ФИКРЛАШ ВА УНИНГ БУЗИЛИШИ

Фикрлаш — индивиднинг билиш фаолиятидаги мухим жараѐни бўлиб, атрофдаги
борликнинг инсон онгида акс этишининг олий шақли ҳисобланади. Хис қилиш, тасаввур, идрок
қилиш, билиш жараѐнининг бошланғич боскичидир. Предметларнинг хоссалари ҳақидаги
билимларни умумлаштириш тушунчаси фикрлашнинг асоси бўлиб ҳисобланади.
Фикрлаш жараѐни анализ (тахлил) ва синтез, таққослаш, солиштириш, кўз ўнгига келтириш
ва аниқлаштириш, умумлаштириш, кейин эса тушунчанинг шаклланишига ўтиш боскичларидан
ташқил топган. Фикрлашнинг моддий асоси — сўз ҳисобланади. Ҳар бир сўз маълум бир
тушунчани билдиради: масалан, аниқ (стол) ѐки хаѐлий (босқич). Фикрлаш субстратининг ѐпик еки
хаѐлий тушунчалар билан мос келиши қўйидагича фарқланади, яъни аниқ — тасвирий фикрлаш,
хаѐлан — мантикан фикрлаш. Охирги хусусият нутки ривожланган, мураккаб тушунчани
умумлаштира оладиган катта ѐшдаги одамларга хосдир.
Фикрлашнинг таркибий хусусиятларидан бири — бу ассоциатив фаолиятдир. Ассоциатив
жараѐн—тасаввурларнинг кечиши ва бир неча тасаввурлар орасидаги боғланишидир. Меъѐрда бир
ассоциация йига xoc бўлган ассоциациянинг жонланишига олиб кади (масалан, оқ-қора, иссиқсовуқ). Бўлар ѐрдамида бизнинг фикрларимиз узвий боғланиш ва мантиқли бўлади.
Фикрлашнинг физиологик асоси бўлиб бош мия катта ярим шарлари пўстлоғининг
фаолияти ҳисобланади. Бу фаолият сигнал системаларининг ўзаро таъюланиши орқали юзага
келишини Павлов ва унинг шогирдлари кўрсатиб берган эди.
Руҳий беморларда фикрлашнинг бузилиши турли-тумандир. Фикрлаш хасталиги қўйидаги
курадшларда бўлиши мумкин: ассоциацияларнинг кечиш сурьатининг бузилиши, баъзи фикрлар
орасидаги боғланишнинг тартиб ва мақсадга йўналтириш жиҳатидан йўқолиши, ҳукм чикариш ва
хулоса қилиш хусусиятларининг бузилиши.
43
43
Фикрлашнинг тезлик жиҳатидан бўзил иши
Фикрлашнинг тезлашиши кўп сонли фикрлар кечишининг тезлашиб кетиши, баъзан эса
фикрларнинг сакраш даражасигача («пулемѐт» нутқи) етиш билан тавсифланади. Тўхтовсиз пайдо
бўлувчи уйлар фикрлар, хулосалар юзаки ва қуққисдан пайдо бўлади. Беморнинг чалғувчанлиги
кўзга шундай ташланиб туради, у бир мавзудан иккинчи мавзўта енгил кўчиб, бирор фикрни
охирига етказа олмайди. Фикрлаш бузилишнинг бу тури маниакал холатлар, яъни маниакалдепрессив психознинг маниакал босқичи, циркуляр шизофрения, экзоген психозлар учун хосдир.
Фикрлашнинг тезлашиши нутқ тезлашуви — «тахилалия» кўринишида намоѐн бўлади.
Фикрлашнинг секинлашиши. Фикрлашнинг секинлашиши — фикрлаш ва нутқ тезлигининг
секинлашиши, унинг кечишининг қийинлашиши, ассоциацияларнинг камлиги ва бир хиллигидир.
Беморлар саволларга катта ораликдан кейин, бир хил ва паст товуш билан жавоб беришади. Бу
патологик фикрлаш турли депрессив холларда: маниакал-депрессив психознинг депрессия
босқичида, шизофрения, реактив ва бошқа психозларда учрайди.
Фикрлашнинг тутилиб, узилиб қолиши— фикрлашнинг патологик шакли бўлиб, бунда бемор
фикрлаш тезлигининг бузилиши билан бирга унинг ихтиѐрсиз равишда кисқа муддатда ўзилиб
қолиши ҳам кузатилади. Тўхталишлар вақтида фикрлаш умуман бўлмайди. Бу холат асосан
шизофренияда кузатилади.
Фикрларнинг сурилиб кетиши (ментизм) — бирданига, қўққисдан бир қанча фикрлар оқими
пайдо бўлади. Бу бемор иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда пайдо бўлиб, бир фикр бошқаларига
сурилиб кетади. Фикрлар ўзилиб колиши каби фикрларнинг сурилиб кетиши ҳам Кандинский—
Кисралит руҳий автоматизм синдромининг таркибий қисми ҳисобланади.
Фикрлашнинг тартиб ва мазмун жиҳатидан бузилиши
Фикрлар тутуруқсизлиги — бу нуткнинг грамматик шақли сақлангани ҳолда тушунчалар
орасида ментизм ва мазмун жиҳатдан боғланишнинг йўқлигидир. Бунда беморлар фикри ва нутки
тутуруксиз бўлиб, гаплар орасида боғланиш булмайди. Агар нуткнинг грамматик шақли ҳам
бузилса, нутк умуман мазмунсиз бўлиб қолади ва сўз қоришмасига айланади. Бунда беморлар ҳам
мазмун, ҳам грамматик жиҳатдан боғланмаган бўлак-бўлак сўз туркумларини келтиришади.
Беморларнинг фикри «пойма-пой гап»га айланади.
«Тутуруксиз» фикрли бемор хати-Ўзбекистон ҳозирча Исфара хукмдорлигида яшамоқда. Мен
учун тўлдирилган касаллик тарихи бланкаларини РСФСР га мос келувчи ягона Индия мустақил
44
44
рухий эгасига келтиришингизни сўрайман. Ер шари дунѐси. Нуғай тили мусулмон майлиси
«Руҳлантирувчи комитет». Нўгай… фахчи… Душанбега жўнаб кетувчи командировкага ўзига
ишонган… мусулмон Асан Аджи, менинг тартибли, кузатувчи муҳтож… Валентина ўз тутишини
ВКП(б)га хабар бераман… Ер шари интралитетлари онаси Худо, мен туғилганман… 15 йил
муқаддам сабабсиз ишдан бўшатилган, командировкани оқлаш Микоян хаким Италия Ўзбек, Қрим,
РСФСР. Фикрларнинг тутуруқсизлиги шизофренияда учрайди.
Резонѐрлик — куруқ маҳмаданалиқ гўѐ ўзини донишманд деб ҳисоблаш. Бунда мақсадсиз,
маъносиз, тартибсиз фикрлаш кузатилади.
Бу ҳолат шизофренияда, психопатиянинг шизоид шақлида учрайди.
Аутизм — реал борликдан ўзилган ҳолда ҳеч ким билан мулоқот қилмасдан, ўзининг рухий
кечинмаларига берилиб кетиш. Шизофрения касаллигига хос.
Фикр амбивалентлиги—бир вақтнинг ўзида қарама-карши, бир-бирини инкор қилувчи
фикрларнинг мавжудлиги. Бемор хатидан қўйидаги намуна бунга мисол бўла олади: «Менинг
болаларим мени ақлдан озган дейишади. Менга бу қизиқарлидек туюлади, лекин менинг болаларим
ўтмишда ҳам, хозир ҳам, келажакда ҳам умуман йўқ». Бу патологик фикрлаш шизофренияда
учрайди.
Паралогик фикрлаш — яққол мантиқий бузилишлар билан тавсифланади, фикрлашда
мантиқий боғланиш бўлмайди. Бемор хеч асосланмаган, етарли исботга эга булмаган хулосаларга
келади. Бу патологик фикрлаш шизофрения, паранойя, психопатиянинг баъзи шаклларида учрайдй.
Куюшқоқлик — фикрлашда ортиқча тафсилотларга берилиб, майда-чуйдаларга тутилиб,
асосий фикрларни икқиламчи даражасидан ажрата олмаслик. Аҳамиятга эга бўлган майдачуйдаларнинг кўплиги, «жойида ер тепиниш» ҳиссини уйғотади. Беморлар нутқи секин, куюшкоқ
аниқ жавоблар ўрнига жавобга алоқаси булмаган тафсилотларга тўхталиб жавоб берадилар.
Фикрлашнинг бу шаклда бузилиши эпилепсия ва бош миянинг органик касалликларида,
эпилептоид психопатияда учрайдй.
Богланишсиз фикрлаш (инкогеренция) — фикрлашнинг бу бузилиши онгнинг бузилиши
туфайли атроф борлиқни боғланиш ва ўзаро муносабатларда идрок қилиш хусусиятининг
йўқолиши билан тавсифланади. Беморлар нутки тартибсиз ва мазмунсиз киска сўз ва гаплардан
ташқил топтан бўлади. Бу ҳолат оғир кечувчи экзоген-органик психозлар (инфекцион,
интоксикацион, соматоген) да, онгнинг аментив бузилишларида учрайдй.
Персеверация — бир фикр ва хулосага кайта-кайта келиш натижасида юзага келадиган
патологик фикрлаш. Оғир холларда бемор бир хил жавобни ҳа деб қайтараверади. Масалан,
«Исмингиз нима?», «Ёшингиз нечада?» ва бошқа саволларга бемор фақат «Эшмат
Тошматович» деб жавоб беради.
45
45
Персеверация эси пастлик билам кечувчи бош миянинг органиқ касалликларида церебрал
атеросклероз, гипертония касаллиги, инсультлардан кейин, бош мия усмалари, қарилик акл
пастлигида учрайди.
Фикрлашнинг мазмун жиҳатдан бузилиши
Ўта қимматли ғоялар — бирон аниқ далил билан боғлик холда вужудга келувчи, аҳамияти
катта бўлмаган хулоса, фикр, ғоя ва тасаввурларни бемор ўзи учун жуда катта аҳамиятли деб
билади. Бу фикрлар ўзок вақт бошқа фикрлардан уступ туради ва беморнинг юриш-туришини
аниқлаб беради. Масалан, ҳақиқатдан ҳам шеър ѐзувчи киши ўзини истеъдодли шоир деб билади ва
ўзини шундай тутади. Атрофдагилар уни тан олмасликларини ѐмон ниятлилар, куролмаслик деб
тушунади. Ўзининг ягоналиги ҳақидаги бундай ўта қимматли ғоялар бошқа кобилиятли одамларда,
яъни музика чалувчи, илмий иш қилувчиларда ўзига ортик баҳо бериш натижасида ҳам келиб
чиқади. Жисмонан етишмовчиликда ўта қимматли ғоялар ҳам бўлиши мумкин. Ҳақиқатдан ҳам
хафа бўлган одам бошқа нарса ҳақида уйлай олмайди, унинг барча фикр ва диққати мана шу
воқеага каратилган бўлади.
Бундай одам энди хафа қилмайдиган, ҳатто яхши ниятли бошқа ҳаракатларни ҳам ѐмон
қабул қилади. Бундай одамларда ўз-ўзига танкид сусайган бўлиб, уларни бирор нарсага ишонтириш
қийин бўлади. ўта қимматли ғоялар таркиби турличадир.
Энг кўп учрайдиганлари: кашф қилиш, реформаторлиқ умр йўлдошига бевафолиқ
ипохондрик тавсифга эга бўлади ѐки моддий, оилавий жудоликка боғлик ѐвузликлар қилиш ўта
қимматли ғоялардир.
Ўта қимматли ғоялар васваса ғояларидан хулосада яққол хатоларнинг йўқлиги,
реакцияларнинг аниқ ходисаларга боғликлиги, шахсда ўзгариш бўлмаслиги билан фарқ қилади.
Маълум вақтдан кейин ўта қимматли ғоялар жадаллигини йўқота бошлайди ва бутунлай йўқолади.
Агар касаллик тобора ривожланиш билан кечса, ўта қимматли ғоялар, васваса ғояларига
айланиши мумкин. Баъзида ўта қимматли васваса ғоялар орасидаги оралик холат учрайди. Баъзи
муаллифлар бу оралиқ ҳолатни ўта қимматли васвасага хос дейдилар. (А. В. Снежневский). Ўта
қимматли ғоялар патологик фикрли дисгармоник шахсларга, параноид психопатияларга хосдир.
Ўта қимматли ғояларни соғлом кишиларда учрайдиган, уларнинг касби, муҳити, вазияти,
қизиқишлари билан боғлик бўлган устивор ғояларидан фарқлаш керақ Масалан, иш вақтида доимо
уйдаги касал отасини уйлаш. Фикрлашнинг мазмун жиҳатидан бўзилиши — субдепрессив ҳолларда
учрайди.
Шилким (миядан кетмайдиган) фикрлар. Бемор нотўғрилигини билгани холда уни
хаѐлидан чиқариб ташлашга канчалик ўринмасин барибир унинг онгида ирода ва хоҳишига боғлик
46
46
бўлмаган ҳолда вужудга келувчи фикрлардир. Шилким (ѐпишқоқ) фикрларнинг таркиби бир хил,
баъзан қўққисдан; баъзан жуда оддий нарсалар: куй, шеърдан парча, ракамлар, мақол, бирор сўз
мияда ўтириб қолади. Бемор уларга танқидий муносабатда бўлади. Шилким фикрлардан ташкари,
шилким ходисалар ҳам бўлади, бунга фобиялар, иккиланишлар, эсга олишлар, интилиш, қизиқиш,
ҳаракатлар, урф-одатлар киради. Бу холатлар якка холда ѐки биргаликда келиши мумкин.
Шилким фикрлар чалғувчан, тасвирли, сезгили бўлиши мумкин. Чалғувчан шилким фикрлар
дониш-мандликда вужудга келиб, тухтовсиз ва кераксиз уйлар, шилким эслашлар билан
тавсифланади. Масалан: бемор тўхтовсиз, ўз хоҳишига карши ҳаѐтининг ва дунѐнинг пайдо бўлиши
ѐки нима учун одамда учта эмас, балки иккита қўл борлиги ҳақида уйлайди.
Чалғувчан шилким фикрлар индифферептлиқ беморнинг ўз кечинмаларига бефарқ қараши
билан тавсифланади.
Шилким сонлар, фикрлар беморни ўз хоҳишига карши уйлар ракамини, автобуслар
ракамини, деразалар сонини, ўтирғичлар сонини санаш, мияда мураккаб саноқ операцияларини
бажаришга ҳаракат қилиш билан ифодаланади. Эсланадиган шилким фикрлар эса бемор ўз
хоҳишига карши утмишни, утган одамлар исмини, нарсалар номини эслашга киришиб кетади.
Тавсифли, сезгили шилким фикрларда утмишдаги нохуш вокеаларни енгиб булмайдиган
даражада кайта эслаш ва бу вокеалар оғир хиссиѐт кечинмалари: уят сезгиси, шармандагарчилик
хисси билан давом этади. Бy гурухгa кам учрайдиган антипатия (ѐмон куриб қолиш) ҳисси ҳам
киради. Антипатияда одам ўз хохишига карши яқин кишисидан айниб қолади.
Чалгувчан шилким фикрлардан фарқли улароқ тасвирли ва сезгили шилким фикрлар
таркиби бўйича ва кийновчи аффектив кечинмалар билан давом этади.
Шилким фикрлар таркиби ва туридан қатъи назар, шилким қўрқувлар (фобиялар) билан
бирга келиши мумкин. Бу кечинмалардан бемор қутула олмайди. Энг кўп учрайдиган фобияларга:
юрак касали билан оғришдан куркиш— кардиофобия, рак билан касадланишдан куркиш —
канцерофобия, захмдан қўрқиш — сифилисофобия, ОИТСофобня — ОИТС касаллигидан куркиш,
танафобия — улимдан куркиш, уйдан чиқишдан куркиш, кучадан ўтишдан куркиш — агорафобия,
ѐпик хоналардан кўрқиш — клаустрофобия, баланд жойдан куркиш — чинсофобия, ойнинг 13-
кунидан кўрқиш — трискайдекафобия ва бошқалар киради. Фобияларнинг жуда кўп шакллари бор
(350 тагача).
Тасаввурли шилқимликларга — икқиланиш ва эхтиѐткорлик киради. Икқиланиш шилқим
фикрлари — бу бажарилган ишнинг охирига етказилганликдан икқиланиш. Бунда беморлар эшикни
кулфлаганликлари, дазмолни учирганликларини қайта-қайта текширадилар, бу текширишлар
уларни кониктирмайди ва улар яна текширадилар.
Шилким эхтиѐткорликда беморлар аввал ўз-ўзидан бажариб юрган ишларини, одатдаги
47
47
физиологик ишларни бажара оламанми ѐки йўқми? деб қўркишади. Бир неча йил ўқиган маърўза
матнини унутиб куйишдан кўрқиш, овкатни ютишдаги эхтиѐткорлик, эркакларнинг жинсий алоқа
вақтида эрекция булмаслигидан куркиши («куѐвлар неврози») шулар қаторига киради.
Шилким ҳаракатлар — ритуаллар (ирим-сиримлар) маълум бир ҳаракатни бажаришга
ҳаракат қилиш шилқимлиги. Беморлар ҳар хил шилкимликлардан қутулиш учун ҳар хил
урфодатлар, иримлар қиладилар. Масалан, стулга росмана утириш учун бир неча марта ўтириб
туришади, пальтони кийишдан олдин бир неча бор силкитишади. Шилким холатлар вужудга
келиши ва жадаллиги бўйича турли-тумандир, лекин ҳар доим ҳам улар руҳий касаллик белгиси
бўлавермайди. Улар амалий соғлом одамларда ҳам учрайди ва бўлак бўлақлиги, ҳар
замонда одамни ижтимоий жиҳатдае издан чиқармаслиги билан фарқ қилади.
Асосан шилкимлик неврозлар, шилким холат неврозлари, соматик касалликлар: юрактомирлар, ошқозоничак йўқи касалликларида, сил, қандли диабет, хавфли усма касалликларининг
неврозсимон холати учуй тавсифлидир. Шунингдек шилким холатлар шизофрения, эпилепсия,
турли депресеив холатлар, экзоген органиқ психозларда учрайди.
Васваса ғоялар — касалдик натижасида вужудга келувчи ҳақиқатдан йирок хаѐллар,
нотўғри уйлаш ва хулоса чикариш холати ҳисобланиб, уларни тўғрилаб ва ишонтириб булмайди.
Васвасада атроф-мухитга баҳо бериш бузилади, лекин буни беморга тушунтириб булмайди. Бемор
ҳақиқатга мос келмайдиган фикр, хулосаларни мутлоқ тўғри деб билади ва уларда васваса
хаѐлларга танқид йўқ бўлиб, ўзларини руҳий соғлом одам деб ҳисоблашади.
Қўйидаги мисолда васваса ғояларининг кўп асосларини билиб олиш мумкин: оилада якка
киз, тиббиѐт олийгоҳида яхши укийди. Ҳеч кандай асоссиз ота-оналарининг унга муносабати
ўзгарганини айтди. Онаси ва отаси уни заҳарлаб улдириш ниятида вақти-вақтида овқатига
хлорофос сепиб улдиришмоқчи бўлишган. Натижада киз ошқозон яраси ва гепатит касаллигига
чалинганини, бу касалликлар ракка айланганини ҳамда яқин вақтлар ичида ѐмон она ўзининг
дунѐдаги якка орзуси унинг улимига етишишини айтади. У уйидаги овқатларни емай қўйган. Бу
хаѐлларнинг хакикатга мос келмаслигига қарамасдан у ота-онасига ҳеч ишонмайди.
Васваса ғоялар қўққисдан, баъзида ва тез вақт ичида вужудга келиши мумкин. Аста-секин
ривожланаѐтганда аввал аффектив таранглиқ ваҳима ва яқинлашиб келаѐтган нохушлик ва хавф
ҳисси, васваса кайфияти юзага келади. Атроф мухит ва ўз-ўзини идрок қилиш ўзгаради, атроф
муҳит бемор учун хавф солувчи, салбий бўлиб кўринади.
Кейин эса васвасанинг анимашуви, тозаланиши бўлиб, бунда васваса хулосалар — аниқ
тартибга эга, бемор учун эса ҳамма нарса аниқ ва тушунарли бўлиб колади — васваса ғоялар тулиқ
шаклланади. Бемор фикрида ташқи дунѐ, ички кечинма, атрофдагиларга (одамлар, жамият)
муносабат ўзгаради.
48
48
Васваса ғоялар — рухий касаллик белгисидир.
Рухий касаллик аломатини соғлом одамларда учрайдиган хато хулосалар ва фикрлардан
фарқлаш керак. Масалан, шайтон ва руҳлар, жинларга ишонмаслик ҳоллари. Бу ҳоллар одамларда
илмнинг етишмаслиги ва шу муҳитнинг кўп йиллар давомидаги таъсири натижасида пайдо бўлган.
Бу холатларнинг ҳақлигини, халқнинг маданий даражасини кўтариш йўли билан англатиш мумкин.
Васваса ғоялари эса тушун-тириб бўлмаслик билан тавсифланади. Улар касаллик асосида пайдо
бўлиб, фақат хасталик жараѐни тухташи билан йўқолади. Васваса ғояларнинг умум қабул қилинган
таснифи йўқ.
Васваса ғоялар таркиби, мазмуни, механизми, аҳамияти, динамикаси ва оқибати бўйича
турли-тумандир. Таркиби бўйича қўйидаги васвасалар фарқланади: муносабат, таъкиб қилиш,
руҳий ва жисмоний таъсир қилиш, заҳарланиш, ипохондриқ рашк қилиш, ўз-ўзини айблаш,
юксалиш, ўғирлик қилиш ва бошқалар.
Васавасанинг аниқ таркиби беморнинг яшаѐтган даврига, уларнинг маданий даражасига,
муҳити, касби, ривожланиши, маълумотига боғлиқ Аср урталарида васваса таркибини — шайтон,
жин, жодугар, сеҳрлашлар, кейинчалик — шапнитизм, гипноз, телепатия, хозирги вақтда эса —
биотоклар, атом энергияси, изотоп, коинот нурлари, ўзга сайѐраликлар ташқил қилади. Шу
муносабат билан илгариги (1871 й.) олимларнинг: «Бузилишлар ҳар доим одамга даврнинг озмикўпми таъсиридан келиб чиқади» — деган фикри тўғридир.
Васвасанинг асосий 2 тури мавжуд: бирламчи (интерпретатив, параноял.системлашган).
Иккиламчи васваса – образли хиссиетли.
I.БИРЛАМЧИ ВАСВАСА – ташки олам, ички сезгиларда содир булган факт ва ходисаларга
хасталик окибатида нотугри бахо бериш, талкин килиш асосида юзага келадиган хасталик
белгиси хисобланади. Бирламчи васваса жараенида окилона,мантикий билиш хусусияти яъни
нарса ва вокеаларни ички алокаларини кайд этиш хусусияти шикастланади, хиссий билиш
жараени эса узгаришсиз колади еки бир мунча камрок зарарланади. Бирламчи васваса
куйидаги айрим хусусиятларига эга:
1.Бошка турдаги психопатологик узгаришларга боглик булмаслиги, нисбатан мустакил. Бирламчи
васваса гояларининг шаклланишида бошка хил кечинмалар яъни аффектив, иллюзор, галлюцинатор
бузилишларнинг мутлоко учрасмаслиги еки уларнинг нихоятда кичик урин эгаллаши ахамиятлидир
(васвасага нисбатан кейинги уринни) эгаллаши муносиб.
2.Бирламчи васваса гоялар талкин васвасаси деб хам аталади (интерпретатив). Бемор ташки вокеалар хилма-хиллиги ичидан факатгина уз васваса гоялари
мазмунига тегишли булган далилларни танлаб олган холда талкин килиш билан машгул булади.
49
49
Шу жихатдан хам мулохаза кобилиятининг бузилиши кузатилади.Хиссий билиш кобилияти зарар
курмайди. Васваса гоялари мазмунига тааллукли булмаган барча ходиса ва нарса бемор томонидан
тугри талкин топади.

  1. Бирламчи васваса гоялари мазмуни алохида олинган оддий маъноли тавсифга эга
    мазмуни жихатдан бирламчи васваса гоялари хилма-хил булиши мумкин (ихтирочилик
    гоялари,рашк, игвогарчилик, кузатувчанлик, олий табакага эга булган оиладан келиб чикиш
    гоялари, ипохондрик, маъшуклик (севги) гоялари, эротик гоялар, зиен етказиш гоялари,
    угирлик, кашшокланиш гоялари).
    4.Бирламчм васваса гоялари асосида етган фикр,мулохаза ва хулосалар бемор томонидан
    чукур ва хар томонлама ишлаб чикилган.
    Беморнинг бутун вужуди ва хает турмуши шу ривожланиб, такомиллашиб бораетган бирламчи
    васваса асосида етади.
    5.Бирламчи васваса гоялари узининг баркарорлиги.ривожланиб бориш хусусиятига эга
    эканлиги билан тавсифланади.Даволаш чоралари бу гояларига кор килмайди.
    II.Хиссий – иккиламчи васваса гоялари (образли васваса гоялари) – уткир психозларда
    учрайдиган васваса турига киради. У узининг эркинлиги, эмоционал жихатдан туйимлилиги,
    узгарувчанлиги, пластиклиги билан ажралиб туради. Бу билиш жараенининг хиссий
    томонининг бузилишидан далолат беради. Бу васваса турини сезги васвасаси деб хам
    атаймиз (К.Ясперс). Чунки, бу холда атроф-мухит, унда содир булаетган барча вокеаларни,
    бемор дархол васвасавий кабул килади, яъни васвасавий дереализация содир булади. Шу
    билан бир каторда бемор атрофида реал шароитда содир булаетган барча вокеликлар айнан
    беморнинг фараз килиш жараенини узгариши яъни унинг ички фантастик образлар, хаеллар,
    фантазиялар билан тулдириб курсатилади. Шунинг учун хам бу васваса тури образли васваса,
    хаелий васваса деб аталади.
    Хиссий васвасанинг бирламчи интерпретатив васвасадан асосий фаркловчи белгилари
    куйидагилардан иборат.
    1.Унинг бошка хил психопатологик кечинмаларга узвий богликлиги аффектив (жазава),
    галлюцинатор, хушнинг бузилиши кабилар. Шунинг учун хам хиссий васвасани иккиламчи
    васваса деб хам аталади. Бундай аталишининг сабаби бу васваса турининг юкорида кайд
    этилган психопатологик кечинмалар билан мураккаб синдром ичида богликлигина эмас,
    балки бошка хил психопотологик кечинмалар натижасида юзага келишдадир.
  2. Хиссий васваса гоялари узининг куринишлиги (кургазмалийлиги), образлилиги, ишонарлилиги
    билан ажралиб туради.Хиссий васваса гоялари бемор рухида тайер холда, яъни бирор бир тахлил ва
    шубхасиз пайдо булади ва шу хислати билан бирламчи васваса гояларидан фарк килади.
    50
    50
  3. Хиссий васваса гоялари системалашишга мойиллигининг йуклиги билан хам тавсифланади.
    Васваса гояларининг бу хилида бирламчи васваса гояларига хос бир-бирига боглик булган исбот ва
    далилларнинг, мантикнинг аник бир системаси мавжуд булмайди.
    51
    51
    4.Куп мавзулилиги, яъни маъно жихатидан бир хил, баъзан ноаник
    булган холда яхши шаклланмаган васваса гоялари бемор онгида ноаник образлар оркали урнашиб
    олади.
    5.Хиссий васваса гоялари фантастик (гайриоддий) куринишга айланишдан мойиллиги
    холи эмас.Касалликнинг уткирлашуви, чукурлашуви натижасида конкрет хусусиятига эга
    булган хиссий васваса гоялари урнини гайриодций васваса гоялари эгаллаши кузатилади.Бу
    холларда васваса гоялари жахон, коинот микесида булиб, бемор бу кечинмаларда марказий
    уринни эгаллайди (буюклилик васваса гояси, мегаломаник васваса гояси).
    Муносабат васвасаси васваса тизими ташқил топишининг бошланғич босқичида кузатилади.
    Беморга атрофдаги одамлар (оғайнилари, ўртоқлари, бегоналар) унгa нисбатан муносабатини
    ўзгартиргандек туюлади. Унинг хаѐлида ѐмон ниятли одамлар унга карши ѐмон нарсалар
    уюштираѐтгандек бўлади. Унинг устидан кулиб, ѐмон ниятли, ғазабли кўзлар билан қарашаѐтгандек
    бўлади. Бемор ўз яқинларига шубҳа ва ишончсизлик билан қарай бошлайди. Касаллик
    ривожланиши билан васвасанинг бошқа кўринишлари, яъни таъкиб қилиш васвасаси пайдо бўлади.
    Бемор таъкиб объекти, уни бир ѐки бир гурух одамлар (кушнилари, оғайнилари, дўстлари,
    бегоналар) ѐки бутун ташқилот ҳатто чет эл разведкачилари таъкиб қилаѐтгандек бўлади.
    Бемор уни ҳар доим таъкиб қилишаѐтганига иймони комил ва таъкиб қилишдан максад уни ва
    яқинларини улдириш, ишдан бўшатиш, олийгохдан ҳайдаш деб билади. У ўзининг таъкиб
    қилувчиларини кучада, жамоатда, иш жойида, транспортда уларнинг мимикасидан, ҳаракатларидан
    ва сўзлашларидан билади.
    Таъсир қилиш васвасаси (руҳий ва жисмоний заҳарлаш) кўп холларда таъкиб васвасаси
    билан келади. Бемор унга таъкиб қилувчилар рухан ва жисмонан, гипноз, телепатия, экстрасенс,
    магнетизм, космик рентген ва лазер нурлари, электр токи, изотоплар ва бошқалар билан таъсир
    қилаѐтганини айтади. Энг янги аппаратларни қўллаб унинг овқатига заҳар солиб, хоналарини
    газлаб радиоактив воситалар билан нурлантириб, кучли жавҳарлар билан қўйдириб улдирмокчи
    эканлигини айтади. Ташки таъсир кўп тизимлар ва аъзоларни, асосан бош мия ва сийдик-таносил
    аъзолар фаолиятини бузишга йўналтирилган деб тушунишади.
    Махсус аҳамиятли васваса ғоялар бунда беморга кундалиқ одатдагидек воқеаларга маҳсус
    мазмун беради. Масалан, даволовчи шифокор беморга унинг ўлим куни яқинлигини билиб қора
    куйлак кийганлиги, кулдонда чекилган сигаретни қолдириш (хоч шаклида) унинг ўлиши ва
    кумилишини англатади деб тушунади.
    Саҳналаштириш васвасаси (интерметаморфозлар)
    52
    52
    Бемор атрофдаги муҳит доим ўзгараѐтганини, маълум (сценарий) бўйича кино
    олинаѐтганини таъкидлайди. Икки ѐқлама уйин, яъни бемор ѐтган касалхона эмас, балки текширув
    бўлими, шифокор ва тиббиѐт ҳамширалари эса халат кийиб олган текширувчилар, касаллик тарихи
    эса унинг устидан очилган жиноий иш деб уйлайди. Бегона одамларни яқин кишилари, лекин
    бегоналардек гримланган ѐки тескариси, кариндош ва танишларини — бегоналар, лекин
    танишлардек гримланган деб тушунади. Ижобий ѐки салбий иккилик — иккиланиш васвасаси
    аломати (Капгра синдроми), яъни атрофдагиларни ѐлғон таниш синдроми.
    Ўз-ўзини айблаш, гуноҳкор деб билиш ва ўзини-ўзи йўқотиш васвасаси ҳар доим депрессив
    холат фонида келиб чиқади. Бунда бемор ўзини жиноятчи, гуноҳкор, ўз оиласи, жамоаси,
    жамият олдида гуноҳкор деб билади ва бунинг учун ўзини жазоланишга, қийнокларга ва
    улимга лойиқ деб тан олади. Суицидал ўринишларга майл (ўзини улдириш) кузатилади.
    Улуғлиқ бойлик васвасаси — кўтаринки кайфият фонида шаклланади. Бемор ўзини энг буюк
    улуғ ва бутун дунѐ устидан хукмрон деб билади (прогрессив фалажлик билан хасталанганлар эса
    ўзларини бутун Урусия, Евроосиѐ, Америка Қўшма Штатлари, Ҳиндистон устидан ҳоким деб
    айтишади). Бойлик васвасасида эса беморлар ўзларини энг бой, хеч туганмас ва улмас бойлик
    олтин, қимматбахо буюмлар эгаси, мультимиллионерларни ўз олдида кашшок деб ҳисоблайдилар.
    Бошқа беморлар эса кўп мамлакат тилларини билиши, бир вақтнинг ўзида бир нечта дорилфунунни
    битирганликларини ва уларни чет элга ишга тақлиф қилишганини айтишади. Бу васвасага
    ихтирочилик ва реформаторлик васвасаси яқин, бунда бемор ўзини буюк кашфиѐтчи, кўп
    янгиликлар муаллифи деб ҳисоблайди. Бемор у ясаган асбоб-ускуналар билан бутун ер шари
    иқлимини ўзгартириши мумкинлигини айтади. Бундай беморлар катта фаолликка эга бўлиб,
    китоблар (мақола) ѐзиб чизмалар чизишади. Тан олинишига эришиш учун давлат ташқилотлари ва
    халкаро ташкилотларга мурожаат қиладилар.
    Ипохондрик васваса—депрессив ва субдепрессив холат фонида вужудга келади. Ипохондрик
    васвасада беморлар ўзларини оғир касал (рак, ОИТС, захм)га чалинган деб биладилар. Ўзларича бу
    касаллик белгиларини топиб, тез орада улишини айтишади. Кетма-кет текширувлардан ўтишади,
    жавобларнинг салбий чиқиши (Вассерман реакциясининг 16 марта манфийлиги) уларни
    қониқтирмайди.
    Нигилистик васвасада беморлар ўзларининг барча ички аъзолари сезилиб тўрганлигини,
    юрак урмаѐтганлиги, ўпкалар нафас олмаѐтганлиги, ошкозон-ичак йўли атрофияланганлигини, ўзи
    улганлигини, тирик мурда эканлигини бошқаларга тушунтирмокчи бўладилар.
    Бир беморга «Сен ўлганмисан?» — деб сурашса, «Мен ўлганман, лекин менинг тилим
    валдираяпти» — деб жавоб берган. Касаллик ривожланганда фантастик тавсифга эга бўлади, яъни
    бемор фақат у эмас, балки бутун дунѐ ўлганлигини таъкидлайди — Котар васвасаси.
    53
    53
    Ипохондрик васвасага жисмонан етишмовчилик васвасаси яқин. Бу васваса болалик ѐшлик
    даврига хос бўлиб, беморлар ўзининг кўринишини бадбашаралашгандек, кулоқ, бурун, лунж ва кўз
    шакллари ўзгариб, нохуш бўлиб қолгандек хис қилишади. Баъзан беморлар танасининг ўзунлашиб
    кетганини (Гулливердек), қўл, оѐқ кўкрак кафасининг ўзунлашиб кетганини, беўхшов коматли
    эканликларини таъкидлашади. Иккинчи гурух беморлар эса сассиқ хидлар тарқатаѐтгандек (оғиз ва
    ичидан) бўлишади. Шунинг учун ҳамма ундан қочаѐтгандек туюлади, бунда муносабат васвасаси
    келиб чиқади: кайфиятлари тушкун, кечинмаларини бекитиш ҳаракатида бўлишади. Бир гурухдаги
    беморлар ўзларидаги камчилик-нуқсонларни жарроҳлардан тўғрилашни талаб қиладилар.
    Ўғирланиш ва зарар етказиш васвасаси — бемор уни ўғирлаб, унга катта зарар етказишганини
    айтади. Бемор аѐл унинг болалари сочиқ, иккита қошиқ чиллагини ўғирлашганини, 87 ѐшли аѐл эса
    эртага никоҳга кийиб бориши керак бўлган никоҳ куйлагини ўғирлатиб қўйганини таъкидлайди.
    Ўғирланиш васвасаси қарилик ақли пастлиги ва церебрал атеросклерозда учрайди.
    Рашк васвасаси (умр йўлдоши бевафолиги). Соғлом одам одатдаги рашкидан фарқли улароқ
    касаллар хеч кандай сабабсиз ҳамма нарсадан бевафолик исботини топишга ҳаракат қилишади.
    Индуцирланган васваса — оға-инилар ѐки васваса касаллиги билан оғриган шахс билан ўзок
    вақт мулоқотда бўлган шахсларда учрайди. Масалан: агар отада васваса касаллиги бўлса, унда
    маълум бир давр ўтгандан кейин қолган оила аъзолари (она, болалар) ҳам касал отанинг васваса
    фикрларини такрорлай бошлашади.
    Васвасалар бирламчи интерпретатив ва икккиламчи сезги (тасаввур) турларга ажратилади.
    Бир беморда уларнинг ҳар иккаласи ҳам бўлиши мумкин.
    Бирламчи васваса — интерпретатив васваса бошланиш нуқтаси бўлиб, ташки дунѐнинг
    далил ва ходисалари ҳамда ички хислар ҳисобланади. Васвасанинг мустаҳкамланиши учун бир
    канча далиллар келтирилади. Бир қанча аввал бўлиб утган воқеалар ҳам ўзгарган холда ѐритилади.
    Васвасанинг бу турини тургунлиги, ривожланиб системалашиши ва беморлар ўзок вақт
    мехнатга кобилиятини сақлаб қолиши билан тавсифланади. Васвасага боғлик бўлмаган
    холатларда ўзларини тутишлари ўзгармайди. Васвасанинг мазмуни ҳар хил бўлади (кашфиѐт,
    реформаторлиқ рашк васвасаси).
    Иккиламчи, сезги (образли) васваса — асосан сезги хусусиятининг бузилиши билан кечади.
    Унииг таркибига: қабул қилишнинг бузилиши, галлюцинация (депрессия, куркув), онгнинг
    бузилиши (делирий) киради. Васваса ғоялари бу холда фрагментар, конкрет тасаввурли вахима,
    куркув билан давом этади. Икқиламчи васваса мазмуни бўйича ҳар хил (ўзини айблаш, гуноҳкорлик
    ипохондрик нигилистик ва бошқалар) бўлади. Иккиламчи тасаввурли васвасалар ўткир экзоген
    психозлар, шизофрениянинг ўткир ва ўртача ўткир бошланишида, инволюцион ва томирли
    психозларда учрайди.
    54
    54
    Васваса ғоялари шунингдек тизимлашган ва тизимлашмаган турларга бўлинади.
    Тизимлашмаган васваса бўлак-бўлак боғланмаган, ўзук-юлуқ тавсифга эга бўлиб, алдамчи
    сезгилар: иллюзия, галлюцинациялардан келиб чиқади. Васвасанинг бу тури руҳий
    касалликларнинг бошланишида учрайди. Касаллик ривожланиши билан, маълум бир вақт утгандан
    кейин васваса ғоялари тизимга тушади, яъни васвасада ҳамма нарса ўзаро богланган ва тушунарли
    қарашлар тизими шаклланади. Шунинг учун агар касаллик тизимлашган васваса кўринишида
    вужудга келса, касаллик анча аввал бошланганлиги ҳақида хулоса чикариш мумкин.
    Васвасанинг тизимлашган тури ўз тузилмаси бўйича ҳар хил — паранойял, параноид ва
    парафрен васваса синдромлари кўринишида бўлиши мумкин.
    Паранойял васвасада—бирламчи интерпретатив васваса доминант бўлиб, аниқ онгда келиб
    чиқади. Бунда атрофдаги аниқ воқеалар, далиллар бир томонлама мушоҳада (интерпретация)
    қилинади ва енгил хукм, тасдиклар бўлмайди. Паранойял синдром шизофрения, параноид
    психопатия, шахснинг патологик ривожланишида кузатилади.
    Паранойял синдром аста-секин ривожланиб, маълум вақтдан кейин, баъзан бир неча йилдан
    кейин параноид (галлюцинатор васваса) синдромига ўтади.
    Параноид (галлюцинатор — параноид, галлюцинатор) васваса синдроми васваса
    ғояларининг (таъкиблаш, таъсир қилиш, заҳарлаш, ипохондрик ва бошқалар) галлюцинация ва
    иллюзиялар билан кушилувидан иборатдир. Бундан ташкари, васвасанинг бу турида Кандинский
    — Клерамбонинг психик автоматизм ходисаси ҳам бор.
    Параноид синдром бир канча рухий касалликлар: шизофрения, эпилепсия, экзоген психоз,
    экзоген органик психоз билан бирга келади.
    Баъзи рухий касалликларда (масалан, шизофренияда) параноид синдром парафрен
    синдромга айланиши мумкин.
    Парафрен синдроми васваса тизими шаклланишида якуний босқич ҳисобланади ва руҳий
    фаолиятнинг оғир бузилганлигини кўрсатади.
    Парафрен синдром—синдром тузилмаси улуғлик буюклик таъкиб, таъсир қилиш, руҳий
    автоматизм — фантастик васвасаларидан иборат. Кўтаринки кайфият билан кечади. Парафрен
    синдром баъзан ўткир ва кўпинча сурункали бўлиши мумкин. Васваса ғоялари баъзан фантастик
    конфабуляциялар билан кушилиб келиши мумкин. Бунда беморлар ўзларини бутун дунѐ
    армияларининг кумондони, катта бойлик эгаси деб ҳисоблашади. Бемор ўзига ясаган коинот
    кемасида бутун сайѐраларни кезиб чиққан ва у ерларда уни ўз императорлари деб тан олишган,
    улар жуда катта кучга эга, яъни жимжилоқларида ерни кўтара олади, хозирги вақтдаги ва
    утмишдаги ернинг кимирлашларини уларнинг Ер билан қилган манипуляциялари (қўллари)
    натижасидир деб таъкидлашади.
    55
    55
    Парафрен синдром шизофрениянинг сунгги боскичида, экзоген ҳамда экзоген-органик
    психозларда учрайди.
    Кандинский-Клерамбо рухий автоматизм синдроми.
    Бир вақтнинг ўзида бир-бирига боғлик бўлмаган холда икки руҳшунос рус Кандинский ва
    француз Клерамбо томонидан аниқланган.
    Рухий автоматизм синдроми мураккаб аломатлар мажмуаси бўлиб, марказий патология ўзўзига тааллуқли, ўз руҳий фаолиятлари: фикрлаш, сезиш, ҳаракат фаолиятлариннг бегоналашуви
    ѐки бутунлай йўқолиши ҳисобланади. Бунда организмга доимий равишда ташки куч таъсир қилиб
    туриш ҳисси пайдо бўлади. Шу билан бирга таъкиб, таъсир қилиш псевдогаллюцинация васваса
    ғоялари ҳам бўлади.
    Руҳий автоматизм синдромининг 3 та асосий тури бор:
  4. Ассоциатив (идеатор).
  5. Сенсор (сенестопатик сезги).
  6. Ҳаракат (мотор, кинестопатик).
  7. А с с о ц и а т и в ( и д е а т о р ) а в т о м а т и з м — фикрлаш жараѐнларига
    ташкаридан таъсир ҳисси, бемор фикрига, иродасига қарши, мажбуран, доимий қандайдир куч
    таъсирида унинг фикрларини бошқаради ва бошига бегона фикрлар солиб кўяди, унинг фикрларини
    тезлаштиради, фикрларни секинлаштиради (ментизм), фикрларини олиб укийди (очиклик
    симптоми), унинг фикрларини эшиттиради, мажбуран фикрларини ўзади, фикрларини қайтаради,
    псевдогаллюцинациялар учрайди.
  8. С е н е с т о п а т и к ( с е н с о р , с е з г и ) авт о м а т и з м — ички аъзоларда ташки
    куч таъсирида чақирилган нохуш оғриқ ҳиссининг пайдо бўлиши билан тавсифланади. Беморлар
    куйиш, совуклиқ буралиш, тирналиш, тортишиш хисларини сезади. Бундан ташкари, беморларда
    таъкибчилар жинсий кўзгалиш чақиришади, дефекация ва сийдик ажралиш актларини
    тўхтатишади ѐки ноқулай жой ва вақтда чақиришади. Беморлар эмоционал муҳитга таъсирни ҳис
    қилишади, бу таъсирлар уларни ғамгин ѐки кўтаринки кайфият, ғазаб, қурқув ѐки бефарқликка
    олиб келади.
  9. Ҳ а р а к а т ( м о т о р , к и н е с т о п а т и к ) а в т о м а т и з м -беморлар бажараѐтган
    ҳаракатларини ташқи куч таъсирида юзага чикаѐтганини айтадилар. Уларнинг оѐқ-қулларини,
    хатти-ҳаракатларини ташқи куч ҳаракатлантираѐтганига иймонлари комилдир. Бу куч улар
    иродасига карши қўлларини кўтаряпти, бошини бураяпти, қотириб кўйишаяпти,
    баъзи гап ва сўзларни гапиришга мажбур қилаяпти деб уйлайдилар — нутқ қўзғалиш автоматизми.
    Кандинский — Клерамбо синдромини ҳар хил руҳий касалликлар: шизофрения, психик
    эпилепсия, алкоголли психоз, органик психозларда кузатиш мумкин.
    56
    56
    Фикрлаш бузилишининг патогенетик механизми хозиргача етарли даражада аниқланмаган.
    Фикрлашнинг бузилишини психоморфологик биологик-эволюцион нуктаи назарлардан талкин
    қилишга ўринишлар бўлган.
    Физиологик нуктаи назаридан тушунтиришга ўринишлар Павлов томонидан қилинган
    бўлиб, кейинчалик физиолог, психиатр, психологлар, биокимѐгар ва морфологлар томонидан
    ривожлантирилган.
    Фикрлашнинг бузилиши хасталик механизмларини очиб ўрганиш учун олимларнинг
    биргаликда изланишларига боғлик
    57
    57
    Фикрлаш бузулиши мавзусига оид тест саволлари
  10. Таффакур бузилишларига хос:
    шперрунг
    персеверация
    криптамнезия
    каталепсия
    резонерлик
    гипоамнезия
  11. Ипохондрик васвасада бемор шундай деб ·исоблайди:
    *унда огир касаллик
    уни умаришмокчи
    у жиноятчи
    уни захарлашмокчи
    унинг касаллигини хеч ким тушуна олмайди
  12. Шизофренияга хос булган фикрлаш бузилишини курсатинг:
    патологик батафсиллик
    персеверация
    Символизм
    *Аутизм
    куюшкоклик
    Резонерлик
  13. Ёпишкок шубхалар учун куйидагилар хос:
  • уларнинг носогломлигини тушуниш, уларга танкидий муносабат
    беморнинг ихтиѐридан ташкари юзага келади
    ташки кучлар таъсирида юзага келади
    бир марта текширилгандан с´нг беморнинг тинчланиши
    тугри ва аник бажарилганлигига шубхаланиш
    хаел, шубхаларни бошкара олиш кобилияти
  1. Васваса синдромларига киради:
    Кандинский Клерамбо синдроми
    Корсаков синдроми
    онейроид синдром
    Котар синдроми
  • парафрен синдром
    психоорганик синдром
  1. Васваса ташхиси учун қуйидаги мавжуд мезонлар бирлигидан нотўғрисини кўрсатинг:
    реал асос
    58
    58
    щзгармас ишонч комиллик
    хақиқатга тщ¶ри келмаслиги
    коррекцияланмаслик
    критика йщқлиги
    *тушунтириш орқали корренкцияланиш
  2. Шифокор ташхисини қўйиш – бу тафаккур жараѐнининг қуйидаги босқичидир:
    анализ
    умумлаштириш
    солиштириш
    абстракция
    конкретизация
  3. Терапевтик даволашни тактикаси – бу қуйидаги тафаккур операциясидир:
    анализ, синтез
    умумлаштириш
    солиштириш
    абстракция
    конкретизация
  4. Васвасада бемор қуйидагини сезади:
  • электр токни таксири
    гиперстезия
    сенестопатия
    парестезия
    анестезия
  1. Фикрлашни патологик батафсиллик қуйидаги касалларда кузатилади:
    эпилепсия
    бош мия органик патология
    *оддий шизофрения
    гебефреник шизофрения
    кататоник шизофрения
  2. Депрессив параноид синдром учун қуйидаги васвасаса турлари хос :
    экспансив
  • айблаш
    гуноҳкорлик
    нигилистик
    Котар васвасаси
  1. Васвасаса қуйидаги бузилишда асосланган:
    патологик заминда асослаш
  • танкид йук
    борлиқни логик билиш
    59
    59
    борлиқни талқин этиш
    объектив вазиятни системлашиши
  1. Патологик ўта қиммат ғоялар қуйидагиларда ҳосил бўлади:
    ўз соғлига ўта муҳим муносабат
    психопатияда
    ижод билан машғуллик
    диссертация устида тинимсиз ишлаш
    рационализаторлик тавсиялар киритиш
  2. Ўта муҳим ғоялар васвасали ғоялардан фарқли ўлароқ қуйидагиларда хосил бўлади:
  • реал асосга эга
    психопатияда
    ҳақиқатга зид равишда
    коррекцияланмайди
    танқид йўқлиги
  1. Кандинский Клерамбо синдроми учун хос :
    *таъсир васвасаси
    псевдогаллюцинация
    псевдоременесценция
    рухий автоматизмлар
    каталепсия
    трансамбулатор автоматизм
  2. Кандинский-Клерамбо синдроми учун хос:
    псевдогаллюцинациялар
    рухий ва жисмоний таъсир васвасаси
    атрофни иллюзор идрок этиш
    тафаккур инкогеренцияси
    *рухий автоматизмлар
    амбулатор автоматизмлар
  3. Патологик батафсиллик кайси нозологияда кузатилади:
    тотал деменция
    *шизофреник
    олигофрения
    эпилептик
    бош мия жарохати асоратлари
    60
    60
    ХИССИЁТ ВА УНИНГ БУЗИЛИШИ
    Ҳиссиѐт деб, ташқи оламдаги нарса ва ходисаларга нисбатан бўлган муносабатларимизнинг
    ва бўлардан ҳосил бўлган ички кечинмаларимизнинг акс эттирилишими тушунамиз. Барча руҳий
    жараѐнлар хиссиѐт реакциялари билан кечади, чунки уларсиз билиш фаолияти бўлиши мумким
    эмас. Ҳиссиѐт билиш фаолиятининг барча босқичларида иштирок этади (сезиш, идрок қилиш,
    фикрлаш) ва уларни салбий ѐки ижобий хиссиѐтларга ажратади. Кайфиятни белгиловчи
    ҳиссиѐтнинг таркибига атрофдаги борлиқ, ички муҳит ва инсон ҳолати таъсир этади.
    Руҳий хаѐтда бош миянинг функционал хиссиѐт холатини кўтарувчи омил ҳисобланиб,
    61
    61
    инсон фаолиятини рағбатлантиришда катта ўрин эгаллайди. Рухий фаолиятда хиссиѐтнинг
    аҳамиятини Ч. Дарвин ишонарли даражада таърифлаб берган. Ч. Дарвиннинг «Ҳайвон ва
    одамлардаги сезги» деб номланган асари чоп этилган эди. Дарвин фикрига кўра ҳиссиѐт фаолиятга
    тайѐргарликда катта аҳамият касб этади. Ҳимоя ѐки ҳамлага тайѐрланиб тўрган одам ва хайвон
    маълум бир холатни эгаллайди: бунда у ѐки бу фаолият турига организмнинг барча фаолиятлари
    мослашади. Америкалик физиолог В. Кеннов «Ҳиссиѐт физиологияси» номли асарида қўрқув ва
    ғазаб хиссиѐти қонга адреналиннинг кўп тушиши билан кечишини кўрсатди. Маълумки,
    гиперадреналинемия симпатик тизимни кўзғатади ва у инсон фаолиятини оширади. Канадалик Ганс
    Селе кучли ҳиссиѐтда буйрак усти бези ва гипофиз инкретор фаолиятининг ўзгаришини таъкидлаб
    ўтган. Панец томонидан илгари сурилган хиссиѐт назарияси эмоционал фаолиятда бирламчи
    ўринни лимбик тизимга беради. Унинг фикрича, кортикал хиссиѐт жараѐнлари гиппокамп,
    гипоталамус ва таламусларда келиб чиқади (Панец доираси). Ҳиссиѐт назарияси бўйича Мак-Лин ва
    Гельгорн текширишлари хиссиѐтнинг келиб чиқишида лимбик тизим (висцераллия), яъни
    гипоталамус ҳамда ретикуляр формациянинг бош мия пўстлоқ-пўстлоқ ости тузилмалари
    фаолиятида бирламчи ўрин эгаллашини кўрсатиб берадй. Гипоталамуснинг қўзғалувчанлиги
    ҳамда унда симиатик ва парасимпатик нерв тизими марказларининг борлиги хиссиѐтнинг келиб
    чиқиш далилини тушунтириб беради. Юқоридаги ҳолат ҳар кандай ҳиссиѐт реакцияеи пульснинг
    тезлашиши, артериал босимнинг ўзгариши, нафас олиш сонининг ўзгариши, юзнинг кизариши ѐки
    оқариши, газабнинг кучайиши, ичак фаолиятининг бузилиши («айик касаллиги»), терлаш ѐки
    қуруқлик, биокимѐвий кўрсагкичлариипг ўзгариши билан бирга кечиш сабабини ҳам тушунтириб
    беради.
    Кўп сонли тажрибавий текширишлар, хиссиѐтнинг физиологик мазмунини очиб берди.
    Ҳайвонларда лимбик тизим баъзи анатомик тузилмаларии, яъни Corpus amygdaloidea, septum ни
    рағбатлаш ва бўзиш тажри-балари хиссиѐт ва ҳаракат реакцияларининг ўзгаришини тасдиқлади.
    Corpus amygdaloidea ни стимуллаш агрессив реакцияларининг (бошқа хайвоиларга ташланиш),
    ҳаракат фаоллигининг жонланишини, тўсиқни рагбатлаш эса хиссиѐт ва ҳаракат реакцияларининг
    тормозланишини келтириб чикаради.
    Corpus amygdaloidea ни парчалаш ўзок вақтгача ҳаракат-таъсирланишларнинг йўқолишига,
    тусикни парчалаш эса хиссий таъсирланишнинг бирдан кучайишига олиб келади. Хиссиѐтлар
    хаѐтнинг ҳолис конунияти сифатида, жонзот хаѐтида мослашувчи омил сифатида мураккаб
    эволюцион йўқни босиб ўтди. Туб ва олий хиссиѐтлар фарқланади. Туб хиссиѐтга хайвонлар
    хиссиѐти билан умумий бўлган овқат ейиш, ухлаш, сув ичиш, жинсий майл билан боғлиқ
    ҳиссиѐтлар киради.
    Олий хиссиѐтларга эса фақат одамларгагина хос бўлган юқори даражада такомиллашган
    62
    62
    хиссиѐтлар киради. Олий хиссиѐтлар инсоннинг иктисодий, эстетиқ этиқ интеллектуал талабларини
    кондириш ѐки кондира олмасликка боғлик хиссиѐтдир. Бўлак шахслар ораси-даги этик хиссиѐтлар
    жамиятнинг даражаси билан ўзвий боғликдир. Эстетик хислар деганда биз гўзалликни ндрок
    қилиш, ундан завкланиш, яратишда уларга интилишни тушунамиз. Интеллектуал хислар — бу одам
    нинг ақлий фаолияти билан боғлик бўлган хислардир. Шундай қилиб, олий хислар инсоннинг
    рухни холатини бел гилайди.
    Сезги, ҳис доираси бой ва турли-тумандир. Сезгининг турли-туманлиги унинг кўплаб
    таърифланишидан ҳам англанади. Масалан: кутилаѐтган хавф турли хил чегарага эга, яъни
    куркиш, хавфсираш, бадбинлик ѐки норозилик белгиси турли таърифга эга, яъни нафрат-ланиш,
    газаб.
    Хиссий холатлар ўз кучи, давомийлиги, тезлигига эга, яъни одатдаги хурсандчилиқ жуда
    хурсандлиқ чуқур севги, юзаки севги ва хоказолар.
    Хиссиѐт дунеси ҳам жуда кенг ва турли-тумандир. Шунингдеқ яна ижобий ва салбий
    хиссиѐтлар фарқла-нади. Ижобий хиссиѐтга ѐкимли кечинмалар, шодлиқ хурсандлиқ хўзур қилиш,
    салбий хиссиѐтга хафалиқ газабланиш, гам, кахр киради.
    Инсон хиссиѐтида қўйидагилар фарқланади:
    Кайфият — унчалик кучли булмаган, лекин ўзок вақт давом этадиган барка pop хиссий
    холат бўлиб, хеч кандай патологиясиз соглом одамда кўтарилийги ѐки иасайиши мумкин. Соглом
    одам кайфиитининг ўзгариб туриши ҳам антероцептив, ҳам экстероцеитив таъсир-ларга:
    — укишдаги, хаѐтдаги, хизматдаги ютуқларга боғлик бўлади.
    Кучли даражадаги хиссий ўзгаришлар аффект дейи-лади.
    Аффектлар — тусатдан пайдо бўлиб, киска муддат давом этувчи, лекин анча жадал
    хиссиѐтдир. Қахр, газаб, ажабланиш, хурсандчилик аффектлари бўлиши мумкин.
    Патологик аффект — психик фаолиятнинг киска муддатли бузилиши бўлиб, сабабсиз ѐки
    адекват бўлмаган сабаб туфайли юзага келувчи жушкин ҳиссий реакциядир. Патологик аффект
    онгнинг торайиши туфайли психомотор, баъзан хавфли, агрессив ҳаракат (хужум қилиш,
    ўлдириш)лар билан кечади. Патологик аффектдан кейин қисман ѐки тўлиқ амнезия бўлади.
    Патологик аффектга бош мия жарохати бўлган, эпилепсия билан хасталанган шахслар,
    алкоголиклар, гиѐҳвандлар берилувчан бўлади. Эмоционал бузилишлар — рухий хасталикда катта
    ўрин эгаллаб, жуда турли-тумандир. Ҳиссий бузилишлар ҳам касаллик бошланиши, ҳам ривожланиши боскичида учраб, хавф, куркув аффекти, кайфиятининг пасайиши, депрессия ва кўтаринки
    кайфият кўринишида намоѐн бўлади. Хиссий бузилишлар рухий касалликлар клиникасида асосий
    синдром кўринишида (маниакал-депрессив синдром), ѐки бошқа психопатологик руҳий хасталик
    синдромлари (депрессив-параноид синдром, эйфория ва эси пастлик) билан бирга кечиши мумкин.
    63
    63
    Қўркув— клиник синдром бўлиб, келаѐтган хавфни кутиш ва асабий таранглик холатидир.
    Куркув аффекти невроз билан оғриган беморларга хос (танатофобия — улимдан қўрқиш,
    алиентофобия — ақлдан озишдан қўрқиш, лиссофобия — кутуришдан қўрқиш, канцерофобия —
    усмалардан куркиш, сифилофобия — захмдан қўрқиш).
    Жуда кучли қўрқув аффекти — алахлашдир. Болаларда кечки қўрқув аффекти борлиги
    кузатилади.
    Ваҳима безовталик — асосланмаган тинчсизланиш сезгиси (ўз ютуги ва яқин кишилари
    ютуги). Ғамғин кайфият баъзан қўрқув аффекти билан бирга кечади. Инволюцион ва томир
    психозларида, неврозда, соматик касалликларда кузатилади.
    Паст кайфият — депрессив синдромга хос. Паст гамгин кайфият билан кечади ва депрессив
    синдром билан кушилиб келади. Соматик касалликларда, невроз, реактив психозларда кузатилади.
    Дисфория — ғамгин эзилган кайфиятли ходат бўлиб, таъсирчанлиқ ўзидан норозилиқ
    атрофдагилардан норозилик ва тажовўзкорлик белгилари билан намоѐн бўлади.
    Қалби сустлилик — эмоционал нотурғун, сезги доирасида бекарорлик колатидир.
    Арзимаган сабабга кўра кунгилнинг бўшаши кузатилади. Церебрал атеросклероз, соматоген
    астения, сурункали ичқиликбозликнинг инволюцион даврида курилади.
    Ҳиссий амбивалентлик—бунда бир вақтнинг ўзида бирон одам ѐки предметга қарамақарши сезгининг мавжудлиги. Масалан: онасига ниебатан яхши кўриш ва кўра олмаслик ҳисси.
    Шизофреникларга хосдир.
    Апатия — хиссий бефарқлик ҳолати, барча нарса ва ходисаларга бефарқлиқ Апатия —
    баъзида бутунлай ҳаракатсизлик билан бирга кечади (абулия). Пато-абулик синдром шизофренияда,
    карилик эси пастлигида ва мия усмасида бўлади.
    Кўтаринки кайфият—маниакал синдромга хос. Турғун, асосланмаган кўтаринки, хурсанд
    кайфият холати бўлиб, беморнинг фаоллиги ошиши билан кечади. Маниакал-депрессив психознинг
    маниакал фазасида шизофренияда кузатилади.
    64
    64
    I-расм. Депрессив синдромда беморнинг мимикаси.
    Эйфория — майлларнинг кўтарилиши билан кечадиган қувончли, кўтаринки кайфият.
    Эйфорияда фаолиятга интилиш, фикрлаш тезлигининг ошиши кузатилмайди. Бундай кайфият,
    одатда, меъѐрида беморлар аҳволининг оғирлигига (қарилик психози, юксалувчи фалаж), силдан
    улаѐтган беморга мое келмасада, руҳий хасталик белгиси сифатида кузатилади. Эйфория,
    шунингдек, алкоголь ва гиѐхлардан маст бўлишга ҳам хосдир. Патологияда, яъни депрессив ва
    маниакал синдромда эйфория жуда яккол юзага чиқади.
    Депрессив синдром (синоними меланхолия, депрессия). Учлик белги билан тавсифланади: I.
    Хафақонлиқ ҳорғинлиқ паст кайфият. 2. Фикрлашнинг кескин сустлашуви. 3. Ҳаракатларнинг
    тормозланиши. Кайфиятнинг сустлашуви турли даражада: ғамгинлик ҳиссидан тортиб то жуда
    чуқур гам, ҳатто юрак соҳасида ғгриқ сезиш даражасигача бўлиши мумкин. Фикрлашнинг секинлашуви, товушнинг пастлашуви ва сўзлашишнинг секинлашиши, саволларга жавобнинг маълум
    танаффусдан кейин бўлиши, хотиранинг сусайиши фикрлашнинг ожизлиги билан намоѐн бўлади.
    Бемор ҳаракатлари сусайган, баъзан эса бутунлай тўхтаган бўлиб, бемор ѐтади, ўз-ўзини бошқара
    олмайди, қотиб қолади ва тулик ҳаракатсизлик— депрессив ступор юзага келади. Уларга депрессив
    65
    65
    мимика ва холатда: эгилган қомат, елкалар осилган, юзнинг таъзияли кўриниши билан тавсифланади. Бутун атроф мухит ва келажакни улар иложсиз, истиқболсиз деб тушунадилар. Депрессив
    холатлар кўпинча алаҳлаш фикрлари (ўзини айблаш, ўзини улдириш) билан кечади. Энг кўп
    холларда ўз жонига қасд қилиш ўйлари — суцидиал уйлар учрайди. Бу ҳолат жуда баркарор бўлиб,
    доимий назоратни талаб қилади. Ғамгин кайфиятнинг ошиши натижасида махсус холат, яъни
    кийновчи котиллиқ ҳамма сезгиларнинг йуқолиши, ички бўм-бўшлик ҳиссига олиб келади. Бу ҳолат
    руҳий калб анестезияси дейилади. Бунда беморлар тошдай қотиб, фикрлай олмасликларидан
    шикоят қиладилар. Бу хасталикнинг мазмуни шундан иборатки, беморлар ғам чекишни йўқотиб,
    оғир бефарқликдан шикоят қиладилар ва ўзларига аввал хос бўлган куйиниш, ҳаяжонланиш
    ҳисларининг йуқолганлиги ҳақида қайғуришади. Уларда ўз яқин кишиларининг ғам-алам ва
    хурсандчиликларига сиртдан қараш хеч кандай ҳис уйғотмайди. Бундай беморлар бу ҳолатнинг ўз
    касалликлари билан боғлик эканлигини яхши тушунишади.
    Хафаконлик ҳолати тез орада жуда юқори даражага етиши мумкин, бунда беморларда
    ҳаракат бузилишлари: ваҳима, куркув, ўзини у ѐкдан бу ѐққа урищ, инграш, ўз қўлларини синдириш
    вужудга келади. Беморлар оғир сезгилар: бахтсизлиқ фалокат, яқинларининг ўлими, ағдартунтарларни сезгандай бўлишади. Бу холларга депрессив аффектнинг портлаши — меланҳолик
    рантус дейилади. Бундай холларда беморлар тез-тез суцидал ўринишлар қилишади.
    Депрессиянинг бу шақли инволюцион ва томир психозларида учрайди. Депрессив ҳолатларга кун
    давомида депрессиянинг ўзгариб туриши, кечга яқин кайфият ва аҳволнинг бироз яхшиланиши хос.
    Депрессив беморларда соматовегетатив бузилишлар: уйқунинг, иштаҳанинг бузилиши, оғиз
    куриши, озиб кетиш, қабзият, оқариб-сарғайиб кетиш, тез қариш, эндокрин фаолиятларнинг
    бузилишлари кузатилади.
    Депрессив ҳолат бошқа психопатологик бузилишлар:
    — алахлаш фикрлари, автоматизм синдроми, депрессив алахлаш синдроми, депрессив
    галлюцинатор-синдром, депрессив кататоник синдром билан бирга келиши мумкин. Баъзан суст
    кайфият субдепрессия даражасида кечади. Бундан ташкари, қўйидаги ҳоллар: 1) адинамик
    депрессия — хаѐт тонусининг пасайиши билан тавсифланувчи; 2) ингровчи депрессия —
    таъсирчанлиқ норозилик; 3) неврастеник депрессия — неврастеник ва истерик бузилишлар; 4)
    ананкастик депрессия — ақлга сиғмайдиган фикрлар, эслашлар, қўрқув; 5) ѐш улуғланишита хос
    депрессия — кўнгил бўш бўлиб қолувчи; 6) сенестопатик депрессия — енгил депрессиялар ҳам
    бўлади.
    Никобланган (маскировка қилинган) яширин депрессия. Бундай холат баркарор бош
    оғриғи, юрак соҳасидаги оғриқлар, ошкозон-ичак йўли фаолиятининг бузилишлари, тананинг турли
    соҳаларида нохуш сезгилар, уйкунинг бузилиши, эркакларда жинсий ожизлиқ аѐлларда —
    66
    66
    фригидлиқ артериал босимнинг ўзгариши, бронхиал спазм, диэнцефал пароксизм белгилари билан
    намоѐн бўлади. Бунда суст кайфият — субдепрессия кўринишида бўлиб, бу холат юқоридаги
    соматовегетатив хасталиклар билан ниқобланади. Бу холатларни ҳақиқийсоматик касалликлар
    йўқлиги, антидепрессантлар билан даволашнинг таъсирчанлигига асосланиб депрессив синдромга
    киритамиз.
    Маниакал синдромга—учта психопатологик аломатлар киради: 1) кўтаринки — кувноқ
    кайфият; 2) фикрлаш ва нуткнинг тезлашуви; 3) ҳаракат кўзгалишлари.
    Кайфиятнинг юқорилиги кувноклиқ кунгил равшанлиги, ўзини жуда яхши хис қилиш,
    бахтлилик, куч-қувватининг меъѐридан ортиклиги хисларида намоѐн бўлади. Уларнинг кўтаринки
    кайфиятини хеч ким пасайтира олмайди.
    Маниакал аффектда диққатнинг ўзгарувчанлиги, фикр булинувчанлиги, баъзан ғазабли
    мания билан тавсифланади. Беморларнинг барча кечиималари камалак тусларига бўялган,
    беморлар ташвиш ва муаммоларсиз, ўтган қайғулари унутилган, ҳозирги нохуш воқеалар қабул
    қилинмайди, келажаги фақат порлоқ намоѐн бўлади, хеч качон куѐш ботиши ҳақида уйламайдилар. Улар жонланган мимика, тез ҳаракатлари, ўткир «ақлли» нутки туфайли ўз ѐшига
    қараганда ѐш кўринишади. Буни юзларининг қизарганлиги, кўзларининг чақнаб туриши, доимий
    очиқ чеҳрали юзлари тасдиклайди. Беморлар ўз холати ва қобилиятига керагидан ортиқ баҳо
    берадилар, гуѐки улар дунѐда энг гўзал аѐл, барча эркаклар севишади, кўп чет тилларини
    билишади. Фикрлаш ва нутқнинг тезлашуви «пулемѐтдан отилаѐтгандек нутқ» тинмай тез ва
    қаттиқ гапиришга, бир фикрни тугатмай бошқасига утиб кетишига олиб келади. Нутқ жуда чалкаш
    бўлади, яъни ҳазил, цитата, ўзи туқиган шеърлар, ноўрин кулиш, уйинга тушиш билан узилиб
    қолади.
    Ҳаракат кўзгалувчанлигининг кучаюви қўйидагиларда: мимиканинг жонлилиги,
    ҳаракатларнинг тез ва ўзлуксизлиги, қилик ва ҳолатларининг ўзига хослиги, бир жойда ўтира
    олмаслиги, холатларини тез ўзгартириб туриш, жойидан сакраб туриш, барча ишларга аралашиб
    кетишларда юзага чиқади. Ҳаракат фаоллиги жуда ошиши мумкин ва маълум максадга каратилганлиги билан тавсифланади, лекин бемор эътиборининг чалғувчанлиги туфайли бирон бир ишини
    охиригача етказмайди. Беморнинг барча қизиқишлари, иштаҳа, чанқаш, жинсий майли ошган.
    Енгил, кучсиз маниялар — гипомания дейилади.
    Маниакал синдром бошқа психопатологии бузилишлар билан бирга келганида қўйидаги
    шакллари билан фарқланади: 1) кувноқ мания — юқори оптимистик кайфият, бунда нутқ ва ҳаракат
    кўзғалувчанлиги бир оз кўтарилган бўлади; 2) ғазабли мания — юқори кайфият ғазаб билан бирга
    келади; 3) самарасиз мания — юқори кайфият, ҳаракат кўзгалувчанлиги кўтарилган бўлиб,
    фаолиятга интилиш булмайди; 4) алахлаш манияси — кўтарилган кайфият, алахлаш (болалардеқ
    67
    67
    масҳарабозлик хисси) билан бирга келади.
    Классик маниакал синдром маниакал депрессив психознннг маниакал боскичига хос бўлиб,
    шизофрения, экзоген-органик психозларда учрайди.
    ИРОДА ВА ҲАРАКАТ ДОИРАСИНИНГ БУЗИЛИШИ
    Инсон олдига қўйилган мақсадга эришишга қаратилган фаолият ирода деб юритилади. У
    нафақат ташки муҳитни қабул қилади ва уни ѐки буни хис қилади, балки дунѐни ўз ўй, сезги, хоҳиш
    ва талабларига мослаштирмоқчи бўлади. Ирода инсон, мухит фаолиятида онгли ва бир максадга
    йўналтирилган, бошланган ишни қийинчилик ва тусикларга қарамай охиригача етказиш
    хусусиятида намоѐн бўлади.
    Ирода ўзининг олий шақлида онгли максадга интилган фаолият: инсоннинг танлаб бажарган
    қилмишларида юзага чиқади. Идеалистлар иродани сабабсиз фаолият деб тушунтирмокчи
    бўлишган— бу волюнтаризм оқимидир. Бу оқим намоѐндалари Шопенгауэр ва Ницше иродани
    бутун борликнинг асоси деб айтишган. Улар ҳамма нарсани иродага тақаб, у билан
    тушунтиришарди.
    Хорижий мамлакат руҳшунос ва философлари — идеалистлар ирода эркинлиги принципипи
    кўтариб чиқишди. Улар ирода жараѐнларининг детерминантланмаганлиги ва ироданинг ташки
    муҳит ва иқтисодий муҳит таъсирларига боғлик эмаслигини айтишди.
  4. Фрейд фикрига кўра ташқи таъсирловчилар эмас, балки қизиқишлар одам хаттиҳаракатининг асоси ҳисобланади. Материалистик дунѐқараш намоѐндалари иродани психик
    фаолиятнинг бир қисми деб, уни детсрминантланган ва ташки дунѐ конунларига бўйсунади
    дейишади. Детерминизм позицияси Сеченов ишларида ўз физиологик асосини топди. Сеченов
    фикри бўйича одам ҳаракатлари хаѐллар, сезгилар, талаблар, хохишлар билан аниқланади. Одам
    хаѐти давомида ирода кобилияти қабул қилиш, вазият, ҳаѐт шароитлари таъсирида шаклланади.
    Кейинчалик детерминизм принципи, аниқроги сабабсиз ҳаракат йўқ деган нуқтаи пазар И. П.
    Павлов томонидам асос қилиб олинди.
    И. П. Павлов ирода ҳаракатлари механизмини олий нерв фаолиятига буйсунувчи шартли
    ассоциатив жараѐн мажмуаси деб тушунтирди.
    Инсоннинг барча фаолиятини учта ҳаракат шақли деб қараш керак: 1) иродавий, 2)
    автоматик ва 3) ҳақиқий. Бундай бўлиниш шартлидир, чунки иродавий актда ҳам инстинктив, ҳам
    иродавий ҳаракат унсурлари бор.
    Иродавий жараѐн мураккаб ва унда қўйидаги қисмлари бор: а) мақсадга эришишга бўлган
    эхтиѐжларнинг уйғониши; б) мақсад келиб чиқишининг сабаблари; в) максадни амалга ошириш.
    Ироданинг бузилиши унинг кучайиши, сусайиши ѐки йўқолишида намоѐн бўлади.
    68
    68
    Гипобулия — ирода фаоллиги уйғониш импульсларининг сусайиши. Уларнинг бутунлай
    йўқлиги абулия дейилади. Бу ҳолат шизофрения, карилик психози, церебрал атеросклероз,
    инсультдан сўнгги ҳолатлар, ривожланувчи фалажлиқ бош мия жароҳатида, мин ўсмаларида
    кузатилади.
    Гипербулия — ирода фаоллигининг уйғониш импульсларининг кучайиши. Уларда фаолиятга
    интилиш жуда катта бўлиб, ҳар кандай ишни қизиқиш билан бошлашади, лекин тез чалғувчанлиги
    туфайли бирор ишни охиригача етказишмайди. Маниакал ҳолатларда кузатилади.
    Майлнинг бузилиши
    Майл — бу энг оддий рухий ҳаракат бўлиб, у физиологик талаблар: чанқаш, очлиқ ўз-ўзини
    химоя қилиш, жинсий қизиқишни қондиришга қаратилган бўлади. Майлнинг асосида асосий
    ўринни инстинктив фаолият эгаллайди. Шундай ҳолларда қачонки талаб онгли равишда сезилса,
    қачон мақсад ва унга эришиш йўллари аниқ бўлса, шунда хоҳишлар ҳақида гапирилади.
    Майлнинг бузилишлари куйдагиларда юзага чиқади:
    1) майлнинг патологик сусайиши,
    2) майлнинг патологик кучайиши,
    3) майлнинг айниши.
    Майлнинг сусайиши: кўп холларда рухият клиникаларида ўз-ўзини сақлаб қолиш инстинкти
    бўлган овқатланишга майлнинг сусайиши кузатилади. Хасталик ичида кўп холларда иштаҳанинг
    сусайиши ѐки овқатдан бутунлай бош тортиш холлари бўлади (анорексия). Ўзок вақт овқатдан бош
    тортиш ѐмон оқибатларларга олиб келади ва унинг сабаблари турли-тумандир. Баъзи беморларда бу
    ҳол иштаханинг йўқолиши, очлик хиссининг қисман ѐки батамом йўқолиши сабабли бўлса,
    бошқаларда бу хол қўрқув, эшитув, таъм билиш галлюцинаниялари билан боғлик бўлади.
    Беморларнинг овқатланмаслигига сабаб, улар овқатдан чириган, мурда хиди, бемаза, чанкатувчи
    таъм сезгандек бўлади. Баъзи беморлар эса овқатланиш пайтида тақиқловчи товуш эшитишади ва
    бу буйрук галлюцинациялар таъсирида овқатланишдан ўзок в акт бош тортишади. Алаҳлаш
    важларига кўра овқатдан бош тортиш катта аҳамиятга эга бўлиб, бунда беморларнинг
    овкатланмасликларига сабаб, улар ўзларини «қаттиқ гуноҳқор», «овқатланишга», «давлат нонини
    текинхўрларча ейишга ҳаққи йўқ»
    — дейишади. Агар овқатланишса болалари очликдан улишади деб уйлашади.
    Заҳарланиш қўркуви бўлган беморлар овқатдан заҳарланишдан қўркиб ейишмайди. Психопатлар
    эса овқатдан бош тортишни шифокор ва кариндошларидан хафа бўлганлигига норозилик деб биладилар. Кататоник беморларнинг овқатдан бош тортиши асосида салбийлик ѐтади. Асаб
    анорексияси ҳам бўлиб, у етилган кизларда семириб кетишдан қўрқиш туфайли
    69
    69
    келиб чиқади. Анорексия билан оғриган беморларда бу холат кахексиягача, қайтмас ўзгаришлар,
    эндокрин бўзилишларга, модда алмашинувининг чуқур бузилишига олиб
    келиши мумкин. Бундай беморларни тезда шифохоналарга ѐткизиш керақ Овқатдан бош тортиш
    депрессив холлар, кататоник синдром, шизофренияда, оғир соматик касалликларда, неврозларда учрайди. Майлнинг сусайиши бирдан юқори даражасида суицидал хаѐлларга
    (ўз-ўзин улдириш) олиб келади. Суицидал майллар ўз-ўзини айблаш, ўз-ўзини йўқотиш (улар
    яшашга ҳақимиз йўқ деб ҳисоблашади), рашк қилиш (ўз севгилисини ўлдиради),
    таъкиб қилиш (бемор таъкиб қилувчилар қўлида ўлгандан кўра, ўзини-ўзи улдиришни афзал деб
    билади), делириоз ҳолат, галлюцинацияларда (товушлар ўзингни ўлдир деб
    буюришади) намоѐн бўлади. Суицидал тенденцияларнинг борлиги, беморни дархол госпитализация
    қилишни талаб қилади ва улар устидан қаттиқ назорат олиб бориш керақ
    Суицидал фикрлар маниакал-депрессив психоз, шизофрения, эпилепсия, экзоген органик
    психозларда кузатилади.
    Жинсий майлнинг сусайиши — гипосексуализм, шизофреник беморларнинг депрессив
    холатида, бош миянинг органик шикастланишида кузатилади.
    Майлнинг кучайиши — иштаҳанинг патологик кучайиши полифагия, бўлимия, чанкаш
    ҳиссининг кучайиши —полидипсия, жинсий майлнинг кучайиши—гиперсексуаллик ҳоллари
    маниакал холатлар, соматик касалликлар, қандли диабет, бош мия органиқ касалликлариэнцефалит, менингит, бош мия ўсмаси, кариликдаги эси пастликда кузатилади.
    Майлнинг айниши — ўзини асраш инстинктининг айниши ўз-ўзига жароҳат етказиш,
    масалан терисини қўйдириш, пичоқ билан жарохатлаш, жинсий олатни михлаш, қулоқни кесиб
    ташлаш, темир буюмларни ютиш кабиларда намоѐн бўлади. Овкат майлининг айниши еб
    бўлмайдиган овқатларни, масалан: хом гушт, макарон, кўмир, тупрокни ейишда намоѐн бўлади.
    Жинсий майлнинг айнишига гиперсексуализм, мазохизм, садизм, педофилия, геронтофилия,
    некрофилия ва бошқалар киради. Махсус гурух майл айнишларига импульсив майл айнишлари
    кириб, бунда жуда кучли енгиб бўлмайдиган майл пайдо бўлади. Пиромания — ўт ѐқишга
    интилиш, клептомания—уғриликка бўлган эхтирос, дромомания — дайдиликка эҳтирос. Буна
    бемор ўз оиласи, шахри, ишини ташлаб бир жойдан иккинчи жойга кучади. Дипсомания —
    алкоголга бўлган кучли майл. Майл айниши кандай тез бошланса, шунча тез якунланади. Ичишлар
    орасидаги ораликда алкоголга майл йўқолади ва бемор хушѐрлик билан ҳаѐт кечиради. Майл
    айнишлари психопатиянинг баъзи шаклларига, бош мия органиқ касалликлари (энцефалит,
    менингит, мия ўсмалари) ва бошқа касалликларга хос.
    Ҳаракатнинг бузилишлари
    70
    70
    Ҳаракат бузилишлар гурухини ҳаракат акти ва фаолиятнинг бузилиши ташқил қилади.
    Ҳаракат бўзилишлари якка холда — аломат ѐки бошқа психопатологик холатлар билан бирга —
    синдром кўринишида кечиши мумкин.
    Ҳаракат бузилишлари ступор кўринишида — ҳаракатсизлиқ нутқ ва ҳаракат кўзгалишларига
    ажратилади.
    Ступор — ҳаракатнинг бутунлай бўлмаслигидир. Бу холатда беморлар фақат ѐтади ѐки
    утиришади, ҳеч қандай таъсирларга берилмайди, баъзи ҳолларда гапларга мимика билан жавоб
    берадилар, тез-тез овқатланишдан бош торитишади, овқатни мажбуран бермокчи бўлинганда
    қаттиқ каршилик кўрсатишади. Тиббий муолажаларга, текширишларга каршилик қиладилар —
    негативизм. Атроф воқеаларига эътибор бермайдилар, ўзларига қарашмайди, шунинг учун искирт
    бўлишади. Агар беморда бир оз ҳаракат қилиш сезилса — субступор ҳолати бўлади.
    Ступорнинг қўйидаги турлари бор:
  5. Кататониқ 2. Психоген, 3. Депрессив, 4. Истериқ
  6. Кататоник ступор — ҳаракатсизлиқ мушак тонусининг ошиши, нутқдан воз
    кечишв — мутизм хосдир. Бир холатда ўзок вакг қолиб кетишади, ступор негативизм билан
    давом этади. Кататоник ступор — кататоник синдром структурасига кириб, шизофрения, экзоген, экзоген—органик психозларда учрайди.
  7. Психоген ступор — ҳам соғлом, ҳам аффектор карахтлик реакцияларида, беморга руҳий
    жароҳат берувчи холларда: фалокат, табиий офат, яқин кишисинянг тўсатдан улимидан келиб
    чиқади. Кўриниши: бемор тусатдан улиб колади, тулик ҳаракатсизлиқ беморга рухий жарохат
    кандай холатида таъсир этса, шу холатида котиб колади.
    Саволларга жавоб бермайди, юзида бадбинлиқ ўзини йўқотиб қўйган қўрқув ҳолида бўлади.
    Қон-томир вегетатив реакциялар ривожланган бўлади, яъни юзи ѐ оқаради ѐки қизаради, терлайди,
    юрак уриб кетади, кусади, ич кетиши мумкин. Онги — тафаккури сусайган руҳий ступор
    давомийлиги минут, соат, баъзан кунлаб бўлади. Ступордан чиққандан кейин қисман амнезия
    бўлади.
  8. Депрессив ступор—депрессиянинг чўққисида вужудга келиб, ҳаракат ва нутк
    тормозланишига олиб келади. Депрессив ступор депрессив холатнинг юксалиши буиича аста-секин
    вужудга келади, бунда бемор кун буйи ѐтади, саволларга бутунлай жавоб бермайди, овқатланишдан
    бош тортади, юзи ғамгин, кўзлари куруқ комати эгилган, елкалари осилган, юзи рангпар ѐки захил
    бўлади. Депрессив ступор депрессив маниакал психозда, шизофрения ва бошқа психозларда
    учрайди.
  9. Истерик ступор — истерик тавсифли шахсларда, истерик неврозда, истерик психопатияда
    учрайди. Бундай беморлар бўлар-бўлмас сабабларга ҳам кучли реакция қилади. Бемор ўзига лат
    71
    71
    етказмаслик учун аста-секин ўзидан кетиб тулик ҳаракатсизлик вужудга келади. Беморнинг юзи
    таранглашган, ғамгин, кўзларида ѐш, нотулик мутизм, баъзи саволларга жавоб олса бўлади.
    Онгнинг чуқур бузилиши юз бермайди, вазиятни хис қилиб туради, юзида сомато-вегетатив
    аломатлар: юзнинг қизариши, тез нафас олиш, терлаш, томир уришининг тезлашуви, қорачиқ
    таъсирланишининг ошиши кўриниб туради. Истерик ступор бошқа истерик таъсиротлардек
    (истерик парез ва фалаж, астазия-абазия, истерик курлиқ карлиқ гунглик) касалликка ўзини
    уриш ва шу йўқ билан муаммони хал қилишга интилади. Ступор тугагандан кейин ҳеч қандай из
    қолмайди.
    Ҳаракат кўзгалишлари
    Руҳий касалликлар клиникасида беморларнинг нотинч, бесаранжом холати эътиборни ўзига
    жалб қилади.
  10. Бу нутқ кўзгалиши бўлиши мумкин, нутқ эса баъзи ҳолларда тушунарли, баъзиларида эса
    умуман тушуниб булмайдиган бўлади.
  11. Кўзгалиш соф ҳаракатли бўлиши ҳам мумкин. Бунда беморлар тинимсиз сакрайди,
    буралади, уйнайди.
  12. Кўзгалиш ҳам нуткий, ҳам ҳаракатли бўлади (психомотор қўзгалиш), бунда нуткий
    безовталиқ ҳаракат безовталиги билан бирга кечади. Қўзғалувчанлик тажовузкор тавсифга эга
    бўлиши мумкин, бунда беморлар уй жихозларини синдиради, оқлиқларни йиртади, бошқа бемор ва
    тиббий ходимларни уради. Қўзғалиш тажовўзсиз ҳам кечиши мумкин.
    Психомотор қўзғалишлар кўп ҳолларда психопатологик бузилишлар: аффектив,
    галлюцинатор, алаҳлаш, онгнинг сусайиши, эси пастлик билан бирга кечади.
    Психомотор кўзғалишларнинг қўйидаги турлари фарқланади: маниакал-кататониқ
    геберрениқ галлюцинатор-алаҳлашли, психопатиқ истериқ психоген, эпилептик кўзғалишлар.
    Қўзғалувчанлик ва тормозланишнинг алмашинуви турли хил психопатологик синдромларда
    кузатилади. Кататоник синдромда, касалликлардан эса маниакал-депрессив психоз ва
    шизофренияларда энг кўп учрайди.
    Кататоник синдром — кататоник ступор ва кататоник кўзгалишдан иборат.
    Кататоник ступор— тўлиқ ҳаракатсизлиқ бунда беморлар бир хил, кўпинча ноқулай холатда:
    бир оѐғида туриб, кўлини кўтарган ҳолда котиб қолишади. Беморлар бошини ѐстиққа тегизмай
    ѐтиши — «хаво ѐстиғи аломати», хомила холатини эгаллаши мумкин. Ступор тўлик ѐки қисман
    гапирмаслик — мутизм ҳамда фаол ѐки ланж негативизм билан давом этиши мумкин. Фаол
    негативизм ҳамма нарсага, яъни шифокор илтимосларига ҳам, овқатланишга ва даволанишга фаол
    каршилик қилишдан иборатдир. Баъзан беморлар талабга тескари жавоб ва қарама-қарши
    ҳаракатлар қилишади, масалан кўзингизни очинг деса қаттиқ юмиб олишади, шифокор олдига
    72
    72
    олдига чақирса, ундан йироқлашади. Бушанг негативизмда бемор ўзига мурожаатларнинг
    биронтасига ҳам жавоб бермайди. Кататоник ступорда баъзан «мум эгилувчанлиги» аломати
    учрайди, бунда бемор қайси холатга қўйилса, шу ҳолатда тураверади, Кататоник ступорга мушак
    тонусининг ошиб кетиши жуда тавсифлидир.
    Кататоник қўзғалиш— бир хил сўз ва ҳаркатларни қайта-қайта такрорлаш билан кечадиган
    ҳаракат кўзғалиши холатидир.
    Кўзғалиш бирдан импульсив бошланиб тартибсиз, маъносиз, бир максадга каратилмаган
    тавсифга эга бўлади. Беморлар бир хил, стереотипии ва импульсив ҳаракатлар қилишади. Ўзўзидан атрофдагилар гапини такрорлашади — эхолалия, уларнинг ҳаракатларини қайтаришади —
    эхопроксия. Беморлар нутқи ўзуқ-юлук бўлиб, бир хил сўзлар ва гапларни кайта такрорлашади.
    Беморлар мимикаси мое эмаслиги билан тавсифланади. Кататоник синдром онгнинг бузилиши
    билан бирга келиши мумкин — бу онейроид кататония дейилади. Аниқ онг холатида кечувчи
    кататония люицид кататония дейилади. Кататоник синдром шизофрения, экзоген — органиқ
    психозда, мия усмаларида учрайди.
    Маниакал кўзғалиш — фаолиятга интилишнинг кучайиши, унинг тугалланмаганлиги,
    кайфиятнинг кўтаринқилиги, фикрларнинг бойлиги билан тавсифланади. Беморлар ҳаддан ташқари
    ташаббускор, ҳар доим бирор иш билан машғул, лекин чалғувчанлиги туфайли бирон бир ишни
    охиригача етказмайди, ҳамма нарсаларга фаол аралашади. Бунда беморлар жуда гапдон бўлиб,
    жуда тез ва пала-партиш гапиришади, бир фикрни охи рига етказмай бошқасиги ўтиб кетишади,
    ўзлари тўқиган шеърларни ўқишади ва уйинга тушишади, сексуал жиҳатдан суюк бўлиб, аѐллар
    билан тез танишиб олади ва тез-тез жинсий алоқалар қилади. Улар ўз имкониятларига керагидан
    ортик баҳо берадилар. Ўзларини катта бойлик ва кашфиѐтлар эгасидек тутишади. Маниакал
    кўзғалишлар маниакал-депрессив синдромнинг маниакал фазасида, шизофренияда, интоксикацияда
    (акрихин, наша), юқумли касалликда (грипп) учрайди.
    Гебефреник кўзғалишлар — ҳаракат ва нутк кўзғалишлари, ақлсизлиқ болалардек холат,
    ортикча аффект билан кечиши ҳисобланади. Ҳаракат кўзғалишлари ахмоқлиқ ҳар хил қиликлар,
    тилини кўрсатиш, эхолалия, эхопраксия, ҳазиллашиш қиликлари билан бирга келади. Кайфияти
    бекарор — ѐ жуда қувноқ сабабсиз кулади, башарасини бужмайтиради, гулдираб бирдан жиддий,
    тажовўзкор бўлиб қолади. Нутки ўзуқ-юлуқ сўзларни қўшиб гапиради, неологизм билан давом
    этиши мумкин. Баъзи холларда гебефреник синдром тузилмасига нотурғун галлюцинация, алаҳлаш
    ва кататоник бузилишлар кириши мумкин. Гебефреник синдром ѐш усмирларга хос. Шизофрения,
    бош мия жароҳати, интоксикацион психозда учрайди.
    Галлюцинатор-алаҳлашли кўзғалишлар
    73
    73
    Бу кўзғалишлар асосан ҳаракат кўзғалишлари бўлиб, нутқ кўзғалишлари бунга кушимча
    бўлади. Тажовўз галлюцинация ва алаҳлаш ҳаѐллари, таъкиб қилиш, рашк таъсирида ривожланиб
    беморлар ўз-ўзини қутқаришга ўринишлари, кочиш, химояланиш, баъзи сўзларни бакириб,
    атрофдагиларга ташланиш ҳаракатларнни қилишади. Қўзғалиш онгнинг бузилиши билан кечиб,
    субкоматоз делирий, онейроид, аменция ҳолидаги беморларда ва онгнинг қоронғилашиш ҳолларида
    учрайди. Вазиятга бахо беришнинг бузилиши туфайли беморлар қўзғалган, қаѐққадир қочган,
    куркувда ойнадан ўзини ташламоқчи бўлади, атрофдагиларга ташланишади ѐки ўзини
    қутқаришади, кийимларини йиртишади. Беморларнинг ўзини тутиши онгнинг — тафаккурининг
    бузилиш даражаси ва холатига боғлиқ
    Эпилептик кўзғалиш — онгнинг қоронғилашиши ва дисфория билан боғланган. Кўзғалиш
    жаҳлдор-ғазабли аффект билан кечиб, беморлар тажовўзкор ва бўзгунчи бўлиб, атрофдагиларни
    улдириш даражасига ҳам етади.
    Психоген кўзғалиш — қўққисдан кучли рухий таъсирлар: фалокат, ҳаѐтда хавфли ҳолат,
    яқин кишисининг улими, мол-мулкини йўқотиш, портлаш натижасида келиб чиқади. Ҳаракат
    кўзғалишлари аффектив торайган онг фонида вужудга келади, бундай одам атрофмуҳитга
    мулжалини йўқотади, қўрқув гирдобига тушиб кочади, йўқларни танламайди, куйиш ва жарохатланишда оғрик сезмайди, мотивацияланмаган оддий, бетартиб ҳаракат бажаради, ѐниб
    кетаѐтган уйда қолган одамдек бўлиб колади. Очик тўрган эшикни тополмай деворга муштлаб
    уради. Бу холатлар бир неча минутдан бир неча соатгача давом этиб, тугагандан кейин сезиларли
    амнезия бўлади.
    74
    74
    Хиссиѐт, ирода, майл бузулишлари буйича тест саволлари
  13. Anesthesia psychica dolorosa қуйидаги синдром ва касал тизимида ривожланади:
    депрессив синдром
    шизофрения
    маниакал синдром
    апатик синдром
    астеник синдром
  14. Депрессив синдром учун хос:
  • тафаккур жараенларининг секинлашуви
    рухий ривожланишнинг ортда колиши
    жисмоний ривожланишнинг секинлашуви
    идрок бузилишлари
    дистимия
    физик иш кобилиятини пасайиши
  1. Қуйидаги симптомлардан қайсилари депрессив синдром таркибига киради?
    ўта тартибсеварлик, ассоциатив жараѐнларнинг тезлашуви
    пасайган кайфият, театрал интонация
    *пасайган кайфият, қайғуга берилиш
    интеллектуал тормозланганлик
    мотор тормозланганлик, гиподинамия
  2. Қуйида кўрсатилган касалликларнинг қайсиларида депрессив синдром учрайди?
    рекуррент шизофрения
  • МДП
    идиотия даражасидаги олигофрения
    бош мия органик касалликлари
    прогрессив фалажлик IV босқичи, маразм
  1. Улуғворлик ва бойлик васвасаси билан кечадиган маниакал синдром қуйидаги касалликда
    учрайди:
    прогрессив параличда
    шизофренияда
    кексаллик ақли заифлигида
    маниакал-депрессив психозида
    бош мия жарохатида
  2. Маниакал-депрессив психоз учун энг ма·сус б´лган ·олатлар:
    *депрессия ва мания
    дисфория
    эмоционал лабиллик
    75
    75
    касаллик прогнозининг яхши сифатлилиги
    амбивалентлик
    к´нгилб´шлик
  3. Мания турларига киради:
    ажитация
    қувноқ мания
    қахр-¶азабли мания
    масхарабоз мория
    довдираган мания
    апатико-абулик
  4. Маниакал синдромга хос :
    эйфория
    *тафаккур тезлашуви
    гипермнезия
    конфабуляция
    персеверация
    дистимия
  5. Кататоник синдром уз ичига куйидаги симптомларни олади:
  • капюшон симптоми
    *хартум симптоми
    прогрессияланувчи амнезия
    псевдореминесценция
    эмбрионал поза
    Липман симптоми
  1. Кататоник синдромга хос:
    эмбрион холати
    *каталепсия
    конфабуляция
    *негативизм
    обсессия
    эйфория
  2. Кататоник кузгаалишдаги бемор нутқида кузатилади:
    патетиклик ва демонстративлик
    вербигерация
    персеверация
    резонерлик
  • эхолалия
    Апатия
  1. Кататоник ступор турлари :
    76
    76
    гипотоник ступор (депрессив)
    ступор мумсимон эгилувчанлик билан
    реактив ступор
    ступор харакатсизлик билан
    субступор
    истерик ступор
  2. Люцид кататонияни онейроид кататониядан фарки:
    тиниқ онг фонида кечади
    довдираган-патетик кузгалиш кузатилади
    ступор ва мумсимон эгилувчанлик кузатилади
    фантастик тушсимон тасаввурларнинг оқиб келиши кузатилади
    вакт, жойга ва уз шахсига дезориентировка кузатилади
    ориентировка сақланган бўлади
  3. Кататоник ступор симптомларига киради:
    мушак гипотонуси
    *мутизм
  • негативизм
    фаолиятга чанқоқлик
    харакатсизлик
    овкатдан бош тортиш
  1. Кататоник ступорда тактика уз ичига олади:
    *ѐток яраларни профилактика килиш
    тозаловчи клизмалар
  • парентерал овкатлантириш
    ноотроплар
    бензодиазепинлар
    беморни фиксация қилиш
  1. Кататоник қўзғалиш учун хос:
    довдираган-патетик қўзғалиш
    тентакнамолик
  • эхолалия, эхопраксия
    намойишкорлик
    импульсивлик, стереотипия

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *