ИРОДА ВА ҲАРАКАТ ДОИРАСИНИНГ БУЗИЛИШИ

Инсон олдига қўйилган мақсадга эришишга қаратилган фаолият ирода деб юритилади. У
нафақат ташки муҳитни қабул қилади ва уни ѐки буни хис қилади, балки дунѐни ўз ўй, сезги, хоҳиш
ва талабларига мослаштирмоқчи бўлади. Ирода инсон, мухит фаолиятида онгли ва бир максадга
йўналтирилган, бошланган ишни қийинчилик ва тусикларга қарамай охиригача етказиш
хусусиятида намоѐн бўлади.
Ирода ўзининг олий шақлида онгли максадга интилган фаолият: инсоннинг танлаб бажарган
қилмишларида юзага чиқади. Идеалистлар иродани сабабсиз фаолият деб тушунтирмокчи
бўлишган— бу волюнтаризм оқимидир. Бу оқим намоѐндалари Шопенгауэр ва Ницше иродани
бутун борликнинг асоси деб айтишган. Улар ҳамма нарсани иродага тақаб, у билан
тушунтиришарди.
Хорижий мамлакат руҳшунос ва философлари — идеалистлар ирода эркинлиги принципипи
кўтариб чиқишди. Улар ирода жараѐнларининг детерминантланмаганлиги ва ироданинг ташки
муҳит ва иқтисодий муҳит таъсирларига боғлик эмаслигини айтишди.

  1. Фрейд фикрига кўра ташқи таъсирловчилар эмас, балки қизиқишлар одам хатти-
    ҳаракатининг асоси ҳисобланади. Материалистик дунѐқараш намоѐндалари иродани психик
    фаолиятнинг бир қисми деб, уни детсрминантланган ва ташки дунѐ конунларига бўйсунади
    дейишади. Детерминизм позицияси Сеченов ишларида ўз физиологик асосини топди. Сеченов
    фикри бўйича одам ҳаракатлари хаѐллар, сезгилар, талаблар, хохишлар билан аниқланади. Одам
    хаѐти давомида ирода кобилияти қабул қилиш, вазият, ҳаѐт шароитлари таъсирида шаклланади.
    Кейинчалик детерминизм принципи, аниқроги сабабсиз ҳаракат йўқ деган нуқтаи пазар И. П.
    Павлов томонидам асос қилиб олинди.
    И. П. Павлов ирода ҳаракатлари механизмини олий нерв фаолиятига буйсунувчи шартли
    ассоциатив жараѐн мажмуаси деб тушунтирди.
    Инсоннинг барча фаолиятини учта ҳаракат шақли деб қараш керак: 1) иродавий, 2)
    автоматик ва 3) ҳақиқий. Бундай бўлиниш шартлидир, чунки иродавий актда ҳам инстинктив, ҳам
    иродавий ҳаракат унсурлари бор.
    Иродавий жараѐн мураккаб ва унда қўйидаги қисмлари бор: а) мақсадга эришишга бўлган
    эхтиѐжларнинг уйғониши; б) мақсад келиб чиқишининг сабаблари; в) максадни амалга ошириш.
    Ироданинг бузилиши унинг кучайиши, сусайиши ѐки йўқолишида намоѐн бўлади.
    68
    68
    Гипобулия — ирода фаоллиги уйғониш импульсларининг сусайиши. Уларнинг бутунлай
    йўқлиги абулия дейилади. Бу ҳолат шизофрения, карилик психози, церебрал атеросклероз,
    инсультдан сўнгги ҳолатлар, ривожланувчи фалажлиқ бош мия жароҳатида, мин ўсмаларида
    кузатилади.
    Гипербулия — ирода фаоллигининг уйғониш импульсларининг кучайиши. Уларда фаолиятга
    интилиш жуда катта бўлиб, ҳар кандай ишни қизиқиш билан бошлашади, лекин тез чалғувчанлиги
    туфайли бирор ишни охиригача етказишмайди. Маниакал ҳолатларда кузатилади.
    Майлнинг бузилиши
    Майл — бу энг оддий рухий ҳаракат бўлиб, у физиологик талаблар: чанқаш, очлиқ ўз-ўзини
    химоя қилиш, жинсий қизиқишни қондиришга қаратилган бўлади. Майлнинг асосида асосий
    ўринни инстинктив фаолият эгаллайди. Шундай ҳолларда қачонки талаб онгли равишда сезилса,
    қачон мақсад ва унга эришиш йўллари аниқ бўлса, шунда хоҳишлар ҳақида гапирилади.
    Майлнинг бузилишлари куйдагиларда юзага чиқади:
    1) майлнинг патологик сусайиши,
    2) майлнинг патологик кучайиши,
    3) майлнинг айниши.
    Майлнинг сусайиши: кўп холларда рухият клиникаларида ўз-ўзини сақлаб қолиш инстинкти
    бўлган овқатланишга майлнинг сусайиши кузатилади. Хасталик ичида кўп холларда иштаҳанинг
    сусайиши ѐки овқатдан бутунлай бош тортиш холлари бўлади (анорексия). Ўзок вақт овқатдан бош
    тортиш ѐмон оқибатларларга олиб келади ва унинг сабаблари турли-тумандир. Баъзи беморларда бу
    ҳол иштаханинг йўқолиши, очлик хиссининг қисман ѐки батамом йўқолиши сабабли бўлса,
    бошқаларда бу хол қўрқув, эшитув, таъм билиш галлюцинаниялари билан боғлик бўлади.
    Беморларнинг овқатланмаслигига сабаб, улар овқатдан чириган, мурда хиди, бемаза, чанкатувчи
    таъм сезгандек бўлади. Баъзи беморлар эса овқатланиш пайтида тақиқловчи товуш эшитишади ва
    бу буйрук галлюцинациялар таъсирида овқатланишдан ўзок в акт бош тортишади. Алаҳлаш
    важларига кўра овқатдан бош тортиш катта аҳамиятга эга бўлиб, бунда беморларнинг
    овкатланмасликларига сабаб, улар ўзларини «қаттиқ гуноҳқор», «овқатланишга», «давлат нонини
    текинхўрларча ейишга ҳаққи йўқ»
    — дейишади. Агар овқатланишса болалари очликдан улишади деб уйлашади.
    Заҳарланиш қўркуви бўлган беморлар овқатдан заҳарланишдан қўркиб ейишмайди. Психопатлар
    эса овқатдан бош тортишни шифокор ва кариндошларидан хафа бўлганлигига норозилик деб би-
    ладилар. Кататоник беморларнинг овқатдан бош тортиши асосида салбийлик ѐтади. Асаб
    анорексияси ҳам бўлиб, у етилган кизларда семириб кетишдан қўрқиш туфайли
    69
    69
    келиб чиқади. Анорексия билан оғриган беморларда бу холат кахексиягача, қайтмас ўзгаришлар,
    эндокрин бўзилишларга, модда алмашинувининг чуқур бузилишига олиб
    келиши мумкин. Бундай беморларни тезда шифохоналарга ѐткизиш керақ Овқатдан бош тортиш
    депрессив холлар, кататоник синдром, шизофренияда, оғир соматик касал-
    ликларда, неврозларда учрайди. Майлнинг сусайиши бирдан юқори даражасида суицидал хаѐлларга
    (ўз-ўзин улдириш) олиб келади. Суицидал майллар ўз-ўзини айблаш, ўз-ўзини йўқотиш (улар
    яшашга ҳақимиз йўқ деб ҳисоблашади), рашк қилиш (ўз севгилисини ўлдиради),
    таъкиб қилиш (бемор таъкиб қилувчилар қўлида ўлгандан кўра, ўзини-ўзи улдиришни афзал деб
    билади), делириоз ҳолат, галлюцинацияларда (товушлар ўзингни ўлдир деб
    буюришади) намоѐн бўлади. Суицидал тенденцияларнинг борлиги, беморни дархол госпитализация
    қилишни талаб қилади ва улар устидан қаттиқ назорат олиб бориш керақ
    Суицидал фикрлар маниакал-депрессив психоз, шизофрения, эпилепсия, экзоген органик
    психозларда кузатилади.
    Жинсий майлнинг сусайиши — гипосексуализм, шизофреник беморларнинг депрессив
    холатида, бош миянинг органик шикастланишида кузатилади.
    Майлнинг кучайиши — иштаҳанинг патологик кучайиши полифагия, бўлимия, чанкаш
    ҳиссининг кучайиши —полидипсия, жинсий майлнинг кучайиши—гиперсексуаллик ҳоллари
    маниакал холатлар, соматик касалликлар, қандли диабет, бош мия органиқ касалликлари-
    энцефалит, менингит, бош мия ўсмаси, кариликдаги эси пастликда кузатилади.
    Майлнинг айниши — ўзини асраш инстинктининг айниши ўз-ўзига жароҳат етказиш,
    масалан терисини қўйдириш, пичоқ билан жарохатлаш, жинсий олатни михлаш, қулоқни кесиб
    ташлаш, темир буюмларни ютиш кабиларда намоѐн бўлади. Овкат майлининг айниши еб
    бўлмайдиган овқатларни, масалан: хом гушт, макарон, кўмир, тупрокни ейишда намоѐн бўлади.
    Жинсий майлнинг айнишига гиперсексуализм, мазохизм, садизм, педофилия, геронтофилия,
    некрофилия ва бошқалар киради. Махсус гурух майл айнишларига импульсив майл айнишлари
    кириб, бунда жуда кучли енгиб бўлмайдиган майл пайдо бўлади. Пиромания — ўт ѐқишга
    интилиш, клептомания—уғриликка бўлган эхтирос, дромомания — дайдиликка эҳтирос. Буна
    бемор ўз оиласи, шахри, ишини ташлаб бир жойдан иккинчи жойга кучади. Дипсомания —
    алкоголга бўлган кучли майл. Майл айниши кандай тез бошланса, шунча тез якунланади. Ичишлар
    орасидаги ораликда алкоголга майл йўқолади ва бемор хушѐрлик билан ҳаѐт кечиради. Майл
    айнишлари психопатиянинг баъзи шаклларига, бош мия органиқ касалликлари (энцефалит,
    менингит, мия ўсмалари) ва бошқа касалликларга хос.
    Ҳаракатнинг бузилишлари
    70
    70
    Ҳаракат бузилишлар гурухини ҳаракат акти ва фаолиятнинг бузилиши ташқил қилади.
    Ҳаракат бўзилишлари якка холда — аломат ѐки бошқа психопатологик холатлар билан бирга —
    синдром кўринишида кечиши мумкин.
    Ҳаракат бузилишлари ступор кўринишида — ҳаракатсизлиқ нутқ ва ҳаракат кўзгалишларига
    ажратилади.
    Ступор — ҳаракатнинг бутунлай бўлмаслигидир. Бу холатда беморлар фақат ѐтади ѐки
    утиришади, ҳеч қандай таъсирларга берилмайди, баъзи ҳолларда гапларга мимика билан жавоб
    берадилар, тез-тез овқатланишдан бош торитишади, овқатни мажбуран бермокчи бўлинганда
    қаттиқ каршилик кўрсатишади. Тиббий муолажаларга, текширишларга каршилик қиладилар —
    негативизм. Атроф воқеаларига эътибор бермайдилар, ўзларига қарашмайди, шунинг учун искирт
    бўлишади. Агар беморда бир оз ҳаракат қилиш сезилса — субступор ҳолати бўлади.
    Ступорнинг қўйидаги турлари бор:
  2. Кататониқ 2. Психоген, 3. Депрессив, 4. Истериқ
  3. Кататоник ступор — ҳаракатсизлиқ мушак тонусининг ошиши, нутқдан воз
    кечишв — мутизм хосдир. Бир холатда ўзок вакг қолиб кетишади, ступор негативизм билан
    давом этади. Кататоник ступор — кататоник синдром структурасига кириб, шизофрения, эк-
    зоген, экзоген—органик психозларда учрайди.
  4. Психоген ступор — ҳам соғлом, ҳам аффектор карахтлик реакцияларида, беморга руҳий
    жароҳат берувчи холларда: фалокат, табиий офат, яқин кишисинянг тўсатдан улимидан келиб
    чиқади. Кўриниши: бемор тусатдан улиб колади, тулик ҳаракатсизлиқ беморга рухий жарохат
    кандай холатида таъсир этса, шу холатида котиб колади.
    Саволларга жавоб бермайди, юзида бадбинлиқ ўзини йўқотиб қўйган қўрқув ҳолида бўлади.
    Қон-томир вегетатив реакциялар ривожланган бўлади, яъни юзи ѐ оқаради ѐки қизаради, терлайди,
    юрак уриб кетади, кусади, ич кетиши мумкин. Онги — тафаккури сусайган руҳий ступор
    давомийлиги минут, соат, баъзан кунлаб бўлади. Ступордан чиққандан кейин қисман амнезия
    бўлади.
  5. Депрессив ступор—депрессиянинг чўққисида вужудга келиб, ҳаракат ва нутк
    тормозланишига олиб келади. Депрессив ступор депрессив холатнинг юксалиши буиича аста-секин
    вужудга келади, бунда бемор кун буйи ѐтади, саволларга бутунлай жавоб бермайди, овқатланишдан
    бош тортади, юзи ғамгин, кўзлари куруқ комати эгилган, елкалари осилган, юзи рангпар ѐки захил
    бўлади. Депрессив ступор депрессив маниакал психозда, шизофрения ва бошқа психозларда
    учрайди.
  6. Истерик ступор — истерик тавсифли шахсларда, истерик неврозда, истерик психопатияда
    учрайди. Бундай беморлар бўлар-бўлмас сабабларга ҳам кучли реакция қилади. Бемор ўзига лат
    71
    71
    етказмаслик учун аста-секин ўзидан кетиб тулик ҳаракатсизлик вужудга келади. Беморнинг юзи
    таранглашган, ғамгин, кўзларида ѐш, нотулик мутизм, баъзи саволларга жавоб олса бўлади.
    Онгнинг чуқур бузилиши юз бермайди, вазиятни хис қилиб туради, юзида сомато-вегетатив
    аломатлар: юзнинг қизариши, тез нафас олиш, терлаш, томир уришининг тезлашуви, қорачиқ
    таъсирланишининг ошиши кўриниб туради. Истерик ступор бошқа истерик таъсиротлардек
    (истерик парез ва фалаж, астазия-абазия, истерик курлиқ карлиқ гунглик) касалликка ўзини
    уриш ва шу йўқ билан муаммони хал қилишга интилади. Ступор тугагандан кейин ҳеч қандай из
    қолмайди.
    Ҳаракат кўзгалишлари
    Руҳий касалликлар клиникасида беморларнинг нотинч, бесаранжом холати эътиборни ўзига
    жалб қилади.
  7. Бу нутқ кўзгалиши бўлиши мумкин, нутқ эса баъзи ҳолларда тушунарли, баъзиларида эса
    умуман тушуниб булмайдиган бўлади.
  8. Кўзгалиш соф ҳаракатли бўлиши ҳам мумкин. Бунда беморлар тинимсиз сакрайди,
    буралади, уйнайди.
  9. Кўзгалиш ҳам нуткий, ҳам ҳаракатли бўлади (психомотор қўзгалиш), бунда нуткий
    безовталиқ ҳаракат безовталиги билан бирга кечади. Қўзғалувчанлик тажовузкор тавсифга эга
    бўлиши мумкин, бунда беморлар уй жихозларини синдиради, оқлиқларни йиртади, бошқа бемор ва
    тиббий ходимларни уради. Қўзғалиш тажовўзсиз ҳам кечиши мумкин.
    Психомотор қўзғалишлар кўп ҳолларда психопатологик бузилишлар: аффектив,
    галлюцинатор, алаҳлаш, онгнинг сусайиши, эси пастлик билан бирга кечади.
    Психомотор кўзғалишларнинг қўйидаги турлари фарқланади: маниакал-кататониқ
    геберрениқ галлюцинатор-алаҳлашли, психопатиқ истериқ психоген, эпилептик кўзғалишлар.
    Қўзғалувчанлик ва тормозланишнинг алмашинуви турли хил психопатологик синдромларда
    кузатилади. Кататоник синдромда, касалликлардан эса маниакал-депрессив психоз ва
    шизофренияларда энг кўп учрайди.
    Кататоник синдром — кататоник ступор ва кататоник кўзгалишдан иборат.
    Кататоник ступор— тўлиқ ҳаракатсизлиқ бунда беморлар бир хил, кўпинча ноқулай холатда:
    бир оѐғида туриб, кўлини кўтарган ҳолда котиб қолишади. Беморлар бошини ѐстиққа тегизмай
    ѐтиши — «хаво ѐстиғи аломати», хомила холатини эгаллаши мумкин. Ступор тўлик ѐки қисман
    гапирмаслик — мутизм ҳамда фаол ѐки ланж негативизм билан давом этиши мумкин. Фаол
    негативизм ҳамма нарсага, яъни шифокор илтимосларига ҳам, овқатланишга ва даволанишга фаол
    каршилик қилишдан иборатдир. Баъзан беморлар талабга тескари жавоб ва қарама-қарши
    ҳаракатлар қилишади, масалан кўзингизни очинг деса қаттиқ юмиб олишади, шифокор олдига
    72
    72
    олдига чақирса, ундан йироқлашади. Бушанг негативизмда бемор ўзига мурожаатларнинг
    биронтасига ҳам жавоб бермайди. Кататоник ступорда баъзан «мум эгилувчанлиги» аломати
    учрайди, бунда бемор қайси холатга қўйилса, шу ҳолатда тураверади, Кататоник ступорга мушак
    тонусининг ошиб кетиши жуда тавсифлидир.
    Кататоник қўзғалиш— бир хил сўз ва ҳаркатларни қайта-қайта такрорлаш билан кечадиган
    ҳаракат кўзғалиши холатидир.
    Кўзғалиш бирдан импульсив бошланиб тартибсиз, маъносиз, бир максадга каратилмаган
    тавсифга эга бўлади. Беморлар бир хил, стереотипии ва импульсив ҳаракатлар қилишади. Ўз-
    ўзидан атрофдагилар гапини такрорлашади — эхолалия, уларнинг ҳаракатларини қайтаришади —
    эхопроксия. Беморлар нутқи ўзуқ-юлук бўлиб, бир хил сўзлар ва гапларни кайта такрорлашади.
    Беморлар мимикаси мое эмаслиги билан тавсифланади. Кататоник синдром онгнинг бузилиши
    билан бирга келиши мумкин — бу онейроид кататония дейилади. Аниқ онг холатида кечувчи
    кататония люицид кататония дейилади. Кататоник синдром шизофрения, экзоген — органиқ
    психозда, мия усмаларида учрайди.
    Маниакал кўзғалиш — фаолиятга интилишнинг кучайиши, унинг тугалланмаганлиги,
    кайфиятнинг кўтаринқилиги, фикрларнинг бойлиги билан тавсифланади. Беморлар ҳаддан ташқари
    ташаббускор, ҳар доим бирор иш билан машғул, лекин чалғувчанлиги туфайли бирон бир ишни
    охиригача етказмайди, ҳамма нарсаларга фаол аралашади. Бунда беморлар жуда гапдон бўлиб,
    жуда тез ва пала-партиш гапиришади, бир фикрни охи рига етказмай бошқасиги ўтиб кетишади,
    ўзлари тўқиган шеърларни ўқишади ва уйинга тушишади, сексуал жиҳатдан суюк бўлиб, аѐллар
    билан тез танишиб олади ва тез-тез жинсий алоқалар қилади. Улар ўз имкониятларига керагидан
    ортик баҳо берадилар. Ўзларини катта бойлик ва кашфиѐтлар эгасидек тутишади. Маниакал
    кўзғалишлар маниакал-депрессив синдромнинг маниакал фазасида, шизофренияда, интоксикацияда
    (акрихин, наша), юқумли касалликда (грипп) учрайди.
    Гебефреник кўзғалишлар — ҳаракат ва нутк кўзғалишлари, ақлсизлиқ болалардек холат,
    ортикча аффект билан кечиши ҳисобланади. Ҳаракат кўзғалишлари ахмоқлиқ ҳар хил қиликлар,
    тилини кўрсатиш, эхолалия, эхопраксия, ҳазиллашиш қиликлари билан бирга келади. Кайфияти
    бекарор — ѐ жуда қувноқ сабабсиз кулади, башарасини бужмайтиради, гулдираб бирдан жиддий,
    тажовўзкор бўлиб қолади. Нутки ўзуқ-юлуқ сўзларни қўшиб гапиради, неологизм билан давом
    этиши мумкин. Баъзи холларда гебефреник синдром тузилмасига нотурғун галлюцинация, алаҳлаш
    ва кататоник бузилишлар кириши мумкин. Гебефреник синдром ѐш усмирларга хос. Шизофрения,
    бош мия жароҳати, интоксикацион психозда учрайди.
    Галлюцинатор-алаҳлашли кўзғалишлар
    73
    73
    Бу кўзғалишлар асосан ҳаракат кўзғалишлари бўлиб, нутқ кўзғалишлари бунга кушимча
    бўлади. Тажовўз галлюцинация ва алаҳлаш ҳаѐллари, таъкиб қилиш, рашк таъсирида ривожланиб
    беморлар ўз-ўзини қутқаришга ўринишлари, кочиш, химояланиш, баъзи сўзларни бакириб,
    атрофдагиларга ташланиш ҳаракатларнни қилишади. Қўзғалиш онгнинг бузилиши билан кечиб,
    субкоматоз делирий, онейроид, аменция ҳолидаги беморларда ва онгнинг қоронғилашиш ҳолларида
    учрайди. Вазиятга бахо беришнинг бузилиши туфайли беморлар қўзғалган, қаѐққадир қочган,
    куркувда ойнадан ўзини ташламоқчи бўлади, атрофдагиларга ташланишади ѐки ўзини
    қутқаришади, кийимларини йиртишади. Беморларнинг ўзини тутиши онгнинг — тафаккурининг
    бузилиш даражаси ва холатига боғлиқ
    Эпилептик кўзғалиш — онгнинг қоронғилашиши ва дисфория билан боғланган. Кўзғалиш
    жаҳлдор-ғазабли аффект билан кечиб, беморлар тажовўзкор ва бўзгунчи бўлиб, атрофдагиларни
    улдириш даражасига ҳам етади.
    Психоген кўзғалиш — қўққисдан кучли рухий таъсирлар: фалокат, ҳаѐтда хавфли ҳолат,
    яқин кишисининг улими, мол-мулкини йўқотиш, портлаш натижасида келиб чиқади. Ҳаракат
    кўзғалишлари аффектив торайган онг фонида вужудга келади, бундай одам атрофмуҳитга
    мулжалини йўқотади, қўрқув гирдобига тушиб кочади, йўқларни танламайди, куйиш ва жа-
    рохатланишда оғрик сезмайди, мотивацияланмаган оддий, бетартиб ҳаракат бажаради, ѐниб
    кетаѐтган уйда қолган одамдек бўлиб колади. Очик тўрган эшикни тополмай деворга муштлаб
    уради. Бу холатлар бир неча минутдан бир неча соатгача давом этиб, тугагандан кейин сезиларли
    амнезия бўлади.
    74
    74
    Хиссиѐт, ирода, майл бузулишлари буйича тест саволлари
  10. Anesthesia psychica dolorosa қуйидаги синдром ва касал тизимида ривожланади:
    депрессив синдром
    шизофрения
    маниакал синдром
    апатик синдром
    астеник синдром
  11. Депрессив синдром учун хос:
  • тафаккур жараенларининг секинлашуви
    рухий ривожланишнинг ортда колиши
    жисмоний ривожланишнинг секинлашуви
    идрок бузилишлари
    дистимия
    физик иш кобилиятини пасайиши
  1. Қуйидаги симптомлардан қайсилари депрессив синдром таркибига киради?
    ўта тартибсеварлик, ассоциатив жараѐнларнинг тезлашуви
    пасайган кайфият, театрал интонация
    *пасайган кайфият, қайғуга берилиш
    интеллектуал тормозланганлик
    мотор тормозланганлик, гиподинамия
  2. Қуйида кўрсатилган касалликларнинг қайсиларида депрессив синдром учрайди?
    рекуррент шизофрения
  • МДП
    идиотия даражасидаги олигофрения
    бош мия органик касалликлари
    прогрессив фалажлик IV босқичи, маразм
  1. Улуғворлик ва бойлик васвасаси билан кечадиган маниакал синдром қуйидаги касалликда
    учрайди:
    прогрессив параличда
    шизофренияда
    кексаллик ақли заифлигида
    маниакал-депрессив психозида
    бош мия жарохатида
  2. Маниакал-депрессив психоз учун энг ма·сус б´лган ·олатлар:
    *депрессия ва мания
    дисфория
    эмоционал лабиллик
    75
    75
    касаллик прогнозининг яхши сифатлилиги
    амбивалентлик
    к´нгилб´шлик
  3. Мания турларига киради:
    ажитация
    қувноқ мания
    қахр-¶азабли мания
    масхарабоз мория
    довдираган мания
    апатико-абулик
  4. Маниакал синдромга хос :
    эйфория
    *тафаккур тезлашуви
    гипермнезия
    конфабуляция
    персеверация
    дистимия
  5. Кататоник синдром уз ичига куйидаги симптомларни олади:
  • капюшон симптоми
    *хартум симптоми
    прогрессияланувчи амнезия
    псевдореминесценция
    эмбрионал поза
    Липман симптоми
  1. Кататоник синдромга хос:
    эмбрион холати
    *каталепсия
    конфабуляция
    *негативизм
    обсессия
    эйфория
  2. Кататоник кузгаалишдаги бемор нутқида кузатилади:
    патетиклик ва демонстративлик
    вербигерация
    персеверация
    резонерлик
  • эхолалия
    Апатия
  1. Кататоник ступор турлари :
    76
    76
    гипотоник ступор (депрессив)
    ступор мумсимон эгилувчанлик билан
    реактив ступор
    ступор харакатсизлик билан
    субступор
    истерик ступор
  2. Люцид кататонияни онейроид кататониядан фарки:
    тиниқ онг фонида кечади
    довдираган-патетик кузгалиш кузатилади
    ступор ва мумсимон эгилувчанлик кузатилади
    фантастик тушсимон тасаввурларнинг оқиб келиши кузатилади
    вакт, жойга ва уз шахсига дезориентировка кузатилади
    ориентировка сақланган бўлади
  3. Кататоник ступор симптомларига киради:
    мушак гипотонуси
    *мутизм
  • негативизм
    фаолиятга чанқоқлик
    харакатсизлик
    овкатдан бош тортиш
  1. Кататоник ступорда тактика уз ичига олади:
    *ѐток яраларни профилактика килиш
    тозаловчи клизмалар
  • парентерал овкатлантириш
    ноотроплар
    бензодиазепинлар
    беморни фиксация қилиш
  1. Кататоник қўзғалиш учун хос:
    довдираган-патетик қўзғалиш
    тентакнамолик
  • эхолалия, эхопраксия
    намойишкорлик
    импульсивлик, стереотипия

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *