ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ ВА ДОРИВОР МАХСУЛОТЛАР ТАСНИФИ

ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ ВА ДОРИВОР МАХСУЛОТЛАР ТАСНИФИ
Ўсимликда синтезланадиган органик моддалар
Ўсимлик организми жуда ҳам мураккаб бўлиб, унинг таркибида турли органик ва минерал бирикмалар бўлади. Албатта, уларнинг ҳаммаси ҳам касалликни даволаш ҳоссасига эга эмас.
Ер юзида бутун тирик организм учун зарур бўлган органик бирикмаларни анорганик моддалардан фақат ўсимлик организмларигина синтез қила олади. Ана шу ўсимликлар тўқимасида синтезланган органик бирикмалар одатда икки гуруҳга бўладилар.

  1. Бирламчи синтезланган моддалар – бирламчи метаболитлар. Буларга оқсиллар (ферментлар), углеводлар, липидлар, нуклеин кислоталар ва витаминлар киради. Бирламчи метаболитлар барча тирик организмлар учун жуда ҳам зарур бирикмалар бўлиб, уларсиз ҳаёт бўлмайди.
  2. Иккиламчи синтезланган моддалар – иккиламчи метаболитлар. Буларга бирламчи метаболитлардан ташқари ўсимликлар тўқимасида синтез бўладиган қолган ҳамма бирикмалар киради. Иккиламчи метаболитлар ўсимликлар тўқимасида бирламчи синтезланган моддалардан ҳамда улар иштирокидаги жараёнлардан шаклланади. Ўсимликдаги иккиламчи метаболитларни ўсимликнинг ўзи учун аҳамияти тўлалигича аниқланмаган, аммо инсон ҳаёти учун зарур бўлган асосий доривор моддалар – иккиламчи синтезланган бирикмалардир.
    Ўсимликлар таркибидаги доривор моддалар – биологик фаол бирикмалар ўсимликнинг ўсиши даврида – онтогенезда ва турли ташқи ва ички омиллар таъсирида доимий ўзгаришда бўлади. Улар синтезланади, аста-секин кўпаяди, маълум даврда кўп миқдорда тўпланади, кейинчалик камая боради ва бутунлай йўқолиб кетиши мумкин.
    Бу ўзгаришларга фақат ўсимликни ўсиш ва ривожланиш даври – онтогенези сабабчи бўлмай, балки ташқи муҳит омиллари ҳам катта таъсир кўрсатади.
    Ўсимлик таркибидаги доривор моддалар синтезига, уларни тўпланишини ўзгариб боришига таъсир этувчи ташқи муҳит омилларига ўсимлик ўсиш жойининг намлиги (ҳаво ва тупроқ), тупроқ физ-кимёвий таркиби, ҳарорати (ҳаво ва тупроқ), ёруғлик спектр нурлари таркиби, ёоритилганлик даражаси ва бошқалар киради.
    Маълумки, ҳар бир ўсимликнинг ўзига хос ўсиш жойи бўлади ва у ана шy ўсиш муҳитида яхши тараққий этади. Баъзи ўсимликлар, чириндига бой тупроқларда (марваридгул ва бошқалар), бошқалари шўрхок ерларда (қизилмия, шувоқ турлари, шўрак ва бошқалар), қолганлари тоғдаги тошли- шағалли жойларда (қизилча, қорақовуқ ва бошқалар) ёки аҳоли яшайдиган манзиллар атрофида (мингдевона, бангидевона ва бошқалар) яхши ўсиб
    32

ривожланади.
Айрим ўсимликлар намликни ёқтирса (дала қирқбўғими, оққалдирмоқ,
валериана, сариқ нуфар, игир, ботқоқ ледуми, мениантес ва бошқалар), бошқалари аксинча қуруқ чўлларда, қирларда (аччиқмия, афсонак, исириқ ва бошқалар) ўсишни яхши кўради. Агар ангишвонагулни ўсиш даврида меъёридан ортиқ суғорилса, уни таркибида юрак гликозидлари кам синтезланади, дармана шувоғи ҳам тупроқда намлик кўп бўлса яхши ўсмайди.
Хар бир ўсимлик ўзига хос шароит ва иқлимда ўсса, ўзига хос бўлган биологик фаол моддаларни кўп синтез қилади. Ҳамма ўсимликларга ҳам бир хил миқдорда иссиқлик ва ёруғлик керак бўлмайди. Женьшень ўсимлиги ўрмонларининг (тайгани) чириндиси кўп, нам, салқин ва соя ерларида яхши ўсади, ангишвонагул эса ёруғлик, қуёш нури кўп бўлса юрак гликозидларини яхши синтез қилади. Кўпчилик эфир мойи сақловчи ўсимликлар иссиқ ва ёруғликни севади. Шунинг учун, жанубий туманларнинг флораси таркибида эфир мойи сақловчи ўсимликлар кўп бўлади ва улар ҳиди ёқимлиги билан фарқланади. Аксинча, баъзи ўсимликлар (родиола, левзея ва бошқалар) салқин ерда, тоғли туманларда яхши ўсади.
Юқорида келтирилган ўсимликларниг ўсиш-ривожланиши, yлap таркибидаги доривор моддаларнинг синтези ва тўпланишига ташқи муҳит омиллари таъсирини билишнинг катта аҳамияти бор – буни доривор ўсимликларни плантацияларда ўстирилаётганида ҳисобга олиш зарурдир. Плантацияларда ўстирилаётганда ҳар бир ўсимлик учун ўзига хос шароит ва микроиқлимни иложи борича яратиб бериш лозим.
Ўсимликлар таркибидаги биологик фаол моддаларни кўп тўпланиш вақти яна ўсимликни ўсиш даврига ҳам боғлиқдир. Кўпчилик ўсимликларнинг ер устки қисми ва барглари таркибида асосий таъсир қилувчи биологик фаол моддалар уларни ғунчалаш ва гуллаш даврида; гулларида уларни қийғос гуллаган вақтида; мева ва уруғларда улар тўлиқ етилганда; ер остки органларида – ўсимлик вегетация даврининг (онтогенезни) охирида – кеч кузда кўп миқдорда тўпланади. Баъзи доривор маҳсулотлар таркибидаги асосий доривор моддасини максимал тўпланиши юқорида келтирилган даврга тўғри келмаслиги мумкин. Баъзи бир алкалоидлар ўсимлик энди кўкариб, илдизолди барг чиқараётган даврида максимал тўпланиб, сўнгра аста-секин камайиши ва ўсимликни гуллаш вақтида бошқа бирикмаларга айланиб кетиши аниқланган. Бундай ўзгаришлар фақат алкалоидларгагина хос бўлмай, балки бошқа биологик фаол моддаларда ҳам юз бериши мумкин. Дармана шувоқ ўсимлигини гули гуллаган даврида эмас, аксинча уларни очилмаган-ғунча ҳолатида йиғилади. Чунки таъсир этувчи биологик фаол модда – сантонин ғунчасида максимал тўпланиб, гуллай бошлаганида кескин камайиб кетади.
Доривор маҳсулотларни тайёрлашда юқорида айтиб ўтилганларни ҳисобга олган ҳолда керакли вақтда йиғилса, таркибидаги асосий таъсир қилувчи моддалар етарли миқдорда бўлиб маҳсулот эса юқори сифатли бўлади.
Ўсимликларнинг кимёвий таркиби жуда ҳам мураккаб бўлиб, турли органик ва минерал моддалардан ташкил топган. Уларни ҳаммаси ҳам доривор
33

бўлмайди ва касалликларни даволашда шифобахш таъсир кўрсатмайди. Айримлари эса дори турларини тайёрлашда ҳалақит беради, шунингдек, доривор маҳсулотни сақлаш вақтида уларнинг сифатини бузилишига олиб келади ёки асосий таъсир этувчи кимёвий бирикмаларни тез парчаланишга сабабчи бўлади.
Ўсимликлар таркибидаги моддаларни терепевтик фаоллигига кўра шартли равишда қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
Моддалар гуруҳи Фармакологик фаол моддалар
Фаолликка қисман таъсир этувчи моддалар
Маркер моддалар
Кенг тарқалган моддалар (космополит моддалар)
Доривор
аҳамиятга эга бўлган биологик фаол моддалари бўлгани сабабли улар тиббиётда ва фармацияда ишлатилади. Аммо ўсимлик таркибида барча ҳолларда биологик фаол моддалардан ташқари терапевтик аҳамиятсиз бошқа моддалар ҳам доимо учраб туради. Шунга кўра, доривор ўсимликлар таркибида учрайдиган моддалар тиббиёт ва фармация нуқтаи назардан уч гуруҳга бўлинади:

  1. Доривор ўсимликларнинг асосий таъсир этувчи биологик фаол моддалари. Ўсимликнинг терапевтик аҳамияти бўлган шифобахш биологик фаол кимёвий бирикмалари – асосий таъсир этувчи моддалари деб аталади. Бу моддалар кўпинча айрим, ўсимликларга ҳос бўлган алкалоидлар (белладонна, бангидевона, мингдевона, скополия турларига хос атропин, гиосиамин, скопаламин), гликозидлар (ангишвонагул, строфант, адонис, марваридгул, эризимум ўсимликларига хос юрак гликозидлари; раъногулдошларга хос амигдалин; карамдошларга хос синигрин ва бошқа изотиоциантлар), кумаринлар, эфир мойлари, флаваноидлар, витаминлар, лигнанлар, ошловчи ва
    Аниқлаш
    Тоза ва экстракт ҳолида ҳам терепевтик фаоллиги бир ҳил бўлган моддалар
    Тоза ҳолида экстарктидан кўра терапевтик фаоллиги пастроқ бўлган моддалар
    Маълум тур, туркум ёки оила учун хос бўлган ва уларни аниқлашга хизмат қилувчи моддалар
    Қарийб барча ўсимликлар таркибида учрайдиган моддалар
    Мисоллар
    Антрахинонлар – сано экстракти, сеннозидлар Алкалоидлар – беладонна экстракти, гиосциамин Юрак гликозидлари – марваридгул экстракти,
    конваллатоксин Флаваноидлар – дўлана экстракти
    Арбутин – толокянка экстракти Гиперицин – далачой экстракти Алкалоид – қончўп экстракти
    Панаксозидлар – женьшен экстракти Валепотриатлар – валериана экстракти Эхинакозидлар – эхинацея экстракти Розмарин кислотаси – маврак экстракти
    Кумаринлар – скополетин ва умбеллиферон Фенолоксикислоталар – хлороген ва кофе
    кислоталари Стероидлар – фитостерол
    Витаминлар – аскорбин кислотаси Крахмал
    маҳсулот таркибида касалликларни даволовчи терапевтик
    34

бошқа моддалар ҳисобланади.

  1. Ўсимликларнинг таъсир этувчи моддалари билан бирга учрайдиган бирикмалар. Бундай моддаларни терапевтик аҳамияти бўлмаса-да, асосий таъсир этувчи бирикмаларнинг таъсир кучини ўзгартириши (кучайтириши) ҳамда организмга сўрилиши таъсирини тезлатиши мумкин. Баъзан асосий таъсир этувчи модда билан бирга учрайдиган бошқа бирикмалар организмга биргаликда (комплекс) таъсир кўрсатиши ҳам мумкин. Масалан, ангишвонагул таркибидаги стероид сапонинлар шу ўсимликни асосий таъсир этувчи бирикмаси – юрак гликозидларини организмга сўрилишини тезлатиб, маҳсулотнинг доривор препаратлари таъсирини тезлатади ва кучайтиради.
  2. Терапевтик аҳамияти бўлмаган, кераксиз, балласт моддалap. Бу моддалар ўсимликларнинг асосий таъсир этувчи ва улар билан бирга учрайдиган бирикмалар сингари кимёвий тузилиши бўйича ҳар хил моддалар бўлиши мумкин. Углеводлар, смолалар, эфир мойлари, ёғлар, органик кислоталар, оқсил, минерал ва бошқа моддалар шулар жумласига киради. Улар маълум шароитда терапевтик таъсирга эга бўлган бирикма ҳисобланса ҳам, бошқа ўсимликда балласт (кераксиз) модда сифатида учраши мумкин. Шунинг учун балласт моддаларни доимо бир хил, маълум гуруҳга кирадиган бирикмалар дейиш хато бўлади. Масалан, канакунжут, зайтун, бодом ва бошқаларнинг уруғидан олинадиган мойлар асосий таъсир этувчи бирикмалар ҳисобланса, шоҳкуя замбуруғи ҳамда строфант уруғида учрайдиган ёғлар шу ўсимликлардан дори турлари тайёрлаш ва маҳсулотни сақлашда балласт модда ҳисобланади. Худди шунингдек, сано баргида смолалар, шоҳкуя таркибида сут кислота ҳам кўрсатилган маҳсулотлар учун балласт моддалардир.
    Доривор ўсимликларнинг кимёвий таснифи
    Доривор ўсимлик ва улардан олинадиган маҳсулотларни таснифлаш учун турли омиллар асос қилиб олинган: доривор маҳсулотларнинг фармакологик таъсири, уларнинг морфологик тузилиши (ер устки қисми, барги, гули, меваси, ер остки органлари ва бошқалар), доривор маҳсулот таркибидаги айрим бирикмаларнинг хоссалари (масалан, сапонинларнинг турғун кўпик ҳосил қилиши) ва бошқалар. Ҳозирги кунда доривор ўсимлик маҳсулотларини ўрганишда фармакологик таснифдан фойдаланилади.
    Доривор маҳсулотларнинг асосий таъсир қилувчи моддалари ажратиб олиниб, кимёвий тузилиши аниқлангандан сўнг уларнинг кимёвий таснифи тузилди. Бу тасниф доривор ўсимликларнинг асосий таъсир қилувчи бирикмасини кимёвий тузилишига асосланган.
    Кимёвий тасниф – классификация бўйича доривор ўсимликлар ва уларнинг маҳсулотлари фармакогнозия фанида қуйидаги синфларга бўлиб ўрганилади:
  3. Таркибида полисахаридлар бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар. 2. Таркибида витаминлар бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар.
  4. Таркибида липидлар (ёғлар ва ёғсимон моддалар) бўлган доривор
    ўсимликлар ва маҳсулотлар.
    35
  5. Таркибида терпеноидлар бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар.
  6. Таркибида алкалоидлар бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар. 6.Таркибида гликозидлар бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар
    (монотерпан гликозидлар (аччиқ моддалар), юрак гликозидлари, тритерпен гликозидлар (тритерпен сапонинлар).
  7. Таркибида фенол унумлари бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар (лигнанлар, антрацен унумлари, флавоноидлар, кумаринлар, хромонлар, ошловчи моддалар)
    Фармакогнозия фанида шунингдек ҳайвонлардан олинадиган доривор маҳсулотлар ҳам ўрганилади.
    Назорат саволлари
  8. Бирламчи ва иккиламчи моддлар, уларнинг келиб чиқишини изоҳланг.
  9. Ўсимликдаги доривор моддалар йиғилишига таъсир этувчи омилларни таърифланг. 3. Ўсимликлардаги доривор моддаларни тавсифланг.
  10. Фармакологик фаол моддалар деганда нимани тушунасиз?
  11. Қандай моддлар космополит моддалар дейилади?
  12. Маркер моддларга таъриф беринг.
  13. Қандай моддалар балласт моддлар дейилади?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *