ИДРОК ЭТИШНИНГ БУЗИЛИШИ

Идрок этиш — бу сезги органларининг рецептор қисмига бевосита таъсир этиш орқали
атрофдаги нарсаларни, воқеа-ҳодисаларни онгда акс эттирилиши ва англаб етилишидир. Сезиш
жараѐни билан биргаликда ҳис қилиш инсоннинг ташки дунѐда бевосигa ҳиссий мулжалини
таъминлайди. Ҳис қилиш билим ва тафаккурнинг мухим боскичидир ва доимо у ѐки бу даражада
фикрлаш, хотира, диққат билан боғликдир. Агар инсон сезги орқали ўзини ураб турган нарса, воқеа,
ходисаларнинг алоҳида белгиларини онгида акс эттирса, идрок этиш орқали уларни бутунлигича,
барча хусусиятлари билан биргаликда яхлит қабул қилади. Лекин шунга асосланиб идрокни
сезгилар йиғиндиси деб булмайди.
Идрок жараѐнининг асосида бир неча сезги аъзоларига баб-баравар таъсир этиш натижасида
юзага келувчи бош мия пўстлоғидаги синтез, яъни вақтинча боғланиш (шартли рефлекс) ѐтади.
Идрок одатда ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз бўлади.
Ихтиѐрсиз идрок ҳамиша ихтиѐрсиз диққат билан боғлик бўлиб, маълум бир мақсадсиз, ҳеч
қандай ирода кучи сарф қилинмасдан юзага келади.
Ихтиѐрий идрок эса олдиндан белгиланган бирор максад асосида амалга ошади. Ихтиѐрий
идрок одамдан доимо иродавий эътибор беришни талаб қилади, ҳар кандай ихтиѐрий идрокда
ирода иштирок этади.
Рухшуносликда содда ва мураккаб идрок тафовут этилади; содда идрокка: кўриш, эшитиш,
ҳид ва маза билиш киради.
Мураккаб идрокка фазо (макон) ва вақтни идрок этиш киради.
Идрок ўзига хос сифатларга эга бўлади. Бўларга идрокнинг тезлиги, тўлалиги, аниқлиги ва
тўғрилиги киради. Турли рухий касалликларда ана шу сифатларнинг у ѐки бу даражада
ўзгарганлигини ѐки бузилганлигини кўрамиз. Бу гуруҳга сезиш, хис қилиш, тасаввур қилишнинг
ҳар хил бузилишлари билан тавсифланадиган белгилар йиғиндиси киради. Буларнинг ҳосил
бўлишида кўп ҳолларда абстракт билишнинг (фикрлаш, тахлил қилиш, танкид) бузилиши иштирок
этади, лекин билишнинг сезги асослари бузилишида қўйидаги аломатлар катта рол ўйнайди.
Гиперестезия — меъѐр холатларда мўътадил бўлган ташки кўзгалишларни қабул
қилишнинг ошиб кетиши. Одатдаги ѐруғлик кўзни камаштиради. Атрофдаги предметлар
(буюмлар) кўзга яккол ташланади. Товушлар қулоқни кар қиладигандеқ эшик ѐпилишидаги товуш
21
21
худди уқ отилгандек бўлади. Идиш-товоқларни қўйганда чиқадиган товушлар чидаб бўлмайдиган
даражада кучли эшитилади. Ҳидлар жуда ўткир туюлади. Баданга тегиб турган кийимлар эса қўпол
сезилади. Бу бузилишлар ўта чарчашда ва ўткир психозлар бошланишида, онгнинг ғира-ширалиги
ҳолати ривожланишида намоѐн бўлади.
Гипестезия — гиперестезияга қарама-қарши бўлган жараѐндир. Ташки кўзғалишларни
қабул қилишнинг сусайиши билан тавсифланади. Атроф-мухит худди тумандагидеқ ноаниқ
буюмлар рангсиз, ноаниқ шаклда бўлиб қолади. Овозлар буғиқлашади, атрофдаги товушлар
жарангдорлигини йўқотади ва фарқсиз бўлиб қолади. Ҳаммаси ҳаракатсиз котиб қолгандек
туюлади.
Гиперестезияда бўладиган олий нерв фаолиятининг бузилишлари бир хил эмас. Баъзан фаол
тормозланишнинг бузилиши натижасида кўзғалишлар дадилланувчи ва бош мия пўстлоқ
хужайралари кўзгалишининг ошиши натижасида гиперестезия келиб чиқса, баъзи холларда эса
иккинчи сигнал системасининг тормозланиши натижасида келиб чиқади. Шундай қилиб,
гиперестезия пўстлоқ остининг патологик кўзгалиши ва унинг пўстлоқка иррадиация бериши ҳамда
периферик анализатор охирлари импульсларининг кучайиши натижасида келиб чиқади.
А. С. Чистович таъбири бўйича гиперестезия иккинчи сигнал системаси сақланган холда
биринчи сигнал системаси ва пўстлоқ ости фаолиятининг сусайиши натижасида юзага келади. И. Н.
Тимофеев бу бузилишни кўрув дўмбоғининг шикастланиши (фаолиятининг сусайиши) билан
боғлайди.
Сенестопатия—тананинг турли соҳаларидан ва айрим ички аъзолардан чиқадиган, соматик
текшириш усуллари билан сабабини аниқлаб булмайдиган ҳар хил ноҳуш сезгилар. Бўлар худди
куйиш, босим, тирнаш, қўйилиш каби сезилади.
Сенестопатияларнинг юзага чиқишини Л. А. Орбели экстрарецепторларни созлаш ва босиб
турувчи таъсири натижасида интрарецептив системанинг тормозланиши билан тушунтиради.
Идрок этишнинг бузилишлари бугунги кунда қўйидагича таснифланади:

  1. Галлюцинациялар.
  2. Иллюзиялар.
  3. Психосенсор бузилишлар.
    Галлюцинациялар деб, реал мавжуд булмаган объектларни идрок этишга айтилади.
    Галлюцинациялар объектив борликдан ташкарида шаклланувчи ва ўз-ўзидан пайдо
    бўлувчи объектив мавжудлик хусусиятини олган тасаввурлардир.
    Галлюцинациялар инсон онгида бирорта тасаввурнинг доминантлиги натижасида келиб
    чикувчи ҳақиқий таъсиротнинг сохта ички образга айланиши туфайли юзага келади. Шунинг учун
    галлюцинациялар ўз-ўзидан келиб чиқувчи, хиссийлик касб этувчи реал борлиққа кўчирилган ва шу
    22
    22
    туфайли хакикийлик объектив мавжудлик хусусиятини олган тасаввурлар деб ҳисобланади.
    Гольдштейн фикрича, галлюцинациялар аввал идрок этилган нарсаларни шу идрокка боғлиқ бўлган
    янги ташки таъсирларсиз ҳиссий равишда бошдан кечиришдир. Сезги органларига қараб, кўриш,
    эшитиш, хид ва таъм билиш, умумий сезги галлюцинациялари фаркланади.
    Физиологик нуктаи назардан галлюцинациялар бош мия пустлогида инерт
    кўзғалишларининг патологик учоқлари хосил бўлиши натижасида юзага келади. Пўстлоқ
    хужайралари шундай куч билан кўзғаладики, улар реал таъсирловчи кўзғалишларга мос келади.
    Ташки ва ички агентлардан таъсирлар қабул қиладиган хужайралардаги инерт кўзғалишлар учоғи
    концентрацияси курув, тактил, висцерал галлюцинациялар юзага чиқишига ѐрдам беради.
    В. А. Гиляровский электроэнцефалографик текширувларга асосланиб галлюцинация ҳосил
    бўлишида иштирок этувчи инерт кўзғалиш учоклари бош мия пустлоғининг умумий тормозланиши
    фонида юзага чиқади, деган хулосага келган.
    Олий нерв фаолиятининг бузилишида галлюцинациялар ва бошқа рухий бузилиш белгилари,
    бош мияда модда алмашинувининг бузилиши натижасида келиб чиқади. Галлюцинациялар
    галюциногенлар (кўпинча адренохром ва буфотенил таъсирларида) хосил бўлади. Бу моддалар бош
    мияда икки хил шароитда хосил бўлади деган фикрлар бор:
    1) адреналиннинг парчаланиши.
    2) серотониннинг парчаланиши.
    Кўриш галлюцинациялари. Энг оддий куриш галлюцинациялари — фотопсиялардир, бунда
    беморнинг кўзига шаклсиз, ноаниқ нарсалар кўринади — олов, тутун, туман.
    Галлюцинатор образлар жуда катта (макропсия) ѐки жуда кичик (микропсия) бўлиб
    кўриниши мумкин.
    Галлюцинациялар рангли ѐки рангсиз, баъзида бир рангли бўлади. Саҳнасимон
    галлюцинациялар беморга кўринаѐтган нарсалар, воқеа-ҳодисалар саҳнада ва кино экранида
    кўринаѐтганидек туюлади. Экстракомпил галлюцинацияларда образлар беморнинг куриш
    майдонидан ташқарида, ѐнида, орқасида пайдо бўлиши мумкин.
    Эшитиш галлюцинациялари. Жаранг, бонг, ўқ овози ва шунга ўхшашлар киради. Эшитиш
    галлюцинациялари интенсивлигига караб секин баланд, гарант қилувчи бўлиши мумкин. Улар
    тепадан, пастдан, у ѐки бу томондан, баъзи холатларда узокдан, баъзида эса яқиндан эшитилади.
    Вербал галлюцинациялар фарқсиз, тахдид солувчи, жаҳлдор бўлиши мумкин. Овоз доимо
    бир хил, баъзида битта сўзни такрорлаши, исми ва отасининг исмини айтиши, баъзида ўзунданўзун монолог, баъзи холларда эса диалог эшитилиши мумкин, кўп овозлар олдинги қилинган
    ишлар ҳақида мунозара бўлиши мумкин. Товушлар таниш, нотаниш, аѐл, эркак товуши, ѐш болалар
    23
    23
    овози бўлиши мумкин. Бундан ташкари, шархловчи ва императив галлюцинациялар бўлиши
    мумкин. Шархловчи галлюцинацияларда товуш ѐки бир неча товушлар беморнинг ҳар бир қилган
    ишини шархлайди ва ўз фикрини билдиради.
    Императив галлюцинацияларда товуш беморга у ѐки бу ҳаракатни бажаришни буюради,
    баъзан бу ҳаракат бемор ѐки унинг атрофидагиларга зарарли бўлиши мумкин. Товушлар ҳаракат
    вақтида поезддан сакраш, бировни баланд бинодан ташлаб юборишни, улдиришни буюриши
    мумкин. Ҳид, таъм билиш галлюцинациялари одатда икқиламчи бўлиб, васваса ғоялар асосида
    келиб чиқади ва мустақил равишда камдан-кам учрайди.
    Ҳид билиш галлюцинацияларида бемор ҳар хил тутун, чирик хидлар сезади, камдан-кам
    ҳолларда хушбуй ҳид келади.
    Таъм билиш галлюцинациялари тановул қилинаѐтган овкатга тўғри келмайдиган таъм
    сезиш билан тавсифланади.
    Тактил галлюцинацияларда бемор терисида турли хашаротларнинг юрганини, терида ѐки
    тери остида турли бегона нарсаларнинг мавжудлигини хис қилади.
    Висцерал галлюцинацияларда бемор тана бушликларида, кўпинча коринда бегона
    нарсалар мавжудлигини хис қилади. Висцерал ва тактил галлюцинацияларни сенестопатиядан
    фарқлаш лозим. Аввало сенестопатиялар предметсиз оғир хислардир.
    Псевдогаллюцинациялар (сохта галлюцинациялар) — бўлар ҳам чин галлюцинациялардай
    ихтиѐрсиз вужудга келадиган кўринишлар, товушлар, хидлар ва бошқалардир. Уларнинг чин
    галлюцинациялардан фарқи беморлар овозлар, образлар ҳақида айниқса кўп гапирадилар. Бемор
    уларни реал борлик билан тенглаштирмайди, борликдан ташкарида қабул қилади ва улар ясама
    хусусиятга эга бўлиб, кимлар томонидандир «солиб қўйилгандек» бўлади. Сохта галлюцинациялар
    чин галлюцинациялар сингари сезиш аъзолари буйича булинади.
    Куриш сохта галлюцинациялари – атайлаб курсатиладиган куринишлар, тасвирлардир. Улар
    шаклсиз еки аник шаклли, рангсиз еки рангли, бир еки бир неча шахсли сахналаштирилган
    куринишларга ухшаш булади. Уларнинг мазмуни куркинчли, хакоратли, эротик ва шунга ухшаш
    булиб, баъзан улар беморга тегишли булмайди ва бемор уларга бефарк булади. Куриш сох-та
    галлюцинациялари беморнинг хуши сакланган холда пайдо булади.
    Эшитиш сохта галлюцинациялари – ” килинган”, ички, хаелий товушлардир. Товушлар
    кимсасиз, эркак еки аелники, таниш еки нотаниш булиши мумкин. Мазмуни хам турлича: дукпуписа, буйрук, маслахат ва шунга ухшаш булади.
    Сезги, висцерал, таъм, хид билиш сохта галлюцинациялари – шу тарздаги чин
    галлюцинациялардан фарк килиб, бу хилдаги галлюцинацияларга атайин “килинганлик” туйгуси
    хосдир: “килинган” хидлар, таъм (таъм узгариши, корин бушлигига тушиб колган жисмлар).
    24
    24
    Фикр харакати галлюцинациялари.
    Бемор уз хохишидан ташкари ташки таъсир натижасида килинган харакатни сезади. Баъзида тил
    харакати билан сузларни айтиши кузатилади.
    Функционал галлюцинациялар – уткир интоксикацион психозлар ва уткир бошланувчи
    шизофрениянинг бошлангич симптомлари хисобланади. Функционал галлюцинациялар реал
    китикловчи манба асосида пайдо булади ва шу реал китикловчи манба йуколгунча сакланади.
    Иллюзиядан фарки функционал галлюцинациялар реал (объект) манба кушилмайди, реал манба
    билан
    биргаликда пайдо булади. Масалан: автомашина моторининг шовкини асосида бемор овоз
    эшитади, беморни куркитувчи автомашина юриб кетиб шовкинни эшитилмай колиши билан бир
    вактнинг узида галлюцинация хам йуколади.
    Гипногагик галлюцинация — бу галлюцинациялар беморда ухлашдан олдин кўзлар юмилган
    ҳолда қоронғи куриш майдонида кўринади, ҳар хил буюмлар, одам танасининг бир хил қисмлари
    ва фантастик кўринишлардан иборат бўлади. Бу кўринишлар реал объект билан боғлик булмайди,
    псевдогаллюцинацияларга яқин бўлади.
    Гипнопомпик галлюцинациялар – гипногагик галлюцинациялардан фарки уйкудан уйгониш
    пайтида пайдо булади. Гипногагик ва гипнопомпик галлюцинациялар хар хиллиги билан ажралади.
    Бир холатда предметлар, хайвонлар, одамларни фантастик образларни куради (куриш гипногагик
    еки эшитиш, хид билиш, тактил гипнопампик галлюцинациялар), бошка холатда товуш пайдо
    булиши (эшитиш гипногагик еки гипнопампик галлюцинациялар хар хил хидларни сезиш), хид
    билиш гипногагик еки гипнопампик галлюцинациялари (бегона кулларнинг тананинг хар хил
    кисмида таъсири -тактил гипногагик еки гипнопампик галлюцинациялар).
    Булар соглом одамда чарчаганида пайдо булиши мумкин. Гипногагик ва гипнопампик
    галлюцинациялар баъзи холларда интоксикацион ва инфекцион психозларнинг бошлангич даври
    булиши мумкинлигига карамасдан, беморда психотик холат деб бахолашга асос булолмайди.
    Сингдирувчи галлюцинациялар – улар галлюцинатор тайерланиш холатида юзага
    келади.Купрок учрайдиган турлари куйидагилар:
    Липман симптоми – бемор уйгок вактида кузлари бекилган холатда куз олмасига босим
    таъсирида куриш галлюцинациялари пайдо булиши мумкин.
    Рейхард симптоми – бемор тоза когозда чизилган расмни куради еки йук текстни укийди.
    Ашаффенбург симптоми – бемор учирилган телефон оркали гапириши мумкин.
    Баъзи холларда беморлар галлюцинатор ташвишларини яширади. Бу холда
    галлюцинацияларнинг объектив белгилари врачга ердам беради. Масалан:
    бемор эшитиш галлюцинацияси билан товушга кулок солади, товушга жавоб беради еки
    25
    25
    ѐмон, нохуш товушни эшитмаслик максадида кулогини пахта, когоз, пластилин, лой билан
    бекитади.
    Хид билиш галлюцинациясида бемор бурнини кули билан бекитади. Куриш
    галлюцинацияларида кузи билан йук предметни кузатади еки кузини бекитади. Огиз ютиниш
    галлюцинацияларида огиз бушлигидан номаълум жисмни хар доим йук нарсани олиб
    ташлайди (ип, соч ва х), огзини сув билан чайкайди, доим тупуради, тилини чикаради, тилидан
    йук предметни олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *