БУХОРОЁХУД МОВАРОУННАҲР ТАРИХИ

Ҳа, можор олими Ҳерман Вамберининг ўтмиши кўмилган миллат ҳақидаги гапларини айниқса бугун — фуқаро ва уламоларимизнинг деярлиси яқин ва узоқ тарихимиз хусусида ўта юзаки тасаввурга эга бир даврда эслаш жуда ўринлидир. Мозийдан бехабарлик кечаги ҳам бугунги авлодни бир мунча синдириб, маънавий қашшоқ ва кучсиз, юртига, миллатига, истиқболига бефарқ қилиб қўйганди. Хайриятки, элимиз бу кунга келиб у мудроқ, муте, қўрқувпараст руҳий муҳитдан қочмоққа, қутулмоққа тутинди. Шунинг учун ҳам бугунда ёшу кекса бирдай сиёсатга, иқтисодга, маданиятга ҳавасманд бўлиб қолди, миллий урф-одатлар, бойликлар ҳақида қизишиб ўйлай бошлади. Баъзилар эса, келажакка—зулматли бир парда қоплаган тун каби ҳозирда мажҳул бир бўшлиққа каловланиб тикилганча каромат қилмоққа уринади. Афсуски, истиқболни аниқ, тиниқ билимга эришмасдан туриб тасаввур этиш мумкин эмас. Дейликки, бугунги жумҳуриятимизда яшаётгаи авлоднинг ота-боболари олти минг йиллик тарихга, маданиятга эга; аждодларимиз ўтмишда кўп даврларда ҳукмронлик ҳам қилганлар, ҳукм остида ҳам бўлганлар; шунга қараб миллий ривожланиш ва таназзул пайтлари ҳам рўй берган. Биз кечмишда ер бойликларимиз, чегараларимиз, элимизнинг нуфузи, қўшни мамлакатлар билан сиёсий ва иқтисодий алоқалари, машҳур кишилари, айниқса, миллатни жаҳон миқёсида шуҳратлантирадиган буюк шахслари ҳақида асосли бир қарорга келмасдан туриб, барибир, келажакда ҳаётимиз қандай бўлишини тасаввур қила олмаймиз.
Менимча, келажакка фақат ўтмиш йўл кўрсатади, у йўл бугуннинг кўксидан ўтади. Бугунги кун мустаҳкам, қудратли бўлса, ўтмиш ва келажакнииг оғир кўпригини кўтара олади. Халқимизнинг бутун борлиқ умри ўтаднган ана шу кўприкнинг бунёдга келнши учун, унга томон бориш учун йўлкўрсаткичлар керак, тарих ҳақида билик зарур. Асл ота юртлари эски Туркистон бўлган можорлар (венгерлар-хунгарлар — хун эрлар — Т. Қ.) олими Ҳерман Вамбери, унинг «Бухоро ёхуд Мовароуyнаҳр тарихи» китоби ҳам ана шундай йўлкўрсаткичлардан биридир.
Бу китобнииг русчага Аркадий Павловский таржима қилгаи нусхаси Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги кутубхонада сақланаётган «Туркистон тўплами»нинг 70—71 жилдларидан ўрин олган. Биз журналда эълон қилинган парчаларни тайёрлашда шу китобдан ҳам фойдаландик, асосан эса, 20-йилларда Бухоро Халқ Маориф Назоратининг нашриёти ташаббусига кўра ўша русча таржимадан Фотиҳ Каримий ва Бурҳон Шараф туркчага ўгирган икки жилдликка (Москва, 1924 йил, эски имломизда) суяндик.
ИСТИҚБОЛ ЙЎЛ КЎРСАТКИЧЛАРИДАН БИРИ
www.ziyouz.com kutubxonasi 1

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Ҳерман Вамбери
Маълумки, Ҳерман Вамберининг туркий халқлар ҳаёти ва исломга оид илмий, адабий, сиёсий-тарихий ва тилга мансуб йигирмадан ортиқ асарлари бор. Қисқаси, биз бу ўринда Вамберининг «инглиз жосуси» экани ҳақида сўзлашни ортиқча биламиз ва Фотиҳ Каримийнинг шу сўзларини таькидлаш билан кифояланамиз: бу олим «сиёсий фикри жиҳатидан лсуда очиқ турк мухлиси, инглиз тарафдори, Русия мухолифи эди, шунга кўра подшоҳлик Русияси қошида ғайримақбул кишилар жумласидан саналар эди». Аммо олимга нисбатан шундай қарашлар мавжудлигидан қатъи назар, унинг «История Бохари или Трансоксаний» асарини 1873 йилда Авлиё Питер шаҳрида таржима етилиб тарқатилгани ва бизгача етиб келгани ноёб зикрдир. Таржимои А.Павловскийнинг «Сўзбоши»сидаги фикрлари ҳам ҳақиқатга тўғридир: муаллиф Вамберининг айтишича, бу асар оврупалик маълумотли омма учун Трансоксания — Мовароуннаҳр мамлакати ҳақидаги биринчи тарих бўлиб қолади. Чунки Вамбери бу китобни ёзишда асл манбалардан, турк, мўгул, араб, форс тилидаги тарих китобларига бу ўлкага қилган саёҳати давомида кўрган ва ўзи тўплагаи қўлёзмалардан фойдалангаи. Таржимои бу ўлка темурийлар салтанати таназзулигача Мовароуннаҳр дейилган ва сўнгра, ўн олтннчи юз йилликдан Бухоро хонлиги дея шуҳрат топганинн айтиб, шундай дейди: «Эта страна, знаменитая уже в древности и достигшая полного велнчья при Тамерлане, избравшем Самарканд столнпею своей колоссальной империи, до сих пор оставалось для истории почти совершенно новым, нетронутим полем».
Бу китобнинг фойдаси, фазилатлари хусусида кўп гапириш мумкин. Аммо унда маълум жузъий нуқсонлар ҳам йўқ эмас. Зотан, бу табиий ҳолдир, чунки муаллиф неча минг йиллик тарихни китоблардан ўрганиб, ўзи бошқа миллатга ва бошқа миллий мушоҳада тарзига зга бўлгани ҳолда, ҳукмрон бир муҳит вакили ўлароқ бу асарни баҳолиқудрат битган. Асарни иашрга тайсрловчи Сирожиддин Аҳмад ҳам, уни таҳрир қилиш ва туркча, русча нусхаларга солиштириш жараёнида мен ҳам, шу жиҳатларга имконимиз етганича эътибор бердик. Уқувчинннг миллий туйғуларига, иззат-нафсига тегадигам баъзи ибоираларни, жумлаларни атайлаб тушириб қолдирдик, баъзиларини мантиққа, илмий асосга суяниб ўзгартирдик.
Масалан, туркча нусхадаги «Арабларнинг ҳужуми ҳам қабули ислом» боби шундай бошланади: «Улуғ ислом юртининг амодлари ғарбий Осиёда инишо қилунғондан сўнгуқ араб қаҳрамонларининг ғолиб фирқалари Искандари кабир йўли илан Мовароунпаҳрга келуб кирдилар».
Русча таржимада эса бундай: «Едва только были воздвигнути столпи исполинского здания ислама в западной Азии, как пободоносише отряди арабских искателен приключений. вторгнулись в Трансоксанию по следам великого Македониянина». Кўриб турибсизки, туркча нусхада бундан кейин кўп ўринларда учрайдиган «қаҳрамон араб», умуман, арабларни улуғлаш русча нусхада йўқ; мен Вамбери китобининг асл нусхасини ўқий олмаганим учун айни пайтда фақат бир фараз билан чекланаман: Вамбери китобини ёзишда араб муаллифларининг, асосан мусулмон шарқи муаллифларининг асарларидан фойдаланган ва улардаги арабларни мадҳ этиш унга кўчган. Шу боисданми, русча ва туркча нусхаларда ҳам Мовароуннаҳрга—Туронга бостириб кирган араблар «қаҳрамонлар» деб, бу юртнинг эгалари, юрт ҳимоячилари эса «душман» деб талқин қилинади. Қутайба «энг илк аввал Байканд шаҳрина қарши юрди. Ул, саҳро ҳаволисина еткач, онда душмам аскарини тасодиф этди. Душман аскари сом жиҳатинча Қутайба аскариндан бик кўб зиёда эди». Русчадан ҳам бу мантиқий хато такрорини кўрамиз: «…дойдя до окраин степи, нашел там неприятельские сильт». Шунга кўра, биз «душман» сўзи ўринга баъзи ўринларда туронликлар, турклар ибораларини қўлладик.
Баъзиларда шундай саволлар ҳам туғилар, балки: нега энди бу асар асл нусхадан ёки русчадан эмас, айнан туркчадан фойдалаииб тайёрланди; нега эндн буни бнз таржима дейишимиз керак ва ҳоказо. Биринчидан, қайси нусхадан фойдаланиш ҳар бир ижодкорнинг ёки ижодий маҳкаманипг хос ҳуқуқидир, иккиичидан, русча нусхада жуда кўп исмлар, атамалар
www.ziyouz.com kutubxonasi 2

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Ҳерман Вамбери
нотўғри берилганки, бу шубҳасиз, таржимонни чалғитар эди (масалан, «Темур тузукоти» сўзини «Тюцюкат — и — Темур» деб. Чингиз ясоқларини «язау Дженгиза» деб ёки машҳур форсча иборани «Амеден у кенденд у зухтенд у куштенд у бурд-денду рефтенд» деб берилган; ҳолбуки, «омадан ва кундан ва…»). Энди бу асарни тайёрлашда туркчадан таржима қилинганига келсак, биз юқорида келтирган парчалардан кўриниб турибдики, Ф. Қаримий ва Б. Шараф нусхаси айнан олинса, бугунги ўқувчи учун усмонлича, татарча сўзлар, форсий ва арабий иборалар ниҳоятда қийинчилик туғдирар эди. (Шу ўринда битта мисол келтирмоқчиман: «…аввалги Мовароннуҳр шул қадар душмиш ва шул қадар қизғонч бир ҳолда қолмишдирки, инсон эски жўғрофшоннинг лек муболағали ўлдуқларини ёхуд ялан сўйладикларина ишонмоқчи бўладир. Ҳукумат муқаррий, уламо маркази ҳам бир хийли тижарат ва саноат ўрни ўлан Бухоро ҳозиринда кўб ўлса 30 минг нуфузли ва Осиёнинг энг пис ва сиҳат учун энг зарарли бир балдасидир». 1 жилд 31-32-бетлар). Шупи ҳисобга олиб, биз асарни туркчадан айнан «таржима» қилиб, ўзбек тилига мослаштириб, матндан эркин фойдаланган ҳолда китобда эълон этдик.
Вамберининг асарида шундай гаплар борки, менимча, улар аслида босқинчилик сиёсати манфаати учун айтилгандек туюлади. Масалан, Турон халқларини, қавмлари ва уруғларини бнр-бирига қарши қўйиш учун у бир ўринда, мўғуллар Самарқандга бостириб кирганида, босқинчиларга ерли турк ва қанғли қавмларииинг қўшилиб кетганини айтса, арабларнинг Бухорога босқин даврида, ўшанда аҳолиси асосан турклар ва тожиклар бўлгани учун (бир оз ҳушёр тортиб, оврупалик мустамлакачилар бу юртга кўз тиккан замонларда ҳам аҳоли таркиби шундай эканини ва уларни бир-бирига қарши қўйиш ерлиларни кучсизлантиришга олиб келишини, бу эса босқинчиларнинг айнн муддаоси эканини ўйланг) шундай ёзади: (русчада) «Гусейн тот час двинулея Бохору, которой жители по большой части таджики, во все времени извествне за трусос, вишли против мего, хорошо вооруженнне…» Туркчасида: «Ҳусайн тулўқ соат Бухороға ҳаракат этди. Онинг аҳолиси аксарият тожиклар бўлиб, жабинлик ила машҳурдирлар. Алар қуролланиб, Ҳусайн аскарина қарши чиқдилар…» Биз бу гапларни икки карра гижгижловчи маънога эгалиги учуа ҳам китобда бермадик. Биринчидан, ҳеч бир қавмни, миллатни қўрқоқлиги билан машҳурдир деб бўлмайди. Иккинчидан, бу ердаги бу қавм Бухоро аҳолисининг аксариятини, буниси озчилигини ташкил этарди, деган сўз ҳам аниқлик киритишга муҳтож. Зотан, Вамберининг ўзи ҳам, барча форспараст гуруҳлар кўп таъкидлаган гапни такрорлаб, Мовароуннаҳрнинг маданий қисми «эрон унсурлари» дейди ва жумладан, савдо ва ҳокимият ишлари маркази бўлган Бухоро шаҳрига тожикларнииг кўпроқ йиғилиши ўша муҳитда табиий ҳол эканлигини ва бу ўринда Бухоро мамлакатига кирувчи бошқа вилоятлару қишлоқларда, саҳро яйловларида асосап кўп сонли турк қавмлари яшаганини эсдан чиқарган. Бу ҳолатда ҳам шу икки қўшин, бир-бирига халқ ва миллат сифатида тақдирдош, қисматдош бўлган тожиклар ва турк қавмлари ўртасига нифоқ солишнинг кўринмас ипларини сезиш мумкин. Шунинг учун ҳам бундай гап сўзлар Вамберининг биз китобда берган тарихии ҳикояларидан олиб ташланди.
Бу каби қусурларидан қатъи назар, Вамберининг асари қимматли тарихий маълумотларга тўла. Айниқса, унинг берган изоҳлари ҳам илмий асосли, ҳам тарихан мароқлидир. Биз китобда фақат матннинг ўзини бердик, изоҳлар кўплиги ва мураккаблиги, бошқа тарихий манбалар билан солиштиришни тақозо этгани туфайли, уларни тушириб қолдирдик. Шу боисдан Шайбонийхон шахси ва умуман, ўзбекларнинг миллий хусусиятлариии очиқловчи бир изоҳни тўлалигича келтирмоқчиман. Шайбонийхон Бурга Султонни йўлдан олиб ташлаш ҳокимиятни мустаҳкам эгаллашдаги қилинадиган ишлардан бири эканини сезгач, қатъий ҳаракат бошлайди. Бурга Султон саройига қишда, қаҳратон совуқда кутилмаганда босқин ясаган ўзбеклар уни қочириб юборадилар. Саройда қолганлар қатл этилади. «Тонг очилғондан сўнг Шайбонийнинг одамлари яралануви маълум бўлғон Бургани изларга бошладилар. Қор устина томуб боргон қон
www.ziyouz.com kutubxonasi 3

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Ҳерман Вамбери
асарини кўрдилар, бу қон излари ўрмон ичина боруб кирди. Шунинг бўйинча боруб, ниҳоят, ёрали бир аскар тобдилар. Ким эканини сўрағанлари вақт ўзининг Бурга Султон бўлғанлиғин сўйлади. Шайбоний онинг Бурга эмас, балки Бурганинг ходими Мунгабий бўлғонини билиб, сен нечун ўзингни Бурга Султон деб сўйладинг, деди. Бунга қарши Мунгабий: «Подшоҳ, мен Бурга билан бирликда ўсдим, онинг экмактузини ошладим, сенинг одамларинг они изладикларини билганим вақт онинг ҳаётини қутқармоқ учун ўзимни фидо этарға, онга таъйин этилган ўлим ўқини ўз кўкрагимга олурға қарор бердим. Энди ихтиёр сизда, тиласангиз нишлангиз» деб жавоб берган. «Шайбоний хейли бир олижаноб зот бўлғонлиқдан бу номусли одамга зўр мукофот беруб, озод этган. Лекин сўнгра Бурга топилиб, қатл этилгаи. Бу ўринда Шайбонийнинг шафқатсизлиги билан баробар ниҳоятда олижаноб, садоқатни қадрловчи инсон экани, шунингдек, Мунгабийнинг мард, тўғрисўз, эски турклардаги каби садоқат эгаси экани, хуллас, икки шахснинг миллий хусусиятлари аён бўлмоқда.
Вамбери яна бир изоҳида, Қутайба Турон аскарларини куч билан енга олмаслигини билгач, ҳийлага ўтгани ва бирлашган турк, сўғд аскарлари ичига айғоқчи юбориб, фитна тарқатганини ҳикоя қилгач, ўша жосуснинг «асли эронли Тиндир» (русчада «это бил собственнмй шпион Кутейбе, по имени Тендер, родом Перс») эканини айтади.
Вамберининг бу китобидаги муҳим маълумотлардан бири шуки, у Темурнинг отасининг исми (ҳозиргача буни барча русчадаги ва ўзбекчадаги китоблардан Тарағай деб нотўғри ёзилиб келинмоқда — Т. Қ.) Тўрғай эканини айтади «Темурнинг отаси Тўрғай (бидбилдик) барлос уруғининг бошлиғи эди» дейди ва изоҳда айтадики, Вайлнинг ўқиганича Тарағай эмас (русчадан ҳам «Отец его Тургай (перепель) бил главою Берлас… Не Таргай, как читаех Вейл») дейди. Ҳақиқатан ҳам, Вамберининг фикри тўғри. Чунки Тарғай, Тарағай сўзининг маъносини шундай деб ёзганлар изоҳлашмаган. Вамбери ҳам бу ерда нега Тўрғайлигига изоҳ бермаган.
Эски турклар тарихидан маълумки, ота-боболаримиз исломиятдан аввал будда динига, Кўк динига (шаманизм) мансуб бўлганлар, уларнинг тотемлари ҳайвонлар ва қушлар бўлгани ҳам маълум. Шу жиҳатдан қараганда, шунингдек, Темур даври ва ундан кейин ҳам исломдан аввалги эски турк одат ва анъаналари сақланиб қолганини, хусусан, исломийлашган турклар ўзларша бир арабий исм билан бирга битта эски турача исм ҳам қўйганларини эсласак, нега Тўрғай деб аталгани англашилади.
Вамберининг бир изоҳида кўрагон сўзи (биз ҳозиргача ўрганганимиз «куёв эмас — Т. Қ.) гўзал маъносини билдириши, кўрагон-кўркли, кўркам экани айтилади. Муаллиф «Темурнинг уруғи барлос бўлган, аммо оила тармоғи кўрагон»дир дейди. Демак, Темур барлос қабиласининг кўрагон — кўркам уруғидан бўлган. Ҳозирда Шаҳрисабз ва бошқа ерларда яшовчи барлос қавмига мансуб кишиларнинг кўркамлиги ҳам олимнинг бу фикрини тасдиқлайди. Кўрагон сўзини мўғулчага боғловчиларнинг асл нияти, менимча, Темур салтанати ва юришлари даврида анча-мунча тарихий алғов-далғовларга дучор қилинган элларнинг вакиллари бўлмиш, хусусан, араб ва форс муаллифлари ва уларнинг асарлари таржимаси воситасида Оврупага ҳам ўтган бир томонлама, қусурли маълумотлардир. Темурнинг «мўғул наслиндан бўлуви ҳақинда Мирхонд, Шарафиддин, Вайл, Ҳоммер ва бошқа мусташриқларнинг ривоятлари икки мартаба ёлғашдир». Вамбери бу фикрини ва «Темурнинг Қорачар нўён наслиндан бўлуви бўш ҳикоя»лигини, Чиғатойнинг унга ўхшаш вазири бўлганлиги тўғрисидаги сўз «Жаҳонкушой»да йўқлиги, аммо Рашидиддин, Мирхонд ва бошқалар маълумотларни «Жаҳонкушой»дан олганликларини. тасдиқлайди. Темурнинг наслини мўғулларга боғлаган бизнинг замон тарихчилари ҳам шу адашишнинг ихтиёрсиз қурбонлари ўлароқ асоссиз сўзларни такрорлаб юрганликларини ана энди тушунса бўлар, деб ўйлайман.
Можор олимининг «Темур тузуклари» ҳақидаги бир изоҳи ҳам мароқли тузук сўзининг асли эски туркчадаги тутсуқ (арабча низом) маъносидадир; бу сўзга арабча кўплик қўшимчасини қўшиб, «тузукот» ясалган. Олим яна бир изоҳида «Темур тузуклари»нинг асл чиғатойча нусхаси
www.ziyouz.com kutubxonasi 4

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Ҳерман Вамбери
Яман волийси Жаъфарнинг китобхонасида сақланишини айтади. Агарда бугунги ўзбек олимлари шу асл китобиинг факсимиль нусхасини ишлаб чиқиб, эълон қилсалар, тарихий нашрларимиз йўли бир мунча ёришар эди.
Маълумки, Амир Қозғон билан Темурнипг отаси Тўрғай ўртасидаги муносабат жуда яхши бўлган, шунинг учун Амир Қозғон Темурга мурувватлар кўрсатган, қўшинига мингбоши қилиб олган; сўнгроқ Темурга ўзининг неварасини — ўғли Салойнинг қизи Улжой Туркон Хотунни олиб берган. Шу Салой сўзига Вамбери бир изоҳида алоҳида тўхталиб, бу исмни бир неча оврупа олимлари нотўғри талқин қилганини, нотўғри ўқиганинн таъкидлаб, салой эски туркчадаги ватан сўзидир, дейди. Ҳақиқатан ҳам, салой сўзи исм сифатида бугун ҳам кўп учрайди, фақат биз уни арабча Салоҳиддин, Солиҳ сўзининг бузилган шакли деб қараб келганмиз.
Темурнинг оқсоқлиги масаласида кўп нотўғри гапларни ўқиганмиз. Бу бўҳтонлар буюк Темурнинг шавкатига қасддан қилингандир. Маълумки, Темур Сейистонга ҳужум пайтида жангда мажруҳланиб, кейин оқсоқ бўлиб қолгаи. Суриялик олим Аҳмад ибн Арабшоҳ эса, ичидан тўқиб, Темур қўй ўғирлаб бораётганда, қўйнинг оғирлигидан йўлда оқсоқланиб юрган ва шунинг касрин Оқсоқ бўлиб қолган, дейди. Вамбери шу бўҳтонни фош этиш баробарида Темурни «татар жаҳонгири» деб (русчада ва туркча нусхаларда ҳам) ўзиям янглишиб кетади. Вамбери, умуман, бу китобида турк иборасини қўллаш ўрнига кўп ҳолларда татар сўзини ишлатадики, бу, менимча, олим мансуб муҳитда бу истилоҳ истеъчолда бўлганини таъкидлайди, акс ҳолда, шарқий Туркнстон ҳақида сўз кетганда, русча нусхада «Китайская Татария» деб ёзилмасди, туркчада эса «Туркистон Чини» деб берилган.
Вамбери Темур шахсини иложи борича тўғри акс эттиришга интилган. Бу унинг ҳодисаларга, шахсларга берган изоҳларидан ҳам маълумки, баъзиларини мисол тариқасида келтираман. Биринчи жилдннпг 243-бетидаги изоҳда айтилишича, Темур бори 243 қаҳрамон билан Ҳусайннннг 12.900 кишилик аскарига ҳужум қилиб, қалъани олиб, рақибларини қувиб юборган. Аввало Темур аскарлари қоронғи бир тунда аста-аста қалъа деворига миниб, соқчиларни ўлдириб, ҳимоядаги аскарларни забт билан ўраб-қириб, қувиб, мислсиз жанговарлик кўрсатганлар. Яна бир гап: Темур барча ишларни маслаҳатлашиб, қурултой чақириб ҳал қилгани кўп айтилади. Балхдаги қурултойда Шайх Муҳаммад, Баён Сулдуз… амир Зиндаҳашм қатнашадилар; олимнинг изоҳлашича, Знндаҳашм аввал Темурга қарши кўп марта исён этган, ҳамиша мағлуб бўлган. Кейинроқ эса, Темурнинг муруввати ва олижаноблиги туфайли, Зиндаҳашм унга хнзмат қилиш баробарида, юксак мартабаларга эришган.
Вамбери тарафкашлпк қилмасдан, Ибн Арабшоҳнпнг «Темур Чингизхоннинг ясоқларини Қуръондан юқори кўрарди», деб ҳақсиз айблашини ҳам тўғри таъкидлаб, аслида, ислом ташкилоти аскарин идорадан кўра руҳоний идорага тадбиқ этилиб ясалганини, мўғул ясоқлари эса давлатни тутиб туришда, ҳимоялашда кучли жанговарликка эгалигини айтади. Назаримда, Вамберининг бу қараши бутунда ҳам кўп кишилар, давлат ташкилоти диний бўлиши керакми ёки аскарийми, деб баҳс юритаётганлар билиб қўйса арзийднган муҳим фикрдир. Ҳақиқатан ҳам, бир давлат руҳоний тараққий асосида жамият қурса-ю, ёнидаги қўшни давлат аскарий тараққийга эга жамоадан иборат бўлса, руҳоний ташкилотли давлат ўзини қандай ҳимоя қилади? Амир Темур бу масалаларни ўз даврида теран ўйлаган ва ўз салтапатини ҳам эски турк давлатчилигида бўлганидек аскарий тартибларга ва ҳукмрон ислом руҳоний ташкилотига асосланиб қурган.
Хуллас, Вамберининг бу китоби ўқувчилар ўртасида кескин мулоҳазалар уйғотиши табиий. Уни илмий тадбиқ этиш эса олимларимизга ҳавола.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *