Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-214-сон, 10.06.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг суд-экспертлик фаолияти соҳасида мувофиқлаштирувчи кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

🗓Мазкур Битим, 2023 йил 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.

🏢 Адлия вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

✔️Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇

https://t.me/huquqiyaxborot

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *