ТАРКИБИДА ВИТАМИНЛАР БЎЛГАН ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР ВА МАҲСУЛОТЛАР

ТАРКИБИДА ВИТАМИНЛАР БЎЛГАН ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР ВА МАҲСУЛОТЛАР
Витаминлар одам ва ҳайвонлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, турли кимёвий тузилишдаги органик бирикмалардир. Организм учун жуда кам миқдорда талаб этиладиган (оқсил, ёғ ва углеводлардан фарқи) бу бирикмалар ферментлар молекуласи таркибига кириб, тўқималардаги моддалар алмашинувида иштирок этади.
Одам ва ҳайвонлар организми кўпчилик витаминларни фақат ўсимликлардан озиқ-овқат билан бирга олади. Шунинг учун овқат маҳсулотлари таркибида бирор витаминнинг бўлмаслиги ёки етишмаслиги одам ва ҳайвонлар организмида моддалар алмашинувининг бузилишига, кейинчалик эса авитаминоз ҳамда гиповитаминоз деб аталадиган оғир касалликларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
1880 йилда рус олими врач И.И. Лунин ҳайвон организми витаминсиз ҳаёт кечира олмаслигини биринчи марта аниқлаган.
1912 йилда поляк олими К. Функ «витамин» терминини ишлатишни (vita – ҳаёт, витамин – ҳаёт амини демакдир) тавсия этган. У даврда барча витаминлар таркибида амин гуруҳи бўлса керак, деб фараз қилинар эди. Лекин витаминларнинг кимёвий таркиби аниқлангандан сўнг бу фикрнинг нотўғри эканлиги маълум бўлди. Ҳозир витаминларнинг кимёвий тузилиши аниқланган бўлса-да, эски одат бўйича улар «витамин» сўзи ва лотин алфавитининг бош ҳарфи билан аталади.
Витаминлар эритувчиларда эришига қараб икки гуруҳга бўлинади.

  1. Сувда эрувчи витаминлар – B1, В2, В6, РР, Н, Р, С ва U витаминлар, пантатен, фолат, пара-аминобензоат кислоталар, инозит ва бошқалар.
  2. Ёғларда эрувчи витаминлар – A, D, Е ва K1 витаминлар. Кимёвий таснифига кўра витаминлар 4 гурухга бўлинади: 1. Алифатик:
    – аскорбин кислотаси (витамин С, антискорбут);
    – пангомат кислота (витамин В15);
    – пантотенат кислота (витамин В3, антидерматит);
    – метилметионинсульфония хлорид (витамин U, яраларга қарши).
  3. Алициклик:
    – ретинол (витамин А, антиксерофтальмик); – кальциферол (витамин Д, антирахит).
  4. Ароматик:
    – филлохинон (витамин К1, антигемморагик).
  5. Гетероциклик:
    – токоферол (витамин Е, кўпайиш витамини);
    – биофлаваноид (витамин Р, капиллярларни мустахкамловчи);
    – никотин кислотаси (витамин РР, никотинамид,
    ниацин, антипеллагрик);
    72

– пиридоксин (витамин В6, антидерматит);
– тиамин (витамин В1, антиневрит);
– рибофлавин (витамин В2, ўсиш витамини);
– биотин (витамин Н, антисеборея);
– фолий кислотаси (витамин Вс, фолацин, антианемия); – цианокоболамин (витамин В12, антианемия).
Айрим витамин бўлмаган моддалар организмда оддий реакциялар орқали витаминларга айланиши мумкин. Бундай моддалар провитаминлар дейилади. Бунга каротиноидлар мисол бўлади, каротиноидлар молекуласи 2 та (- каротин) ёки 1 (- ва -каротинлар) молекула А витаминга айланиши мумкин. Бундан ташқари, айрим стеринлар (эргостерин) инсон терисида ультрабинафша нурлари таъсирида D витаминига айланиши мумкин.
Моддалар алмашинувининг алохида турларига ёки организмнинг аниқ тузилмалари фаолиятига ижобий таъсир этувчи, аммо организмда алмаштириб бўлмаслиги исботланмаган моддалар витаминсимон моддалар дейилади. Бундай моддаларга биофлавоноидлар (витамин Р), пангамат кислотаси (витамин В15), парааминобензой кислотаси (витамин Н1), оротат кислотаси (витамин В13), холин (витамин В4), инозит (витамин В8), карнитин (витамин В5), метилметионинсульфон хлорид (витамин U), липоеват кислотаси киради.
Ўсимлик маҳсулот таркибидаги витаминлар миқдори доимо ўзгариб туриб, кўпинча ўсимликларнинг гуллаш даврида ер устки органларида максимал миқдорда тўпланади. Меваларда эса улар пишиб етилган вақтида кўп йиғилади. Шунинг учун витаминли маҳсулотларни тайёрлаш юқорида айтиб ўтилган витаминларга бой даврида ўтказилиши керак.
Кўпчилик витаминларнинг ўзи турғун бирикма бўлса ҳам маълум шароитларда (юқори ҳарорат, намлик, ёруғлик ва бошқа факторлар таъсирида) оксидланиши, парчаланиши ёки бошқа ўзгаришларга учраши мумкин. Натижада витаминлар ўзининг биологик фаоллигини йўқотади. Витаминли маҳсулотларнинг юқори сифатлилигини сақлаб қолиш учун уларни тайёрлашда, қуритишда ва сақлашда юқорида кўрсатилган шароитларни ҳисобга олиш зарур.
Витаминли маҳсулотлар ҳаво қуруқ вақтида, шудринг кўтарилгандан сўнг йиғилиши лозим. Йиғилган маҳсулотни бир ерга тўплаб қўймасдан, тезда соя жойда ёки қуритгичларда (мевалар очиқ ҳавода) қуритилиши мақсадга мувофиқдир. Сўнгра йиғилган маҳсулотни витамин олиш ёки гален препаратлари тайёрлаш учун тезда заводларга юборилади ёки омборларда ва дорихоналарда қуруқ, салқин, қуёш нури тушмайдиган жойларда сақлаш мумкин бўладиган тегишли идишларда сақланиши лозим.
Витаминларнинг ўсимликлар ҳаётидаги аҳамияти. Витаминлар ўсимликлар ҳаётида катта роль ўйнайди. Улар моддалар алмашинувининг асосий регулятори – ферментлар биосинтезида иштирок этади. Витаминларнинг кўпчилиги оқсиллар билан бирлашиб, ферментлар ҳосил қилади. Баъзи витаминлар аминокислоталар (масалан, витамин Н-биотин, аспарагин, серин ва бошқа аминокислоталар) алмашинувида иштирок этади.
73

Витамин С, каротин, катехинлар ва флавоноллар ўсимлик тўқималарида доимий равишда рўй бериб турадиган оксидланиш ва қайтарилиш жараёнида фаол қатнашади. Бу жараён даврида витаминлар маълум вақт ичида оксидланиб ва қайтарилиб туради.
Витаминлар таъсирида ўсимликларнинг ҳосилдорлиги ошади, етилиши тезлашади ва илдизи тез ривожланади. Баъзи витаминлар (каротиноидлар) эса фотосинтез жараёнида ва ўсимлик гулларининг чангланишида иштирок этади.
Витаминларнинг биосинтези. Деярли барча витаминлар ўсимлик организмида синтезланади. Фақат витамин А ва D ни ҳосил қиладиган бирикмалар – провитаминлар ўсимлик тўқималарида синтезланиб, ҳайвон организмига ўтгандан сўнг улар ўз витаминига айланади.
Ўсимлик тўқималарида витаминлар биосинтезининг бориши ҳанузгача тажрибаларда тўла аниқланган эмас.
Витамин С (аскорбин кислота) 6 та углерод атомли углеводлар – гексозларнинг ўсимлик тўқималарида оксидланишидан ҳосил бўлади.
Глюкоза, фруктоза ва бошқа гексозлар иштирокида ўсимлик тўқималарида витамин С миқдорининг кўпайиши тажрибаларда исботланган. Шунингдек, D-глюкозанинг L-аскорбинга айланиш жараёни D- глюкурон ва L- гулон кислоталарнинг лактонлари орқали рўй бериши ҳам аниқланган.
Инозит ҳам гексозлардан ҳосил бўлади. Инозитнинг биосинтези соф ҳолдаги гексозларга нисбатан гликозидлар таркибидаги гексозлар (арбутин, салицин) ва сахароза ҳисобига жадалроқ боради.
Глюкозадан аскорбин кислотасини синтезланиши
74

Витамин Р таъсирига эга бўлган асосий бирикмалар флаванонлар ва флавонлар ҳамда катехинлар ўсимлик тўқималарида шиким кислота, оралиқ бирикма – префен кислота ва ацетал қолдиқлари орқали углеводлардан ҳосил бўлиши мумкин.
Витамин В ўсимлик тўқималарида ферментлар иштирокида тиазол ва примидиннинг бирлашиши туфайли ҳосил бўлади.
Аминокислоталар ҳам витаминлар, биосинтезида иштирок этади. Масалан, витамин РР (никотин кислота) трифтофан аминокислотадан, пантотен кислота эса β-аланин аминокислотадан ҳосил бўлади. Бу жараёнлар албатта ферментлар таъсирида ва бошқа бирикмалар иштирокида руй беради.
Ўсимликлар ўса бошлаган биринчи кундан бошлабоқ тўқимада витаминлар биосинтези бошланади. Улар миқдори ўсимликнинг ўсиш даврида доимо ўзгариб туради. Бу ўзгариш жуда кўп омилларга боғлиқ. Хусусан, ўсимликнинг ўсиш жойи ва иқлими, ёруғлик, минерал ва органик ўғитлар, намлик, микроэлементлар, тупроқдаги минерал тузлар таркиби ва концентрацияси ҳамда кислотали шароит витаминларнинг биосинтезига таъсир кўрсатувчи омиллар ҳисобланади.
Одатда витамин С шимолий туманларда ва юқори тоғли ерларда ўсадиган ўсимликларда жанубий районларда ҳамда пастликларда ўсадиган ўсимликларга қараганда кўпроқ бўлади. Витамин B1 эса аксинча жанубий туманларда ўсадиган кузги буғдойда кўпрок синтезланади.
Пантотен кислота ва витамин Н етарли даражада ўғитланган сулида ўғитланмаган сулига нисбатан 2,5 баробар кўп бўлади. Маълум миқдордаги марганец ва темир микроэлементлари ўсимлик таркибидаги витамин С миқдорини оширади. Бундан ташқари, Fe, витамин Н, инозит ва пара- аминобензоат кислота синтезини кучайтиради. Шу билан бир қаторда марганец витамин В2 нинг, кўп миқдордаги темир эса B1, В2, В6 ҳамда РР витаминлар синтезини пасайтиради.
Ёруғлик таъсирида витамин С биосинтези тезлашади, қоронғиликда эса аксинча, бу жараён секинлашади.
Тупроқнинг кислотали хоссаси камайтирилса, ўсимликлар таркибидаги каротин миқдори ошади. Баъзи микроорганизмлар кислотали шароитда витамин B1 синтезини бутунлай тўхтатиб қўяди.
Тажрибалар билан тасдиқлаб берилган бу далиллар ташқи шароитнинг витаминлар биосинтезига нақадар катта таъсир этишини рўйи рост кўрсатади. Шунга кўра, ўсимлик тўқималаридаги витаминлар биосинтезини ўзгартириш ҳамда қулай шароит туғдириб, улар миқдорини ошириш мумкин.
Асосий витаминларнинг қисқача тавсифи. Витамин А – ретинол. Ёғда эрийди. Суткалик эхтиёж тахминан 1 мг. Ёруғликни қабул қилиш жараёнида иштирок этади, кўз тўр пардаси таркибидаги радопсин оқсили таркибига киради.
Хужайра мембранаси ва шиллиқ пардали органлар фаолиятига таъсир этади. Организмда етишмаслиги шабкўрликни келтириб чиқаради, кўз шох пардасини қуришига, шиллиқ органларни зарарланишига олиб келади. Денгиз
75

балиқлари жигарида тўпланади, провитамин А – каротиноидлар холатида эса чаканда, рябина, наъматак, қизил қалампир мевалари ва бошқа ўтлар – далачой ва бошқ. таркибида тўпланади.
CH3
CH2OH
В гурух витаминлари. Сувда эрувчи. Суткалик эхтиёж миқдори 0,2 дан 20 мг ташкил этади. Углевод, липид ва оқсил алмашинувида, бир қатор моддалар биосинтезида иштирок этади. В гурух витаминларини етишмаслиги турли органлар ва оранизм фаолиятини бузилишига олиб келади. Юқори концентрацияда организмда тўпланмайди.
С витамини – аскорбин кислотаси. Сувда эрувчи. Суткалик эхтиёж 50- 100 мг. Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида иштирок этади, организмнинг экстремал таъсирларга қаршилигини оширади. Витамин етишмаслиги цинга касаллигини (милкларни юмшаб қолиши, тишларни тушиб кетиши, милқ қонаши) келтириб чиқаради. Наъматак меваси, қора смородина ва бошқ. мевалар таркибида тўпланади.
H3C CH3
Витамин А (ретинол)
CH3 CH3
76

Д витамини (эргокальциферол, холекальциферол). Ёғда эрувчи. Организмда кальций ва фосфор алмашинувида, суяк ва тишлар минерализациясида иштирок этади. Етишмаслиги болаларда рахит (суякларни юмшаб қолиши) ва катталарда остеопорозни (суякларни мўртлашиши) келтириб чиқаоади. Денгиз балиқлари жигарида тўпланади. Айрим замбурғлар (шох қоракуяси) жуда кўп миқдорда провитамина D – эргостерин сақлайди.
CH3 H3C
HO
Витамин D2 (эргокальциферол)
CH3 CH2
CH3 CH3
Е витамин – токоферол. Ёғда эрувчи. Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида, кўпайиш жараёнларида иштирок этади, юрак-томир ва асаб тизимига таъсир этади. Антиоксидант саналади. Юқори миқдорда чаканда, наъматак мевасида ва бошқа ўсимлик мойлари (маккажўхори, зиғир, кунгабоқар) таркибида учрайди.
CH3 HO
H3C
O CH3
CH3 Токоферол
CH3 2
CH3
77

F витамини – юқори чегараланган ёғ кислоталари (арахидон ва унга яқин бўлганлар). Простагландинларга яқин туради. Ёғда эрувчи. Денгиз балиқлари жигари ва айрим ёғ кислоталари таркибида бўлади.
5,8,11,14,17 – эйкозапентен кислота
К витамини – филлохинон. Ёғда эрувчи. Протромбин хосил қилишини бошқариб қон ивишида қатнашади. Қарийб барча ўсимликлар таркибида учрайди, аммо юқори концентрацияда фақат айрим ўсимликларда – қичитқиўт барги, жағ-жағ ер устки қисми, маккажўхори попуги таркибида бўлади. Етишмаслиги қон ивишини бузилиши ва қон кетишини келтириб чиқаради.
O
CH3
O
Витамин К1 (филлохинон)
Витамин С ва каротиноидлар термостабил хисобланади, аммо ўсимлик териб олингандан сўнг ферментлар таъсирида тезда парчаланиб кетиши мумкин. Ферментлар фаолиятини инактивация қилиш ва витаминларни кўп миқдорда сақлаб қолиш учун ўсимлик хом-ашёсини юқори хароратда 70-90С зудлик билан қуритиш тавсия этилади.
78
CH3 3
CH3 CH3

5-ИШ
Таркибида витаминлар бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар тахлил қилиш
5.1. Сувда эрувчи витаминлар сақловчи маҳсулотлар. Наъматак мевасини микроскопик анализ қилиш.
a) Наъматак мевасини микроскопик анализ қилиш.
Топшириқ: Келтирилган хар бир ўсимлик учун No1-шакл тўлдирилади.
Наъматак меваси
Ўсимликнинг коми; XI ДФ сига биноан маҳсулот аскорбин кислота миқдори бўйича стандарт талабини кондира оладиган наъматакнинг қуйидагн турларидан тайёрланади:
Беггер наьматаги – Rosa beggeriana Schrenk, Бурушқоқ наъматак – Rosa rugosa Thunb. Даурия наъматаги – Rosa davurica Pall. Зангезур наъматаги – Rosa zarigezura P. Jarosch. Итбурун наъматаги – Rosa canina L.
Май наъматаги (долчинсимон наъматак) – Rosa majalis Herrm. (Rosa cirmamomea L.)
Майдагул наъматак – Rosa micrantha Smith.
Паҳмок наъматак – Rosa tomentosa Smith.
Тиканли наъматак – Rosa acicularis Lindl.
Федченко наъматаги – Rosa fedtschenkoana Regel.
Қалқонбурун наъматаги – Rosa corymbifera Borkh.
Қумсевар наъматак – Rosa psammophila Chrshan.
Қўқон наъматаги – Rosa kokanica (Regel,) Regel ex Juz.
Раъногулдошлар – Rosaceae оиласига киради.
Наъматак турлари бўйи 2 м га етадиган тиканли бута. Новдаси эгилувчан
бўлиб, ялтироқ, қўнғир-қизил ёки кизил-жигарранг тусли пўстлок билан копланган. Барги ток патли, пояда банди билан кетма- кет ўрнашган. Баргчаси (5-7 та) тухумсимон шаклли ва аррасимон қиррали. Гуллари йирик, якка ёки 2-3 тадан шохларга ўрнашган. Гули кизил, пушти, сарик ёки оқ рангли, хушбўй ҳидли. Гулолди барглари ланцетсимон. Косача барги ва тожбарги 5 тадан, оталик ва оналиклар кўп сонли. Меваси – гул ўрнидан ҳосил бўладиган ширали сохта мева. Ичида оналикларидан ҳосил бўлган бир нечта ҳақиқий мёва – ёнғоқчалар бор. Енғоқча ўткир учли, сертук бўлиб, бурчаксимон шаклга эга.
Май ойидан бошлаб, июлгача гуллайди, меваси август-сентябрда пишади.
Наъматак турлари ўрмонларда, арик бўйларцда, буталар орасида, тоғларнинг куруқ тошлоқ ён бағирларида ва бошқа ерларда усади.
Наъматакнинг айрим турлари бир-биридан мевасининг, новда пўстлоғидаги тиканнинг ранги, шакли, катта-кичиклиги ҳамда новдадаги тиканлар сони ва жойлашишига қараб фарк қилади.
Май наъматаги бўйи 1-1,5 м га етадиган бута. Шохлари ялтироқ, қўнғир- 79

кизил рангли пўстлок билан копланган. Шохларидаги тиканлари барг бандининг асос қисмида жуфт-жуфт бўлиб жойлашган. Бундан ташқари, тўғри ёки бироз кайрилган тиканлар шохларнинг пастки кисмида жуда кўп бўлади. Баргчаларининг иастки томонида ёпишган туклар бўлади. Бу ўсимлик Молдова, Украина, Беларус, Болтик бўйи, Россия Оврупа қисмининг ўрмон ва ўрмон-чўл зонасида, Ғарбий ва Шарқий Сибирда, Қозоғистонда учрайди.
Май наъматаги (а) ва итбурун наъматаги (б):
1 – умумий кўриниши; 2 – меваси
Тиканли наъматак бўйи унча баланд бўлмагак бута бўлиб, шохлари қўнғир рангли пўстлок ҳамда ингичка, тўғри. дағал туклар (тиканчалар) билан қопланган. Баргининг асос қисмида 2 та ингичка тикани бўлиб, баргчаси туксиз бўлади. Бу ўсимлик Сибирнинг нина баргли ўрмонларида, Узок Шаркда, Тянь- Шань ўрмонларида ҳамда Беларусь, Болтиқ бўйи, Россия Европа қисмининг шимолий туманла-рида учрайди.
Даурия наъматаги. Бу ўсимликнинг шохлари кўнғир-қизил рангли пўстлоқ билан копланган. Тиканлари қайрилган бўлиб, 2 тадан шохларининг асосида ва барг қўлтиғига ўрнашган. Баргчаларининг пастки томони сийрак туклар ҳамда сариқ безлар билан қопланган. Меваси шарсимон, диаметри 1-1,5 сантиметрга тенг, у асосан Шаркий Сибирнинг жанубий туманларида ва Узок Шарқда учрайди.
Беггер наъматаги. Шохлари кўкимтир рангли, тиканлари йирик, ўроқсимон эгилган, асос қисми кенг, сарғиш рангли бўлиб, барг асосида жуфт- жуфт бўлиб жойлашган. Тўпгули – тўпгулди қалқон ёки рўвак. Косача барги
80

бутун, ўткир учли, гуллагандан сўнг юқорига караб йўналган. Меваси майда; шарсимон, узунлиги, 0,5-1,4 мм, кизил рангли, пишгандан сўнг гулкосачаси тўкилади. Натижада меванинг юқори кисмида хосил бўлган тешикдан ичидаги ёнғоқчалари ва туклари кўриниб туради. Бу наъматак асосан Ўрта Осиёё тоғларининг ён бақирларида, тоғли-туманларда ариқ ва дарёлар кирғоқларида, йўл ёқаларида ўсади. Манзарали бута сифатида ўстрилади.
Федченко наъматаги. Йирик, бўйи, 2-3, баъзан 6 м гача бўлган бута. Тиканлари йирик, горизонтал жойлашган, қаттиқ, асос қисмида кенгайган бўлиб, йирик шохларида зичроқ жойлашган. Мураккаб барг бўлакчалари – баргчалари калин, зангорироқ, туксиз. Гуллари йирик, ок ёки пушти рангли. Меваси йирик (5 см гача узунликда), этли, тўқ кизил, тухумсимон, чўзик тухумсимон ёки бутилкасимон. Асосан Ўрта Осиёда (Тянь-Шань, Помир-Олой тоғларида) тоғ ёнбағирларида ўсади. Ўзбекистоннинг Тошкент, Фарғона, Самарканд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғли ҳудудларида кўп тарқалган.
Бурушган наъматак. Шохлари сертикан бўлиб горизонтал жойлашган. Мураккаб барг бўлакчалари – баргчалари калин, буришган, пастки томони тукли. Гуллари қизил ёки тўқ қизил рангли бўлиб, якка-якка ҳолда ёки 3-4 тадан поя ва шохлар учига жойлашган. Меваси йирик, шарсимон, ялтироқ- кизил рангли, юкори қисмида юқорига қараб йўналган косача-барглари бўлади, Узок Шарқ, Камчатка ва Сахалинда денгизнинг кумлоқ ерли қирғокларида ўсади.
Қўқон наъматаги. Қари шохлари гунафша-қўнғир, ёшлари – қизил- жигарранг пўстлоқ билан копланган. Сертикан, тиконлари қаттиқ, тор учбурчаксимон, асос қисми кенгайган, бироз эгилган. Гуллари 1-2 тадан жойлашган, сариқ рангли. Косача баргларининг учи бироз патсимон кирқилган, тукли, устки қисми безли, пишган мевада юқорига қараб йўналган. Меваси шарсимон, диаметри 1,5 сантиметргача, кўнғир жигарранг ёки карийб қора рангли. Ўрта Осиёнинг тоғли ҳудудлари (Ғарбий Тянь-Шань, Помир-Олой тоғлари) нинг ўрта қисмигача бўлган тоғ ёнбағирларида ўсади. Ўзбекистоннинг Тошкент, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қашкадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги тоғли ерларда тарқалган.
Маҳсулот тайёрлаш. Ўсимликнинг меваси август ойи охиридан бошлаб (кизил рангга кирган вақтда), кеч кузгача йиқилади. Бу вақтда мева таркибида витамин С кўп бўлади. Совук тушганда мевада витамин С камайиб кетади. Мевани йиғаётган вақтда қўлга тикан кирмасин учун брезент қўлқоп кийиб олинади.
Мева қуёшда ёки печларда 80-90° ҳароратда куритилади. Қуритилган меваларни ишқалаб, косачабарг колдиқлари тушириб юборилади. Наьматак меваси қисман доривор препаратлар тайёрлаш учун ҳўллигича тезда (уч кундан ошиқ сақламасдан) заводларга. юборилади.
Маҳсулотнииг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот ҳар хил шаклдаги (шарсимон, тухумсимон ёки чўзиқ-тухумсимон) ва катта-кичикликдаги (узунлиги 0,7-3 см, диаметри 0,6-1,7 см), тўқ сарғиш-қизил ёки тўқ кизил
81

рангли сохта мевадан иборат. Сохта меванинг уч томонида тешикчалари бор (гулкосачасидан тозалангандзн сўнг ҳосил бўлади). Маҳсулотнинг устки томони ялтирок, буришган, ички томони эса хира. Ёнғоқчалари (ҳақиқий меваси) қаттиқ, сариқ рангли, бурчакли бўлиб, ок туклар билан копланган. Маҳслот ҳидсиз, устки девори нордон-ширин, бироз буриштирувчи мазага эга.
XI ДФга кўра бутун маҳсулот учун: намлиги 15%, умумий кули 3%, наъматак бошқа қисмларининг аралашмалари (поя, барг, косачабарг ва мева бандлари) 2%, қорайган, куйган, хашаротлар билан зарарланган мевалар аралашмаси 1%, тешигининг диаметри 3 мм ли элакдан ўтадиган майдаланган мевалар, шў жумладан айрим ёнғокчалар 3%, органик аралашмалар 0,5% ва минерал аралашмалар 0,5% дан ошмаслиги лозим. Қирқилган маҳсулот учун: намлиги 15%, умумий кули 3%, туклардан ва ёнғокчалардан тозаланмаган мева қисми 5%, ёнғоқчалар, туклар, гул банди ва бутун мевалар аралашмаси 0,5%, қорайган, куйган ва ҳашаротлар билан зарарланган қисмлари 1%, органик аралашмалар 0,5% ва минерал аралашмалар 0,5% дан ошик бўлмаслиги керак.
XI ДФ га кўра холосас, каротолин ва шарбат тайёрланадиган маҳсулот таркибида органик кислоталар миқдори 2,6% дан кам бўлмаслиги, намлиги 15% дан, умумий кули 4% дан, наъматакнинг бошқа кисмлари (шохчалар бўлакчалари, гул косачаси ва мева банди) 2% дан, қорайган, куйган, ҳашаротлар билан зарарланган ва касалланган мевалар 3% дан, тешигининг диаметри 3 мм бўлган элакдан ўтадиган мева бўлакчалари, жумладан, ёнғоқчалар 3% дан, пишмаган (яшил рангдан сарик ранггача бўлган) мевалар 5% дан, органик аралашмалар 0,5% дан ва минерал аралашмалар 0,5% дан ошмаслиги керак.
Холосас препарати асосан итбурун наъматак мевасидан, каротолин препарати ва шарбат наъматакнинг ҳамма турлари мевасидан тайёрланади.
Маҳсулотнинг микроскопик тузилиши. Наъматак меваси кукунини хлоралгидрат эритмасига солиб қиздирилади, сўнгра микроскоп остида кўрилади.
Мева эпидермиси бир-бири билан туташган қалин деворли ҳужайралардан иборат. Меванинг юмшоқ қисми паренхима ҳужайраларидан ташкил топган бўлиб, бу хужайраларда қизил томчилар – пигментлар ва друзлар учрайди. Ёнғоқчанинг пўсти ёғочланган, тошсимон ҳужайралардан, уруғининг пўсти эса икки кават юпка ҳужайралардан иборат. Туклар икки хил бўлади: биринчи хили жуда ҳам йирик, бир ҳужайрали, силлик, калин деворли, тўғри, дағал, иккинчи хили эса майдарок, кўпинча юпка деворли, бироз эгри- бугри шаклли, бир ҳужайрали бўлади. Одатда кукунда бу туклар синган ҳолда учрайди. Уруғ ядросининг паренхимасида мой томчилари кўп бўлади.
Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида (қуруқ ҳолда ҳисоблаганда) 4-6, баъзан 18% гача витамин С, 0,3 мг % витамин В1, K (1 г маҳсулотда 40 биологик бирлик миқдорида), витамин Р, 12-8 мг % каротин, 18% атрофида қандлар, 4-5% ошловчи моддалар, 2% атрофида лимон ва олма кислоталари, 3,7 % пектин ва бошқа моддалар бўлади.
82

Наъматак меваси кукуни микроскопияси:
1 – кўп бурчакли тўғри, камроқ тасмасимон кенгайган деворли гипантия (мева) ташқи эпидермисининг ёрқин-сариқ қисмлари; 2 – юпқа паренхима хужайраларидан ташкил топган, таркибида хромопласт ва кўп кальций оксалат друзлари сақловчи гипантиянинг этдор қисми бўлаклари; 3 – кучли қалинлашган ғовак пўстдан иборат тош хужайралари; 4 – йирик бир хужайрали тукчалар ва уларнинг бўлаклари: жуда катта, тўғри, қалин деворли ва энсиз юзали ёки жуда кичик, енгил қайрилган, кенг юзали; 5– спирал найлардан иборат бўлган ўтказувчи боғлам қисмлари; 6 – друзлар
83

XI ДФ га кўра витамин С бутун ҳолдаги маҳсулотда 1%, тозалаб қирқилган маҳсулотда 2%, кукун ҳолидагисида эса 1,6% дан кам бўлмаслиги керак. Наъматак уруғида мой, илдизи ва баргида эса ошловчи моддалар бўлади.
Ишлатилиши. Наъматак ўсимлигининг меваси таркибида бир неча хил витаминлар аралашмаси бор, шу сабабли препаратлари авитаминоз касалликларини даволашда ва олдини олишда ишлатилади. Бундан ташкари, наъматак меваси кондитер саноатида маҳсулотларни витаминлаштириш учун қўлланилади.
Наъматак турларининг мевасидан каротолин препарати ва наъматак мойи тайёрланади. Каротолин меванинг юмшоқ-этли қисмининг мойли экстракти (таркибида асосан каротиноидлар ҳамда токофероллар, тўйинмаган ёғ кислоталар ва бошқа моддалар сақланади) бўлиб, тропик яралар, экзема (гуш), эритродермитнинг баъзи турлари ва яраланган шиллиқ пардаларни даволаш учун суртилади ёки докага шимдирилиб, шикастланган жойга қўйилади.
Наъматак мойи махсус усул билан мевадан тайёрланади. Мойни тропик яралар, дерматозлар (терининг турли яллиғланиш ва диатез касаллиги), сассиқ димоғ (озена), ярали колит, ётоқ ва бошқа яра, ёрилишларни даволаш учун уларга суртилади ёки докага шимдирилиб, қўйилади.
Доривор препаратлари. Аскорбин кислота – витамин С (кукун, драже, таблетка ва ампулада эритма ҳолида чиқарилади), мевадан дамлама, экстракт, каротолин, наъматак мойи ва шарбат (ҳўл мевадан) ҳамда таблеткалар (кукунидан) тайёрланади.
Мева витаминли ва поливитаминли чойлар – йиғмалар таркибига киради. Ҳўл мевадан яна турли витамин концентратлари ва витаминга бой озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланади. Аскорбин кислота эса галоскорбин препаратлар таркибига киради.
Наъматакнинг кам миқдорда витамин С саклайдиган тури итбурун наъматак бўйи 3 м келадиган катта бута бўлиб, бошқаларидан гулкосачасининг патсимон қирқилганлиги, гуллаб бўлгандан сўнг косачабаргларининг пастга қараб йўналиши ҳамда мева пишиши олдида уларнинг тушиб кетиши билан фарқ қилади. Шунинг учун ҳам итбуруннинг пишган мевасини юқори қисмида тешикчалари бўлмайди. Итбурун Ўрта Осиёда, Россиянинг Оврупо қисмида ва Қавказда тоғли туманларда (тоғдаги сув ёқаларида), ўрмон четларида, боғларда, ёнғок ва арча ўрмонларида ўсади.
Кимёвий таркиби. Итбурун меваси витамин С ни кам сақловчи наъматак турларига киради. Мева таркибида 0,2-2,2 % витамин С, К, В1 ва Р, 4-12 мг % каротин, 8,09-18,50% канд, 1,2-3,64% соф холдаги органик (лимон ва олма) кислоталар, 0,03-0, 04 % эфир мойи, 2,7 % ошловчи, бўёқ ва бошқа моддалар, уруғида эса 8,46-9,63 % ёғ бўлади.
Ишлатилиши. Маҳсулотдан тайёрланган препарат – холосас жигар касалликларини (холецистит ва гепатит) даволашда ишлатилади. Сохта мева ичидаги мевачалари сийдик дори сифатида қўлланилади.
тайёрланади.
Заводларда маҳсулотдан экстракт-холосас 84
ҳайдовчи
Доривор препарати.

Қора қорақат (смородина) барги ва меваси
Қора қоракат (смородина) – Ribes nigrum L. қорақатдошлар – Saxifragaceae оиласига киради.
Бўйи 1-1,5 (баъзан 2) м бўлган бута. Поясининг пўстлоғи тўқ кўнғир ёки қизил-жигарранг тусли бўлади. Барги панжасимон 3-5 бўлакли бўлиб, банди билан пояда кетма-кет ўрнашган. Гуллари шингилга тўпланган. Косачабарги 5 та, тожбарги ҳам бешта, пушти- кулранг, чангчилари (оталиги) 5 та, оналик (уруғчи) тугуни бир хонали, пастга жойлашган. Меваси – хушбўй ҳидли, юмалок шаклли, кўп уруғли ҳўл мева.
Май- июнь ойларида гуллайди, меваси июль-августда пишади.
Географик тарқалиши. Ёввойи ҳолда Собиқ Иттифоқнинг ўрмон чўл зонасидаги нам ўрмонларда, нам ўтлоқларда, ботқоқ четларида ва ариқ бўйларида ўсади. Собиқ Иттифоқнинг Оврупо қисмида, Сибирда ва бошқа туманларда кўплаб ўстирилади.
Маҳсулот тайёрлаш. Қора қорақат (смородина) ўсимлигининг барги ўсимлик гуллашидан олдин ёки гуллаганида, меваси эса пишганида териб олинади. Йиғиб олинган барг соя ерда, меваси эса печларда қуритилади. Ҳўл мевадан витаминли шарбат тайёрланади.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот қуритилган баргдан ва куритилган мевадан (айрим-айрим ҳолда) иборат. Барги 3-5 панжасимон бўлакли бўлиб, бўлаклари кенг учбурчак шаклли ва йирик тишсимон қиррали. Баргининг узунлиги 10 см га етади. Барг пластинкасининг юқори томони туксиз, пастки томони томирлар бўйлаб туклар билан копланган. Бу ерда сариқ рангли майда безлари ҳам бўлади. Барги ўзига хос ҳушбўй ҳидга эга.
Меваси шарсимон, қора рангли, кўп уруғли бўлиб, юқори томонида парда шаклида кора рангли гулкосача колдиғи сақланиб қолган. Меванинг ташки томонида тилла ранг сарик эфир мойли безлари бўлади. Мева нордон маза ва ҳушбўй ҳидга эга. НТҲ талабига кўра мева намлиги 48% дан, умумий кули 3% дан, ўсимликнинг бошқа қисмлар аралашмаси (барглар, поя бўлакчалари) 1% дан, пишмаган мевалар 5% дан, ортиқча куритилган (куя бошлаган) мевалар 3% дан, бир-бирига ёпишган мевалар 4% дан, органик аралашмалар % дан ва минерал аралашмалар 0,5% дан ошмаслиги керак. Маҳсулотда заҳарли ўсимликлар ва уларнинг бўлакчаларини аралашмаси ҳамда моғордаган, чириган ва шамоллаганда кетмайдиган ёт ҳидли меваларнинг бўлишига мутлақо рухсат этилмайди.
Кимёвий таркиби. Барг таркибида 400 мг % гача. аскорбин кислота, витамин Р ва эфир мойи бўлади. Мева таркибида 568 мг % гача аскорбин кислота 3мг % каротин, витамин B1, В2, B6, K1 ва 3,5-4,5 % гача органик кислоталар (асосан олма ва лимон кислоталар), 4,5-16,8 % гача қанд, ошловчи ва 0,5% гача пектин моддалар, антоциан бирикмалари (цианидин ва дельфинидин, уларнинг гликозидлари) ҳамда флавоноидлар (кверцетин ва изокверцитрин, катехинлар) бўлади.
Ишлатилиши. Қора қорақат барги ва мева препаратлари лавша (цинга) ҳамда бошқа гипо- ва авитаминоз касалликларни даволаш учун ишлатилади.
Ўсимликнинг номи.
85

Меваси халқ табобатида терлатувчи ва сийдик ҳайдовчи, ич кетишига қарши, барги эса бод касаллигида ҳамда терлатувчи дори сифатида қўлланилади.
Доривор препаратлари. Барг ва мева дамламалари. Ўсимликнинг барги ва меваси витамин чойлари-йиғмалари таркибига киради.
5.2. Наъматак меваси ва қора смородина баргидаги С витамини миқдорий таҳлил қилиш.
Махсулот таркибидаги аскорбин кислота миқдорини аниқлаш, унинг оксидловчилар ёрдамида оксидланиш хусусиятига асосланган. Аскорбин кислота енгил оксидловчилар (КJОЗ, йод, 2,6-дихлорфенолиндофенолят натрий эритмалари) ёрдамида титирлаб аниқланади.
Иш учун керакли асбоб-ускуна ва реактивлар: Ховонча, аналитик тарози, шиша майдаси, дистилланган сув, воронка, титрлаш мосламаси, фильтр қоғозлари, 2% хлорид кислотаси, 2,6-дихлорфенолиндофенолят натрийнинг 0,001 н эритмаси, наъматак меваси ва қора смородина барги.
Ишнинг бориш тартиби: Тозаланган текширилаётган махсулотдан 10,0 г (20 г) тортиб олиб уни чинни ҳовончага солинади. Сўнгра 5 г нейтрал шиша майдасидан ҳамда 300 мл сув солиб, яхшилаб эзилади ва 10 минут давомида қўйиб қўйилади. Кейинчалик аралаштириб, фильтрланади. 50-100 мл ҳажмли конуссимон колбага 1 мл фильтратдан солиб, унга хлорид кислотанинг 2% ли эритмасидан 1 мл ва 13 мл сув қўшилади ҳамда тез-тез чайқатиб туриб, 1 минут ичида ўчмайдиган пушти ранг ҳосил бўлгунга қадар 2,6- дихлорфенолиндофенолят натрий бирикмасининг 0,001 н эритмаси билан микробюретка ёрдамида титрланади. 1 мл 2,6-дихлорфенолиндофенолят натрийнинг 0,001 н эритмаси 0,000088 г аскорбин кислотага тўғри келади.
Аскорбин кислотанинг абсолют ҳолигача қуритилган маҳсулотдаги процент миқдори (х) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
х  a  F  0,000088  b 100 100 P  C  (100  d )
Бунда:
а – 2,6-дихлорфенолиндофенолят натрийнинг 0,001н эритмасини титрлаш учун кетган мл миқдори;
F – 2,6-дихлорфенолиндофенолят натрийнинг 0,001н эритмасини тўғрилаш фактори;
b – маҳсулотдан тайёрланган эритманинг мл миқдори; С – титрлаш учун олинган ажратманинг мл миқдори; Р – анализга олинган маҳсулотнинг г миқдори;
d – маҳсулотнинг намлиги, %
No

  1. 2.
    Олинган натижалар қуйидаги жадвалга тўлдирилади.
    Ўсимлик хом ашёси Аскорбин кислотаси миқдори, %
    Наъматак меваси
    Қора смородина барги
    Олинган натижалар бўйича хулоса ёзилади.
    86

Назорат саволлари

  1. Витаминлар нима?
  2. Витаминларни гуруҳланишини айтиб беринг.
  3. Наъматак турларини санаб беринг.
  4. Қора смородинадан витамин сақловчи қандай махсулотлар тайёрланади? 5. Махсулот таркибидаги С витамини миқдори қандай аниқланади?
  5. Витамин сақловчи ўсимлик ва хом ашёларни айтиб беринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *