ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ЎСТИРИШ ВА УЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

Доривор ўсимликлар маҳсулот базаси тўғрисида
Доривор ўсимликлар маҳсулоти базаси дорихона, фармзавод, галеника фабрикаларни ва чет мамлакатларга чиқаришни таъминлаши керак. Буларга ёввойи ҳолда табиатда тарқалган, хўжаликларда ўстирилаётган доривор ўсимликлар ҳамда четдан келтирилиб бизнинг иқлимизга мослаштирилиб ўстирилаётган (интродукция) доривор ўсимликлар киради.
Ватанимизда доривор ўсимликлар яйлов, тоғ, адир ва чўл минтақаларида тарқалган. Бу ҳудудлардаги доривор ўсимликларни қидириб топиш, уларнинг биологик фаол моддаларини аниқлаш ва тиббиётга жорий қилиш бўйича ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти ва Ботаника институти олимлари томонидан катта ишлар амалга оширилган. Натижада бутун Ўрта Осиё ҳудудидан 4000 дан ортиқ ўсимликлар ўрганилди, 1000 дан ортиқ моддалар ажратиб олинди ва уларнинг ичидан энг таъсир кучига эга бўлганлари тиббиётга жорий қилинди.
Ёввойи ҳолда тарқалган ўсимликларни зичлиги ҳар хил бўлганлиги учун улар 4 га бўлинади:

  1. Кенг тарқалган.
  2. Кўп тарқалмаган, лекин айрим жойларда кўп.
  3. Кам-кам учрайдаган
  4. Эндемик – фақат бирор, ўзига хос худудда учрайдиган.
    13

Ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликлардан фойдаланишнинг ўзига хос камчиликлари бор (арзон ва териш осонлигига қарамай). Биринчидан, йиғилган маҳсулот бир хил сифатда бўлмайда, чунки улар турли худудлардан терилгани, дала шароитида қуритишни ҳар доим ҳам тўғри амалга ошириб бўлмаслиги ва транспортда ташиш хом ашё сифатини ва таъсир қилувчи моддаларни бузилишига олиб келади. Иккинчидан, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, ўзлаштирилмаган ерларни ўзлаштириш, қурилиш ишлари ва бошқа омиллар табиатдаги доривор ўсимлик ресурслари стабиллигини йўқолишига ва уларнинг жамғармасини қисқариб кетишига олиб келади.
Дорихона ва кимё-фармацевтика саноатининг доривор ўсимлик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларининг қондирилмаслигининг асосий сабабларидан бири доривор ўсимликларнинг харитага туширилган аниқ ўсадиган жойлари, улар маҳсулотлари жамғармаснии тўла аниқланмаганлигидир.
Биринчи навбатда дорихона ва тиббиёт саноатига энг муҳтож доривор ўсимликларни жамғармаси аниқланади.
Ўрганилаёттан ўсимликни жамғармасини аниқлаш учун топилган майдонни картага туширилада сўнг майдон спирал, квадрат ёки конверт шаклда текшириб чиқилади.
Агар майдон катта бўлса машинада юриб спидометр орқали неча километр эканлигини топса бўлади. Шу юришда бир неча дона ўсимликни олиб унинг ҳар бирини (маҳсулотни) қуритишдан олдин оғирлигини ўлчанади, сўнгра қуригандан сўнг яна оғирлигини ўлчанади. Уларни ўртача қуриш коэффициенти топилади (гр).
к.к. а(куригансунги) б(куриганолдин)
Сўнгра бир қанча жойлардан 1м2 да қанча ўсимлик борлигини аниқланади, яъни териб олинади. 1м2 даги ўртача оғирлиги топилади, коэфциентга кўпайтирилиб 1м2 дан қанча маҳсулот териш кераклигини топилада. Олинган натижани умумий майдонга кўпайтирилиб шу майдон жамғармаси топилади.
Жамғармалар 3 хил бўлади:

  1. Биологик жамғарма (ўсадиган ўсимликнинг барча қисмлари).
  2. Эксплуатация жамғармаси (териш мумкин бўлган қисми – хом ашё).
  3. Ҳар йили териш мумкин бўлган қисми – яъни ҳар йили терган билан
    табиатга зарар етмайдиган, иложи бўлса шу ўсимликни камайтирмасдан, хаттоки кўпайишига ёрдам бериб, териладиган қисми.
    Биологик жамғарма хосилдорликни майдонга кўпайтириб топилади.
    Эксплутацион жамғарма ҳар доим биологик жамғармадан кам бўлади, чунки бунда камдан-кам териш мумкин бўлмаган айрим ўсимлик экземплярлари ҳам киради. Уларни териш иқтисод жиҳатдан фойдасиз, ҳатто иложи ҳам йўқ.
    Ҳар йили териш мумкин бўлган қисм – эксплутацион жамғармадан кичик 14

бўлади, чунки тайёрланаётганда ҳар доим табиатни асраб тайёрланади.
Ер устки қисми тайёрланаётганда эксплутацион жамгармани 1/3 қисми
тайёрланади, ер остки қисми бўлса 1/10-1/8 қисми тайёрланади.
Табиий шароитда тарқалган лекин кўп тайёрланиши натижасида уларнинг жамғармаларини қисқарганлиги туфайли тиббиёт эҳтиёжини қондириш учун доривор ўсимликларни етиштирадиган хўжаликлар ташкил қилинмоқда. Хўжаликларда етиштирилган доривор маҳсулотларга илмий ишлов бериш натижасида биологик актив моддаларни миқдорини ошириш
мумкин.
Доривор ўсимликларни ўстириш
Бугунги кунда замонавий тиббиётда 100 дан ортиқ ўсимликларнинг махсулотидан фойдаланилиб келинмоқда. Шу доривор ўсимликлар махсулотининг 48% ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан, 30% хўжаликнинг доривор ўсимликлар ўстириладиган далалардан – плантациялардан олинади. Қолган 22% «аралаш» гуруҳни ташкил килади, яъни бу гуруҳ доривор ўсимликлар маҳсулоти хам ёввойи ҳам маданий ўстириладиган ўсимликлардан йиғилади. Кейинги вақтда «аралаш» гуруҳ доривор ўсимликлардан тайёрланадиган доривор маҳсулотларни салмоғи умумий йиғиладиган доривор маҳсулот миқдорида йил сайин ошиб бормоқда.
Агар 1940 йилда МДҲ республикалари тайёрланган доривор махсулотларнинг умумий миқдорининг 6,6% хўжаликлар плантацияларида ўстирилган доривор ўсимликлардан йиғилган бўлса, 1970 йилда бу кўрсаткич 48,5% га етди. 2000 йилда эса плантацияларда ўстириладиган доривор ўсимликлардан йиғиладиган доривор махсулот миқдори умумий, тайёрланадиган доривор махсулотларнинг 67,1% ни ташкил қилган. Бу доривор ўсимликларни плантацияларда ўстириш ҳажми йилдан-йилга ўсиб бораётганидан дарак беради.
Бугунги кунда юртимиз ҳудудининг 9 миллион гектар майдони ўрмон хўжаликларига қарашли. Ўрмон хўжаликлари томонидан тайёрланган доривор ўсимликлар хом ашёсини етказиб беришни мақбуллаштириш мақсадида “Ўзфармсаноат” АК ҳузурида “Ўзфармтаъминот” УК ташкил этилган. Ўтган давр мобайнида мазкур компания томонидан доривор ўсимликшуносликни ривожлантириш Дастури ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Доривор ўсимликлар хом ашёсини етиштириш, йиғиб олиш ва тайёрлашдан бошлаб тайёр дори воситалари ва биологик фаол қўшимча (БФҚ)ларни ишлаб чиқаришда мувофиқлаштириш механизми яратилди ва амалда фойдаланилмоқда. 4 минг гектар майдонда энг талабгор бўлган доривор ўсимликлар учун саноат плантациялари яратилди. Доривор ўсимликлар хом ашёсини қайта ишлаш мақсадида 77 та янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилди. Бу борада технологик ускуналар сотиб олиш учун 46,7 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди.
Қайд этилишича, ўсимликлардан дори воситаларини тайёрлаш 15

йўналишида фаолият юритиши учун 78 та фармацевтика корхонасига лицензия берилган. Шунингдек, яна 21 та доривор ўсимлик рўйхатдан ўтказилган. Корхоналар маҳсулот ишлаб чиқариш учун 521,2 тонна маҳаллий ўсимликлар хом ашёсини сотиб олган ҳамда қиймати 32 миллиард сўмдан ортиқ дори воситаларини ишлаб чиқарган. Ушбу йўналишдаги дастурда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ҳаётга татбиқ этилиши келгуси йилда яна саксон турдаги дори-дармон ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини яратади.
Ўстириладиган доривор ўсимликлар маҳсулотларини йил сайин тайёрланадиган махсулотлар миқдоридан ортиб бораётганлигининг сабаблари кўп бўлиб, асосийлари қуйидагилардан иборат:

  1. Йил сайин доривор ўсимликлар маҳсулотига бўлган эхтиёжнинг ўсиб бориши уларни кўпроқ тайёрлашни тақозо қилмоқда. Бу эса ўз навбатида бир қанча доривор ўсимликларнинг кўп ўсадиган жойида камайиб кетишига, натижада уларни тайёрлашни кескин чегараланиши ёки бутунлай тўхтатилишига сабаб бўлмоқда.
    Ўзбекистонда ёввойи ҳолда ўсадиган бозулбанг ва қорақовуқларнинг ер устки қисми ва пиёзини кўп ишлатилиши натижасида уларнинг заҳираси табиий ўсиш жойида жуда ҳам камайиб кетди. Шунинг учун ҳозирга келиб бу ўсимликлар Ўзбекистоннинг «Қизил китобига» киритилди, уларни табиий ўсиш жойида тайёрлаш тўхтатилди ва улар махсус хўжалик далаларида ҳамда ўзларини ёввойи ҳолда ўсадиган жойларида ўстирилмоқда.
  2. Доривор ўсимликлар маҳсулотига бўлган талабнинг мунтазам равишда ошиб бориши ва бу талаб ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар ҳисобига кондирилмаётгани шу ўсимликларни плантацияларда ўстиришни тақозо қилмоқда.
  3. Баъзан камёб доривор ўсимликларга талаб катта бўлиб, улар ёввойи ҳолда худудлари ноқулай жойларда (масалан, Кавказ ва Қримнинг тоғли туманларида ўсадиган беладонна ва бошқ.) ёки катта худудларда кам миқдорда тарқоқ ҳолда (масалан, Россиянинг Европа қисмида кенг тарқалган, лекин сийрак учрайдиган доривор валериана ва бошқалар) тарқалган бўлса, бу доривор ўсимлик маҳсулотини тайёрлаш плантацияларида ўстириладиганларидан қимматга тушади. Шунинг учун бундай ўсимликлар махсус ихтисослашган хўжалик далаларида ўстирилади.
  4. Ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликлар маҳсулотини кўплаб тайёрлашни қийинлиги, уни йиғиб олишда қишлоқ хўжалик техникасидан фойдаланишнинг мураккаблиги. Плантацияларда ўстириладиган доривор ўсимликлар маҳсулотини эса қулай шароитда ва таъсирчан кимёвий биологик фаол моддалари кўп тўпланган даврда машина ёрдамида йиғиб олиш мумкин.
  5. Қимматбаҳо, тиббиёт учун жуда зарур бўлган доривор маҳсулотлар республикамиз худудида ўсмайдиган тропик ёки субтропик иқлимли давлатларда ўсадиган ўсимликлардан тайёрланадиган бўлса, имкони борича шу ўсимликни ўзимизда ўстиришга ҳаракат қилинади.
    Интродукция қилинаётган доривор ўсимликларнинг агротехникаси ва ўстириш усуллари ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот тажриба
    16

станцияларида, Фанлар академияси, Ботаника боғларида ишлаб чиқилади. Натижада мамлакатимизда бугунги кунда қуйидаги қимматбаҳо доривор ўсимликлар интродукцияланган: алой турлари, ортосифон, сано (кассия) турлари, Мексика бангидевонаси, каланхой турлари, уятчанг мимоза, тўқ қизил пассифлора, пушти катарантус (бўригул), бўлакли итузум ва бошқалар.
Плантацияларда ўстириладиган доривор ўсимликлар ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликлардан катта фарқ қилади – плантацияда ўстириладиган доривор ўсимлик маҳсулотида бегона аралашмалар бўлмайди, агротехника қоидалари асосида ўстириладиган доривор ўсимликлар серҳосил ва биологик, фаол моддаларга бой бўлади.
Мамлакатимизда биринчи марта 1973 йилда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги хўжаликда доривор ўсимликлар экила бошланди. Кейинроқ (1978 йилда) Наманган вилоятининг Поп туманида Ибн Сино номли доривор ўсимликлар ўстириладиган хўжалик ташкил қилинди. Ҳозирги кунда бу хўжаликлар далаларида калампир ялпиз, доривор мармарак (маврак), доривор тирноқгул, наъматак, аччиқ шувоқ (эрмон), бўлакли итузум, майда гулли тоғрайҳон ва бошқа доривор ўсимликлар ўстирилади. Улардан йиғилган маҳсулотлар республикамиз дорихоналарини таъминлаш учун ҳамда кимё- фармацевтика заводи ва бошқа корхоналарга жўнатилади. Бугунги кунда доривор ўсимликлар ўстириб етиштирадиган махсус хўжаликлар Бухоро вилоятининг Ромитон туманида, Кашқадарё вилоятининг Қамаши туманида, Самарканд вилоятида ва Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани ҳамда Тошкент вилоятининг юкори Чирчиқ туманида ташкил этилган. Республикамизнинг қарийб ҳамма вилоятларидаги доривор ўсимликлар ўстирадиган фермер хўжаликлари ташкил қилинган бўлиб, уларда вилоят дорихоналари талабига кўра ўсимликлар ўстирилмоқда.
ЎзР ФА га қарашли Тошкент ботаника боғи ходимлари ва Тошқент фармацевтика институти ботаника ва фармакогнозия кафедрасининг илмий ходимлари билан ҳамкорликда қардош республикалардан ҳамда дунёнинг бошқа худудларидан келтирилган доривор ўсимликларни Тошкент шаҳри иклимида ўстиришга эришилди. Уларнинг фикрича, республикамиз худудида далаларида доривор гулҳайри, тешик далачой, доривор тирноқгул, қалампир ялпиз, доривор мармарак (маврак), доривор валериана, фенхель (дорихона укропи), доривор мойчечак, қора андиз, ажгон (зиран кармони), арпабодиён, оддий дастарбош, наъматак турлари, бутасимон аморфа, қизил ангишвонагул, ёйик эризимум, кендир турлари, Кавказ ямси, Манъчжурия аралияси, тоғ жумрут, сано (кассия) турлари, патриния, тухумак, беш бўлакли арслонқуйруқ, доривор зангвизорба, ярим бутасимон секуринега, бўригул турлари, корақовуқ турлари, белладонна, мексика бангидевонаси, пол-пола, бўлакли итузум, гангитувчи бўзулбанг ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш мумкин.
Қуйида Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитида экиб-кўпайтириш мумкин бўлган доривор ўсимликлар рўйхати келтирилади (Тўхтаев, 2009):
17

Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитида экиб-кўпайтириш мумкин бўлган доривор ўсимликлар рўйхати
No Ўзбекча Русча Лотинча Оилалари 12345
1. Силлиқ ширинмия

  1. Урал ширинмияси
  2. Доривор галега
  3. Тўмтоқ баргли сано
  4. Найза баргли сано
  5. Ингичка баргли сано
  6. Бўёқли басма
  7. Қизил баптизия
  8. Қирқма райхон
  9. Оддий баргли райхон
  10. Эвгенолли райхон
  11. Оддий тоғ райхон
  12. Бошоқли лаванда
  13. Доривор лаванда
  14. Доривор лимон ўт
  15. Қалампир ялпиз
  16. Буйрак чой
  17. Оддий арслонқуйруқ
  18. Хушбўй мармарак
  19. Доривор мармарак
  20. Доривор иссоп
  21. Ҳидли непeта
  22. Оддий непета
  23. Боғ марзанжўши
  24. Доривор розмарин
  25. Мексика агастахияси
  26. Доривор қуддус
  27. Оддий бўйимдармон
  28. Қора андиз
  29. Махсарсимон левзея
  30. Доривор тирноқгул
  31. Оддий силибиум
  32. Оддий дастарбош
  33. Тўқ қизил тусли
    пиретрум
  34. Шеролғи шувоқ
  35. Доривор гулхайри
  36. Манзарали гулхайри
  37. Ҳинд бамияси
  38. Қалин баргли бадан
    Солодка голая Солодка уральская Галега лекарственная Кассия туполистная Кассая остролистная Кассая узколистная Басма красильная Баптизия красная Базилик укосный Базилик обыкнавенный Базилик эвгенольный Душица обыкнавенный Лаванда колосовая Лаванда лекарственная Мелиса лекарственная Мята перечная Ортосифон тычиночный (почечный чай) Пустырник обыкнавенный Шалфей мускатный Шалфей лекарственный
    Иссоп лекарственный
    Котовник собачий
    Котовник обыкнавенный Майоран садовый Розмарин лекарственный
    Мексиканский иссоп
    Чистец лекарственный Тысячелистник обыкновенный Девясиль высокий
    Левзея сафлоровидная
    Glусуrrhiza glabra L. Glусуrrhiza uralensis Fisch. Galеga officinalis L
    Cassia tora (Collad.) Cassia acutifolia Del. Cassia angustifolia Vill. Indigofera tinctoria L. Baptisia tinctoria R.Br. Ocimum sanctium L. Ocimum basilicum L. Ocimum gratissimum L. Origanum vulgare L. Lavandula spica(L.) D.C. Lavandula officinalis Chaix. Melissa officinalis L. Mentha piperita L.
    Дуккакдошлар – Бобовые –Fabaceae Lindl. (Leguminosae)
    stamineus Leonurus cardiac L.
    Salvia sclarea L. Salvia officinalis L.
    Hуssopus officinalis L. Nepeta citriodora Dumort.ёки cataria L.
    Nepeta vulgaris Moenck.
    Majoranum hortensis L.
    Rosmarinus officinalis L.
    Agastache Mexicana
    (Kunth.)
    Stachys officinalis L.
    Аchillеa millefolium L
    Inula helenium L. Rhaponticum carthamoides (Willd.) Iljin
    Calendula officinalis L.
    Silybum marianum (L.) Carth.
    Tanacetum vulgare L.
    Purethrum carneum M.B. Artemisia dracunculus L.
    Althaea officinalis Kr. Althaea rosea DC Hibiscus esculentus L.
    Bergenia crassifolia Fritsch.
    Orthosiphon
    Benth.
    Ясноткагулдошлар – Губоцветные – Lamiaceae Lindl.
    Календула лекарственная Расторопша обыкновенный
    Пижма обыкновенная Пиретрум мясо- красная
    Полынь эстрагон Алтей лекарственный Алтей декоративный Бамия индийская
    Бадан толстолистный
    Acтрагулдошлар (мураккабгулдошлар) – Сложноцветный – Аsteraceae Dumort. (Compositae)
    Гулхайридошлар – Мальвовые – Malvaceae Juss Қорақатгулдошлар – Камнеломковые – Saxifragactae Juss.
    пестро-
    18 12345
    1. Қирқмабарг (доривор) мойчечак
  39. Бўёқдор махсар
  40. Уч бўлакли қариқиз
  41. Манзарали левзея
  42. Ёйиқ рудбекия
  43. Оддий кундуз
  44. Ер ноки
  45. Аниссимон арпабодиён
  46. Доривор укроп
  47. Катта келла
  48. Тишли келла
  49. Доривор тонг гули
    Ўроқсимонбаргли
    буплеурм
  50. Экма кашнич
  51. Сассик коврак
  52. Гигант (йирик) коврак
  53. Тўқ қизил тусли дўлана
  54. Тик ўсувчи ғозпанжа
  55. Оддий сариқ чой
  56. Итбурун наьматак
  57. Қора мевали аромия
  58. Доривор сангизорба
  59. Кичик бўригул
  60. Катта бўригул
  61. Пушти ранг катарантус
  62. Доривор валеряна
  63. Қора хантал
  64. Кул ранг читранғи
    Юраксимон
  65. (майда барг) жўка
  66. Бўйёқдор рўян
  67. Жумрутсимон чаканда
  68. Йирик гулли ангишвонагул
  69. Доривор сигирқуйруқ
  70. Жумрутсимон чаканда
    Ромашка аптечная
    Сафлор красильный Череда трёхраздельная
    Левзея красивая
    Рудбекия рассечённая Мордовник обыкновенный Земляная груша
    Анис обыкновенный
    Фенхиль обыкновенная Амми большой
    Амми зубной
    Любисток лекарственный (заря) Володушкф козолецелистная Кориандр посевной Ферула ванючая
    Ферула гигантская
    Боярышник кроваво- красный
    Лапчатка прямостоячая
    Репешок обыкновенный Шиповнок собачий
    Арония чёрноплодная Кровохлебка лекарственная Борвинок малый Борвинок большой Катарантус розовый (Борвинок розовый)
    Валеряна лекарственная
    Горчица чёрная Желтушник серый
    Липа сердцевидная
    Марена красильная
    Облепиха крушиновидная
    Наперстянка крупноцветковая Коровяк лекарственный (мохнатый)
    Облепиха крушиновидная
    Matricaria recutita L. Carthamus tinctorius L.
    Bedens tripartita L. Rhaponticum pulchrum Fish. et Mey
    Rudbeckia laciniata L.
    Echinops ritro L.
    Huianthus tuberosus L. Anisum (Pimpinella) vulgare Gaerth. Foeniculum vulgare Mill. Ammi majus L.
    Ammi visnaga (L.) Lam.
    Levisticum officinale Koch. Bupleurum
    scorzonerifolium Willd. Coriandrum sativum L Ferula assafoetida L. Ferula gigantean B.Fedtsch.
    Crataegus sanguinea Pall. Potentilla erecta (L.)
    Hampe.
    Agrimonia eupatoria L. Rosa canina L.
    Aronia melanocarpa (Mich) Elliot.
    Sanguisorba officinalis L. Vinca minor L.
    Vinca minor L. Catharanthus roseus L.
    Valeriana officinalis L. Brassica nigra Koch.
    Erysimum canescens Roth. Tilia cordata Mill
    (T. parvifolia Ehrh.) Rubia tinctorum L.
    Hippophae rhamnoides L. Digitalis grandiflora (L.)
    Mill
    Verbascum phlomoides L.
    Hippophae rhamnoides L.
    Acтрагулдошлар (мураккабгулдошлар) – Сложноцветный – Аsteraceae Dumort. (Compositae
    Cельдердошлар (соябонгулдошлар) – (Зонтичные) – Apiaceae Juss. (Umbelliferae)
    Раьногулдошлар – Розоцветные – Rosaceae Juss.
    Кендиргулдошлар – Кутровые – Apocynaceae Juss
    Валерянадошлар – Валеряновые – Valerianaceae Batsth. Карамгулдошлар (Бутгулдошлар) – Crassulaceae Жўкадошлар – Липовые –Tiliaceae Juss. Рўяндошлар – Мареновые –Rubiaceae Juss. Жийдадошлар – Лоховые –Elaeagnaceae Juss.
    Сигирқуйруқдошлар – Норичниковые – Scophulariaceaе Juss.
    Жийдадошлар – Лоховые –Elaeagnaceae Juss.
    52.
    (рябина)
    19 12345
    1. Катта зубтурум
  71. Уолгинс сеселиси
  72. Кавказорти
    сеселиси
    Амур (сахалин)
  73. бархати
  74. Хушбўй рута
  75. Дамашқ седанаси
  76. Экма седана
  77. Хитой троллиуси
  78. Катта қончўп
  79. Рўваксимон бангидевона
  80. Сувли белена
  81. Туркман мандрагорияси
  82. Қизил тусли пақ- пақ
  83. Тукли эрва Рўваксимон
  84. гултожихўроз (амарант)
  85. Тиканаксиз хина
    Бальзам хидли
  86. хинагул
  87. Аралаш зўрча
  88. Валлих зўрчаси
  89. Пақилловчи зўрча
  90. Яшил зўрча
  91. Жигар ўти
    (кодонопсис)
  92. Йирик гули
    платикодон
  93. Йирик гули
    мовигул
  94. Оддий канакунжут
    Зангори
  95. полемониум
  96. Оддий пиёз
    101 Баҳор наврузгули
  97. Икки уйли газанда ўт (чаёнўт)
  98. Оддий игир
  99. Доривор саллагул
    Подорожник большой Порезник угоинский
    Порезник закавказский
    Бархат амурский (сахалинский)
    Рута душистая (пахучая) Чернушка дамасская Чернушка посевная Троллиус китайский
    Чистотел большой
    Дурман метельчатый
    Белена пузырчатая
    Мандрагора туркменская
    Пузырная вишня (Физалис)
    Эрва шерстистая
    Амарат (щирица) метельчатая
    Лавзония (хна) неколючая
    Недотрога бальзаминовая
    Смолевка смешенная Смолевка валлиха Смолевка хлопушка Смолевка зеленоватая Кодонопсис ломоносовидная Платиколон крупноцветковая
    Лапула крупнолистная
    Клещевина обыкновенная
    Синюх голубая (лазурная)
    Лук репчатый Первоцвет весенний
    Крапива двудомная
    Аир болотый
    Пион уклоняющийся или лекарственный
    Plantago major L.
    Seseli Libonatis (yoki ugoensis) Koch.
    Seseli transcucasica Schischk
    Phellodendron sachalinense
    (amurenses) Rupr.
    Ruta graveolens L. Nigella damascene L. Nigella sativa L.
    Trollius chinensis L.
    Chelidoniom majus L. Datura stramonium L.
    Physochlaina physaloides
    (L.) G.Don.
    Mandragora turcomanica
    Mizgir.
    Physalis alkelengi L. Aerva lanata (L.) Juss.
    Amaranthus cruentus L. Lawsonia inermis L.
    Impatiens balsamita L. Silene praemixta M. Pop.
    Silene wallichiana Klotz. Silene inflate (Salisb.) Silene viridiflora L
    Codonopsis clematidea L. Platycodon grandiflorus
    (Jacq.) Micheli Lapula echinata L.
    Ricinus communis L. Polemonium аeruleum L.
    Allium cepa L.
    Primula veris L.
    Urtica dioica L. Acorus calamus L.
    Paeonia officinalis (anomalis) L.
    Зубтрумдошлар – Подорожниковые – Plartaginaceae Juss.
    Рутадошлар – Рутовые – Rutaceae Juss.
    Айиқтовондошлар – Лютиковые – Ranunculaceae Juss. Кўкнордошлар – Маковые- – Рapaveraceae Juss.
    Итузумдошлар – Пасленовые – Solanaceae Juss.
    Амарантдошлар – Амарантовые – Amaranthaceae Juss.
    Дербенковые – Lythraceae Jaume. Балзамгулдошлар – Бальзаминовые – Balsaminaceae A.Rich.
    Чиннигулдошлар – Гвоздичные – Caruophyllaceae Juss.
    Қўнғироқгулдошлар – Колокольчиковые – Campanulaceae Juss.
    Бурачниковые – Boraginaceae Juss. Сутламагулдошлар – Молочайные – Euphorbiaceae Juss. Полемониядошлар – Синюховые – Polemoniaceae Juss. Пиёздошлар – Луковичный – Alliaceae J.Agardh. Наврузгулдошлар – Первоцветный – Primulaceae Vent. Газандадошлар –Крапивные – Uricaceae Juss. Кучаладошлар –Ароидный – Araceae Juss. Пионгулдошлар –Пионовые – Paeoniaceae Juss.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *