ПСИХИАТРИЯНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ

Психиатрия тарихи, тиббиѐт тарихи каби ўз манбалари билан асрлар қаърига кириб боради.
Руҳий касалликлар барча касалликлар каби одамзод айдо бўлган даврдан буѐн мавжуд.
Рухий касалликлар ҳақидаги дастлабки маълумотлар Миср папирус ѐзувларида, хитой ва
хинд муқаддас китобларида, Инжилда ва Хитой, Хинд, Уссурия ва Вавилонияда, Миср ва Яхуд
(бизнинг эрамиздан минг йиллар аввал) тиббиѐтига доир ҳамда антик Юнон ва Рум тиббиѐтига
тегишли манбаларда (бизнинг эрамиздан бир неча юз йиллар аввалги) келтирилган. Қадимий
тиббиѐтда тўпланган тажрибаларни ҳар томонлама ва чуқур қилиб машҳур олим Буқрот
(Гиппократ) (460—377 йй.) эрамиздан аввал жамлади ва умумлаштирди. Унинг яшаган ва ижод
қилган даври қадимги юнон маданиятинииг энг гуллаган даврига тўғри келди. У буюк юнон
файласуфи ва мутафаккири Демокрит таъсирида бўлган. Олим соматик ва рухий касалликларни
тушуниш асосига материалистик тушунчани қўйди.
Буқротнинг рухий касалликларга материалистик дунѐ қарашини қуйидаги сўзларидан
англаса бўлади: «Рохат қилиш, хурсандчилик, кулгу, бошқа томондан эса қайгу, гам, норозилик ва
шикоятлар миядан чиқади… Унда биз ақлсизланамиз ва васвасага тушамиз, бизни ташвиш ва
6
6
қўрқув ѐхуд кечаси, ѐхуд кундузи тутади». Букрот одамнинг мижози ҳақидаги ғояни илгари сурди
ва 4 хил мижозни фарқлади: сангвиник, флегматик, холерик, меланҳолик. Мижознинг бу таснифи
бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўк. Букрот томонидан касалликларнинг барча
кўриниш ва кечинмаларини аниқлаб ўрганиш касалликларни ажратишга олиб келди. У «меланхолия
ва манияни» биларди, туғруқдан, тутқанок ва ўткир иситмалашдан сўнг келиб чиқадиган рухий
касалликларни биларди, «истерия ва ичиш васвасаси» симптомлари унга маълум эди.
Алохида симптомлардан эшитиш галлюцинацияси гам-гусса хисси холатларини
биларди (Шюле Г.). Буқротнинг алохида касалликларни ажратиши эмпирик ва тасвирлашдан
иборат эди.
Букротдан кейин рухиѐт сохасида кўзга кўринга шифокорлар Герофио ва Эразистратлар
(Александри мактаби), Цельс, Аретей, Аврелий ва машхур Гале (кадимий Рум мактаби) иш олиб
бордилар. Рухиѐтнинг Букротдан Жолинус (Гален) гача тараққиѐти 500 йилни ўз ичига оладн.
Рухият хақидаги фаннинг тараққиѐти. Қадимги антик тиббиѐти даврида рухий
касалликлар мохиятини тушунишда оддий теологик тушунишлардан, теологик схоластикадан
ташқари тушунчаларга хам биринчи қадам қўйилган ва рухий касалликларга ѐрдам бериш
элементлари пайдо бўлган эди. X—XI асрга келиб кадимий Шарқ табиблари, хусусан Абу Али ибн
Сино (Авиценна рухий касалликларни ўрганишга катта хисса қўшибгина; қолмай, хатто Марвда
бундай беморлар учун шифохона очди. XII асрда рухий беморлар учун шифохона Бағдодда,
Қуддусда, Дамашқда очилди.
Урта асрларда узоқ вақт турғунликдан кейин (бу даврда катта инқироз бўлиб ўтди) XVIII—
XIX асрларга келиб рухий касалликлар хақидаги янги фанни ривожлантириш босқичи бошланди.
Бу босқич машхур француз врачлари Пинел ва Ж. Конноли босқичи дейилади ва улар беморларни
сақлаш ва парваришлашнинг янги усулларини қўлладилар. Пинелнинг катта хизмати шундан
иборатки, ўша давр учун дадил харакат қилиб рухий касалликлардан занжирни олдирди. Ф. Пинел
(1745—1826) рухий касалликлар бўйича дастлабки илмий ишлар муаллифидир, у хусусан
«Психиатрия тўғрисида тиббий-фалсафий трактат» ѐзган.
Францияда психиатриянинг тараққиѐти учун Ф. Пинелнинг шогирдларидан Жан — Этьен
Доменик Эскирол (1772—1840) катта хизмат қилди. Унинг «Рухий беморлардаги галлюцинациялар
хақида»ги илмий иши диққатга сазовордир. У биринчилардан бўлиб иллюзия билан галлюцинация
ўртасидаги тафовутларни ѐзди ва Франция рухий касалликлари муассасаларида довюракларча
қилган фаолиятни алмаштиришни ўз асарларида кўрсатди.
Эскирол томонидан очилган авж олувчи фалаж касаллигини кейинроқ унинг шогирди
Бейл (1882) ўрганди ва унинг клиникаси ва патологик-анатомик кўринишини тасвирлаб, уни
алоҳида нозологик бирлик сифатида ажратди.
7
7
Англияда Пинел ишларининг давомчиси Жом Конолли (1794—1866) бўлди. У рухий
беморларни ҳар кандай “сиқувдан ҳоли қилишга қатъий даъват этиб, шу хақда «Рухий касалликни
механик сиқилишларсиз даволаш» китобида ѐзди. Германияда Вильгельм Гризенгер (1817— 1868)
ҳақли равишда немис илмий психиатриясининг асосчиси ҳисобланади. 1845 йилда
Гризенгер ўзининг «Рухий касалликлар патологияси ва даволаш» деб номланган ўқув
қўлланмасини ѐзади ва у тез орада рус тилига таржима қилинди. У рухий беморларга
ѐрдам кўрсатишни ташқил қилишга катта қизиқиш билдирди ва Конолли ғояларининг
тарафдори бўлганини кўрсатди.
Теодор Мейнерт (1833—1892), веналик машҳур невролог ва психиатр, фаолиятнинг катта
яримшарларда жойлашганлиги ҳақидаги назариясини ва уни пўстлоқ ва пўстлоқ ости бўлимлари
билан муносабатини психиатрик клиникага кўчирди. У рухий касалликлардаги бузилишларнинг
анатомик асоси ўрганилгандагина психиатрия илмий фан даражасигача кўтарилади, деган
фикрни илгари сурди. Мейнерт ўз ғояларини «Мия олдинги бўлимининг тузилишига,
озиқланишига ва алмашинувига асосланган касалликлар клиникаси» китобида келтирди.
Немис психиатри Карл Вернике (1848—1905) Мейнерт сингари психозларни анатомикфизиологик ўрганиш билан машғул бўлди. У ўзигача кам ўрганилган алкоголли галлюциноз, ўткир
геморрагик полиэнцефалит (алкоголизмга учраган беморларда кузатиладиган), унинг номи
билан аталган (пресбиофрения — карилик психозининг бир кўриниши) касалликларни
тасвирлади.
Олим клиник психиатрияга бир қатор янги симптомлар: ўта қимматли ғоялар,
псевдодеменция, галлюциноз, галлюцинатор чалкашлик ва бошқаларни киритди. Психиатриядаги
унинг таянчларининг бош йўналиши Мейнерт сингари психозларнинг анатомик асосларини
ўрганишдан иборат эди.
Гризингер замондоши, машҳур психиатр Морел (1809—1872) рухий касалликларни
ўрганишга уларнинг этиологияси жиҳатидан ѐндошди. У рухий касалликларнинг келиб чиқиши
наслий етишмовчиликка боғлиқ бўлиб, авлоддан-авлодга кўчиб боради, деган хулосага келди. У
касалликлар, айниқса сил, захм, алкоголизм бошқалар каби рухиятнинг наслий оғирлашганлиги
кейинги авлодларда аста йиғилиб невроз холатда психопатияга, ундан рухий касалликларга,
пировардида идиотизмга олиб келиши мумкин деб ҳисобларди. Бунда Море умумий ва рухий
касалликларнинг ижтимоий сабабларини ҳисобга олган. Морелнинг фикрлари Франция Маньян
(1835—1916), Олмонияда Крафт—Эбинг (1840 1902), Румда Ломброзо (1836—1909), Россияда
Чиж томонидан чуқурлаштирилди ва ривожлантирилди.
Психиатриянинг тараққиѐти учун йирик немис психиатри Эмил Крепелин (1856—1926)
катта ҳисса қўшди.
8
8
Мейнерт ва Верникедан фарқли ўларок Крепелин биринчи ўринга психозларнинг анатомик
ўрганилишини эмас, балки рухий касалликларнинг кечиши ва якунига кўпрок аҳамият берди. Рухий
касалликларнинг синчиклаб ўрганилган клиникаси ва якунига караб, Крепелин ўзигача хукм суриб
келаѐтган синдромологик систематика ўрнига нозологик таснифни таклиф этди. Крепелин
томонидан нозологик тасниф қўллаш психиатрияни умумий тиббиѐтга яқинлаштирди ва
психиатрия касалхоналарига касалларни умумсоматик текшириш, даволаш принципларини
киритишга ундади.
Крепелин даврида мия гистопатологияси назарияси пайдо бўлди ва шу асосда рухий
беморларнинг патологик анатомия асослари яратилди. Масалан, Ф. Ниссль (1903) ва айниқса А.
Альцгеймер (1906) томонидан авж олувчи прогрессив фалаж ва атрофия касалликларининг
патологияси тасвирланди. Бу касалликларда ошиб борувчи интеллектнинг сусайиши билан бирга
баъзи белгилари (афазия, агнозия, апраксия) учраши кузатиладиган касаллик Альцгеймер касаллиги
дейилади. Бу ишлар билан пресенил деменция билан, масалан, Пик (1892) касаллигини ажратишга
асос солинди.
Крепелиннимг эрта ақли пастлик ҳақидаги таълимоти машҳур Швейцария психиатри Э.
Блейлер (1911) томонидан ривожлантирилди. Тахминан шу даврдан бошлаб немис психиатриясида
рухий касалликнинг келиб чиқишини (патогенез) изохлайдиган бир қатор йўналишлар вужудга
келди. Бу йўналишлар амалий хулосаси асосида касалликлар тўғрисида фикр юритилди. Психозлар
концепцияси (Конрад), экзистенционал ва антропологик йўналиш, Юнг ва Ясперс ва бошқаларнинг
таълимоти шулар қаторига киради. Булар орасида 3. Фрейд таълимоти катта таъсир кўрсатди. У
психиатрияда рухий анализни (психоанализ) қўллади. Фрейд таълимоти Оврупода ва айниқса
АҚШда кенг таркалди. Фрейд назарияси бўйича одамнинг аҳлоқи зиддиятда аниқланади,
атрофдагиларни ақлий бахолари онгида сиғдира олмайдиган қизиқиш ва инстинктлар тўқнашуви
билан ҳал бўлади. Булар орасида асосий аҳамиятга эга бўлгани жинсий майлдир. Одам яшайдиган
жамият шундай тузилганки, инсонни қамрайдиган қизиқиш реакцияси бўлолмайди, уни онг ости
ҳолат билан сиқиб чикаради ва ташувчи унинг мазмунини билмайди. Қизиқишни сиқиб чиқариш
асосан оғриқли симптомларда ѐки туш кўрганда бўлади. Одамни даволаш, уни оғриқли холатлардан
қутултириш учун, унинг яширин қизиқишларини билиш лозим. Бунинг учун симптомнинг
нимаданлигини билиш лозим. Психоанализ ана шу муаммо билан шуғулланади.
Россияда рухий беморларга одамийларча муносабатда бўлишарди, уялмаслик системасининг
асосий йўналишлари тезда кенг кўламда эътироф этилди. Кўпгина онгидан жудо бўлганлар «хузурхаловатдаги кишилар» (девона) деган ном билан аталадилар. Инглиз элчиси Флетер Москвада ҳатто
алоҳида хурматга сазовор эди. Диний мистик дунѐқарашлар узоқ яшовчан бўлса ҳам, Россияда
нисбатан эртароқ рухий бузилишлар билан жафо чекувчиларга беморлар деб қарай бошладилар.
9
9
Биринчи рухий шифохоналар Россияда ташкил топган эди. Новгородда, Рига, Москвада 1776 йили,
1779 йили эса Петербургда Обухов касалхонаси очилди. Россияда илмий психиатрия бўйича
биринчи қадамлар П. П. Малиновский, И. М. Балинский, И. П. Мержеевский номлари билан
боғликдир.
И. М. Балинский ва унинг шогирди И. П. Мержеевский Петербург рухий касалликлар
мактабига асос солганлар. И. М. Балинский 1857 йилда Россияда биринчи бўлиб медицииажаррохлик академиясида психиатрия шўъбасини ташкил этди ва бошқарди. Бу мактаб ишлари
материалистик дунѐқараши ва биологик йўналиши билан ажралиб туради.
И. М. Балинскийдан ишни қабул қилган И. П. Мержеевский (1838—1908) Петербург
клиникасида илмий ишларни қизғин ривожлантирди. И. П. Мержеевский ва шогирдларииинг
илмий ишлари психиатрияни умумий соматик тиббиѐт билан яқинлаштирди.
1893 йилда И. П. Мержеевский истеъфога чиққандан сунг ўрнига В. М. Бехтерев (1857—
1927) тайинланди. В. М. Бехтерев бош мия анатомияси ва физиологияси соҳасида иш олиб борган
йирик мутахассисдир. Гипноз ва ишонтириш йўли билан даволашни қўллашга доир кўп ишлар
қилган. Кўпгина машҳур психиатрлар (В. П. Осипов, В. П. Протопопов ва бошқ.)
В. М. Бехтеревнинг шогирдлари эди.
Петербурглик психиатр В. X. Кандинский (1849— 1889) фаолияти амалий ва илмий ишни
қўшиб олиб боришнинг ѐрқин намунасидир. Унинг 1887 йилда I съездда қабул қилинган психозлар
таснифини мисол қилиб келтириш мумкин.
Олимнинг «Псевдогаллюцинациялар ҳақида» ги асарини дунѐ олимлари тан олган. Россияда
психиатриянинг тараққиѐтида ва Москва психиатрлар мактабини яратишда С. С. Корсаков (1854—
1900) катта рол ўйнади. 1887 йилдан бошлаб Москвада мустақил курс сифатида маърузалар ўқила
бошлади. Хозир Москвада С. С. Корсаков номидаги клиника ишлаб турибди. Корсаков
психиатрияда нозологик йўналиш лозимлиги ҳақида уқдириб ўтган эди. Халқаро психиатрия
Анжуманида (1857 йил) у тасвирлаган полиневротик алкогол (амнестик) психоз «Корсаков
касаллиги» деб номланди. У рухий касалликлар учун конституционал тузилишнинг аҳамиятини
кўрсатиб берди. Бу ишларни С. А. Суханов ва П. Б. Ганушкин давом эттирдилар. Корсаковнинг
шогирди В. П. Сербский учун суд психиатрияси бўйича кататониялар ҳақидаги илмий ишлар
мансубдир.
С. С. Корсаковнинг вафотидан сўнг клиникани унинг энг яқин ѐрдамчиси В. П. Сербский
бошқарди. Олий нерв фаолиятининг физиологик механизмлари мохиятига ва психиатриянинг
мохиятига И. М. Сеченов ва И. П. Павловларнинг ишлари, материалистик қарашлари таъсир
кўрсатди. И. М. Сеченов 1863 йилда «Бош миянинг рефлекслари» китобини нашр эттирди.
И. П. Павлов (1849—1936) И. М. Сеченов ишларини ривожлантирди. 1901 йилдан бош мия
10
10
фаолиятини, 1918 йилдан эса рухий касалликларни ўргана бошлади. И. П. Павлов олий нерв
фаолияти тўғрисида таълимот яратди ва психиатриянинг ҳақиқий физиологик ва патофизиологик
йўналишларини кўрсатди. Унинг психоз ва невроз соҳасидаги ишларини А. М. ИвановСмоленский, К. М. Биков, Л. А. Орбели, М. К. Петрова, Н. И. Красногорский, В. П. Протопов давом
эттирдилар. Кейинчалик рус ва хориж илм-фани илғор ғояларини қўллашга, амалга оширишга катта
имкониятлар очилди.
1992 йилда Москвада рухий касалларга ѐрдамнинг янги тури — шифохонадан ташқари,
рухий неврологик диспансерларда ѐрдам бериш бошланди ва бу барча йирик шаҳарларга тарқалди.
Кейинчалик диспансер ва стационарлар рухий бемор болалар учун ҳам очилди (Г. В.
Суҳарев, Т. П. Симпсон, A.А. Озерицкий).
Психиатрия тараққиѐти даврида амалий ва назарнй масалаларни ишлаб чиқадиган илмий
текшириш марказлари очилди (П. Б. Ганнушкин, В. П. Осипов, В. А. Гиляровский, Т. И. Юдин, В.
П. Протопопов, А. В. Каннабих, М. О. Гуревич, Е. Л. Попов, М. М. Асатиани, Е. К. Краснушкин, П.
Б. Снесарев ва б.). П. Б. Ганнушкин кўпгина истеъдодли олимларни (Н. И. Озерицкий, О. В.
Кербиков, С. К. Жислин, Ф. Ф. Детенгоф, И. М. Зиновьев, B. М. Морозов ва б.) тарбиялади. Улар
кўпгина олий илмгохларда психиатрия кафедраларини бошқардилар.
Собиқ иттифоқ психиатрлари шизофренияни, маниакал-депрессив психоз чегара
холатларини ўрганишда катта ютуқларга эришдилар, (А. В. Снежневский, Л. А. Рохлин, В. М.
Баншиков, Е. Н. Кашеева, И. И. Лукомский, Г. А. Ушаков, Р. Я. Голант, Н. А. Портнов, Л. Д.
Зурабашвили ва б.), янги даволаш усуллари ишлаб чиқилди, уларнинг олдини олиш, ишга
жойлаштириш, ижтимоий реадаптация (Г. А. Гейер, Д. Е. Мелехов, М. М. Кабаков) масалалари
ўртага қўйилди.
Рухий касалликларнинг таснифи билан боғлик бўлган масалаларни ечиш кейинги ун
йилликка келиб синдромология ва нозология синтезига ҳаракат қилиш билан боғлиқдир.
Бу соҳада А. В. Снежневский мактабининг ишлари диққатга сазовор. Рухий касалликларни
ўрганишдаги динамик кузатишлар касаллик ривожланиши жараенида аниқланган бир қатор
синдромлар яратишга имкон берди. Шунинг билан бирга рухий касалликларнинг синдромли ва
нозологик таснифи яратилди.
Кейинги 60 йилда рухий касалликларни жиддий даволашга эришилди. Инсулинтерапия,
электротитраткич (ЭСТ) билан даволаш усуллари топилди.
Бу даволашдан аста-секин мутлақо янги бўлган психоморфологик дорилар билан даволашга
ўтилди. Литий тўзларини қўллаш рухий бузилишларнинг олдини олишга имкон яратди.
Даволашнинг янги усуллари рухий касалликларни ва уларнинг кечишини ўзгартириб юборди
(терапевтик патоморфоз) ҳамда уларнииг патогенезини алоҳида ўрганишга имкон яратди.
11
11
Рухий касалликларни даволаш соҳасидаги ютуқлар рухий касалликларнинг биологик
асосларини ўрганишга қизиқиш уйғотди. Бу йўналиш нейрогуморал регуляторларни, аутоиммун
жараѐнларни ўз ичига олди. Хусусан кўпгина рухий касалликлар патогенезида биоген аминлар
бузилиши ѐтади (Анохин И. П.). Бунга яна хозирги замон ирсий текширишлар усулларини ҳам
киритмоқ керак. Бу текширишлар бир қатор рухий касалликлар этиологиясини ўрганишда
(шизофрения, аффектив психозлар, олигофрения) сезиларли натижа берди. Психиатриянинг
тараққиѐтида охирги йилларда рухий беморларга ѐрдам кўрсатиш ишида тубдан ўзгаришлар
бўлиб утди. Нисбатан янги йўналиш пайдо бўлди, яъни ижтимоий даволаш тадбирларига
реабилитацион йўналиш бериш (очиқ эшиклар куни, кундўзги ва тунги стационарлар ва ҳоказо).
Рухий беморлар даволанадиган ўринлар кўпайди. Чекка туманларда шифохоналар очилди.
Бир қатор илмий-текшириш муассасалари ишга туширилди. 1907 йилда Петербургда В. М.
Бехтерев номидаги Психоневрологик институт очилди, кейинчалик у илмий-текшириш
институтига айлантирилди. 1941 йилда Москвада суд экспертизаси институти очилди,
кейинчалик В. П. Сербский номидаги суд психиатрияси институти очилди.
1921 йилда Киевда, 1926 йилда Ҳарьковда илмий-текшириш институти очилди. Бу иккала
институт Украина психоневрологик институтига айлантирилди. 1925 йилда Грузияда Асатиани
номидаги психоневрологик институт очилди.
1938 йилда cобиқ РСФСР соғлиқни сақлаш вазирлигининг психиатрия институти
очилди.
1944 йилда cобиқ СССР МФА психиатрия институти очилди, унинг биринчи рахбари В. А.
Гиляровский эди, кейинги йилларда институтга Д. Д. Федотов рахбарлик қилди. 1982 йилда бу
институт базасида СССР МФАнинг рухий соғлиқни саклаш маркази ташқил этилди. 1985 йилда
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наркологиянинг тиббий-биологик муаммолари бўйича
марказ ташкил топди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *