳирларга тўла эди.

Жолут қабул қилдим, дегандек бош силкиди. Бошқазодагонлар ҳам подшоҳга ўз совғаларини майдонга терабошлашди. 

Муассар бу ишларга анқовсирагандек қараб ўтирарди. Устозбу орада ҳушига келди. Қийналиб бўлса-да, ўрнидан турди. Тиз чўкиб, титраб ўтирган ўн мингларча одамга, кейинтахтдаги Жолутга, унинг ёнидаги Сақиф Ғобагабоқиб,вужудидаги ҳамма кучини тўплаб, ҳайқирди:

– Аллоҳ Буюкдир! Аллоҳ Улуғдир! Аллоҳни унутиб, гуноҳларга машғул бўлганлар, Аллоҳ амридан бўйинтовлаб, нафсига қуллик қилган худди сизлар каби бир қораит қошида тиз чўкиб, титрайди, хор бўлади!

Бутун олам жимликка чўкди. Ҳамма сасини йўқотди. Ғобаҳушини тўплаб, қиличини қиндан суғурди. Аммо Жолуттўхта, деб ишора қилди.

– Эй Жолут! Сенда Намруд ва қибтий фиръавннинг қиёфасибор. Сен подшоҳликка қаноат қилмайсан. Сен ширккақаноат қилмайсан. Сен худо бўлмоқчисан. Ёнингдаги бичмақул ҳам шуни истайди! Иккаланг билиб ол: сенларни дунёдахорлик, охиратда жаҳаннам кутмоқда! Ла илааҳа иллаллоҳ!

Бу сўзлар тиғдек Жолутга санчилди, подшоҳ ўрнидан ҳечкутмаган чапдастлик ила турди ва қиличини яланғочлаб, Устознинг олдида пайдо бўлди. Икки қўли билан Устознингбўйнига қилич солди. Муассар дағ-дағ қалтираб, бошиниердан ололмай қолди, Ашиа қўрқувдан чинқирди, бучинқириқ унинг отаси Асламни ҳушига келтирди. Асламбор овози ила: “Аллоҳу акбар!” деб Жолутга отилди. Жолутбир кескин ҳаракат билан Асламни икки бўлакка бўлди. Ашиа ҳушдан кетди.

Оломон ичида ҳам кимлардир қичқириб юборди, кимлардирерга йиқилди.

Жолут қиличини Муассарнинг бўғзига қадади. Муассарнафаси тиқилиб, бўғриқиб деди:

– Подшоҳим, мен сизнинг қулингизман. Сизнингйўлингиздаман! Мени омон қолдиринг!

Жолут буни кутмаган эди, шекилли, кўзларини катта-каттаочди, тунд юзида ажабланиш йилт этиб, йўқолди.

Подшоҳ қиличини қиндан суғуриши, икки кишини қатлэтишидан ҳамманинг, ҳатто, Ғобанинг ҳам юзидан қонқочди.

Жолут тахт ёнига қайтди ва гап бошлади:

– Эй менинг қулларим! – мустабиднинг овози гулдирабчиқди. – Мен марҳаматли, қудратли ҳукмдорман. Бироқменга туҳмат қилганларни, ёмон тилак тилаганларни, яъни, менга қаршиларни қатл қиламан. Сизнинг итоатингиз менгаёқди. Шунинг учун, ҳаммангизни ўзимга қуллик қилишданозод этаман!

Ғоба сакраб кетди:

– Нақадар меҳрибонсиз, подшоҳим!

Оломон гуриллаб, унинг гапини такрорлади. Жолут эсасалмоқланиб, давом этди:

– Собиқ ҳокимингиз менинг йўлимга ўтиб, жониниқутқарди. Оиласини қутқарди. Сизларга садоқатли қулим

Сақиф Ғоба бугундан бошлаб ҳокимдир. Унга бўйсунинг. У менинг ўнг қўлимдир!

Жолут шундай деди-да, шаҳдам юриб, отга минди. Ғоба ер ўпиб, “Сизга жоним фидо!” – деб йиғлаб қолди.

…Ашиа хотиралар оғушида манзилга яқинлаб келаётганинисезмаётганди. Димоғига чўчқанинг ачимсиқ ҳиди урилди. Ашиа эса Ғобани тахтдан туширишга ҳаракат қилиб, ўлдирилганлар ҳақида ўйлаб кетди.

Сақиф Ғоба Жолут ўз юртига қайтиши билан иккита янгифармон чиқарди: биринчи фармон одамларга шаҳарданчиқишни қатъиян таъқиқлади. Иккинчи фармон подшоҳЖолут суратини шаҳардаги ҳамма уйларнинг ичига чиздириш мажбурий эканлиги ҳақида эди. 

Халқ, аввал, жонини сақлаганига рози эди, бу фармонлардансўнг Ғобанинг насабсизлиги эсланди, унинг Муассаргахиёнати айтилди. 

Жолут ўлдирган Устознинг ёши улуғ дўстлари бирор чоракўрайлик, дедилар. Улар Мусони кўп гапиришди, бир нечаҳафта ичида Ғобани ҳоқимликдан олиш ҳақида якунийқарорга келдилар.

Сақиф Ғоба ўз ҳокимиятидан маст эди. Жолут унингхизматида мингта жангчисини қолдирган эди. Бутун шаҳарҒобага тез таслим бўлди. У зудлик билан ўзигакўрсатиладиган ҳурмат ҳақида бир неча қарорлар чиқарди: ҳокимга мурожаат қилишда ҳар ким тиз чўкиши шарт, ҳокимнинг ҳукми муҳокама этилмасин, норози кайфиятдагиҳар ким душман ҳисобида бўлиб, уни аниқлаб, хабариниберган одамга жуда катта мукофотлар бор, шаҳар аҳолисиичидан лашкарга одам олинади, лашкар подшоҳ Жолутнингқўл остида урушларга чиқади. 

Ғоба ҳар сафар ҳар хил амру буйруқлар, фармонуфармойишлар бераркан, эскию янги қоидаларни ўрнатиб, ижросини талаб этаркан, ўзини қанотсиз парвоз қилаётгансезарди. Бу туйғу, айниқса, унинг ташрифлари асносидаоломон бошини эгиб, тошдай нафас олмай қотиб қолганида, унинг ижозати билан одамлар уни олқишлашганида, қийналиб кетган бирор бечорага марҳамат кўрсатганида, қонунни бузганларни аёвсиз жазолаб ташлаганида янаямкучайиб кетарди. 

“Мана мен, ким менга дахл қила олади!” – деб ичидаўйлаганларини бироз ўтмай ошкор айтишга ўтди. СақифҒоба одамлар кутмаган ишларни қилишнисеварди.Кишиларни мансабга тайинлаш ва бўшатишданҳузурланарди. Шунинг учун, шаҳарда бирор киши бирорвазифада уч ойдан ортиқ ишлолмади. Бошқарувдақобилиятли одамлар асло бу шаклда ишлашни хоҳлашмади.

Ғоба шу каби ишлари билан кўзлари юмилгудек даражадамаст бўлиб юрганида нисбатан ёшроқ бир одам унингҳузурига келиб, тиз чўкди.

– Исмим Тасмин, – деди у. – Мусо издошлари сизниҳокимликдан туширишмоқчи.

Тасмин ҳаммасини баён этди. Унинг ахборотига кўра, шаҳарнинг улуғлари Жолутнинг қасрига бориб шикоятқилишар эмиш. Улар насабининг тайини йўқ, наслсизҒобанинг ўрнига бошқа кишини, яъни аслзода, ота-онасиЁқуб фарзандларидан бўлган, уйланган, бир неча хотинли, бола-чақали, бой бирор одамни ҳокимликка  тайинлашиниталаб қилармишлар.

Ғоба Тасминнинг ҳамма гапини эшитди-да, “Сенингкелажагинг порлоқ, шундай буюк ишларда давом эт!” – дебмақтади.

Тасмин кетиши билан Ғобанинг миясига қон тепди. 

“Мени алмаштиришармиш!” – деб тутақди. Қувилганнинговози эса уни даҳшатга солди: “Шаҳар аҳли Жолутга айтиб, сени ҳокимликдан олса, не бўлади, биласанми? Сени тилкалаб ташлайдилар. Чунки сен уларга қаттиққўлликқиляпсан. Агар тадбир билан, ҳийла билан иш тутмасанг, яқинда аввалгидан-да, хор бўлажаксан!”

Сақиф Ғоба ҳокимиятдан кетишни чексиз даҳшат деб ҳисқила бошлади. Тасминни чақириб, унга бир неча топшириқберди.

Тасмин шаҳар улуғларининг даврасига кириб бориб, уларга: “Ғобанинг устидан шикоят қилишдан олдин ўзига унингхатоларини билдирайлик, балки, ислоҳ этар!” – деди. Қарияларга Тасминнинг гапи ёқди.

Белгиланган кунда ёши улуғлардан ўн киши Сақиф Ғобасаройига йўл олдилар. Улар саройга яқинлаб келишаркан, уларга ҳар хил одамлар бесўроқ қўшилиб, юра бошлашди. Янги қўшилганларнинг қиёфаси ёқимсиз эди. Чоллар биркўнгилсизликни сезгандек бир-бирларига қараб қўйдилар. Одамлар эса кўпайишда давом этди. Ҳоким саройи олдигаетиб келганларида ўн қариянинг ортида минг кишиликоломон бор эди. Қарияқарнинг улуғи эгилиб, саройэшикбонига:

– Жанобимиз Сақиф Ғобанинг муборак ҳузурларигакиришга изн сўраймиз!.. – деди.

Эшикбон оломонга бироз ҳадик билан қараб:

– Ҳаммангиз кирмоқчимиз? – деб сўради.

– Йўқ-йўқ, – шошиб жавоб қилди чол. – Ўн кишига изнсўраяпмиз.

Эшикбон индамай ичкарига кириб кетди.

Бир неча дақиқада сарой деворидан ташқарига чиқариб, халқ билан сўзлашиш мақсадида қурилган айвонда СақифҒоба пайдо бўлди.

– Халойиқ, нима гап? – деди.

Қариялар жавоб беришга улгурмадилар, уларга йўлнингўртасида қўшилиб

олганлардан бири қўйнидан камон олиб, ўқлади ва Ғобагаотди. Ўқ ҳокимнинг елкасига санчилди. Ўқ отган одам:

– Ҳокимга ўлим! – деб бақириб, ердан тош олди ва саройтомонга отди. Оломон гувиллаб ердан тош излашга тушди. Саройга тошлар ёғилди. Бу нарса қарияларнинг режасидайўқ эди. Улар қандай йўл тутишни билмай қолдилар, билганларида ҳам қўлларидан бир иш келмасди, шубҳасиз.

Улар фақат “Эҳ, бебошлар! Ишимиз юришмайди, энди!” – дейишарди оломон ичидан чиқиб олгани тиришиб.

Сарой тепасида юзлаб ёяндозлар кўринди. Улар оломонустидан ўқ отдилар. Одамлардан баъзилари ерга ётиболдилар, баъзилар дуч келган томонга ўзини урди. Бироқким қайси кўчага кирмасин Сақиф Ғобанинг қиличяланғочлаган навкарларига йўлиқди. “Таслим бўлдим! Ўлдирманг!” деганларга ҳам раҳм қилинмади, бир текисдақирғин бошланди. Қон тупроққа қоришиб, қизғиш-қорамтир лой ҳосил бўлди, ўнлаб одамлар бу шилимшиқлойда тойиб ерга йиқилди.

Хунрезлик ярим соатлар давом этди. Сарой олди жасадбилан тўлди. Тириклар ҳам ўликка айлангандек шуурсизгангиб турардилар. Навкарлар қолган-қутган ҳамманиҳибсга олди, ярадорлар ўлдириб юборилди. Яна бир гуруҳлашкар ўлик тозалашга ташланди.

… Сақиф Ғоба саройда жароҳатли елкасини боғлатаётгандаТасмин киришга ижозат сўради.

– Жанобим, сиз истагандек бўлди. Мен ёллаган одамларғалаённи бошлаб беришди. Буюринг!

– Жуда яхши, – ёйилиб илжайди Ғоба. – Энди тергов бошла. Мени тахтдан ағдаришга ана шу ўнта чол бошчиликқилишганини исботла. Аҳоли орасида бизга қарши одамларбордир?! Уларни ҳам топ!

Тасмин икки кунда шаҳарнинг ҳар бир даҳасидан юзлабодамларни ҳибсга олди.Улар Ваҳшийлар зиндонигаташланди. Аёвсиз терговлар бошланди. Учинчи кун давлаттўнтариши қилишни режалаштирган, ҳокимни алдаб халқолдига чақирган чолларнинг жинояти “гувоҳлар”нинг сўзиила исботланди. Улар осилди. Яна бир қанча кишилар чопибташланди. Юзлаб одамлар муддати белгиланмаган ҳолдазиндонларга ташланди. 

Бутун шаҳарни адоқсиз қўрқув қамради. Аҳоли нафасолишга ҳайиқарди. Сақиф Ғобанинг чексиз ҳукмронлигибошланди. Унга шу воқеалар жараёнида ғарблик бир коҳиншаҳар четида одамларни қандайдир тошларга, ҳайкалларгасиғинишга даъват қилаётгани хабарини бердилар. Ғобадарҳол уни чорлатди, ибодатхона қуриб,динингни ёй, дебамр қилди. Аврелий Астинос шу тариқа Ғобанинг ёнидапайдо бўлди.

Собиқ ҳоким Муассар сарой зиндонида эди. Ашиа эса эрибилан саройдаги қора ишларни қиларди.

Қирқ йил Сақиф Ғобанинг қон ва қўрқув устига қурилганҳокимлиги остида ўтди. Ўн йил олдин Муассар ўлгач, Ашиава эрининг аҳволи қийинлашди. Ғоба уларни қулим, дебатай бошлади. Юмушларини кўпайтирди. Ашиа бир нечафарзандини тупроққа қўйди, аммо кенжаси яшаб қолди. АёлРоқибни кўз қорачиғидек авайлади. Ғобанинг зулмузуғумларидан шу фарзанди сабабли омон чиқди.

Ҳозир у чўчқахонага кириб бораркан, “Аллоҳим, Сенгаиймон келтирдим, муртад бўлганим учун Сенга тавбақиламан. Болам Роқибни Сенга омонат топширдим”, – дебпичирларди.

Чўчқахона беҳад сассиқ бўлиб, бу ерда минглаб чўчқаларбоқиларди. Қўлидаги кишанлари ечилиши ҳамон Ашиаўзини чўчқалар ичига урди. Чўчқанинг нажосатини олибюзига сурди. Чўчқалар думалайдиган балчиққа тизза бўйиботди. Айни шу лаҳза Тасминнинг икки одами чўчқахонагакириб, жиноятчи хотинни сўрадилар. Чўчқабоқарларбошидан балчиқ ва чўчқа пешобини қуйиб ўтирган аёлникўрсатдилар. Бу аёлга қўл тегизиш у ёқда турсин, яқинлашмоқ мумкин эмасди. Тасминнинг одамлари аёлнингбу аҳволига бироз қараб турдилар-да, қўпол сўкиниб ортгақайтишди. 

Ашиа ҳаммасини аниқ идрок этаётганди, иффатинисақлагани учун Роббисига ҳамд айтди. Ич-ичидан бирнадомат, тавба отилиб келди, аёл ўкисиниб-ўксинибйиғлади, бу йиғи замирида ҳам истиғфор, ҳам ёлвориш, ҳамумид мужассам эди. Буни тавба оловида қалби эримаганғофиллар ҳаргиз англай олмаслар.

Саккизинчи боб

… Роқиб уч кунда кўзини очди. Тепасида ўтирган Қарияникўрди. Қария нималарнидир пичирлаётган эди. 

– Онам менга коинотнинг якка худоси бор, деб айтган эди… – Роқиб мадорсиз шивирлади. Бироқ Қариянинг ҳамон яхшиэшитадиган қулоғи унинг гапини илғади. 

– Онанг тўғри айтган, Роқиб, – деди унинг устига бирозэгилиб. – Бу якка илоҳ Аллоҳдир. Аллоҳдан бўлак ибодатгасазовор бошқа бирор илоҳ йўқ! Бўлиши мумкин эмас!

– Аллоҳдан бўлак ибодатга сазовор бирор илоҳ йўқ!.. Бўлиши мумкин эмас!.. – Роқиб куч билан шу калиманиайтдию, қалбига ёғилган сакинат ёмғирини туйди. У йўқотган, аммо энг зарур нарсасини топганини идрок этди. Аллоҳ лафзини айтаркан, Аллоҳнинг якка илоҳ эканлигинитилда иқрор ила қалбда тасдиқ қиларкан, Роқиб ўзини ажибҳимоя, беҳад мустаҳкам ҳифз ичига кирганини билди. Зулм, умидсизлик, заифлик ва маъносизлик чангалидаги бириложсиз қалб асло узилмайдиган, зинҳор завол бўлмайдиганбир арқоннинг ҳалқасини қаттиқ ушлади. Туйқус жароҳатоғриқлари бу эҳсос қошида йўқолди. Роқибнинг дунёсидаоламларнинг якка Роббисини яхшироқ таниш нияти жўшурди. У ўз Роббисининг барча комил сифатларга эга, ҳарқандай нуқсондан пок Зот эканлигини қалби ила билиб, ақли ила таслим бўлиб, Унга руҳи ила талпинаётган эди. Бироқ Роқиб бу кечинмаларини сўзга эвириб тақдимэтишдан ожиз эди. Аслида ҳам, бу нарсалар на изҳорга, на ишроҳга муҳтож эмасди. Зотан, бир банда ва Аллоҳорасидаги боғланиш бегоналар кўзига сувратланадиган, сувратланиши мумкин бўлган ҳодиса эмас.

Қария эса Роқибнинг руҳониятидаги ҳар бир тўлқиннисўзсиз ва сассиз сезаётган эди. Зотан, бир қалбдамавжланган соф иймон иккинчи қалбдаги соф иймонданзаррача фарқ этмагай. У яхлит нарсадир. У тавҳиддир. Юз ёшдан ошиб кетган кекса жангчи ва ўн ёшга тўлмаган биргўдак айни шу якка нуқтада азалдан бир-бирига маҳбубу, абадий аҳбоб эди.

Қария Роқибнинг сув ичишига ёрдамлашди, ивитганнонларини тутди. Бироз тамаддидан сўнг Роқибнинг ҳолатиянада яхшиланди. Жароҳат оғриғи йўқ эди. Роқиб деворгасуянди. Унинг бола юзи уч кунда улғайди, кўзларида чуқурдард порлади. Қарияга деди:

– Ҳамон Сизни қандай чақиришни билмайман…

– Исмим Атбо, – деди Қария. – Мусо алайҳиссаломгаэргашиб, якка илоҳга – Аллоҳга иймон келтирган оиланингфарзанди бўлиб туғилдим. Олти ёшимда отамга эргашибурушга борганман. Байтил Мақдис учун жанг қилганмиз. Мен жангчиларга сув, камон ўқи ташиб юрганман. ЎшандаМусо алайҳиссаломни кўрганман. У баланд бўйли, кенгелкали, юзи оқ ва нурли, сочи қалин, жуда бақувват одам эди. Қўлида Одам алайҳиссаломга жаннатдан олиб чиқибберилган мўъжиза ҳасса бўларди. Уни Мусо алайҳиссаломгақайнотаси Шуайб алайҳиссалом берган. 

Роқиб қария Атбонинг ҳикоясини диққат билан тингларкан, тушида кўргани – баланд бўйли, чап қўлида ҳасса тутган, ўнг қўли мармардай оппоқ кишини эслади.

– Мусо алайҳиссаломнинг ўнг қўли оқ эдими? – дебАтбонинг сўзини бўлиб савол берди. Атбо йигитга бирозҳайрат аралаш қаради-да, тасдиқлади:

– Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга кўплаб мўъжизаларберган. Шулардан бири у кишининг оқ қўлидир. У киши қўлини қўйнига тиқиб, кейин чиқарса, қўли оппоқ бўлиб, нур сочиб чиқарди, сен буни қаердан биласан?

Роқиб шошиб деди:

– Шунчаки, ўзим… Сиз менга Аллоҳ ҳақида кўпроқ айтибберинг. Унинг пайғамбарини яхшироқ таништиринг, илтимос.

– Аллоҳнинг пайғамбари битта эмас, юзлабдир. Уларнингҳаммаси якка Аллоҳга ибодат ва итоат этишга даъватэтдилар. Аллоҳга шерик топишдан қайтардилар.

– Якка Аллоҳга ибодат ва итоат этиш нима дегани? – Роқибўзи учун қандайдир гумон ва хаёлларга ўралган маълумотэмас, аниқ илм истаётганди. Атбо бир лаҳза тин олди ва ўтажиддият ила сўз бошлади:

– Роқиб, шуни билки, сен буюк саволни бердинг. Бусаволнинг жавобини билганингдан сўнг, сен учун мангусаодат эшиклари очилади. Сен бутун дунё устидан, шайтонва унинг малайлари устидан, барча золимлар устиданшундай музаффариятга эришасанки, бу музаффариятнибирор инсон, бирор махлуқ тортиб ололмагай. Аммо ўзингбундан юз бурсанг, сенга ҳеч бир кас ёрдам беролмайди. Сен ўтирган бу зиндон, сен олган у жазолар Аллоҳнингқаҳри олдида жаннат ва жаннат неъматига ўхшаб қолади.

Атбо сўзларкан, у йигирма беш йил зиндонда қон ютибўтирган маҳбус эмас, улул аъзийм пайғамбар Мусоалайҳиссалом таълимини олган буюк муваҳҳид эди.

– Роқиб, шуни билки, Аллоҳга уч нарсада қатъий ишон. Аввало, коинотдаги ҳамма иш Аллоҳнинг ихтиёридаэканлигини бил. Бир дона барг Аллоҳнинг изнисизузилмагай. Оламдаги энг майда заррадан тортиб, энг улканюлдузгача – ҳаммаси Роббимизнинг тасарруфидадир. Юрагингнинг ҳар зарби, хаёлингдаги ҳар ўй, қалбингдагиҳар туйғу Аллоҳнинг ишидир. Ҳар бир ишнинг Эгаси, ҳамма ишнинг Соҳиби Аллоҳдир.

Атбо бу масалада узоқ гапирди. Унинг айтганларинитушунган сари Роқиб Аллоҳнинг қудратини, ҳар қандайайбдан поклигини теранроқ ҳис эта бошлади. Ҳар ишАллоҳнинг тасарруфида экан, бу тасарруфдан бўйинтовлаш, бу тасарруфдан ташқарига интилиш энг ақлсиз ишэканлигига идроки етиб келди.

– Қатъий ишонишинг шарт бўлган иккинчи нарса шуки, инсон фақат Аллоҳга ибодат этмоғи, Аллоҳга

итоат қилмоғи лозим. Аллоҳ бандаларига Ўзига қандайибодат қилишни ўргатган Зотдир. Ҳар бир ишимизАллоҳнинг ризолиги учун йўналмоғи керак. Аллоҳ учун бириш бажарар экансан, уни муҳаббат ила адо эт. Қўл учидаэмас, мажбуриятдан эмас, Аллоҳнинг муҳаббатини, розилигини қозониш учун ўзингни фидо қилиб, ўша ишнибажар. Агар бир ибодатни ёхуд бир ибодатга оид амалниАллоҳдан бошқа кимсанинг ёки нарсанинг раъйи учун, розилиги учун, уни Илоҳ қилиш учун бажарсанг, буширкдир. Бу сенинг ҳалокатинг ҳисобланади.

Шу алфозда Атбо бу илмни ҳам узоқ англатди. Одатигакўра, Тавротдан оятлар ўқиди, Мусо алайҳиссаломнингсўзларини ҳужжат ўлароқ келтирди.

– Учинчи нарса ҳам борки, бу ҳам ишонишинг шарт бўлганмуҳим нуктадир. Аллоҳнинг гўзал исмлари, сифатлари бор. Уларга ҳам қатъиян ишон! Аллоҳ бандаларига беҳадмеҳрибон, Аллоҳ ҳар қандай нуқсондан пок, ҳаммаданбеҳожатдир. Бу уч нарса бир буюк калиманинг маъносидир. Бир куни Мусо алайҳиссалом: “Аллоҳим, Сени зикрқилишим учун бир калима ўргат!” – деб ёлворди. Аллоҳ: “Эй Мусо, Лаа илаҳа иллаллоҳ, деб мени зикр қил!” – деди. Шунда Мусо алайҳиссалом: “Мен буни биламан-ку!” – дедиажабланиб. “Ҳа, биласан, – деди Аллоҳ. – Аммо яна билки, Еру осмонларни тарозининг бир палласига, “Лаа илаҳаиллаллоҳ”ни иккинчи палласига қўйсанг, бу калима оғирроқдир!” Эй Роқиб, сен ана шу буюк калиманингмаъносини ўрганмоқдасан. 

Роқиб Атбонинг ҳар бир сўзини қалбига нақшлашгаинтилди. Уларнинг бир бурчакда шивирлашибўтиришларига зиндондаги бошқалар ҳам кўникди. Тун вакуннинг фарқини улар емак тарқатиш вақтига қарабажратишарди.

Сақиф Ғоба ўз лашкари билан Жолутнинг хизматигакетгани учун зиндонда ҳам зулм камайди. Соқчилараввалгидай ваҳшийлашмас, зиндон эшигидан мўралаббўкираверишмасди.

Маҳбуслар тана қотиб қолмаслиги учун турли машқларнибажаришади. Кимдир ётиб олиб, қўлини ерга қадаганча оёқучлари билан тик туради ва қўлини ёйиб-букади. Кимдирўтириб-туради. Ҳамманинг қандайдир машғулоти бор, бироқ тартиби йўқ. Атбо бошқача йўл тутди: у ҳар куниётиб, қўлни букиб-очиш ҳамда ўтириб туришнингсаноқларини назорат қилиб, Роқибга жисмонийқувватланиш сабоғини берди.

Атбо Роқибга Арш, Лавҳ, Қалам, Курсий, Одам атонингяралиши, шайтоннинг кибри ва шу каби кўплаб мавзулардагапирди. Аллоҳнинг исму сифатларини тушунтирди. Роқибҳар дарсни қунт ила ўзлаштирди. Қора зиндон Роқибгачексизлик сари бир йўлга айланди. 

Беш йиллардан кейин Роқибнинг елкалари кенгайди, бўйиўсди, овози йўғонлашди, соқол-мўйлови сабза урди, билагида, мушакларида куч ўзини зоҳир этди. Атбо унгадушман ҳужумидан ҳимоя қилиш ҳақида дарс беришнибошлади. Кекса жангчи қўл жангининг бир услубинисаноқсиз марта такрорлашни талаб қилади. Зиндонда зулмкамайгани учун бошқа маҳбусларнинг Атбо ва Роқибгасабабсиз адоват кўрсатиши йўқолди. Энди улар орасида ҳамсуҳбатлар уйғонди. Бир неча маҳбус худди улардек ибодатқилишни истади. Атбо уларни ҳам рад этмади, яна учкишига Мусо алайҳиссалом таълимотини етказаверди.

Яна беш йил шу тариқа кечди. Роқиб ўн тўққизни тўлдирди. Атбо эса янада кексайди. Роқиб кучга тўлиб, улғайиб,

кўркамлашгани сари Атбо кексаярди. Елкалари букчайди, кўзлари янада кўкимтир тус олди,қўллари, оёқларида ўн йилолдинги куч йўқ эди, шундай бўл

са-да, Атбо бениҳоя нурли эди. Унинг юзидан таралаётганнур Роқибнинг назарида зиндонни ёритгандек туюларди, у ўн йилки, Атбони фақат зикрда кўрди. Бирор он уни ғамёхуд қайғуда топмади, на ўтмиш, на келажакданхавотирланмасди, “Роббимиз сари сайр этиб бормоқдамиз, борар манзилимиз аниқ, не учун қайғу чекайлик?” – дердигоҳ. Роқибга: “Аллоҳга таслим бўл! Аллоҳга муҳаббатлибўл! Аллоҳдан қўрқ! Аллоҳнинг раҳматидан умид узма! Таслим бўлмасанг, кибрга занжирланасан. Муҳаббатсизмаънони, завқни, шавқни, шижоатни йўқотасан, муз ватошга ўхшаб қоласан. Аллоҳдан қўрқмасанг, ҳаддингнийўқотасан, нафсинг қутуради, умид қилмасанг, шайтоннингодатини тутган бўласан!” – деб кўп таъкидларди.

Атбо пайғамбарларни севиб тилга оларди. “Роббимнингэлчиларига жоним фидо бўлсин! Одамлар орасида улар кабимаъсум ҳеч ким йўқ. Одамлар ичида улар каби итоатгамуносиб ҳеч ким йўқ. Одамлар ичида улардек севикли ҳечким йўқ!” – деб, Иброҳим алайҳиссаломни мақтаб кетарди: “Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоил алайҳиссалом ила Каъбани қурган. Айнан Иброҳимга Аллоҳ таоло: “Таслимбўл!” деганда, ул зот дарҳол: “Оламлар Роббисига таслимбўлдим!” – деб айтган. Эй Роқиб, қанчалар зулм чекмайлик, биз Аллоҳнинг ваҳийси Ерга келиб турган замондаяшамоқдамиз. Охири замонда Аҳмад деган пайғамбартуғилади. У Аршга чиқади. Мусо алайҳиссалом Аллоҳбилан гаплашган. Аҳмад ҳам Аллоҳ билан кўришади, юзма-юз бўлади. Гаплашади! Ҳамма пайғамбарлар Аллоҳга: “Аҳмад билан учрашсам, унга иймон келтираман, йўлиданюраман”,  – деб  ваъда беришган. Мен ҳам шу улуғпайғамбар даврига етсам, унинг йўлида жонимни берардим. Аллоҳ ҳабибим, деган зотни севмай бўлурми?”

Атбо ўзи гапириб, кўпинча ўзи йиғларди. 

“Роббимнинг қошида қай ҳолда бўларкинман?” – деяшундай йиғлардики, соқоли ҳўл бўлиб кетарди, Роқиб ҳамшу ҳолга тушадиган бўлди. Аллоҳ билан юзлашажак онларунинг ҳам фикру хаёлини оларди. Ўша пайтларда зиндондаэканлигини унутиб, қаерларгадир учгандек бўларди.

Ўн тўққиз ёшида Роқибнинг қалбида Каъбаи муаззаманизиёрат қилиш истаги янада оловланди. Мусоалайҳиссаломдан сўнг юборилган пайғамбар Ювша ибн Нун суҳбатига етишиш иштиёқи кучайди.

Атбо унга табассум ила: “Мен ҳам шуни истайман. Бироққадар битиги доим устун”, – дер эди.

Ўн йил ўтиб, Жолут ўз пойтахтига катта ғалабалар ила қайтди. Саркардаларига ҳам ўз шаҳарларига боришга изнберди. Сақиф Ғоба ҳам шаҳарга сурон солиб кириб келди. Саховатини оламга кўз-кўзлаб, қирқ кун дастурхон ёзди. Зиндондан юзлаб маҳбусларни чиқарди, қолганларига ҳамбир неча кун яхши таомлар улашди. У қандайдир янги режа билан келганди. Буни ҳамма яхши биларди. Бу сийловларортида оғир азоблар келиши кундай равшан эди. ОдамларСақиф Ғобанинг бу саховатидан заррача шодланаолмадилар. Эллик йиллик истибдод халқ онгидан ишончни, самимиятни буткул супуриб ташлаганди.

Ғобанинг “буюк” режаси бироз ўтиб, ҳаммага маълумэтилди.

 

Тўққизинчи боб

Байтил Мақдис!

Муқаддас шаҳар. Инсоният тарихида куч-қудрат тамсилибўлмиш буюк шаҳар. Фотиҳлар, жаҳонгирлар, подшоҳуқироллар шу шаҳарни забт этиш орзусида ўтдилар. Набийлар макони, файзу футуҳ ёғилган муборак шаҳардирБайтил Мақдис.

Жолут қўшини ўн йиллик истило даврида шарқийҳудудларнинг катта қисмини эгаллади. Бу қўшин Исроилавлодларига чексиз адоватда бўлиб, қаерга бормасин, Яҳудоболаларини қатл этишга, мол-мулкини талашга интилди. Бор-будидан айрилган Бани Исроил қавмининг зодагонлари, фақирлари, турли тоифалари милоддан аввалги тахминанмингинчи йилларда Байтил Мақдисга йиғилиб келдилар. Жолутнинг аёвсиз қирғини уларни шу жойга ҳайдади. Чунки улар Мусо алайҳиссаломдан сўнг Шамуил ибн Бали алайҳиссалом бу шаҳарда одамларни Мусонинг шариатигадаъват қилаётганини эшитдилар. Мусо алайҳиссаломуларни барча балолардан қутқаргани каби ул зотнингиздоши, пайғамбар, осмондан хабар айтаётган Шамуилалайҳиссалом ҳам Жолут балосини даф қилишига умидбоғлаётган эдилар.

Байтил Мақдиснинг каттаю кичиги, бою камбағали, зодагону фуқароси бир жойга йиғилиб, Шамуилалайҳиссаломни таклиф этдилар. Шамуил алайҳиссаломайтилган вақтда келишилган жойда ҳозир бўлдилар. Бани Исроил қавми безовта эди. Одамлар тўп-тўп бўлишиб, нималарнидир муҳокама қиладилар. Ташвишманд овозларҳар ёқни қоплаган.

Шамуил алайҳиссалом кишилар орасидан юриб ўтиб, ўзлари учун ясаб қўйилган минбарга чиқиб ўтирдилар. У киши қўлларида Мусо алайҳиссаломнинг мўъжизакорҳассасини ушлаб олган эдилар.

Одамлар пайғамбарнинг келганини билгач, ғала-ғовурбосилди. Қавмнинг зодагон, аслзодалари Шамуилалайҳиссаломнинг қаршиларида саф тортдилар.

Аллоҳнинг пайғамбари халқ унинг сўзини кутиб, сукутсақлаётганини кўриб, гап бошлади:

– Оламларни яратган Зот якка Аллоҳнинг Ўзидир. Унингшериги йўқ, тенги йўқ. У барча мақтов Эгасидир. МақтовУнга хосдир. Ҳукм Уникидир. Куч-қувват Уникидир. Ибодатқилишга лойиқ ягона Зот Удир. Эй одамлар, Аллоҳга ибодатқилинг! Аллоҳдан қўрқинг! Мусо алайҳиссалом Аллоҳнингбир оддий бандаси ва ҳақ пайғамбаридир. Мен унингпайғамбар эканига, Таврот Аллоҳнинг Мусоалайҳиссаломга берган Каломи эканлигига гувоҳликбераман. Мен Шамуил ибн Бали Аллоҳнинг оддий бандасива Унинг ҳақ пайғамбариман. Мен Мусо алайҳиссаломшариатига ўз қавмимни даъват этиш учун пайғамбарқилиндим. Охири замон пайғамбари, Аллоҳнинг ҳабиби, халили Аҳмад мен яшаётган замонда келса, унга иймонкелтираман, унга эргашаман, унинг йўлида жанг қиламан. Эй Исроил болалари! Эй менинг қавмим! Сизларни ана шу айтганларимга чақираман! Қабул қилинг! Қабулқилганингизни айтинг ва мен сизларнинг сўзларингизниэшитаман. Сўзланг!

Шамуил алайҳиссалом ваъзни тугатгач, одамлар гуриллади:

– Эй Шамуил! Сенинг ҳамма сўзинг ҳақ! Аллоҳдан бўлакилоҳ йўқ! Сен Аллоҳнинг бандаси ва ҳақ пайғамбарисан!

Шамуил алайҳиссалом уларнинг ижобатини диққат ила тингладилар ва осмонга қараб дедилар:

– Оламларни яратган Роббим Аллоҳ! Қавмим иймонкелтирди. Мен гувоҳлик бераман. Сен ҳам гувоҳ бўл!

– сўнг одамларга деди: – Қандай саволингиз бор, сўзланг!

Зодагонлардан бири баланд овозда сўз бошлади:

– Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Бизга бир подшоҳ тайин қил! Биз унинг қўл остида Аллоҳ учун жанг қилайлик!

Шамуил алайҳиссалом бу сўзни айтган одамга диққат биланқарадилар-да, нигоҳларини одамларга бурдилар:

– Жанг қиласизларми?

– Жанг қиламиз! Жанг қиламиз! Жанг!

Шамуил алайҳиссалом қошларини чимириб, ўйчан оҳангдадедилар:

– Аллоҳ сизларга урушни фарз қилса, балки урушмассиз? Чунки сиз ваъдасини тез унутадиган қавмсиз. Тез қарорқилиб, ундан тез воз кечадиган халқсиз. Бир нарсага иймонкелтириб, унга жуда кўп шубҳа қилувчисиз. Жасоратнидаъво қилиб, қўрқоқликдан сира уялмайсиз. Ўзингизнимақтайсиз, ҳолбуки, ўзингиз айтган сифатларнинг биттасигаҳам эга эмассиз. Йўқ нарсани бор деб айтасиз, бор нарсанитан олмайсиз. Оқни қора, қорани оқ дейишдан ҳаё этмайсиз. Ўзингизни алдаб, овутиб юраверасиз. Жонингизга хатаркелиб, ўлим билан юзлашмагунигизча жойингизданқимирламайсиз. Эсингизни йиғмайсиз. Ўтмишхатоларингиздан хулоса чиқармайсиз. Жуда кўп гапирасиз. Жуда кўп ухлайсиз. Жуда кўп кўнгилхушлик қиласиз, ҳақсўзга тоқатингиз йўқ. Сабот ва субут сизга бегона. Зулмданбошқа нарса сизни меҳнатга мажбурлай олмайди. Хорликботқоғига чўкиб борасиз, аммо ўзингизни катта тутасиз. Шунча иллатингиз бўла туриб, Аллоҳ йўлидаурушмоқчисиз. Тафаккур қилинг, Аллоҳ сизларга урушнифарз қилса, балки, урушни истамай қоларсиз?!

Одамлар жим бўлиб қолдилар. Шамуил алайҳиссаломнингбирор сўзига эътироз этолмадилар. Чунки пайғамбари улар ҳақидаги айни ҳақиқатни айтди. Аммо зодагонлар ўзсўзларида қатъий туришди:

– Эй Шамуил! Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Сен тўғриайтдинг. Бироқ бугун вазият бошқа. Жолут бизнингюртимизни босиб олди. Болаларимизни ўлдирди, қул қилди, бизни ўз юртимиздан қувиб чиқарди. Бани Исроилданкимни тутса, қатл қиляпти, қулликка мажбурлаяпти. Жолуттўккан қонлар дарё бўлди. Агар уни тўхтатмасак, ер юзиданбизнинг қавм қирилиб кетиши мумкин. Биз уруш қиламиз! Бизга орамиздан бир подшоҳ тайинла, эй Аллоҳнингпайғамбари!

Шамуил алайҳиссалом қавмнинг шовқини босилиши биланўрнидан турди:

– Мен Роббимга дуо қиламан. У хоҳласа, подшоҳни қандайтопишни менга ваҳий этади. Сўнг сизларни чақираман.

Шамуил алайҳиссалом минбардан тушиб, келганйўлларидан ортга қайтдилар. Одамлар: “Уруш қиламиз!” “Қачонгача зулмга тоқат қиламиз!”, “Биз Ёқуб пайғамбарқавмимиз, бизни ҳеч ким енголмайди!”, “Аллоҳ бир подшоҳюборса эди! Бизнинг ҳам подшоҳимиз бўлса, Жолутнингтаъзирини берар эдик!” деган гаплар билан тарқалишди.

Эрта тонгда Байтил Мақдис аҳолиси орасида: “ҲаммаШамуилнинг минбарига йиғилсин!” Бугун бизга подшоҳтанланар экан”, деган хабар тарқалди.

Ҳеч ким подшоҳ қай йўсинда танланишини билмасди, бироқ, ўша танланиш ичида бўлишни истаётганлар кўп эди. Бир соатга бормасдан Шамуил алайҳиссаломнинг минбариатрофи мингларча одамлар билан тўлди. Подшоҳ уларга, албатта, катта шараф, куч-қувват келтиришига ҳаммаишонаётган эди. Раҳбарликка ҳарис бўлган кишиларминбарни ўраб олдилар. Подшоҳ қай йўсинда танланишиниҳеч ким билмасди, бироқ, ўша танланиш ичида бўлишниистаётганлар кўп эди.

“Шамуил келяпти!”, “Аллоҳнинг пайғамбарига йўлберинглар!” – деган шовур кўтарилди. Шамуилалайҳиссалом одамлар орасидан шошмай юриб келиб, минбарга чиқдилар. Сукут чўкди.

– Эй одамлар! Аллоҳ ибодатга лойиқ ягона Илоҳдир. Аллоҳдан қўрқинг. Аллоҳнинг азоби қаттиқдир. СизларниАллоҳнинг азобидан огоҳлантираман! Аллоҳнингпайғамбарларига эргашинг! Билингки, Аллоҳ дуоимизниижобат этди. Аллоҳ менга шу қавм ичида бир подшоҳборлигини билдирди. У Аллоҳдан қўрқадиган, Аллоҳгаитоат этиб, Унинг элчисига эргашадиган бир инсондир. Аллоҳ ўша подшоҳни Ўзи истаган вақтда, Ўзи хоҳлаганжойда бизга танитади. Подшоҳ кимлиги аниқ бўлгач, унгаАллоҳ йўлида итоат этиш зиммангиздадир. Сизлар Аллоҳтанлаган подшоҳга итоат этасизми?

– Итоат этамиз! – ҳамма бир овоздан жавоб берди.

– Подшоҳликни орзу этаётганлар менинг олдимга навбатиила келсин! – Шамуил алайҳиссалом шундай деб, қўлларидаги ҳассани минбарга текис қилиб суядилар. – Отамиз Одам алайҳиссаломга Аллоҳ иноят қилиб берганҳассага қаранг! У ҳассани Шуайб алайҳиссалом куёви Мусоалайҳиссаломга берди. Бу ҳасса дарё устида кўприккаайланади, фиръавн сеҳргарларининг сохта илонлариниаждаҳо бўлиб ютиб юборди. Бани Исроилнинг ўн иккиуруғи сув сўраганида Мусо алайҳиссалом Аллоҳнинг амриила ҳассани тошга урдилар, тошдан ўн иккита булоқ отилибчиқди. Ҳамон ўша сувлардан ичиб келяпмиз. Аллоҳ менга: “Эй Шамуил, шу ҳассага бўйи тенг одамни подшоҳликкатанла!” – деб ваҳий этди. Ким подшоҳликни истаса, бўйинишу ҳассага тенгласин, агар бўйи ҳасса ила тенг бўлса, шу ондаёқ уни подшоҳ, деб тан оласиз. Розимисиз?

Талабгорлар сафи жуда узун эди. Ҳамма розилик билдирди. Ҳар бир одам хаёлан ҳассани бўйига мослаб кўриб, ичида”Аллоҳ подшоҳликка мени танлагандир”, – деб ўйлади.

Энг биринчи бўлиб бўйини ҳассага тенглаган одам подшоҳталаб қилган зодагон бўлди. Аммо ҳасса ундан ярим қулочбаланд чиқди. Шу тариқа ҳасса билан бўй ўлчаш бошланди. Шамуил алайҳиссалом Аллоҳни зикр қилган кўйи вазиятникузатиб ўтирди. Қуёш тик келганда қалбида подшоҳликказаррача орзу бўлган инсонларнинг барчаси ҳасса биланёнма-ён туриб кўрди, ҳеч кимнинг бўйи мўъжиза ҳассабилан тенглаша олмади.

Одамлар толиқди. Баъзилар умидсизланди. Баъзиларҳайратга чўмди.

– Эрта тонгда яна йиғилинг, – деди Шамуил алайҳиссалом. – Подшоҳни орангиздан яна излаймиз.

Иккинчи ва учинчи кун биринчи кун каби бесамар ўтди. Кишиларнинг айримлари: “Бу иложсиз иш!”, “Бизга подшоҳҳам, уруш ҳам керак эмас!”, “Байтил Мақдисни Аллоҳнингўзи қўриқлаб олади”, – дейишгача етиб борди. Шамуилалайҳиссалом шундай деди:

– Ҳукмдорликка қалбида муҳаббати борларни Аллоҳхушламади. Улар подшоҳликка танланмадилар. Эрта субҳдаБайтил Мақдиснинг ёшу қари эрларини чорланг. Ҳамма ўзбўйини ҳасса билан ўлчайди. Подшоҳликни эмас, Аллоҳнинг ризоси ва муҳаббатини истаган банданиРоббимиз бизга подшоҳ қилиб танлашига зарра қадаршубҳаланманг!

Тўртинчи кунги танловда ҳам ҳасса ҳеч кимга бўй бермади. Бўйини ўлчатмаган бирор одам қолмади.

– Ким келмади? – деб сўрадилар Шамуил алайҳиссалом.

– Бир чўпон келмади, – деди Шамуил алайҳиссаломнингмусоҳибларидан бири. – Қўйи болалабди. Шунга келаолмади.

– Чақиринг, мен кутаман, – деди Аллоҳнинг элчиси.

Ярим соатлар ўтиб, келбатли, кучи мушакларидан тошибтурган, бўйи тик ва баланд, соч-соқоли қора ва узун, кўзлари йирик-йирик, юзида бир сакинат нури порлаган, аммо либоси фақирона бўлган чўпон йигитни бошлабкелдилар. Шамуил алайҳиссалом бу йигитни юзиниэсладилар. Ҳамма ваъз-насиҳатларида олдинги сафда туриб, сидқидилдан тинглаётганини кўп кўрган эдилар. Йигитқўлида янги туғилган қўзичоқни кўтариб олган эди. Орқасидан

эса она қўй югуриб келяпти. Шамуил алайҳиссаломичларида: “Шу йигит қавмимизнинг подшоҳи бўлса, не ажаб, иншаАллоҳ!” – деб ўйладилар.

– Кел, эй чўпон! – дедилар меҳр ила. – Исмингни айт. Кимсан?

– Сизга Аллоҳнинг саломи бўлсин, эй Аллоҳнингпайғамбари! – деди чўпон йигит тавозе ила.

– Сенга ҳам Аллоҳнинг салом ва раҳмати ёғилсин! – дедиларШамуил алайҳиссалом ҳам қалблари, ҳам чеҳралари яшнаб.

– Исмим Толут, бир фақир чўпонман, – деди йигит.

– Эй Толут, нега янги туғилган қўзичоқни кўтариб келдинг? Онаси билан қолдирсанг бўларди, – деди Аллоҳнинг элчиси.

– Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу қўзичоқ бир оз олдинтуғилди, оёғи чўлоқ эди. Шундоқ қолдирсам, озорланади. Сиз чорладингиз, кўтариб келавердим. Қолдириб келганикўзим қиймади, – деди Толут қўзичоқнинг жингалакбошини, жажжи қулоқларини қашиб.

– Сен бир заиф махлуққа раҳм қилибсан, Роббим сенга доим раҳм қилсин, – деб дуо қилдилар Шамуил алайҳиссалом. – Бўйингни шу ҳасса билан ўлчаб кўр.

Толут Шамуил алайҳиссаломнинг қўлларидан ҳассани олиб, бўйига тенглади. Ҳасса унинг бўйи билан баб-баробарбўлиб, узун ҳам эмасди, калта ҳам эмасди. Бунга тўпланибтурган ҳамма гувоҳ бўлди. Бироқ айрим зодагонларнингранги гезарди.

Шамуил алайҳиссалом минбарга Толутни етаклаб чиқиб, дедилар:

– Эй Бани Исроил! Аллоҳдан қўрқинг ва Унинг амрларигасўзсиз бўйсунинг! Аллоҳ орангиздан бир кишини подшоҳдеб танлади. Кўпчилигингиз тахтга ҳавасманд эдингиз, аммо Аллоҳ танлаган подшоҳ ундай эмас. У, албатта, Аллоҳнинг амрига итоат этади ва сизларга подшоҳликқилади. Унинг исми Толутдир!

Аслида, бу онларда Аллоҳга такбир, тасбиҳ айтилиши керакэди. Бироқ ундай бўлмади. Подшоҳ талаб қилганзодагонлардан бири эътирозини эълон қилди:

– Эй Шамуил! Биз бу чўпон подшоҳ бўлишига розиэмасмиз! У жуда қашшоқ, биз эса бой ва бадавлатмиз. Подшоҳликка биз лойиқмиз! – деди.

Шамуил алайҳиссалом ғазабландилар. Юзлари қизарибкетди:

– Эй ғофиллар! – деб ҳайқирдилар. – Сизларга айтдимки, сизлар нодон қавмсиз. Қасамини унутувчи халқсиз! Аллоҳподшоҳ юборса, унга эргашамиз, деб онт ичдингиз, бироқэнди ўз одатингизга кўра, исён этяпсиз!

– Эй Шамуил! – зодагонлардан яна бири овозини кўтарди. – Бизни ҳақоратлашни бас қил! Подшоҳни Аллоҳ эмас, сен танладинг! Сенинг ҳассанг танлади! Аллоҳ бизга ТолутниЎзи танлагани ҳақида бир белги берсин!

– Ҳолингизга вой, эй Бани Исроил! Аллоҳнингпайғамбаридан ёрдам сўраб келасиз, унга иймон келтирасиз, аммо унга ишонмайсиз! – дедилар Шамуил алайҳиссалом. – Мусо алайҳиссаломга ҳам шундоқ муомала қилар эдингиз! Билингки, Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшанга мулк беради, подшоҳлик беради. Фазл мол-дунёда эмас, фазл илмдадир. Толут сизлардан кўра илмли ва жисман паҳлавондир. Аллоҳиззат, илм ва карам Эгасидир! У Толутни сизларга подшоҳқилиб танлади, тез орада бир илоҳий белги юборибТолутнинг подшоҳ

эканлигини кўзингизга кўрсатади. Аммо бундан сиз ютмайсиз, шуни яхши билинг! Ҳаммангиз тарқалинг, эртасубҳда келинг, Аллоҳнинг мўъжизасини кўрасиз!

Шамуил алайҳиссалом шундай деб, минбардан тушиб ўзуйларига жўнадилар. Одамларнинг баъзилари зодагонларқилган бемаъни қилиқлардан афсусланди, баъзилариқўрқди, баъзилари эса умуман таъсирланмади.

 

Ўнинчи боб

Сақиф Ғоба ўз шаҳрига юзлаб асирлар, туяларда бир қанчаўлжалар билан кириб келди. Хаёлидаги режалари унга сира тинчлик бермас, ҳаловатини ўғирлаганди. Йўл-йўлакайшаҳарнинг вайрона тусига кириб қолганини идрок этди. Кўчалар бениҳоя ифлосланган, шаҳар бўйлаб оқадигананҳорлар ахлатга тўлган; одамлар ҳам савдойига ўхшайди: жуда кўпчилик хамрга ружу қўйган, маст бўлмаган одамнитопиш маҳол. Машшоқлар, қўшиқчилар, раққосураққосалар, шоир ва сергаплар кўпайган. Бирор меҳнатгабўйни ёр бермай қолган ва ҳаётда маъно-мазмун топмаётганоломон шаҳарнинг ҳар жойида тўдалашиб ичади, машшоқларга куй чалдириб, раққосларни ўйнатади, орадасергаплар ўртага чиқиб, ҳар хил тутуриқсиз гапларни айтиб, одамларни кулдирмоқчи, қарсак чалдирмоқчи бўлади. 

Сақиф Ғоба шу манзара ичидан ўтиб бораркан, мамнун эди. Айниқса, одамлар уни кўрганларида тиз чўкишлариданлаззатланади, ўн йиллик жангу жадалда олган улушиниоломонга кўз-кўзларкан, ичида: “Мусо бу нарсаларданнафрат этарди. Лекин одамлар яхши кўради! Хурсандчиликка нима етсин!” – деб ўйлади.

Саройга келгач, қирқ кунлик байрамга амр берди. Шаҳарнинг асосий кўчаларини таъмирлашни буюрди. “Бошқа жойлар шарт эмас, халқ қандай хоҳласа, шундайяшасин. Мен юрадиганим йўллар, борадиганим жойларораста бўлиши шарт”, – деди у. Ғобанинг бу сўзига кўра, фақат у борадиган, фақат у кўрадиган жойлар обод қилинадиган бўлди.

Шаҳарни машшоқлар шовқини, хонандалар хониши, шоирларнинг мадҳлари қамради. Ҳамма ҳокимнингмарҳаматидан маст эди. Одамлар рақс тушиб, башараларитиржайиб, ҳокимни мақтасалар-да, ичларидаги ҳадикпортлагудек эди. Эллик йиллик даврида Сақиф Ғобадан биррўшнолик бўлмади, энди бу саховати ортида у ниманиистаяпти?!

Бу пайт ҳоким саройда ички жосуслар ахборотини ўрганишбилан банд эди. Тасмин унга шаҳарнинг ҳар кўчаси ҳақидажамланган махфий маълумот тахтачаларини тутди. Уларниўқиркан, ҳоким деди:

– Ҳукмронлигимизга қарши бирор куч бўлмаслиги керак. Буерда ёзилишича, кўчага деярли чиқмайдиган, чиқса бировгаэл бўлмайдиган, байрамларга бормайдиган одамлар бор экан? Ким улар?

– Жанобим, бу тоифа худди йўқликка ўхшайди. Суврати бор, жисми бор, бироқ бир ҳаракати йўқ. Тирикчилигини қилади, уйига кетади. Бола-чақаси ҳам шу. Уларнинг олди-бердисиўзаро бўлади. Улар сизнинг мулкингизда қонунларингизнибузмайдиган, лекин ўз қонунлари асосида яшайдиганодамлардир.

Ғоба бир лаҳза ўйга ботди. Қулоғи ичида Қувилганнингтовуши янгради: “Эй Ғоба! Сенинг қонунинг ила яшамасэкан, улар сенинг душманларингдир! Улар сен хоҳлагандекяшашлари шарт!”

– Тасмин, – деди хоким. – Улар менинг байрамларимдақатнашмайдиларми?

– Қатнашмайдилар, жанобим, – деди Тасмин.

– Улар менинг фуқароларим каби ўйин-кулги қиладиларми? – яна ҳам қизиқди Ғоба.

– Улар ўйин-кулги, кайфу сафони хушламайдилар, жанобим, – тавозе билан жавоб берди ҳоким ёрдамчиси.

– Мен қурган ибодатхонага борадиларми?

– Зинҳор бормайдилар.

– Мен ҳақимда, сиёсатим ҳақида норози бўлибгапирадиларми? Ёки менга қарши бирор иш қиладиларми?

– Йўқ, жанобим. Улар сизни ёмонламайдилар ҳам, мақтамайдилар ҳам. Сиёсатингизга қаршиликбилдиришмайди ҳам. Бироқ маъқуллашмасликлари-да, аниқ.

– Кўрдингми, Тасмин, ана шулар энг хавфлидушманларимдир. Илондек сассиз судраладилар, сен, ҳатто, уларнинг кимлигидан, мақсад-муддаосидан бехабарсан. Улар эса менинг мулкимда дахлсиз, хавфсиз яшаб, менгақарши тиш қайрайдилар!

– Жанобим, бу гумоннинг бир далили йўқ…

– У ҳолда, топ. Уларни яхшироқ назорат қил. Мен томондабўлмаган одам, менинг йўриғимдан юрмаган киши, менингноғорамга рақс тушмаган инсон, шуни билки, эй Тасмин, менинг душманимдир! Анави писмиқларнинг ҳаммасиниқама. Буюк режани амалга ошмоқ

фурсати беҳад яқин қолди. Амримни эшит! Жолутҳазратларини худо деб тан олишга биз тайёрмиз. Ўрдунводийсида бир улкан ибодатхона қурамиз. Қадимподшоҳлар Бобилда осма боғ қилдилар. Фиръавнлар эсаўзлари, оиласи учун эҳром қурдирдилар. Буюк иморатларҳукмдорлар қудратига бир рамздир. Жолут ибодатхонасиниқуриш учун шаҳардаги ҳамма зиндонни бўшат: маҳбусларнинг ҳаммасини ишлат! Берган нонимни оқласинулар. Қолаверса,буюк иш билан гуноҳлариданпокланишсин. Янги қамаладиган писмиқларни зиндондаушлаб тур. Маҳбуслар қурилишда ўлиши бор, касалланишибор, кейин ўрнига келтирасан. Унгача булар калтак еб, нимаиш буюрсанг, бажараман, дейдиган бўлади. Уқдингми?

– Уқдим, жанобим! – таъзим қилди Тасмин.

– Асирлар ичида алоҳида авайлаб олиб келганимиз – шарқлик муҳандисларга яхши шароит қилиб бер. Улар Ўрдун водийсига бориб, ҳаммадан олдин жойлашсинлар. Қурилиш жойини белгиласинлар. Керакли хом-ашёнитопиш ҳаракатида бўлсинлар!

– Хўп бўлади, жанобим!

– Шоҳона аравамни ҳозирлат, ибодатхонага бораман.

… Ибодатхонага кириб, Ғоба ажабланди. Бу ер ўликхонадексовуқ эди. Ибодатгўйлар ҳам кўринмасди. Бир-иккихизматкор қандайдир маъбуд ҳайкалларини артиб-суртибюришарди.

– Ҳой, Астинос қани? – деб улардан бирини чақирди СақифҒоба.

Хизматкор югуриб келиб, тиз чўкди:

– Устозимиз узоқ вақтдан буён хоналаридан чиқмаяптилар, – деди.

Ҳоким ҳайрон бўлди. Сўнг:

– Мени унинг хонасига бошла! – деди.

Хизматкор сакраб ўрнидан турди-да, олдинга тушиб, чопқиллаб йўл кўрсатиб, Ғобани ибодатхонанинг тагигаолиб тушди. Коҳиннинг хонасини кўрсатди. Ҳокимхизматкорга кетавер, деди-да, ичкари кирди. Коҳин ердаўтириб, Таврот ўқир эди. Ғобани кўриб, бир сескандию, лекин ўрнидан жилмади.

– Коҳин ҳазратлари, мени кутиб олиб, эҳтиромкўрсатмайсизми? Ўн йилдан буён кўришмадик, – дедиСақиф Ғоба бу ҳолдан ғижиниб.

– Сени кўрмаган ўн йилим энг яхши йилларим эди, – дедиАстинос.

Ғобанинг устидан бир челак муздек сув қуйибюборилгандек бўлди. 

– Нима? Нима деяпсан, эй исқирт чол?! – деб Астиноснингёқасидан ушлаб, даст кўтарди.

– Эй кофир! – Ғобанинг қўлидан чиқишга тиришиб, ҳайқирди Астинос. – Сен мендан Тавротни ўзгартиришнисўрадинг. Аммо Аллоҳ Таврот ила мени ўзгартирди! Аллоҳдан бўлак илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бераман! Мусоунинг бандаси ва элчиси деб гувоҳлик бераман!

Ғоба чўчиб кетди. Астиносни қўйиб юбориб, ортга чекинди.

– Эсингни еб қўйдингми? – деди белидаги қиличини қиндансуғураркан.

– Менинг эсим жойида. Сен эсингни йиғ, эй кофир! Сен будунёда хорлик, охиратда оловли жаҳаннам кутяпти!

Ғоба ўзини тута олмади. Қиличини бор кучи биланАстиноснинг кўксига санчди. Астинос эса, негадир, жилмайди, оғзидан қон отиларкан, Сақиф Ғоба эшитадигандаражада деди:

– Аллоҳдан бўлак илоҳ йўқ!..

… Астиносни ўлдириб, саройга қайтган Сақиф Ғоба охиргиэллик йилда биринчи марта қайғуга тушди. Юраги тор бўлиб, тушкунлик чангалидан чиқа олмай қолди. Миясидаэса Қувилганнинг овози шанғиллар, аммо Ғоба унингмаъносини илғай олмаётган эди.

… Маҳбуслар кўзларига ишонмасдилар. Улар бир неча узоқйиллик зулматдан сўнг, нурга чиқдилар. Оёқларида, қўлларида занжир бўлса-да, бахтиёр эдилар.

Роқиб ҳам осмонга, қуёшга боқаркан, вужуди ёруғликнингҳар заррасидан ҳузур топаётганини сезди.

– Аллоҳга ҳамд бўлсин, У ҳар қандай нуқсондан покдир, – деди Атбога. – Устоз, Роббимиз бизни зулматдан қутқарди.

Атбо ўйчан эди. У бир неча кунки, бир тушни қайта-қайтакўрди. Тушида Мусо алайҳиссалом: “Роқибни ол-да, зиндонни тарк эт!” – дер эди. 

– Роббим хайрли этсин, Роқиб, – деди Атбо. – Зиндонда дунёҳавасидан озод эдинг, қалбинг Роббинг билан мудомбоғланган эди. Энди эса дунё зийнати, орзуси сени Аллоҳдан тўсади. Бу имтиҳонларнинг каттасидир. Бузиндондан кўра оғир синовдир. Шунинг учун, Роббингнидоим зикр қил! Бирор имтиҳонни катта ё кичик санама. Ҳарбири сени ё азиз, ё залил қила оладиган имтиҳондир улар.

… Занжирли ҳолда маҳбуслар бир ойда Ўрдун водийсигаетиб бордилар. Дарҳол иш бошланди. 

Шарқдан келтирилган муҳандисларнинг бўйи ерли одамларбўйидан бироз паст, кўзлари қийиққа мойил эди. Улар ўзишларини пухта билишларини кўрсатишди: водийнинг энгхавфсиз – сув тошмайдиган, селда қолмайдиган жойитанланди, пойдевор учун ерни ўйиш бошланди. Пойдевортошлари бу ердан икки юз чақирим узоқда, Шарқ томондагитоғдан кесиб келинадиган бўлди. Беш юз маҳбус тошкесгани танланди. Уларнинг ҳаммаси бақувват ва дароз эди. Роқиб уларнинг ичига тушди. Атбо кексалиги учун унгадиққат қаратилмади. Эрта тонгда маҳбуслар тоққа йўлолиши ва улар бу оқшом йўл тадоригини кўриб қўйишларибуюрилди.

Қуёш ботди.Шом қоронғуси қуюқлашди. Роқиб устозиданайрилаётганидан бениҳоя маҳзун эди. Атбо, аксинча, хотиржам кўринади. Роқиб, табиатан ўз туйғулариниайтавермагани учун ичидаги дард юзига балқиб чиқди. Атбошогирдини ўн йилдан буён бирор марта шу аҳволдакўрмаганини ўйлади. Ишларини тугатиб, олов атрофидаберилган

шилдир шўрвага қотган нонни ботириб, тамадди қилишасносида Атбо паст овозда, бегона эшитмайдиган даражададеди:

– Роқиб, бугун бу ердан кетамиз. Зийрак ухла.

Роқиб устозига ҳайрон боқди.

– Шундай қилишимиз керак. Тушимда бир ойдан бери Мусоалайҳиссалом: “Роқибни Байтил Мақдисга кузатиб қўй!” – деяптилар. Агар бугун кетмасак, сени Байтил Мақдисгаэмас, Албурс тоғларига кузатишимга тўғри келади. Тайёрлан. Буларни ҳамма ухлаганда кийиб ол.

Атбо Роқибнинг олдига бир тугунчани секин қўйди.

… Маҳбуслар уйқуга кетдилар. Атрофда ўнларча соқчилартинимсиз айланади. Маҳбуслар ётган текисликка устунларўрнатилиб, машъала ёқилган. Ёруғлик ҳар бир ҳаракатникўриш учун кифоя қилади.

Роқиб бошига қўйиб ётган тугунни олиб очди: соқчиларкийими ва совути! 

Ётган жойида кийим совутни кийди. Сўнг нафасини ютиб, устози Атбонинг ишорасини кута бошлади. Тилидаги бирдуо қалбида ҳам жарангларди: “Аллоҳим, устимиздан сабрёмғирини ёғдир! Қадамларимизни собит эт! Бизни кофирларустидан ғолиб қил!”

Унга бу дуони зиндонда Атбо ўргатган эди. Атбо ўтмишпайғамбарлари, уларнинг кофирларга қарши урушлариҳақида ҳикоя қилиб, “Аллоҳ ўз изни ила тавҳид йўлидагикичик қўшинларга куфрнинг катта лашкари устиданғалабалар ато этган. Ўшанда Аллоҳга таслим қуллар: “Аллоҳим, устимиздан сабр ёмғирини ёғдир, қадамларимизни собит қил, кофирлар устидан ғолиб эт!” – деб дуо қилишган”, – деганди. Ҳозир ҳам Роқиб бу дуо ила Роббисига ёлворар эди. Шу пайт соқчилардан бири у ётганжойга кела бошлади. Роқибнинг юрак уриши тезлашди. “Соқчи” яқин келиб, унга буюрди:

– Маҳбус Роқиб, ортимдан!

Бу устоз Атбо эди. Роқиб ҳам тезда туриб, унга эргашди. Атбо Роқибга пичирлаб:

– Шошилма! Довдирама! Худди соқчилардек маҳбусларнисанаб юр! – деди. Сўнг қўшимча қилди: – Анави дарахтортига ҳожатинг қистаб қолгандек бўлиб ўт. Сал наридаэгарланган от турибди. Миниб, дарага туш. Ўша ердакўришамиз.

… Дара ичига тушиб, Роқиб атрофга аланглади. Осмонда ой кўринмайди. Енгил шабада эсади. Узоқдан шағирлабоқаётган сой овози эшитилади. 

– Роқиб!

Атбо ҳам етиб келди.

– Кетдик!

Икковлари дара ичидан ғарб томонга отни елдирибкетишди. Тонгга яқин дарадан чиқишгач, дашт бошланди. Тупроқ оқ ва қум аралаш эди. Янтоқ, исириқ, саксавул, жинғил каби бутасимонлар ўсиб ётарди. 

Машриқ ёриша бошлаганда орқада отлиқлар тўдасикўринди. Улар икки маҳбуснинг йўқолганини сезиб, отнингтуёғи изидан келишаётган эди. 

Устоз ва шогирд отларини янада ниқташди. Бир соатлардақуёш чиқди. Отлиқлар жуда олисда бўлса-да, қувишдантўхташ ниятлари йўқ эди. Атроф яйдоқ бўлиб, кўзгакўринмай кетиш маҳол эди.

Атбо тўхтади. Роқиб ҳам отнинг юганини тортиб, устозигасаволомуз қаради.

– Менга Мусо алайҳиссалом: “Роқибни кузатиб қўй!” – дедилар. Бирга бор, демадилар. Болам, Байтил Мақдис шу тарафда. Уни,

албатта, Аллоҳимнинг ёрдами ва изни ила топиб борасан, мен шу ерда қоламан. Менинг сафарим тугади, – деб Атбоотдан тушди.

Роқиб ҳам ерга сакради. 

– Устоз!

– Менинг отимни ўзинг билан ол! – деди Атбо отинингжиловини Роқибга тутқазаркан. – Чарчаганда алмаштирибминасан. Қурол-яроғингга доим диққат қарат. Аллоҳнингзикридан ғофил бўлма. Байтил Мақдисда қиладиганишингни Аллоҳнинг Ўзи сенга билдиради. Бор!

– Сизни қандай ташлаб кетаман! – Роқибнинг кўзидан ёшдувиллади.

– Роббимнинг ҳузурига борадиган вақтим етди, шекилли. Сен мени Роббимизга қолдириб кетяпсан. Бор! – деди Атбо.

Роқиб умрида биринчи марта устозини бағрига қаттиқбосди-да,  шарт ўгирилиб, отига сакраб минди ва:

– Аллоҳ мўминларга раҳм қилгувчидир! Ундан бўлак илоҳйўқ! – деб ҳайқирди-да, қамчисини ҳавода ўйнатди.

… Роқибнинг ортидан кулиб қараб қоларкан, Атбо камониниолиб ўқлади-да, қувиб келаётганларга ўгрилди.

Ўнбиринчи боб

… Байтил Мақдис халқи Шамуил алайҳиссаломнинг йўлигакўз тикмоқда. Ваъда қилинган мўъжиза ҳар ким учун беҳадқизиқ. 

Қуёш икки найза бўйи кўтарилганда йиғилган одамлар бирнеча юз мингга етди. Ёқуб алайҳиссаломнинг кенжа ўғлиБинямин авлодидан чўпон Толутнинг подшоҳликкатанланганлигининг шов-шуви бир кечадаёқ ҳамма жойгатарқалди. Толутнинг подшоҳлиги Аллоҳнинг бир мўъжизабелгиси орқали исботланиши хабари энг дангаса одамларниҳам бу ерга оҳанрабо каби тортди.

Шамуил алайҳиссалом Толут ва асҳоблари ила кирибкелдилар. Баландликка кўтарилиб,

– Эй Бани Исроил! – дедилар. – Аллоҳ Толутни сизларгаподшоҳ этиб танлади. Бунинг исботини, албатта, Аллоҳнингизни ила, кўражаксиз.

Шундан кейин Шамуил алайҳиссалом кўзларини осмонгақаратиб, Аллоҳга ҳамд ва тасбиҳ, такбир ўқий бошладилар.

Осмонни кучли овоз қамради. Қарсиллаган, чарсиллагантовушлар бир неча бор янгради. Куппа-кундузи атроф янадаёришиб кетди. 

Одамлар қий-чув кўтариб, ерга йиқилди. Шамуилалайҳиссаломдан бошқа йиқилмаган бирор киши қолмади. Осмондан келаётган даҳшатли овоз ҳамманинг оёғиданқувватни суғурди. Ҳамма қочишни истарди, бироқ оёқлардамадор йўқ эди.

Овоз тинди. Одамлар қўрқа-писа бошларини кўтардилар вақалбларидаги титроқ зиёда бўлди: осмондан улкан сандиқтушиб келаётган эди. Сандиқнинг икки томонидан иккинурли хилқат кўтариб олган эди.

Сандиқ пастлагани сайин нур шунчалар порладики, ҳеч ким бошини кўтара олмай қолди. Ўртада тик турган Шамуилалайҳиссаломнинг:

– Сизларга Аллоҳнинг саломи бўлсин, эй Аллоҳнинг солиҳбандалари! – деб хитоб қилганлари эшитилди. Жавобан:

– Сизга ҳам Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин, эй Аллоҳнинг пайғамбари! – деган гулдираган товуш янгради.

– Бизларга нима келтирдингиз, эй Аллоҳнинг фаришталари? – дея савол бердилар Шамуил алайҳиссалом.

– Роббимиздан сакинат келтирдик. Ушбу сандиқда Сиз истаган нарсалар бор, – деган қудратли сас келдиқулоқларга.

Бироздан кейин Шамуил алайҳиссалом:

– Бошингизни кўтаринг, эй Бани Исроил! – дедилар. Ҳаммаҳадик ила бошини кўтарди. Одамлар эгниларини чанг-чунгдан тозалаб ўринларидан туриб, назар солиб Шамуилалайҳиссаломнинг ёнларида турган улкан сандиқникўрдилар.

– Бу Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломнинг нарсалари солингансандиқдир. Аллоҳ буни Толутнинг подшоҳлигинитасдиқлаш учун туширди. Буни инкор этувчилар орангиздаборми? – деб сўрадилар Аллоҳнинг элчиси. Ҳамма сукутсақлади. Бир неча лаҳза олдинги қўрқув ҳали қалбларнибуткул тарк этмаган эди.

– Аллоҳдан келадиган ҳамма нарсага рози бўлинг. Бусизларга дунё ҳаётида иззатни, шарафни, қудрат вабуюкликни, охиратда жаннатни берадиган ишдир, – дедиларШамуил алайҳиссалом. Сўнг Толутга буюрдилар: – Эй Толут! Сен шу ондан эътиборан Бани Исроилнингподшоҳисан. Қавмингга насиҳат қил. Уларнинг додларигает. Жароҳатларига малҳам кўй. Аллоҳ сени буюк иш учун, буюк имтиҳон учун танлади. Аллоҳдан қўрқ!

Толут Шамуил алайҳиссаломнинг ёнларига чиқиб, сўзбошлади:

– Эй Бани Исроил! Аллоҳга ҳамд бўлсин! Фақат У мақтовгалойиқ Зотдир. Аллоҳдан қўрқинг, фақат У қўрқишгамуносиб Зотдир!

Бани Исроил ўз қаршисида чўпонни эмас, забардаст бирподшоҳни кўрди. Толут давом этди:

– Адолат ҳар нарса ўз ўрнида бўлишидир. Зулм бирнарсанинг ўз ўрнидан бошқа жойга мажбуранкўчирилишидир. Подшоҳ ўлароқ менинг икки ишим бор: ҳар нарса, ҳар ким ўз ўрнида бўлишни таъминламоқ ваюртни босқинчидан ҳимоя этмоқ.

Эй Бани Исроил! Мени улуғламанг. Менга таъзим қилманг. Мени мақтаманг. Ўз ҳаддингизни билинг. Ҳамма ўз ишинибилиб қилсин. Жиноятчи ичимиздаги босқинчидир. Мен уларни, албатта, жазолайман. Аллоҳнинг элчиси Шамуилалайҳиссалом йўлбошчимиздир, у кишига, шубҳасиз, эргашаман, итоат қиламан. Ҳар ким ҳалол нарсани касбэтсин, ҳаромдан тийилсин. Сизлардан мени еб-ичиришнисўрамайман. Сизлардан ҳалол еб-ичишингизни талабқиламан. Ўзаро меҳрибон бўлинг. Қўпол бўлманг, бефаросат бўлманг. Ёлғон гапирманг. Рост сўзланг. Бирингиз иккинчингизни қўрқитманг. Бирингизбошқангизни калтакламанг. Бир-бирингизни ўлдирманг. Бир-бирингизнинг устингиздан ҳукм чиқарманг. Бир-бирингизни сотманг. Ҳукм бериш учун Аллоҳнинг элчисива ижро этиш учун подшоҳингиз бор. Билинг, ҳеч ким бир-биридан  терисининг ранги, бойлиги, мол-мулк сабаблиафзал эмас.

Аллоҳнинг наздида ҳамма тенг. Фазлни Аллоҳ беради. Инсонлардан ким афзал эканлигини Аллоҳ ҳал этади. Ўзноқис ақлингиз билан гапирманг. Ҳасадгўй бўлманг. Ҳасадортидан бир-бирингизни шарманда қилманг, ўлдирманг. Қўрқоқ бўлманг. Аллоҳдан қўрқинг. Аллоҳдан қўрқингки, У сизни ҳимоя этгай! Пок бўлинг. Аллоҳ покликни севади. Гўзал бўлинг. Аллоҳга гўзаллик хуш келади. Поклик айнигўзалликдир. Гўзал нарсаларнинг ҳаммаси покдир. Бировниайбламанг. Айбни ўзингиздан изланг. Роббимизнингқадарига таслим бўлинг. Бахт ана шундадир. Хиёнаткорбўлманг! Эй Бани Исроил! Яхшиликнинг мукофоти бор бўлгани каби ёмонликнинг ҳам жазоси бордир. Адолатдаиззат ва шараф бўлгани каби зулмда хорлик ва ҳалокат бор. Жасоратда омонлик бўлгани каби қўрқоқликдаҳаловатсизлик ва хатар бор. 

Ўзаро дўстлашмоқда қудрат бўлгани каби адоватда заифликбор. Бир-бирингиз билан дўстлашмоққа яхши сабабларизланг, душманлашмоқ учун ёмон сабаб изламанг! Душманзулмига сабр этмоқдан ота-онанг, қариндошларинг, дўстларинг нуқсонларига сабр этиш яхшироқдир. Яқинларингга сабр этсангиз, улар ислоҳ бўлади, ин шааАллоҳ.

Эй Бани Исроил! Мен сизларга мўл ризқ ваъда этмайман. Зотан, ризқни Аллоҳ беради. Мен сизларга мўл ризқ топишва уни сақлаб қолишнинг йўлини кўрсатаман. Огоҳ бўлинг, мўл ризқ ҳалол меҳнатдадир. Ризқнинг мўллиги унингмиқдорида эмас, баракасидадир. Барака эса доим қорнингтўқлигида эмас, кўнгил тўқлигида. Сиз овқат талабида, мол-мулк талабида эмас, ҳақ талабида, ҳалоллик талабида васаховат талабида бўлинг. Ризқ худди ёмғирдек устингизданёғилади.

Ҳақни ботилга алмаштирсангиз, ҳалолни ҳаром биланйўқотсангиз, саховат ўрнига бахилликни, хасисликни одаттутсангиз, билингки, ейсиз, аммо тўймайсиз, киясиз, аммоисинмайсиз, ичасиз, аммо чанқоғингиз қонмайди, бойликкакўмиласиз, аммо ҳаловат топмайсиз! Эй Бани Исроил! Ҳамиша юрт ҳимоясига шай туринг! Ватанга душман келса, ҳаммангиз урушга шай туринг! Эй Бани Исроил! Билинг, адолатингизга розиман, зулмингиздан норозиман. Билганимва кўрганимнинг устидан ҳукм қиламан, менданяширганингиз Аллоҳга ҳавола. Мазлумнинг кўзёшиданқўрқинг! Ночорни эзишдан қўрқинг! Заифни азоблашдануялинг! Ҳаддингизни билинг! Агар бу ишларни қилсангиз, Аллоҳ сизларни ё менинг қўлим ила, ё бошқа бир йўл ила, албатта, жазолайди! Эй Бани Исроил! Аллоҳга ибодатқилинг! Бутларга ибодат қилманг!

Менинг насиҳатим шу. 

Бу насиҳатга амал қилсангиз, Аллоҳ бизга фазлни зиёдақилади. Бу насиҳатни назарга илмасангиз, менсимасангиз, сизнинг аҳволингиз оғир, демак, қалбингиз ғафлатчангалида ҳалок бўлибди. Келажагингиздан ҳалокат кутинг. Бу насиҳатни қабул этсангиз, Ер юзида иззат ва шараф, халқлар, қавмлар ичида куч ва қудрат, обрў ва юксакликтопасиз, охиратда эса, Аллоҳнинг изни ва марҳамати ила жаннатга киражаксиз!

Билингки, Жолут, албатта, Байтил Мақдисга келади, аммо у келмай туриб, унинг устига биз борамиз. У билан ҳисоблиишларимиз бор. Тарқалинг. Эртага яна йиғилиб шу масалада сўзлашамиз, иншаАллоҳ!

… Бани Исроил подшоҳнинг нутқидан мутаассир бўлди. Улар қаршиларида бир подшоҳни кўриб, унда ҳокимиятқудрати ва адолат қатъиятини ҳис этдилар ва ўзларини мард, ҳамиятли, ҳимматли ва собит сеза бошладилар. Қалбларидаподшоҳларига бир муҳаббат ва итоат уйғонди. 

Йилларки,  давом этиб келаётган саргардонлик, бебурдлик, субутсизлик ниҳоя топгандек эди. Ҳеч ким тингламайдиганмазлум фарёдининг бир эшитувчиси келган эди. Ҳеч ким раҳм этмайдиган бечораларнинг жароҳатига марҳам қўювчимарҳаматли подшоҳ қошларида салобат-ла тургандек эди. Эгилган бошлар кўтарилди, эзилган қадлар ростланди. Шу баробарда одамлар подшоҳнинг қандай тартибда ишлашиниҳали билмасдилар, бироқ халқнинг жуда катта қисми Аллоҳато этган подшоҳга таслим бўлиб, унинг амрларинибажаришга тайёр эди.

… Толут эрта тонгда Байтил Мақдис кўчаларидан юриб, Шамуил алайҳиссаломнинг уйларига келаркан, шаҳарни ҳаркунгидан тоза ва пок эканлигини билди.

Одамлар ўз уйларини, кўчаларини тонгдан тозалашган эди. 

– Жолут билан жанг оғир бўлади, – деди Толут Аллоҳга ҳамдайтгач.

-Урушга жисмонан бақувват, матонатли, қурол ишлатаоладиган, қўрқмас кишилар борадилар. Агар кимнидирурушдан қайтарсам, бу уни қўрқоқ, матонатсиз деганимэмас, унинг хизмати Байтил Мақдис ичида кўпроқ керак, деганимдир. Урушда лашкарни мен бошқараман. Ҳар биржангчи менга сўзсиз бўйсуниши шарт. Қол, десам, ўлимкелса ҳам, жойида қолсин. Қоч, десам, олтиндан тоғкўрсатсалар ҳам қочсин! Акс ҳолда, бизнинглашкаримиздан манфаат йўқдир! Эй одамлар! Мениэшитинг! Уруш бу чексиз машаққатдир, унда ҳордиқ йўқ, лаззат йўқ, сурур йўқ. У қатлдир. У чарчоқдир. У ҳаловатсизликдир. Урушга, аввало, яшашдан, ҳаётданумидни узиб, кейин борилади. Агар яшайман, деб борсанг, сен, сенинг халқинг душманга мағлуб бўлади.Ўлимга тик борсанг, у сендан чекинади. Яъни, сен ўлим қўрқувиниенгасан. Шунинг учун, лашкарга кирадиган ҳар одамниоғир тайёргарликлар кутяпти. Лашкар ичида иссиқ тўшак, қайноқ овқат йўқ. Тўшагинг тошли ер, овқатингмашаққатдир. Шу нарсаларга рози бўлганлар БайтилМақдиснинг шарқий деворлари остидаги майдонгатўплансин! Бир соат ичида мен лашкар олиш синовинибошлайман.

… Шамуил алайҳиссалом билан бирга майдонга борганТолут бўлажак жангчиларнинг маҳоратини текиширишнибошлади.

… Лашкар учун саралаш бир ой давом этди. Ҳар куни Толутсаралашдан ўтганларни бир бўлинма шаклида шаҳарданташқарига, ўзларининг ичидан бир одамни бош қилиб, ҳарбий машғулотлар учун чиқариб юбораверди. Энг уста темирчилар ҳарбий қароргоҳларга ўз устахоналариниўрнатиб, қурол-яроғ ясашни бошладилар. Бани Исроилкатта жўшқинлик ичида эди. Уларга туганмас барака ёғилаётгандек эди. Одамларнинг қўли қўлига тегмайди. Бозорлар қайнайди. Ҳамма Жолут билан жанг ҳақида ўйлар, бутун қавм шуни олий бир мақсад билиб, бирлашган эди.

Бир ойда ҳамма талабгорлар сараланди. Толут саксон мингкишилик лашкарни бир неча бўлинмаларга ажратиб, БайтилМақдисдан ташқарига жойлаштириб бўлди. Жангчиларқилич, камон, найза, ойболта, ханжар ва бошқа қуролларбилан машқ қилишга киришдилар. 

Лашкарга уруш ва қоидаларни тушунтириш учун Толутчодирдан чиқаркан, икки ёш йигит синовдан ўтиш учункелганини айтишди. Толут Шамуил алайҳиссаломга саволназари ила қаради. Шамуил алайҳиссалом:

– Уларни сина ва лашкарга ол, – дедилар.

Чодир олдида икки ёш йигит турган эди. 

– Исмларингни айтинглар, – деди Толут уларга.

– Исмим Довуд ибн Ийшо, – деди жингалак сочли, юзидумалоқдан келган, бироз озғинроғи. У елкасига бир халтаосиб олган эди.

– Мен Роқиб ибн Асламман, – деди оқ-сариқдан келган, олтинранг сочи елкасига тушган, нисбатан гавдали вабақувватроғи.

Иккисидан ҳам бир ихлос ва ғайрат ёғиларди. 

– Лашкардан икки киши танлаймиз. Кураш тушасизлар, – деди подшоҳ.

Ўниккинчи боб

Сақиф Ғоба Жолут ибодатхонаси қурилишига аҳолинидаъват қилди.

– Худолар олдидаги масъулиятингизни ҳис қилинг, – деди у. – Ўлиб кетган ота-боболаримизнинг руҳлари шу ибодатхонада қўним топадилар. Бу ибодатхонани қуришдасевги ва ғайрат ила қатнашмоқ ҳар бирингизнингбўйнингизда қарз ва мажбуриятдир.

Даъватдан сўнг ақли борлар ўз ихтиёри билан қурилишгажўнади, ақлсизлар эса уйига Ғобанинг навкарлари бостирибкиргач, назорат остида йўл олдилар. Ҳарқалай, Ғоба шундайдеб ўйлади.

Кеча Жолут бир мактуб йўллади. Унда: “Ҳозирлан! Оламларқудрати кенгашига сен ҳам борасан!” деб ёзилганди. Ғоба букенгаш ҳақида узунқулоқ гаплар эшитган. Бироқ бу гапларэртакнамо бўлиб, кўпроқ гумон эди. Подшоҳнинг кенгашгачорлаши Ғобани ҳаяжонга солди. Демак, у катта мавқегаэришди. Демак, у улкан кучга мансуб бўлмоқда!

Айтилган вақтда буюрилган жойга етиб келган Ғоба манзилтоғ бағридаги бир ғор эканини кўрди. Ғорнинг оғзи жудакатта эди. Жолут лашкарлари ғорнинг ичи ва ташинитўлдириб турибди.

Ғобани ғорга олиб киришди. Қоронғу ва намчил йўлакданузоқ юришди. У деярли ҳеч нарсани кўрмас, фақат қўлидамашъала тутиб йўл бошлаб кетаётган пакана ва букрикоҳинни кўрарди. Шу қадар йўл юрдиларки, оёқлар оғрийбошлади, ҳаво камайди, машъала ўчди, зулмат қуюқлашди, “Қўрқма, тез юр!” – деди букри йўлбон.

Тўсатдан атроф ёришгандек бўлди, нафас олгулик ҳаво ҳаметиб келди, улар жуда кенг, шифтлари баланд хонага кирибқолган эдилар. Хонанинг ўртасида олов ёнади, сочларипатила-патила ўсган одамлар оловга сажда қилади, хонанинг деворлари турфа сиймоларни акс эттирганҳайкалларга тўла. Бу ҳайкалла ўта ғайритабиий эди: баъзилари шохдор, баъзилари уч кўзли, баъзилари қўлсиз ваҳакозо. 

Туйқус қий-чув кўтарилди, қандайдир чилдирма, дўмбираовозлари янгради, ҳамма пала-партиш тиз чўкди, кейинпешоналар ерга қўйилди. 

– Бошингизни кўтаринг! – деган амр бўлди. Ҳамма бошиникўтарди. Жолут кекса ва жуда ҳам хунук чол билансуҳбатлашиб келаётган эди. Чол саксовулга ўхшайди, ёноқлари туртиб чиққан, боши кал ва яккам-дуккам сочлариўсиб кетган, кўса, оёқлари  қийшиқ ва буришиқ бўлиб, япалоқ ва бармоқсиз эди, бироқ худди товуқникидек бирнеча тирноқлари бор.

Улар олов ёнидан ўтиб, тахтга чиқишди. Тахт кенг бўлиб, икки кишини бемалол сиғдира олади.

Ҳамма Жолут ва ҳамроҳининг оғзига тикилди.

– Бу зот менинг устозим. Жинлар ва девлар салтанатинингсултони! У киши менга бир умр ҳамроҳ бўлди. Ўз лашкариила менга ҳамиша ёрдам берди.

Чол тиржайиб бош силкиди. Хонада саноқсиз жинлар, девлар ва шайтонлар пайдо бўлди. 

Ғоба ҳам қўрқди, ҳам мамнун бўлди.

– Мақсадимиз – Ер юзида чексиз ҳукмронлик ўрнатишдир, – деди Жолут. – Одамларнинг ҳаммаси бизга бўйсунсин, бизгаибодат қилсин, бизнинг қонун билан яшасин. Бироқ бизгақаршилик қилиб келаётган бир куч бор. Бу ўзиниАллоҳнинг пайғамбари, деб атайдиган одамлардир. Улар ишимизни доим чиппакка чиқардилар. Энди ундайбўлмайди. Буни бизга шайтонлар султони айтади.

Чол хиринглаб кулди. 

– Менга қурбонлик қани? – деди.

Шу ондаёқ тахт яқинида ўтирган бир коҳинни шайтоннингоёғи остида бўғизлашди. Ғоба эса овозни таниди! ОвозҚувилганнинг овози эди! У ҳаяжондан ўрнидан турибкетишига бир баҳя қолди.

Шайтон эса қурбонликнинг қони билан олтин косанитўлдирди. Бир хўплаб, Жолутга узатди:

– Ич!

Жолут ҳам бир хўплаб, шайтонга қаради.

– Яна ич! – деди иблис. Жолут косадагини ютоқиб ичибтугатди. Лабига, соқолига томган қонни артди.

– Лашкарларим! Бу сизларга! – деди шайтон жин ва девларгақурбонликнинг жасадини кўрсатиб. Жин ва девлар ётиболиб, жасаднинг қонини сўришга, ялашга киришди. Улар хуриллар, хириллар ва хишилларди.

– Ҳақиқатни билинглар! – деди шайтон. – Одамзодни ўзйўриғимиздан юргизиш олий мақсадимиздир. Бу ишданасло ортга қайтмайман! Менга ёрдам берганларни худо мақомига кўтараман. Ер юзида унга ҳамма бўйсунади. Жолут шу шарафга эришди! Одамларни бўйсундириш ҳамосон, ҳам қийин. Осонлиги – уни алдай оламиз. Қийинлиги – одамлар якка Аллоҳга ибодат қилсалар, уларни енгишдамашаққатга учраймиз. Ҳозиргача менда яхши натижаларбор! – шундай деб шайтон қўйнидан папирусга ўхшаббукланган ёзувларни олиб, ўқий бошлади. – Одамларнингичини гумон билан тўлдирдим. Уларга ўз аксларини гўзалкўрсатиб, расмлар чиздирдим. Бу расмларга улар ибодатқилишни бошладилар. Одамлар орасида фаҳшни ёйдим. Эр ёки аёл – фарқи йўқ – ҳаммасини ҳирсга қул қиляпман.

Шайтон шу жойда тўхтаб, кибр билан ҳаммага қаради-да, давом этди:

– Одамларга ёлғонни ўргатдим. Мансабга қизиқтирдим. Хаёлини чалғитдим. Сен ҳаммадан яхшисан, дебишонтирдим. Аёллар табиатан заифдир, уларни алдаш осон. Улардан кўп фойдаландим. Сизлар менинг лашкаримсиз. Мен билан бирга ортга қайтилмайдиган йўлдасиз. Бусизларга нима беради? Ер юзида истаган ишингизниқилинг. Хаёлингизга келган нарсани бажаринг. Ўзингизниқафасда сақламанг! Хоҳласангиз, одам ўлдиринг! Хоҳласангиз, одамларни қўрқитиб ишлатинг! Шаҳватингизни тийманг! Сизга нимаики, ёқса, албатта, униқўлга киритинг. Бўшанглик қилиб, бой берманг. Бутуноламга қандай қудратли, қандай кучли, қандай гўзалэканлигингизни намойиш қилинг. Одамлар сиздан қўрқсин, олқишласин, яхши кўрса ҳам, майли. Сиз ҳеч қачонбировнинг раъйига, кўнглига қараманг. Ўз истакларингизгабоқинг. Бу истак хушмуомала бўлишни талаб этса, албатта, хушмуомала бўлинг.

Қаҳрни талаб этса, қаҳр кўрсатинг. Бировнинг истагигаўзингизни қурбон қилманг. Аввало, мен, денг. Сен менингистагимни бажаришда восита бўлсанг, сен биланкелишаман, денг. Йўқса, рад этинг. Сизга воситабўлмайдиганларни йўқ қилинг, улардан воз кечинг, ўлдиринг!

Шайтон берилиб гапирди. Унинг нутқи Ғобага жуда ёқди.

– Шамуил деган бир пайғамбар Толут деган қўйбоқарниподшоҳ қилиб тайинлабди. Толут Жолут билан жангқиларкан. Толутнинг лашкарини қириб ташлаш шарт, вассалом. Шамуилни ҳам қатл этинг. Бизнинг истакларгағов бўлганнинг аҳволини бутун олам кўрсин!

Ҳамма қарсак чалди. Шундай чапак чалиндики, унингшамоли оловни қимирлатиб юборди. Шайтон чапаковозидан, қарсак гулдуросидан лаззатланди ва яна жўшибдавом этди:

– Бизнинг Ер юзидаги ҳукмронлигимизни, одамзоднибошқаришимизни истамайдиган битта куч бор. Бупайғамбарлардир. Уларнинг ҳаммаси инсониятни осмонгабоғлашга интиладилар. Осмондан хабар олиб келишади. Бизпайғамбарларга, улар олиб келаётган ҳамма нарсагадушманмиз! Улар ўрнатадиган ҳамма конунни синдиринг, йўқ қилинг! Одамзодни само билан боғланишига йўлқўйманг!

Шайтон лашкари бир овоздан бақирди:

– Ҳа! Ҳа! Ҳа!

– Шундай! – деди шайтон мамнуниятдан кўзи қисилиб. – Одамларни бирдан бўйсундира олмайсиз. Уларга уларнингсевимли тарафидан келинг. Фарзандни севса, фарзанд билантаҳдид этинг. Аёлни севса, аёл билан алданг. Жонини яхшикўрса, жонини олиш билан қўрқитинг! Нима қилсангиз, қилинг, инсонни бўйсундиринг.

Ростгўй одамни ростгўйлиги билан чалғитинг. Жасоратлиодамни жасорати билан кўзини бойланг. 

Одамларни кибр билан заҳарланг. Ҳаволантиринг. Вақалбларини ўлим қўрқуви билан тўлдиринг. Шунда уларнибемалол ўз йўлингиздан олиб кетаверасиз!

– Ҳа! Ҳа! Ҳа! – деб чувиллади лашкар.

– Сеҳр бизнинг энг яхши қуролимиздир. Сеҳр билан аксарқалбларни ҳалок этишимиз мумкин. Орангизда катта-каттасеҳргарлар бор, фолбинлар бор, уларга бириктирилганжинлар бор. Улар ҳамиша бизнинг хизматимизда.

Шайтон яна олқишлар оғушида ҳузурланди.  Сўнг ибодатмаросими бошланди. Келганларнинг барчаси шайтонамрига кўра бутларни улуғлашди, оловдан ёрдам сўрадилар, қон аралашган шаробларни ичдилар…

Ушбу маросим Ғобага куч бағишлагандек эди. Энди у ўзиничексиз эрк қучоғида сезди, ибодатхона қурилиши ва Толутгақарши икки юз минг кишилик қўшин таъминоти ишларигашўнғиб кетди.

Жолут қўшини Ўрдун водийсига жамланди, ҳарбиймашқлар бошланди.

– Шамуилнинг ўлими, Толут лашкарининг Ер юзиданйўқотилиши бизга катта қудрат беради, – деди Жолут СақифҒоба билан лашкар ичида айланаркан. – Жинлар, девлар бизтомонда. Бизда жуда катта бойлик, уруш тажрибаси, саноқсиз қурол-яроғ, юзлаб ҳийлалар бор. Шайтон ҳамишамаслаҳатга шай. Лашкарнинг истаганини берамиз. Улар бизнинг истагимизни бажаради. Ҳукмронлик зинҳорқўлимиздан кетмасин. Сен ҳамиша менга бўйсун. Агархаёлингда бошқа ўй бўлса, воз кеч. Сен мендан кучлироқбўлишга интилган онингда ҳалок бўласан.

– Асло бундай гумон қилманг,ҳукумдорим, – деди Ғоба. 

– Сиз мен учун худосиз. Менинг худойим сизсиз. Мен сизнинг қулингизман. Сиз мени тарбияладингиз. Йўлкўрсатдингиз. Куч-қудрат бердингиз. Сиз энди Ер юзигахудо бўласиз! 

Жолут хурсанд бўлди.

– Бир он қатъиятни бой берма. Қўл остингдагиларназоратингдан чиқиб кетмасин. Доим уларни қўрқит. Сенсизҳаёт йўқ, деб ўйлашсин. Йўқолиб қолсанг, қандай яшаймиз, деб додлашсин. Шундай ишлар қилки, сендан одамларкалтак есин, лекин сени яхши кўришсин. Тепикингни ҳамнеъмат санашсин. Зулмга уларни итни гўштга ўргатгандек, ўргат. Зулм бўлмаса, зулмни, калтакни, зарбни ўзлариқўмсашсин. Сенга бош эгиб, сендан ҳақорат эшитиб, ҳузурланишсин. Сенинг муштингни буюк бахт, деб билсин. Бунга эришиш учун одамларнинг ҳаётини шовқинга тўлдир. Қўшиқчилар қўшиқ айтсин, машшоқлар машқини чалсин, шоирлар шеърини ўқисин, кимларнидир қандайдиржиноятлар ила айбла, жазола, қатл эт, кези келганда афв эт. Ҳеч кимга ёлғиз қолиб, сен хоҳлагандан бошқа нарсаниўйлаши ёки тасаввур этишига йўл берма!

Одамлар сен истаган нарсани ўйласин, сен истаган нарсаниорзу қилсин, сен истаган нарсани кўрсин ва гапирсин. Тушларини ҳам сен хоҳлагандек кўрсинлар. Уларни шу қадар чангалда қаттиқ ушла! Кимдир сен белгилаганҳудуддан чиқса, душман, телба, мажнун, жиноятчи, дебсазойи қил. Бирор одам сенга исён қилиш, сенингтасарруфингдан чиқишни хаёлига келтира олмасин! Уқдингми, Ғоба? – деб сўради Жолут.

Ғоба бу насиҳатлардан тўлқинланиб кетди.

– Уқдим, ҳукмдорим! – деди бутун вужуди қалтираб.

– Яхши, – Жолут шогирдидан қониқди. – Бу худо бўлишнингшартидир. Мен худо бўлиш учун келганман, сен худонингёрдамчиси бўлиш учун туғилгансан!

Ғоба тиз чўкиб, ўкраб йиғлаб юборди ва Жолутнинг этагиниўпа бошлади.

Ўнучинчи боб

Янги келганларни синаш учун Толут икки кишини чақирди. Ўзини Довуд ибн Ийшо деб танитган йигит курашгашайланиб, елкасидаги халтани ерга қўйди. Халтада оғирроқнимадир борлиги билинди. Шамуил алайҳиссалом айнан шу халтага диққат билан қараб қўйдилар. Довуд рақибини узоқчўзмасдан мағлуб қилди, ҳолбуки, курашга чиққан одам ўзжамоасининг кучлиларидан эди. 

Исмини Роқиб деб айтган йигитнинг ҳам қаршисида рақиби пайдо бўлди. У ҳам курашчилиги, қиличбозлигибилан ном қозонганлардан эди. Улар бел олишдилар. Олишув бир неча дақиқага чўзилди. Рақиби Роқибнингмаҳоратли устоздан яхши таълим олганлигини йигитнингҳимоя ва ҳужумига қараб тезда фаҳмлади. Роқиболишаркан, қаршисидан тажрибали ва бақувват жангчичиққанини сезди. 

Рақиби бир қанча ҳужум услубларини қўллади, Роқиб ўзиниетарлича ҳимоя қилди, музорибида чарчоқ аломати пайдобўлиши ҳамон ҳужумни кучайтирди ва ғолиб бўлди. Янги келган икки йигит ўзларини лашкарга муносибэканликларини ҳамманинг кўз ўнгида исботлади. Толутуларни бўлинмалардан бирига бириктирди. 

Йигитлар кетаркан, Шамуил алайҳиссалом:

– Эй Довуд ибн Ийшо, бу ёққа кел, – дедилар. Довуд келиб, салом берди. Аллоҳнинг элчиси сўрадилар. – Халтангдагинима?

– Тошлар, – деди Довуд.

– Нега тошни овора бўлиб кўтариб юрибсан? – дедиларШамуил алайҳиссалом.

– Йўлда келаркан мана бу тош гапирди, – деб одамнингбошидан келадиган бир тошни кўрсатди Довуд. – Тош: “Эй Довуд, мен билан Иброҳим алайҳиссалом бир золим мушрикни ўлдирган, мени ол”, деди. Олдим. Яна буиккитасидан бири Ҳорун алайҳиссалом, буниси эса Мусоалайҳиссалом душманини мен билан қатл этди, мени олибкет, деди. Олиб, халтага солдим. 

– Бу тошларни қачон ишлатишни биласанми? – деб саволбердилар Шамуил алайҳиссалом.

– Билмайман, – деди Довуд.

– Тошларингни қачон ишлатишни сенга ўзим айтаман, унгақадар уларни эҳтиёт қил, – деб тушунтирдилар Шамуилалайҳиссалом.

Орадан уч кун ўтди. Толут лашкари қўзғалди. Саксон мингкишилик қўшин суворий ва пиёда жангчилар аралаш ҳолдасаҳронинг ичига йўл олди. Қўшин чанг-тўзон кўтарди. Буқадар қудратли қўшинда бирлашмаган Бани Исроил қалбидағурур жўш урди. Ўз салобатига, ҳашаматига маҳлиё бўлганжангчилар беҳад мамнун эди. Баъзилар терисига сиғмайди. Ғалабага ҳамма ишонади, кучлари билакдан тошади, қиличларнинг ўзи учиб бориб, ғанимнинг юрагигасанчиладигандек, гўё. Ўзини, бир-бирини мақташ қўшиничида авж олди. Емак етарли, сув кўп, туяларга мўлтаъминот юкланганидан барчанинг кўнгли хотиржам эса-да, Толут беҳаловат бўлиб, лашкар катта синовга дуч келишиниички ҳис ила сезаётган эди.

Етти кун тўхтовсиз юриш ила лашкар саҳронинг ўртасигаетиб келди. Қуёш кутилмаганда қиздирди, тўрт томон қумбарҳанларидан иборат эди, лашкарнинг ташналиги ортди, сувни ҳар кунги меъёрдан ортиқ ича бошладилар. Ўн кундачарчоқ, жазирама ва ташналик чангалида қўшиндаасабийлик пайдо бўлди. Совутлар, қилич ва найзалариссиқдан қизиб, улар кўтариб юриш малол келади. Толутсувни меъёрдан кўп ичишни таъқиқлади. Жангчилар сувталашиб, жанжаллашишни одат қилди. Сув ўғирлаётганларбир неча бор ушланди, афв этилди, такрорлангач, Толутжазо тайинлашга мажбур бўлди. Насиҳат ҳеч кимга таъсирэтмай қўйди, икки марта ғалаён бўлди. Учинчи марта ўнминг киши сувнинг ҳаммасини олиб, кечаси қочиб кетди. Қочоқлар соқчи бўлинма билан келишгани учун бу воқеатонгда маълум бўлди. Лашкарни парокандаликданқутқаришнинг йўли қолмади. Ҳамма бир-бири биланолишар, сўкишар, ҳатто, қилич яланғочлаганлар бор эди.

Ўн-ўн беш кун аввалги кўтаринкилидан асар ҳам қолмади. Лашкарнинг бир қисми қочоқларни қувиб етишни талабқилди, бир қисми ортга қайтишни сўради. Толут ўзатрофидаги ўн минг лашкар ҳимоя чораларини кўришгамажбур эди. Исёнкорлар сони кўп эди.

Исёнкорлар, аслида, бирлашмаган эдилар, улар ҳам ўзароихтилоф қилиб, бўлак-бўлак ҳолда саҳронинг турлитарафларига сочилиб кетди. Толутнинг қошида яна бешминг киши ҳақ талаб қилиб қиличини қиндан суғурди.

– Эй Бани Исроил! – деди Толут. – Сизларга не бўлди? Қулоғингизга том битдими? Нечун насиҳатни эшитмайсиз? Мендан ажраб кетганларнинг бирортаси нажот топмайди, ҳаммаси саҳрода ҳалок бўлади. Сизлар итоат қилишингизшарт эди. Ташна бўлган биргина сизмисиз? Аллоҳнингпайғамбари Шамуил алайҳиссаломнинг муборак юзлари, лаблари чанқоқдан ёрилиб кетди. Ҳаммамиз қуёшдақуритилган узум каби бўлдик. Сув бўлмаса, мен униқаердан оламан?!

Одамлар иссиқдан сўзга ҳам ҳолсиз эди.

– Аллоҳ шарафга, иззатга, ўз раҳматига лойиқ бўлганларниана шундай саралайди. Сизлар бетоқат бўлманг! – дебсўзида давом этди Толут. –  Ўзингизни бесабрлик ила шарманда қилманг! Эй қўшиним! Яна уч кун йўл босамизва Ўрдун дарёсига етиб оламиз. Бу дарё Аллоҳнингсиновидир. У дарё сувини қониб ичишни хаёлингизгакелтирманг. Бир ҳовуч, фақат бир ҳовуч ичса, мумкин. Акс ҳолда, сувдан тўйиб ичганлар лашкардан чиқади! Огоҳбўлинг! Сўзларимни унутманг!

Подшоҳнинг гапи қўшинда тарқалди, биров қабул қилди, биров дарёга ўзимни отаман, деди.

Уч кун ўтиб ерда бутасимон ўсимликлар кўринди. Дарёқушлари кўринди. Бироз ўтиб, дарё ҳидини олиб шабадакелди. Судралиб келаётган қўшин дарёга югурди. Толуттулпорига миниб қўшин ичида: “Дарёдан сув ичманг! Дарёдан сув ичманг! Дарёдан сув ичманг!” – деб юрди. Ўнбеш минг киши ичида буни билмаган ҳеч ким қолмади.

Дарё олдидаги тепаликка Толут жойлашди, минглабодамлар дарёга ўзларини ташладилар, одамлар хохолабкулар, чўмилар, сувни симириб ичардилар. Толутнингатрофида мингга яқин жангчи қолди.  – Сабр, сабр, сабр, – деди Толут. Унинг ёнида Шамуил алайҳиссалом, Довуд ваРоқиблар жой олдилар. Қолган содиқ кишилар ҳам сабр ила дарёда сув ичаётганларга қараб ўтирдилар.

Дастлаб, бирор ҳодиса содир бўлмади. Сувдан қонибичганлар тепадагиларга шодон ва ғолибларча боқиб, чодирўрнатишга киришдилар. Сўнг, ваъда қилинган воқеа рўйберди: одамларнинг бир қисми эсларини йўқотиб, ўзҳаракатларини назорат этолмай қолдилар, бошқа одамларқоринларини чангаллаб йиқилди, баъзилар шу ондаёқ ўлди. Саноқли сонияларда дарё бўйида тик турган бир кимсақолмади. 

Толутнинг ёнидагилар аянчли манзарани гувоҳибўларканлар, қўрқув ичида айтган сўзлари “Ла илаҳаиллаллоҳ” бўлди.

– Бугуноқ дарёдан ўтамиз, – деди Толут. Лашкарнинг биргуруҳи сол ясашга, бир гуруҳи сувнинг кечувинианиқлашга, бир қисми юкларни қайта тартиблашгакиришди.

– Эй Аллоҳнинг элчиси, – деди Толут. – Бизнинг қўшинимизминг кишига ҳам етмайди. Жолут дарёнинг наригатомонида икки юз минг жангчи билан бизни кутмоқда.

– Эй Толут, – дедилар Шамуил алайҳиссалом. – Исроилболалари Аллоҳ йўлидаги урушни истадилар. Бироқуларнинг аксари бу ниятини бузди. Улар мол-дунё ва обрўучунгина жангга киришни хоҳлаб қолди. Ҳикмат соҳибибўлган Роббимиз сенинг ёнингда фақат Аллоҳ учун қиличкўтарганларни қолдиради. Шуни билки, бундай одамлар Ер юзининг ҳамма жангчиси кофир бўлиб, уларга қарши келса, душманларининг юрагини даҳшатга тўлдирадилар. Чункиуларни қудратли ва катта қўшинга урушга бошлаган фақатАллоҳнинг муҳаббати ва ризосидир. Аллоҳ уларни Ўзинингкўринмас лашкарлари ила доим қўллайди.

Толут Шамуил алайҳиссаломни диққат ва ихлос ила тингларди.

– Эй Толут, шуни билки, сенинг қўшининг орасида Жолутниўлдирадиган бир пайғамбар бор. Сени Аллоҳ асло ёлғизқолдирмайди. Сен тушкун бўлма. Қалбингга шубҳаникиритма. Сенинг бу жангинг шундай жанг бўладики, инсоният халоскори, Аршнинг меҳмони бўладиган зот, пайғамбарлар султони Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кофирларга қилажак илк уруши худди сеникикаби бир қўшини ила бўлади, ўшанда Муҳаммаднинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, издошлари сени валашкарингни эслайди, бир ибрат ўлароқ зикр этиб, сенгаберилган нусратдан умид қиладилар. Аллоҳ таоло бизниумидсиз қолдирмаганидек, уларни ҳам умидсиз қўймайди!

… Шу куни кечгача қўшин дарёдан ўтиб, водийга жойлашдива тонгни шу ерда оттирди. Водийда булоқлар, жилғаларкўп эди, ҳамма чанқоғини қондириб, Аллоҳга ҳамд айтди. 

Лашкар уч кун нафас ростлаб, яна олға юрди.

Водийдан чиқдилар ва машриқни булутдек қоплаган Жолутқўшинини кўрдилар. Икки лашкар улкан текислик устидабўлиб, ораларида минг чақирим масофа бор эди.

Жолут бу пайт машқ билан банд эди. Кекса подшоҳ бир ўзиэнг бақувват ва жанговар жангчиси билан жангтайёргарлигини ўтказаётган эди.

Бутун қўшин подшоҳларининг урушга моҳирлигиданҳайратда эди. Жолут қиличбозликда, найзабозликда чапдаства тезкор бўлиб, ёяндозликда тенгсиз эди. У ҳаммажангларда жанг майдонида бўлиб, лашкарни руҳлантирибкелди. Душманлар Жолут исмини эшитсалар, тасаввурларида,  енгилмас жангчи пайдо бўларди. Подшоҳкўп вақтини машқларга сарфлайди. Лашкарига жуда ғамхўрва қаттиққўл. 

Унга Толут қўшини дарёдан кесиб ўтганини айтдилар. Жолут жангни тўхтатди ва махсус маёққа чиқди. Бир ҳовучлашкар чодир тикаётган эди. У кулгидан ўзини тўхтатаолмай қолди. 

– Эй Сақиф Ғоба, анавиларни кўр! – деди қаҳ-қаҳ отиб.

Неча йилки, хизматкор, қул, аъёнлардан ҳеч ким Жолутнингбу қадар кулганини кўрмаган. Подшоҳнинг кулгисиданҳадиксираб, ўз душманларига қарадилар. Улар эса жуда кўпқўшинни кўрди. Буни подшоҳга айта олмадилар. ЧункиЖолут бошқа ўйда эди. У саксон минг кишилик лашкарникутиб, ўта пухта тайёрланди. Лашкарнинг ҳужуми режасинитунлари ухламай тузди, суворийлар ҳужуми, камончиларҳужуми, қиличбозлар уруши ва пистирма ҳақида фикрлади, саксон йил тахтда ўтириб, бирор урушга бу қадар жиддийқарамаганини ўзи яхши эслайди. Шайтон ҳам: “ҚаршингдаЕр юзидаги энг катта душманинг туради”, – деган эди. Шу жангни Жолут ўз тарихининг энг машаққатли жангибўлишидан қўрқиб, ўзи ҳам охирги пайтлар жуда кўп машққилди. Ҳозир эса уни хавотирга солган қўшиннинг бирҳовучлигидан ҳам кулди, ҳам ғазабланди. “Бу аҳмоқларнингқаршисига шунча қўшин тортиб чиққанимни қара! Ахир, ҳаммасини бир ўзим енгиб қўяман-ку!” – деб ўйлади.

Толут қўшинида норозилик бошланди. Олти юзга яқин одам урушмай таслим бўлиш ёки ортга қочишни истади. Уларданбир вакил Толутнинг олдига келди.

– Эй Толут, – деди у. – Биз сенга осмондан сандиқ тушмасданаввал эргашдик. Саҳрода ташна қолдик, лекин эргашдик. Дарёда сув ичма, дединг. Ичмадик. Энди эса сенданталабимиз бор.

Толут унга хотиржам боқиб деди:

– Ўзингни шарманда қиладиган талабни айтма.

– Бу талаб, – деди келган вакил. – Энг тўғри талаб. Оқилодамнинг талаби.

– Ундай бўлса, бутун лашкар ичида айтасан, – деди Толут вақўшинни сафлантириб, ичига кирди.

– Эй Бани Исроил қўшини! – деди у. – Мана бу одам ўзподшоҳидан нимадир талаб қилишни истаётган экан. Мен унга шармандали нарсани талаб қилма, дедим. У менгаталаби энг тўғри талаблигини айтди. Мен эса ундан бутунлашкар ичида талабингни баён эт, дедим. Мана у! Гапир, балки сен каби талаби бор бошқалар ҳам жим ўтиргандир, сен орқали дардларини баён қилишар! Сўзла!

Талабгор аксари ҳорғин ва умидсиз турган лашкарга қараболди-да, баланд овозда гап бошлади:

– Эй Толут! Сени Аллоҳ танлаган подшоҳ эканлигинггаҳаммадан аввал ишондик. Саҳрода ташна бўлсак-да, ёнингда қолдик. Дарёдан сув ичмадик. Яъни, ҳамишасенинг итоатингда бўлдик. Тўғрими?

– Тўғри, – деди Толут унинг гапини тасдиқлаб. – Менгабўйсуниб, зарар кўрдингми? Шикаст едингми?

– Йўқ, мен зарар кўрмадик, шикаст емадик, омон қолдик. Шу пайтга қадар сенинг айтганинг бўлди, энди бизнингайтганимизни қил! 

– Сен нимани истаяпсан? – сўради Толут.

Талабгор нафас ростлаб олиб, мақсадини айтди:

– Биз Жолутга қарши уруша олмаймиз, тоқатимиз етмайди. Бизни ортга олиб, қайт!

Жимлик чўкди. Толут талабгорга қаттиқ тикилди вақўшинга ўгирилди:

– Шу нарсани хоҳлаётганлар лашкардан чиқсин ва мана бутомонга сафланинг!

Бир неча дақиқада қўшиннинг учдан икки қисми урушниистамаслигини билдириб, сафдан чиқди.

Толут Шамуил алайҳиссаломга қаради. Шамуилалайҳиссалом туясини ниқтаб, ўртага чиқдилар ва Аллоҳгамуносиб мақтовни айтганларидан сўнг, сўз бошладилар:

– Эй Бани Исроил! Сиз Жолут билан Аллоҳ йўлидаурушамиз, бизга бир подшоҳ тайинла, дедингиз. Мен сизларга, балки урушни истамай қоларсиз, дедим. Сиз эсаоёқ тираб туриб олдингиз. Аллоҳ Толутни подшоҳ қилибтанлади, сиз эса рад этдингиз. Аллоҳ осмондан бир далилтуширгач, Толутга бўйсундингиз. Қўшинга кирдингиз. Кўпчилигингиз саҳрода ташналикка дош бермай исёнэтдингиз. Қолганингиз огоҳлантиришга қарамадингиз. Дарёдан сув ичиб, ўлдингиз. Энди эса Жолутнингқаршисида қўрқувдан эсингизни йўқотиб, ортга қочамиз, дейсиз. Сизнинг Аллоҳ учун деб талаб қилганингиз урушшуми? Ё сизлар Аллоҳ йўлида шундай урушасизларми? Ваъда ва аҳдингизда нақадар ёлғончисиз! Аллоҳга иймонкелтирдим, дейсиз, аммо Унинг муҳаббатини қозонмоқҳақида уйламайсиз!

Шамуил алайҳиссаломнинг овозлари чақмоқдай бўлибқулоқларга етиб борарди.

– Агар фойда топсангиз, Аллоҳ йўлидан юрасиз. Фойдакўрмасангиз, тескари буриласиз. Жонингиз омон қолса, бирор хатар бўлмаса, хавфдан холи бўлсангиз, Аллоҳйўлидаман, деб кўкрак керасиз, жонингизга хатар етишибилан аҳдингизни унутиб, ортга бурилиб қочасиз. Қаршингизда бир пайғамбар турибди, хизматингизда Аллоҳтанлаган подшоҳ турибди, лекин сиз қўрқоқларча қочасиз? Роббингизга юзлашмоқ ҳақида ўйламайсизми? Модомики, бундай синовларга дош бермас экансиз, нима учун даъвобайроғини кўтардингиз? Нима учун уруш қиламан, дедингиз? Ҳаддингизни билиб гапирсангиз, бўлмайдими? Йўқ, сиз ҳаддингизни билмайсиз! Сиз ваъдабоз васергапсиз. Ҳаммангиз жанг майдонидан йўқолинг. Охиргинуқтада ниятингиз бузилди, охирги паллада қалбингиздагимараз ўзини фош қилди, энди сизга бу майдонда ўрин йўқ! Кетинг!

Ортга қайтишни истаганлар титрашди. Улар гумон ва иймонорасида эдилар. Қайси ишнинг ҳақлигини ҳамон билмасэдилар. Бироқ ҳукм ўқилди, майдонда қолиш имконсиз эди. Рад этилганлар майдондан бошларини эгиб чиқиб кетдилар. Уларнинг охиргиси чиққач, Шамуил алайҳиссаломқолганларга юзларини қаратдилар.

Ўнтўртинчи боб

– Кетадиганлар, кетди, – дедилар Шамуил алайҳиссалом. – Сизлар нима дейсиз?

Лашкар ичидаги Роқиб олдинга чиқди.

– Эй Аллоҳнинг элчиси! Ўтмишда ҳам Аллоҳга иймонкелтирганлар ва куфр аҳли ўртасида кўп жанглар бўлди, – деди Роқиб. – Аллоҳ Ўз изни ва марҳамати ила, Ўз хоҳишива иродаси ила катта қўшинлар устидан кичик қўшинларганусрат ва ғалаба берган! Бизни йўлга бошланг! Бизбошимизни Роббимиз қошида ерга қўямиз: “Ё Роббимиз, устимиздан сабр ёмғирини ёғдир, қадамларимизни собитқил ва кофирлар устидан бизга нусрат ҳамда ғалаба бер!” – дея ёлворамиз. Аминмизки, Аллоҳ Ўзига иймон келтириб, таслим бўлган қулларини ёрдамсиз ташлаб қўймаяжак!

Шамуил алайҳиссалом мамнун бўлдилар ва дедилар:

– Яна бир марта амин бўлинг, Сизларга Аллоҳнинг нусратикелади. Роббимиз бизни ташлаб қўймайди! Эй Аллоҳнинглашкари! Аллоҳдан сабр, собитлик ва нусрат сўранг!

Лашкар тиз чўкди, айтилганидек, дуо қилди. Ҳамманингруҳи тетиклашди. Чарчоқ кўтарилди. Қўрқувдан асар ҳамқолмади. Жангчилар буюк иш қаршисида эканликлариниочиқ-ойдин билдилар.

Шамуил алайҳиссалом Довуд ибн Ийшони топиб:

– Эй Довуд, – дедилар. – Йўлдан топган тошларинг қаерда?

Довуд алайҳиссалом елкаларидан халтани дарҳол тушириб, ичини очиб, тошларни кўрсатдилар. 

– Эй Довуд, бил, – дедилар Шамуил алайҳиссалом. – Шу тошлар билан Жолутни сен қатл этажаксан. Жолутга қаршиким яккама-якка урушга чиқади, деб сўралса, иккиланма ваурушга чиқ!

… Толут қўшини эртаси кун тонгда Жолут қўшиниқаршисида саф тортди. Саф юз кишидан уч қатор эди. Биринчи юз кишига Толут, иккинчи юз кишига Довудалайҳиссалом, учинчи юз кишига Роқиб раҳбар эди. Толутнинг ортидаги жангчилар жами уч юз ўн киши эди. Рўпарада эса икки юз минг кишилик лашкар турар, Жолутўзининг баланд қилиб ўрнатган тахтида шароб ичибўтирарди.

“Икки юз минг одамим бир вақтда ўқ отса ҳам, буларданбир киши омон қолмайди, – деб ўйлади Жолут. – Қайси ақлбилан Шамуил ва Толут менинг лашкарим қаршисида сафтизди? Бу қандай ҳақорат!”

Жолут бу иши учун Толутни қандай жазолаш ҳақидагинахаёл қилди. У бир нарсадан ғофил эди. У ўз лашкари кўрибтурган нарсани кўрмади. Аллоҳ Толут қўшинини Жолутданбошқа ҳаммага бениҳоя кўп ва улкан қилиб кўрсатди, Жолутэса уч юз кишини ўттиз киши, деб ҳам ҳисобламади.

Ўрнидан туриб, тахтдан тушди, отини келтиришди, минаркан, деди:

– Эй қўшиним! Билингки, бир ўзим анави аҳмоқларниенгаман!

Шу ондаёқ Сақиф Ғоба тиз чўкиб, ер ўпди:

– Подшоҳим, изн беринг, биз ҳужум қилайлик! Улар қиличингизни қиндан чиқаришингизга-да, арзимайди.

Жолут Ғобага қараб турди-да:

– Кут! – деди. Майдонга от чоптириб кириб, Толут қўшинигабақирди:

– Эй аҳмоқлар қўшини! Қайси биринг мен билан яккама-якка жанг қила оласан?

Шамуил алайҳиссалом дарҳол Толутга дедилар:

– У сенинг қўлингда ўлмайди. Лашкарга Жолут ўлдирганодамга қизингни бериб, ўзингга ворис деб эълонқилишингни айт!

Толут от ўйнатиб лашкарига юзланди:

– Эй жангчилар! Ким шу кофирни ўлдирса, яккаю ягонақизимни унга бериб, ўзимдан сўнг тахтни қолдираман. Чиқинг!

Қўшиндан Довуд алайҳиссалом чиқиб:

– Жолутни Аллоҳнинг изни ила мен ўлдираман! – дедилар.

– У ҳолда, бор! – деди Толут. Довуд алайҳиссаломхалтасидан бир дона тошни сапқонга жойлаб, Жолутгақараб пиёда югурдилар. Жолут ўзига югуриб келаётганёшгина жангчини кўриб, янада ғазабланди. Найзасинингучини унга мўлжаллаб, от солди. Икки томон нафасиниютиб қараб турарди. Деярли ҳамма Жолут найзаси ёшжангчини ўлдиришини тахмин қилди. Лекин кутилмагандаДовуд алайҳиссалом отган муштдай тош Жолутнинг ўнгелкасига тегиб, уни отдан учириб юборди. Жолут ўзиниерда ётганини кўриб, бўкирда ва отилиб ўрнидан турди.

Ўнг елкасидаги оғриққа қарамай ердаги найзасин олиб, Довуд алайҳиссаломга отиш учун ташланди. Бироқ яна бирмуштдай тош унинг чап елкасига тегиб, суягини синдирди. Жолут ихраб, тиз чўкиб қолди ва найзасига суянди. Довудалайҳиссалом энди нақ калладай келадиган тошни сапқонгажойлади. Бу тош Жолутнинг қоқ пешонасига бориб тегди вашайтон жойлашиб олган бошни тарвуздай ёриб, мажақлабюборди. Қонга беланган Жолут юзтубан ерга йиқилди.

– Аллоҳу акбар!Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!

Толут лашкарининг такбир айтган овози жанг майдониниқўпориб юборди, гўё. Майдондаги ҳар бир зарра тупроқ, қум ва чанг ҳам “Аллоҳу акбар!” деб такбир айтаётгандекэди. Жолут лашкари қўрқувдан ортга қараб қочди. Итэгасини, мушук бекасини танимай қолди. Ҳамма қий-чувкўтарарди. Бироқ Сақиф Ғоба ақлини йўқотмади. Бирозҳаяжонланса-да, ўзини босиб, қўл остидаги шахсий мингкишилик бўлинмаси билан Толут томон юрди. 

Толут Роқибга буюрди:

– Ҳужумга ўт ва Аллоҳ номи ила уни янчиб ташла!

Роқиб ўз лашкари билан Сақиф Ғоба устига ўқдек отилди. Ғобанинг лашқари ўзларига келаётган қўшинни кўриб, эсдан оғиб қолгудек бўлиб, ортга қоча бошлади. Жангдаёлғиз Сақиф Ғоба қолиб кетди. Ана шу онда Ғоба қўрқди. Бироқ қаршисида унга қилич ўқталиб келаётган ёшжангчини танигандек бўлди ва эслаб:

– Сен Муассарнинг авлодимисан? – деб бақирди. Роқиб бирзарб ила Ғобанинг қўлини узди. Иккинчи зарб золимнингоёғини “чўрт” кесиб ташлади. Ғоба гапиришга ҳоли қолмайқонига беланиб йиқиларкан, тепасида шайтон пайдо бўлди:

– Ўрнингдан тур! Йиқилма, – деди. 

Унинг овози Ғобага куч бергандек бўлди. Бир амаллаббошини кўтарган эди, Роқибнинг қиличи уни чопди. Мустабиднинг калласи ерга думалаб, тупроққа қорилди. 

Бошидан айрилган Ғоба уни даҳшатли одамлар оловгасудрашаётганини ҳис этиб, додлади. Шунда у қочибкетаётган шайтонни кўриб қолди.

– Ҳой, менга ёрдам бер! Мени қутқар! Мени шу йўлга сен бошладинг! – деди. Шайтон эса унга заҳарханда қараб:

– Сени ҳеч нарса мажбурламадим! Ҳаммасини ўзингқилдинг, жаҳаннамда куйиб кул бўл! – деб кўздан ғойиббўлди.

… Роқиб чўчқахонани топиб борди. Онасини шу ердадейишган эди. Ҳақиқатан, Ашиа шу ерда экан. Роқибчўчқахона ёнидаги бир уйда ётган онасининг олдига кирди. Ашиа касал эди.

– Она, она, келдим, – деди Роқиб.

– Болам? – Ашианинг юмуқ кўзлар “ярқ” этиб очилди. – Келдингми, болажоним? Келдингми?.. Роббимга чексизҳамдлар бўлсин! Иймон келтирган бандаларини азиз этган, уларга марҳамат кўрсатган Аллоҳимга ҳамдлар бўлсин!..

Ашиа ўтирган бу хона жаннатдан бир нур тушгандек ёруғ, жаннат райҳони ифори сепилгандек хушбўй эди.

Х о т и м а

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 246 – 252-оятларида шундайхабар берган:

“Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Сиз Бани Исроилдан бўлган, Мусодан кейинги бир жамоатнинг ҳоли – хабарини билмадингизми? Улар ўзларинингпайғамбарларига: “Биз учун бир подшоҳ тайинлагин, биз у билан бирга Аллоҳнинг йўлида жанг қилайлик”, – дейишди. 

“Агар сизларга уруш фарз қилинса, эҳтимол, урушмассиз”, – деди пайғамбар. 

Улар айтдилар:

“Диёримиздан ҳайдалиб, болаларимиздан ажралибтурибмиз-ку, нега Аллоҳ йўлида урушмас эканмиз?”

Энди уларга уруш фарз қилинганда оз кишидан бошқаҳаммалари урушдан бош тортдилар. Аллоҳ ўз аҳдупаймонидан қайтиб, ўзларига зулм қилгувчиларниБилгувчидир.

Пайғамбарлари уларга айтди:

“Албатта, Аллоҳ сизларга Толутни подшоҳ қилибтайинлади”.

Улар:

“У қаёқдан бизга подшоҳлик қилсин, ахир, бизподшоҳликка ундан кўра ҳақлироқмиз. Қолавеса, унга каттамол-давлат берилмаган-ку!” – дедилар.

Пайғамбар айтди:

“Албатта, Аллоҳ уни сизларнинг устингиздан подшоҳ қилибтанлади. Ва унга илмда ва жисмда қувватни зиёда қилди.

Аллоҳ подшоҳликни Ўзи истаган кишига беради”.

Аллоҳ фазлу карами кенг, Билгувчидир.

Пайғамбарлари уларга айтди:

“Унинг подшоҳ бўлиб сайланганлигининг аломати сизларгабир сандиқ келишидирки, унда Роббингиз томониданхотиржамлик, Мусо ва Ҳорун оилаларидан қолган мерос жоқилинган. Уни фаришталар кўтариб турадилар. Агар чинданиймон эгалари бўлсангиз, бу воқеада сизлар учун оят – аломатлар бордир.

Толут аскарлари билан чиққач, айтди:

“Албатта, Аллоҳ, сизларни бир дарё билан синайди. Ким ундан ичса, менинг лашкаримдан эмас, ким ундан ичмаса, у мендандир. Фақат қўли билан бир ҳовуч олса, мумкиндир”.

У дарёдан оз кишилардан бошқа ҳамма сув ичди. Толутиймон келтирган кишилар билан бирга дарёдан ўтгач, аскарлар:

“Энди бу кун Жолут ва унинг лашкарларига кучимизетмайди”, – дедилар.

Аллоҳга рўбарў бўлишларига ишонадиган зотлар:

“Қанчадан қанча кичкина гуруҳлар Аллоҳнинг изни биланкатта гуруҳлар устидан ғалаба

қилган.Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир”, – дедилар.

Улар Жолут ва унга кўринганларида айтдилар:

“Роббимиз, устимиздан сабр-тоқат ёғдиргин, қадамларимизни собит қил ва Ўзинг бизни бу кофир қавмустига ғолиб қил!”

Аллоҳнинг изни билан уларни енгдилар. Ва Толутнингаскарларидан бўлган Довуд Жолутни ўлдирди. АллоҳДовудга подшоҳлик ва пайғамбарликни ато қилди ҳамдаунга Ўзи хоҳлаган нарсаларидан таълим берди.

Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари биландаф қилиб турмаса, шубҳасиз, Ер юзи фасодга учрайди. Лекин Аллоҳ барча оламлар устидан фазлу карам Соҳибидир!”

(Ушбу оятларнинг маъно таржимаси шайх АлоуддинМансурнинг Тошкентда 2019 йил нашр этилган “Қуръониазим мухтасар тафсири”дан олинди.)

ШУКРОНА СЎЗИ

Абдулла Қодирий бундан юз йил аввал янги замон учунянги қиссалар айтишга ўзида мажбурият сезишини “Ўтканкунлар”нинг сўзбошисида ёзган. Бу мажбурият ўз бурчинианглаган ҳар бир адибга хосдир.

Янги замонга замон воқеалари билан эмас, ўтмишвоқеалари ила гапириш ҳам мумкин. Буюк ёзувчимиз ҳам, шу сабабли, ўз рўмони учун мавзуни “ўтмишнинг кирли вақоронғу кунлари”дан  танлаган бўлса, ажаб эмас.

Худодан ажралган адабиёт ўлимга маҳкумдир. Адабиётнингўлими – унинг ўқилмай қолишидир. Бизда ўзбек адиблариХХ асрда нима учун жаҳон миқёсида танилмагани ҳақидаўйлайдиганлар бор. Жавоби оддий: даҳрий тузум уларнихудодан ажратди. Улар ёзган асарларда худо йўқ эди ва буасарларни истибдод ичидаги халқимизгина мажбуранўқиди. Эркин халқлар эса мутлақо қизиқмади. Қизиқмайдиҳам, албатта.

Жаҳоннинг барча мумтоз асарлари илоҳият ва одам масаласини ёритган. Масалан, Данте, Шекспир, Гёте, Толстой, Достоевский, Маркес ва ҳоказо. Совет тузумииймон-эътиқодни таъқиқлагани учун онги бичилган адабиётбу ҳақда ҳис этиш тугул, ўйлашга қодир эмас эди.

Бугун моҳиятга қайтиш фурсати келди. Миллат ўзлигинитанишга интиларкан, албатта, Худони танишга мажбур. Каминанинг “Жангчи” қиссаси шу йўлда бир тажрибадир. 

Бу қисса Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда ёзилди. Унингкитобхонга етиб боргани муаллиф учун буюк неъматдир.

Аллоҳим, ушбу қиссани ҳаммамизга ҳар томонданманфаатли эт!

Сўзларимизни гўзал этганинг каби ният ва ўйларимизни, амал ва ишларимизни гўзал ва Ўзингга мақбул айла!

Акром Малик,

Тошкент, 2020.

Jangchi

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *