Доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш

Мамлакатимиз ўсимликлар дунёсига, айниқса доривор ўсимликларга бой, аммо уларнинг заҳираси чекланган. Доривор ўсимликлар ва табиий бойликларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш тегишли қарорларда ўз ижобий аксини топган ва уларни муҳофаза қилиш ишларининг яхшилашга сабаб бўлмоқда. Табиатни, атроф-муҳитни муҳофаза килиш, табиий бойликлардан (ўрмон, сув бойликлари, ер ости бойликлари ва бошқалар) тўғри ва оқилона фойдаланган ҳолда, уларни келгуси авлод учун сақлаб қолиш зарурлиги бизнинг асосий қонунимиз – Республика Конститутциясида хам ўз аксини топган, яъни “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир” (ЎзР Конститутцияси 55- модда). Бундан ташқари ЎзР “Ўрмон” тўғрисидаги қонунида доривор ўсимлик ресурсларидан фойдаланиш бўйича хуқуқий муносабатлар келтириб ўтилган. Хусусан: 25-модда. Ўрмондан фойдаланиш турлари бўлимида “Ўрмондан қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар доривор хом ашёсини тайёрлаш (йиғиш) ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш (йиғиш)”; 27- модда. Ўрмондан қўшимча тарзда фойдаланиш бўлимида “3-банд. Ёввойи ўсимликлар доривор хом ашёсини тайёрлаш (йиғиш) ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш (йиғиш) мавжуд ресурсларнинг тамом бўлиб қолишига ва ўрмон хўжалигига зарар етказилишига йўл қўйилмайдиган воситалар ва усуллар билан амалга оширилади; 30-модда. Фуқароларнинг ўрмонларда бўлиши “Фуқаролар ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишни кўзлаб ўрмонларда бўлиш, ёввойи доривор ҳамда озиқ-овқатбоп ўсимликлар, мевалар ва қўзиқоринларни ўз эҳтиёжлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган шартларда йиғиш ҳуқуқига эга”.
Доривор ўсимликларни муҳофаза қилишнинг энг керакли омилларидан бири – уларни тайёрлаш қонун-қоидаларига тўғри амал қилишдир. Тайёрланадиган жойларни шундай алмаштириб туриш кераклиги, шу жойдан кейинги териладиган вақтга шу ўсимлик яна ўз ҳолига қайтиши, кўпайиши лозим, айрим жойларда шу ўсимликлар уруғлаб, кўпайиши учун умуман тегилмаслиги керак.
Табиатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш маҳалий хукумат органлари, давлат ташкилотлари ва халқ депутатларига топширилган ва улар кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқдалар. Мамлакатимизнинг барча жойларида район халқ депутатларидан тортиб Олий мажлис депутатлари таркибида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан тежамкорлик, омилкорлик билан фойдаланиш масалалари билан шуғулланадиган депутатлар комиссияси доимо ишлаб турибди. Улар ёшлар учун табиатни муҳофаза қилиш борасида ҳар хил экскурсиялар, кўргазмалар ташкил қилмоқдалар, кинофильм, газета, журналлар орқали тарғибот ишларини
21

амалга оширмоқдалар. Айниқса, мактаб ўқувчилари учун кўкаламзорлаштириш, ўрмонлардаги ўсимликларни аниқлаш, кам учрайдиган ва йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвон турлари, уларни ўсиш ва яшаш шароитларини ўрганиши масалаларига катта эътибор қаратилган.
Ўзбекистон “Қизил китоби” йўқолиб кетаётган ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ўсимликларни, жумладан доривор ўсимликларни табиий ўсиш шароитида сақлаб қолишда, яъни уларни муҳофаза қилишдаги аҳамияти жуда каттадир. Бугунги кунда бу китобга доривор ўсимликлар киритилган:
Доривор ўсимликларнинг табиатдаги захирасини сақлаб қолиш ва ҳар йили улардан маълум миқдорда маҳсулот олиш мақсадида, юқорида айтиб ўтилган тадбирлардан ташқари яна қуйидаги қоидаларга риоя қилиш мақсадга мувофиқдир:

  1. Доривор ўсимлик маҳсулотларини ўз вақтида тўғри ва керакли миқдорда тайёрлаш, тўғри қуритиш ва сақлаш лозим. Бу эса ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларни ортиқча йиғиб, кейинчалик уларни моғорлатиб, чиритиб ёки қуртлатиб ташлашдан сақлайди.
  2. Доривор ўсимлик маҳсулотларини илмий асосланган режа бўйича, кўп ўсадиган жойларни ва захирасини аниқлаб ҳамда тайёрланадиган жойларини вакти-вактида алмаштириб турган ҳолда йиғиш лозим. Агарда шу келтирилган коидаларга амал килинса, бу доривор ўсимликларни табиатда ўсиш жойини сақлаб колиш мумкин.
  3. Қўп йиллик ўсимликларнинг ер устки қисмидан (барги, гули, меваси ёки ўт кисми) дори тайёрланадиган бўлса, уларнинг илдизи билан суғуриб олмаслик лозим. Борди-ю, ер остки органлари (илдизпоя, илдиз, туганак) ковланадиган бўлса, меваси пишиб тўкилгандан сўнг йиғиш керак. Акс ҳолда шу доривор ўсимликлар кейинчалик ўша жойда ўсиб чикмаслиги мумкин.
  4. Ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликлар дори тайёрлаш учун йиғиб олингандан сўнг (айниқса ер остки органлари ковлаб олингандан сўнг) уларни кейинчалик яна кўкариб чикишига катта аҳамият бериш лозим. Бунинг учун бир ердан неча йилгача ўсимлик маҳсулотини йиғиш мумкин ва неча йил дам бериш кераклигига қатъий риоя қилиш керак.
  5. Доривор ўсимликлардан комплекс ва барча қисмларидан тўлиқ фойдаланилганда уларни камроқ тайёрлаш ва натижада табиий ўсиш жойида заҳираларини сақлаб колиш мумкин бўлади. Агарда доривор ўсимликлар илдизпояси, илдизи, туганак ёки пиёзи доривор маҳсулот бўлса, шу ўсимликларнинг, ер устки қисмини кимёвий ва фармакологик жиҳатдан ўрганиб, ер остки органлари ўрнида ишлатишга тавсия этиш, шу ўсимликнинг
  6. (2) Оқ парпи – Aconitum talassicum
  7. (90) Сумбул коврак – Ferula sumbul
  8. (201) Качимсимон етмак (бех) – Allochrusa gypsophilloides
  9. (202) Тожикистон етмаги – Allochrusa tadshikistanica
  10. (213) Виктор омонқораси – Ungernia victoris
  11. (246) Сархуш бозулбанг – Lagochilus inebrians
    22

табиий ўсиш жойидаги заҳирасини сақлаб колишда аҳамияти жуда катта. Бу ҳам доривор ўсимликларни муҳофаза қилишнинг асосий тадбирларидан биридир.
Юқорида келтирилган доривор ўсимликлар заҳирасини табиатда сақлаб қолиш тадбирларига бу ишга мутассади раҳбарлар, биринчи галда ўзлари қатъий риоя қилишлари ва бошқалардан ҳам буни талаб қилишлари лозим. Бу ишларни хаммаси амалга оширилса, табиат бойликларидан бири бўлган доривор ўсимликлар табиий ўсиш жойларида узоқ вақтлар сақланиб қолади ва беморларга кўп нафи тегади.
Назорат саволлари

  1. Доривор ўсимликларнинг маҳсулотлар базаси ҳақида тушунча беринг.
  2. Эндем доривор ўсимликларга таъриф беринг ва мамлакатимиздаги эндем доривор
    ўсимликларга мисол келтиринг.
  3. Доривор ўсимлик жамғармаларини айтиб беринг.
  4. Доривор ўсимликларни ўстириш ва уларнинг интродукцияси бўйича қўлга
    киритилган ютуқларга изоҳ беринг.
  5. Ўзбекистон “Қизил Китоби”га киритилган доривор ўсимликлар заҳирасини
    камайиб кетиш сабабларини тушунтириб беринг.
  6. Доривор ўсимликлар муҳофозасини амалга оширишда нималарга эътибор қаратиш
    зарур?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *