Фармакогнозия фани ва унинг мақсади ва вазифалари

Фармакогнозия сўзи юнонча Pharmacon – заҳар, дори ва gnosis – билим сўзларидан ташкил топган. Фаннинг мақсади асосан доривор ўсимликлардан, қисман хайвонлардан олинадиган доривор маҳсулотларни ўрганишдан иборатдир.
Фармакогнозия фанининг объекти бўлган доривор ўсимликлар – тиббиётда маълум касалликни даволаш ҳамда шу касалликларни олдини олиш учун ишлатиладиган ўсимликлардир. Бундан ташқари фан доривор ўсимлик маҳсулотлари ва биологик фаол бирикмаларни ҳам ўрганади
Фармакогнозия фанининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. Фитопрепаратлар яратиш учун зарур бўлган биологик фаол моддалар ҳамда дори турлари тайёрлаш манбаи сифатида доривор ўсимликларни ҳар томонлама (ботаник, биокимёвий в.ҳ.) ўрганиш.
  2. Фитопрепаратлар ва доривор ўсимликлар хилма-хиллигини бойитиш мақсадида янги доривор ўсимликлар излаб топиш ва самарали фитопрепаратлар яратиш. Бу борада халқ орасида ва анъанавий тиббиётда ишлатиладиган доривор ўсимликларни ҳамда тиббиётда ишлатиладиган доривор ўсимликларнинг бошқа турларини ўрганишни ташкил қилиш.
  3. Табиий шароитда йўқолиб кетиш хавфи бўлган ва камайиб кетаётган ноёб доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш мақсадида уларни асраб колиш ва плантацияларда ўстириш тадбирларини ишлаб чиқиш.
  4. Республикамизда ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликлардан оқилона фойдаланиш мақсадида уларнинг кўплаб ўсадиган жойларини излаб топиш, заҳирасини аниқлаш, доривор маҳсулотни йиғиш, қуритиш, сақлаш тадбирларини ишлаб чиқиш.
  5. Доривор маҳсулотларга меъёрий-техник ҳужжатларни (НТҲ) тузиш, доривор маҳсулотларнинг чинлигини, сифатли ҳамда биологик фаол моддаларини аниқлаш усулларини мукаммаллаштириш.
    Фаннинг ривожланиш тарихи
    Фармакогнозия тарихи илм-фан даврдан бошланди. 6
    Инсоният пайдо бўлибдики, табиат билан алоқадор. Азалдан ўсимликлар инсон учун озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон, бошпана, товар
    айрибошлаш манбаи бўлиб хизмат қилган.
    тараққий топган Қазилмаларда Сурия шохи Ассурбанипал (эрамиздаи аввалги 668 йил) кутубхонасидаги сополги миххат билан ёзилган 22000 жадвал топилган, шундан 33 тасида доривор маҳсулотлар кайд қилинган. Хатто ўша даврда Сурияда доривор ўсимликлар экиладиган майдонлар ҳам бўлган.
    Эрамиздан аввалги VII-VI асрларда яратилган “Авесто”да ўсимлик
    дунёсини икки гуруҳга – фойдали ва зарарли гуруҳга ажратилганлиги,
    микроблар борлигини билмаган ҳолда айрим ўсимликлардан: исириқ, пиёз,
    саримсоқ, қизилча, янтоқ ва бошқалардан дезинфекция мақсадида
    фойдаланганликлари ёзилади. Бундан ташқари Авестода 100 дан ортиқ доривор
    ўсимликлар рўйхати келтирилади. “Авесто ” да кўрсатилишича, қадимги
    аждодларимиз исириқ ва кўкноридан – тинчлантирувчи, кунжут, бодом,
    шафтоли ёғидан – юмшатувчи, қулупнай, ҳар хил мевалар ва шакарқамишдан –
    организмни мустаҳкамловчи, қизилча, исириқ, сандал дарахтидан ва бошқа
    хушбуй ўсимликлардан – тутатувчи, саримсоқ, пиёзлардан эса асептик восита
    сифатида фойдаланганликлари ёзилган.
    Мисрда эса доривор ўсимликлар бундам хам илгари экила бошланган. Масалан, эрамиздан 2000 йил аввал Мисрда канакунжут экилган ва у тери, ошқозон-ичак, жигар касалликларида фойдаланилган, илон заҳаридан косметикада, саримсоқ пиёздан эса “ёшартирувчи” дорилар тайёрланган.
    Ҳозирга қадар сақланиб колган доривор ўсимликлар ҳақидаги маълумотлар асосан қадимий юнон адабиётларида учрайди. Юнонлар ўзларида етиштириладиган доривор ўсимликлардан ташқари Миср, Эрон ва бошқа Осиё мамлакатларндан келтирилган доривор маҳсулотлардан ҳам фойдаланишган. Машҳур врачлар Буқрот (Гиппократ), Арасту (Аристотель) ва уларнинг шогирди Теофраст, фармакогнозия «асосчиси» Диоскорид ва бошқа олимларнинг шуҳрати дунёга ёйилган. Буқрот (эрамиздан аввалги 460-377 йиллар) беморларни парҳез овқатлар билан даволаган. У ёзган китобларда доривор ўсимликларнинг 236 тури таърифланган. Арасту ва унинг шогирди Теофраст кўпгина ўсимлик турларини таърифлаш билан бирга уларнинг фойдали хусусиятларини ҳам кўрсатиб ўтишган. Ўз даврининг атоқли врачи Диоскорид (эрамизнинг I асрида яшаган), «Materia medica» номли машҳур китобида жуда кўп доривор ўсимдикларни расмлари билам биргаликда таърифлаб берган. Лотин тилига таржима қилинган бу китобдан Европалик врачлар XVI асргача кўлланма сифатида фойдаланиб келганлар.
    Кўхна Римда Гален ва Плинийлар фармакогнозия билан узоқ вақт шуғулланганлар. Врач Гален (эрамизнинг 130-йилларида туғилган) фармация ва тиббиёт соҳасида бир қанча китоблар ёзган. У ўз китобларида 304 та доривор ўсимлик, 80 та ҳайвон ва 60 та минерал моддадан олинадиган дориларни таърифлаган. Гален ўсимлик ва ҳайвон органларидан тайёрланган (таркибида таъсир этувчи модда бўлган) дори турлари билан беморларни даволашни биринчи бўлиб таклиф этади. Бу дорилар ҳозирги кунда ҳам «Гален препаратлари» номи билан юритилади. Галеннинг тиббиёт ва фармация соҳасида ёзган асарлари XIX асргача катта аҳамиятга эга бўлиб келди.
    Осиёнинг жануби-шарқида жойлашган давлатларда қадимдан беморларни 7

асосан доривор ўсимликлар билан даволаб келинган. Ҳиндистон, Тибет, Хитой ва Араб тиббиётларида ишлатиладиган доривор ўсимликлар айникса диққатга сазовор. Хиндистон флораси ўсимликларга жуда бой бўлиб, унда кўплаб доривор ўсимликлар хам ўсади. Шунинг учун бу ерда беморлар асосан Ҳиндистоннинг ўзида ўсадиган доривор ўсимликлар билан даволанганлар. «Яжур-веда» («Ҳаёт ҳакидаги фан») доривор ўсимликлар ҳакида ёзилган кўхна ҳинд китобидир. Бу китоб кайта-кайта ишланиб бир неча бор чоп этилган. Врач Сушрута кайта ёзган бу китобда 700 хил доривор ўсимликлар баён этилган. Улар хозирда хам ўз қимматини йўқотмаган.
Ҳинд тиббиёти Тибет, Хитой, Япония, кейинчалик Мўғилистон ва Бурятияга ёйила бошлайди. Бу давлатлардаги махаллий доривор ўсимликлар сони Хиндистондан келтирилган ўсимликлар хисобига орта борди. Тибет тиббиёти Ҳинд тиббиёти таъсирида ривожланди. Машҳур «Джут-ши» («Шифобахш дори-дармонлар моҳияти») китоби хам Хиндистон «Яжур- веда»си асосида ёзилган.
Осиё давлатларида кадимдан фойдаланиб келинаётган ўсимликлар, ҳайвон махсулотлари ва минерал моддаларни бир тизимга солишда араб врачларининг хизмати катта бўлди. Улар тиббиёт соҳасида ёзилган китобларни араб тилига таржима килиш билан бирга кайта нашрдан чиқардилар хамда Хиндистондаги доривор маҳсулотлар ва моддаларни араб тиббиётида қўллай бошладилар. Уз даврининг машҳур табиблари бўлмиш бухоролик Абу Али Ибн Сино, эронлик Абу Мансур Мувафақ, хоразмлик Абу Абдаллах Мухаммад Ибн Мусо Ал-Хоразмий, Абу Бакир Мухаммад ибн Закария ар-Рози, Абу Райхон Мухаммад ибн Ахмад ал-Беруний, араб Муҳаммадхон ўғли Абдулғозихон, Ибн Байтар ва бошқаларни бутун дунё танийди.
Абу Мансур Мувафақ Ҳиндистонга саёҳат қилиб, ҳинд тиббиёти ҳамда у ерда ишлатиладиган доривор моддалар билан танишади ва бу ҳакда китоб ёзади. У ўз китобида 466 та ўсимлик ва 44 хил ҳайвондан олинадиган доривор маҳсулотларнинг қўлланишини таърифлайди. Бокулик фармация магистри Абдул Ахундов 1893 йилда бу китобни чукур ўрганиб, араб тилидаги доривор махсулотларни аниқлади. Ибн Байтар ўз китобида 1400 хил доривор махсулотларни таърифлаган.
Машҳур ҳаким Абу Али Ибн Сино 1020 йилда 5 жилдлик «Ал-қонун фит тиб» («Тиб қонунлари») китобини ёзади. Бу китобнинг II жилди оддий, V жилди эса мураккаб дориларга багишланган бўлиб, китобнинг II жилдида ўша замонда тиббиётда ишлатиладиган 811 та доривор ўсимликлар, улардан ва ҳайвонлардан олинган махсулотлар ҳамда минерал доривор воситалар таърифланган. Китобда келтирилган доривор ўсимликлар сони 500 тадан, ўсимликлардан олинган доривор воситалар сони 40 тадан ошади. «Ал-қонун» кўпгина Европа тилларига таржима қилинган бўлиб, фақат лотин тилининг ўзида 16 марта чоп этилган. XVI асргача Европа врачлари ундан қўлланма сифатида фойдаланганлар. Осиё мамлакатларида, айниқса табобатда ва анъанавий тиббиётда ҳозирда ҳам «Ал-конун»дан кенг фойдаланилмоқда.
Қомусчи олим Абу Райҳон Беруний умрининг охирги йлларида Китоб ус- 8

Сайдана фит-тиб», яъни «Тиббиётда фармакогнозия» асарини яратди. Бу асарда ўша даврнинг шарқ табобатида кўлланиладиган 674 та доривор ўсимлик ва 90 та ўсимлик махсулотлари тўғрисида фикр юритилади. Булардан ташқари, Сайданада яна 104 та ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар ҳамда шу вақтгача тўғри аниқланмаган 113 та доривор ўсимликлар ҳақида маълумотлар бор.
Юқорида келтирилган ибн Сино ва ал-Беруний асарларида фармакогнозияга тегишли қатор масалалар (доривор ўсимлик маҳсулотларини йиғиш, куритиш, сақлаш муддати, улардан дори турлари тайёрлаш масалалари ва бошқалар) ўз ифодасини топган.
XIII асрда биринчи марта араб фармакопеяси «Карабадини» номи билан (хоразмлик машҳур ҳаким Исмоил Журжоний ўзининг «Хоразмшох Карабадини» китобини XII асрнинг бошларида ёзган эди) ва фармакопея типидаги бир қанча китоблар («Маҳзан ал-адвия», «Тухфат-ул-мўминин», «Тазкиран-и-Умил Албоб») босилиб чиқди. Шу даврда дорихоналар ҳам очилди. Араб тиббиёти XII асрдан бошлаб аста-секин Европага тарқала бошлади. Шу даврда Европада хам араб дорихоналарига ўхшаш дорихоналар очилади. Европа Шарқ дориларидан ташқари, маҳаллий доривор ўсимликлардан фойдалана бошладилар, доривор ўсимликлар ҳакида ўнлаб китоблар ёзилди.
XV асрда Америка қитъаси очилиши муносабати билан Европа медицинасида ишлатиладиган 11 доривор ўсимлик турлари Америка ўсимликлари (масалан, кока, тамаки, какао, хин дарахти ва бошқалар) ҳисобига кўпая бошлади.
Европаликлар XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Африка ва Австралия тропик мамлакатларининг доривор ўсимликларини ўргана бошладилар. Африкада ўсадиган кола ёнғоғи, строфант, калабар дуккаги ҳамда Австралияда ўсадиган эвкалипт дарахти Европа фармакопеясидан ўрин олди. XVII-XX асрларда Ғарбий Европа давлатлари дорихонларида маҳаллий доривор ўсимликлар билан бир қаторда Ҳиндистон, Африка, Америка, Австралия ва бошқа жойлардан келтирилган маҳсулотлар ҳам бўлган.
Ғарбий Европа илмий тиббиёти XVII асрдан бошлаб ўзининг турли хил дори маҳсулотлари билан Россияга таъсир кўрсата бошлади. Славян халқлари ҳам қадимдан беморларни даволашда доривор ўсимликларни кўп ишлатган. Россия билан Ғарбий Европа давлатлари ўртасида алоқа ўрнатилгандан сўнг XVI асрда Москвада биринчи дорихона очилади. Дорихонадаги дориларнинг деярли ҳаммаси Ғарбий Европадан келтирилган, кейинчалик шарқ давлатлари, хусусан Хитой ва Ҳиндистон савдогарлари Москвага доривор маҳсулотлар келтириб сота бошлайдилар. Шу аснода Россияда маҳаллий доривор ўсимликларни йиғиш иши ҳам авж олиб кетди.
XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошларида давлатлар ўртасида савдо-сотиқ ишлари кенг йўлга қўйилганлиги туфайли бутун қитъалардан Европа бозорига доривор ўсимликлар келтирила бошланди. Улар кўпинча қирқилган ҳолда бўлиб, бу маҳсулотларнинг тозалигини ва таркибида аралашма бор-йўқлигини аниклаш керак бўларди. Шу сабабли фармакогнозия
9

бошқа фармация фанларидан мустақил фан сифатида ажралиб чиқди ва бу ишлар билан шуғуллана бошлади. Орадан кўп ўтмай турли тилларда фармакогнозиядан қўлланмалар босилиб чиқди. Биринчи жаҳон уруши бошлангандан сўнг чет мамлакатлардан Россияга дори маҳсулотлари олиб келиш имкони бўлмай қолди. Шундан кейин Россия флорасини, айниқса доривор ўсимликларни ўрганиш ва уларни кўп миқдорда йиғиш ишлари бошланиб кетди. Баъзи доривор ўсимликлар (кўкнори, ангишвонагул, канакунжут) плантациялари ташкил этилди, белладонна ўсимлиги ўсадиган жойлар аниқланди. Доривор ўсимликларни экиш ва агротехника усулларини ўрганиш XIX ҳали яхши ривожланмаган эди, шунга кўра доривор ўсимликларни қидириб топиш мақсадида ташкил этилган экспедициялар Кавказ, Ўрта Осиё, Сибирь, Узоқ Шарқ ва бошқа худудлар флорасини ўрганила бошланди. Бундай экспедициялар МДХ давлатларидаги Фанлар академиясига карашли ботаника институтлари, ботаника боғлари, фармацевтика институтлари ва бошқа олий ўқув юртлари ҳамда илмий-текшириш институтларининг айрим лабораториялари томонидан уюштирилиб келинди. Экспедициялар натижасида янги, айниқса чет элдан келтирилган доривор ўсимликлар ўрнини босадиган жуда кўп доривор ўсимликлар топилди. Шу билан бирга қатор доривор ўсимликларнинг кўп ўсадиган жойлари, уларнинг заҳиралари аниқланди ва махсус хариталарга белгиланди. Камайиб кетаётган муҳим доривор ўсимликларни маълум миқдорда тайёрлаш ва уларни сақлаб қолиш тадбирлари ишлаб чиқилди.
XIX-XX асрларда мамлакатимизда фармакогнозия фанини ўкитиш ва мутахассислар тайёрлаш иши кенг йўлга қўйилди. Бу сохада А.С. Гинзберг, Д.М. Шчербачев, А.Ф. Гаммерман ва бошқа олимларнинг хизмати катта бўлди. Профессор А.Ф. Гаммерман фармакогнозия фанининг асосчиларидан биридир. Унинг «Фармакогнозия» дарслиги 1978 йилгача шу фанга оид ягона дарслик бўлган. Ўзбекистан Республикасининг доривор ўслимликларини ўрганиш, уларнинг захирасини аниқлаш, тайёрлаш, ўстириш, ва хорижий мамлакатлардан келтирилган турларини экиб кўпайтириш ишлари билан Тошкент фармацевтика институти, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Бухоро тиббиёт ва педагогика, қишлок хўжалик ва бошқа институтлар; Тошкент, Самарқанд ва Нукус университетлари ҳамда Республика Фанлар фкадемиясига қарашли Ўсимлик моддалари кимёси; Биоорганик кимё институти, Ботаника институти ва бошқа илмий-текшириш институтлари ҳамда Тошкент Ботаника боғининг тегишли лаборатория ходимлари шуғулланиб келмоқдалар. Фанни ривожлантиришда С.Ю. Юнусов, О.С. Содиков, Қ.3. Зокиров, X.А. Абдуазимов, П.X. Йўлдошев, Н.К. Абдубакиров, Р.Л. Хазанович, А.Я. Бутков, И.И. Гранитов, И.П. Цукерваник, А.А. Аскаров, И.К. Комилов, Н.С. Келгинбаев, М.Б. Султанов, А.Г. Курмуков, У.Б. Зокиров, С.С. Азизова, Ф.С. Садриддинов, П.К. Зокиров, С.С. Саҳобиддинов, С.А. Ҳамидхўжаев, Т.П. Пўлатова, А.Я. Ибрагимов, X.М. Комилов, Қ.Х. Хожиматов, Б.Ё.Тўхтаев ва бошқа атоқли олимларининг хизматлари каттадир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *