ХИССИЁТ ВА УНИНГ БУЗИЛИШИ

Ҳиссиѐт деб, ташқи оламдаги нарса ва ходисаларга нисбатан бўлган муносабатларимизнинг
ва бўлардан ҳосил бўлган ички кечинмаларимизнинг акс эттирилишими тушунамиз. Барча руҳий
жараѐнлар хиссиѐт реакциялари билан кечади, чунки уларсиз билиш фаолияти бўлиши мумким
эмас. Ҳиссиѐт билиш фаолиятининг барча босқичларида иштирок этади (сезиш, идрок қилиш,
фикрлаш) ва уларни салбий ѐки ижобий хиссиѐтларга ажратади. Кайфиятни белгиловчи
ҳиссиѐтнинг таркибига атрофдаги борлиқ, ички муҳит ва инсон ҳолати таъсир этади.
Руҳий хаѐтда бош миянинг функционал хиссиѐт холатини кўтарувчи омил ҳисобланиб,
61
61
инсон фаолиятини рағбатлантиришда катта ўрин эгаллайди. Рухий фаолиятда хиссиѐтнинг
аҳамиятини Ч. Дарвин ишонарли даражада таърифлаб берган. Ч. Дарвиннинг «Ҳайвон ва
одамлардаги сезги» деб номланган асари чоп этилган эди. Дарвин фикрига кўра ҳиссиѐт фаолиятга
тайѐргарликда катта аҳамият касб этади. Ҳимоя ѐки ҳамлага тайѐрланиб тўрган одам ва хайвон
маълум бир холатни эгаллайди: бунда у ѐки бу фаолият турига организмнинг барча фаолиятлари
мослашади. Америкалик физиолог В. Кеннов «Ҳиссиѐт физиологияси» номли асарида қўрқув ва
ғазаб хиссиѐти қонга адреналиннинг кўп тушиши билан кечишини кўрсатди. Маълумки,
гиперадреналинемия симпатик тизимни кўзғатади ва у инсон фаолиятини оширади. Канадалик Ганс
Селе кучли ҳиссиѐтда буйрак усти бези ва гипофиз инкретор фаолиятининг ўзгаришини таъкидлаб
ўтган. Панец томонидан илгари сурилган хиссиѐт назарияси эмоционал фаолиятда бирламчи
ўринни лимбик тизимга беради. Унинг фикрича, кортикал хиссиѐт жараѐнлари гиппокамп,
гипоталамус ва таламусларда келиб чиқади (Панец доираси). Ҳиссиѐт назарияси бўйича Мак-Лин ва
Гельгорн текширишлари хиссиѐтнинг келиб чиқишида лимбик тизим (висцераллия), яъни
гипоталамус ҳамда ретикуляр формациянинг бош мия пўстлоқ-пўстлоқ ости тузилмалари
фаолиятида бирламчи ўрин эгаллашини кўрсатиб берадй. Гипоталамуснинг қўзғалувчанлиги
ҳамда унда симиатик ва парасимпатик нерв тизими марказларининг борлиги хиссиѐтнинг келиб
чиқиш далилини тушунтириб беради. Юқоридаги ҳолат ҳар кандай ҳиссиѐт реакцияеи пульснинг
тезлашиши, артериал босимнинг ўзгариши, нафас олиш сонининг ўзгариши, юзнинг кизариши ѐки
оқариши, газабнинг кучайиши, ичак фаолиятининг бузилиши («айик касаллиги»), терлаш ѐки
қуруқлик, биокимѐвий кўрсагкичлариипг ўзгариши билан бирга кечиш сабабини ҳам тушунтириб
беради.
Кўп сонли тажрибавий текширишлар, хиссиѐтнинг физиологик мазмунини очиб берди.
Ҳайвонларда лимбик тизим баъзи анатомик тузилмаларии, яъни Corpus amygdaloidea, septum ни
рағбатлаш ва бўзиш тажри-балари хиссиѐт ва ҳаракат реакцияларининг ўзгаришини тасдиқлади.
Corpus amygdaloidea ни стимуллаш агрессив реакцияларининг (бошқа хайвоиларга ташланиш),
ҳаракат фаоллигининг жонланишини, тўсиқни рагбатлаш эса хиссиѐт ва ҳаракат реакцияларининг
тормозланишини келтириб чикаради.
Corpus amygdaloidea ни парчалаш ўзок вақтгача ҳаракат-таъсирланишларнинг йўқолишига,
тусикни парчалаш эса хиссий таъсирланишнинг бирдан кучайишига олиб келади. Хиссиѐтлар
хаѐтнинг ҳолис конунияти сифатида, жонзот хаѐтида мослашувчи омил сифатида мураккаб
эволюцион йўқни босиб ўтди. Туб ва олий хиссиѐтлар фарқланади. Туб хиссиѐтга хайвонлар
хиссиѐти билан умумий бўлган овқат ейиш, ухлаш, сув ичиш, жинсий майл билан боғлиқ
ҳиссиѐтлар киради.
Олий хиссиѐтларга эса фақат одамларгагина хос бўлган юқори даражада такомиллашган
62
62
хиссиѐтлар киради. Олий хиссиѐтлар инсоннинг иктисодий, эстетиқ этиқ интеллектуал талабларини
кондириш ѐки кондира олмасликка боғлик хиссиѐтдир. Бўлак шахслар ораси-даги этик хиссиѐтлар
жамиятнинг даражаси билан ўзвий боғликдир. Эстетик хислар деганда биз гўзалликни ндрок
қилиш, ундан завкланиш, яратишда уларга интилишни тушунамиз. Интеллектуал хислар — бу одам
нинг ақлий фаолияти билан боғлик бўлган хислардир. Шундай қилиб, олий хислар инсоннинг
рухни холатини бел гилайди.
Сезги, ҳис доираси бой ва турли-тумандир. Сезгининг турли-туманлиги унинг кўплаб
таърифланишидан ҳам англанади. Масалан: кутилаѐтган хавф турли хил чегарага эга, яъни
куркиш, хавфсираш, бадбинлик ѐки норозилик белгиси турли таърифга эга, яъни нафрат-ланиш,
газаб.
Хиссий холатлар ўз кучи, давомийлиги, тезлигига эга, яъни одатдаги хурсандчилиқ жуда
хурсандлиқ чуқур севги, юзаки севги ва хоказолар.
Хиссиѐт дунеси ҳам жуда кенг ва турли-тумандир. Шунингдеқ яна ижобий ва салбий
хиссиѐтлар фарқла-нади. Ижобий хиссиѐтга ѐкимли кечинмалар, шодлиқ хурсандлиқ хўзур қилиш,
салбий хиссиѐтга хафалиқ газабланиш, гам, кахр киради.
Инсон хиссиѐтида қўйидагилар фарқланади:
Кайфият — унчалик кучли булмаган, лекин ўзок вақт давом этадиган барка pop хиссий
холат бўлиб, хеч кандай патологиясиз соглом одамда кўтарилийги ѐки иасайиши мумкин. Соглом
одам кайфиитининг ўзгариб туриши ҳам антероцептив, ҳам экстероцеитив таъсир-ларга:
— укишдаги, хаѐтдаги, хизматдаги ютуқларга боғлик бўлади.
Кучли даражадаги хиссий ўзгаришлар аффект дейи-лади.
Аффектлар — тусатдан пайдо бўлиб, киска муддат давом этувчи, лекин анча жадал
хиссиѐтдир. Қахр, газаб, ажабланиш, хурсандчилик аффектлари бўлиши мумкин.
Патологик аффект — психик фаолиятнинг киска муддатли бузилиши бўлиб, сабабсиз ѐки
адекват бўлмаган сабаб туфайли юзага келувчи жушкин ҳиссий реакциядир. Патологик аффект
онгнинг торайиши туфайли психомотор, баъзан хавфли, агрессив ҳаракат (хужум қилиш,
ўлдириш)лар билан кечади. Патологик аффектдан кейин қисман ѐки тўлиқ амнезия бўлади.
Патологик аффектга бош мия жарохати бўлган, эпилепсия билан хасталанган шахслар,
алкоголиклар, гиѐҳвандлар берилувчан бўлади. Эмоционал бузилишлар — рухий хасталикда катта
ўрин эгаллаб, жуда турли-тумандир. Ҳиссий бузилишлар ҳам касаллик бошланиши, ҳам ривожла-
ниши боскичида учраб, хавф, куркув аффекти, кайфиятининг пасайиши, депрессия ва кўтаринки
кайфият кўринишида намоѐн бўлади. Хиссий бузилишлар рухий касалликлар клиникасида асосий
синдром кўринишида (маниакал-депрессив синдром), ѐки бошқа психопатологик руҳий хасталик
синдромлари (депрессив-параноид синдром, эйфория ва эси пастлик) билан бирга кечиши мумкин.
63
63
Қўркув— клиник синдром бўлиб, келаѐтган хавфни кутиш ва асабий таранглик холатидир.
Куркув аффекти невроз билан оғриган беморларга хос (танатофобия — улимдан қўрқиш,
алиентофобия — ақлдан озишдан қўрқиш, лиссофобия — кутуришдан қўрқиш, канцерофобия —
усмалардан куркиш, сифилофобия — захмдан қўрқиш).
Жуда кучли қўрқув аффекти — алахлашдир. Болаларда кечки қўрқув аффекти борлиги
кузатилади.
Ваҳима безовталик — асосланмаган тинчсизланиш сезгиси (ўз ютуги ва яқин кишилари
ютуги). Ғамғин кайфият баъзан қўрқув аффекти билан бирга кечади. Инволюцион ва томир
психозларида, неврозда, соматик касалликларда кузатилади.
Паст кайфият — депрессив синдромга хос. Паст гамгин кайфият билан кечади ва депрессив
синдром билан кушилиб келади. Соматик касалликларда, невроз, реактив психозларда кузатилади.
Дисфория — ғамгин эзилган кайфиятли ходат бўлиб, таъсирчанлиқ ўзидан норозилиқ
атрофдагилардан норозилик ва тажовўзкорлик белгилари билан намоѐн бўлади.
Қалби сустлилик — эмоционал нотурғун, сезги доирасида бекарорлик колатидир.
Арзимаган сабабга кўра кунгилнинг бўшаши кузатилади. Церебрал атеросклероз, соматоген
астения, сурункали ичқиликбозликнинг инволюцион даврида курилади.
Ҳиссий амбивалентлик—бунда бир вақтнинг ўзида бирон одам ѐки предметга қарама-
қарши сезгининг мавжудлиги. Масалан: онасига ниебатан яхши кўриш ва кўра олмаслик ҳисси.
Шизофреникларга хосдир.
Апатия — хиссий бефарқлик ҳолати, барча нарса ва ходисаларга бефарқлиқ Апатия —
баъзида бутунлай ҳаракатсизлик билан бирга кечади (абулия). Пато-абулик синдром шизофренияда,
карилик эси пастлигида ва мия усмасида бўлади.
Кўтаринки кайфият—маниакал синдромга хос. Турғун, асосланмаган кўтаринки, хурсанд
кайфият холати бўлиб, беморнинг фаоллиги ошиши билан кечади. Маниакал-депрессив психознинг
маниакал фазасида шизофренияда кузатилади.
64
64
I-расм. Депрессив синдромда беморнинг мимикаси.
Эйфория — майлларнинг кўтарилиши билан кечадиган қувончли, кўтаринки кайфият.
Эйфорияда фаолиятга интилиш, фикрлаш тезлигининг ошиши кузатилмайди. Бундай кайфият,
одатда, меъѐрида беморлар аҳволининг оғирлигига (қарилик психози, юксалувчи фалаж), силдан
улаѐтган беморга мое келмасада, руҳий хасталик белгиси сифатида кузатилади. Эйфория,
шунингдек, алкоголь ва гиѐхлардан маст бўлишга ҳам хосдир. Патологияда, яъни депрессив ва
маниакал синдромда эйфория жуда яккол юзага чиқади.
Депрессив синдром (синоними меланхолия, депрессия). Учлик белги билан тавсифланади: I.
Хафақонлиқ ҳорғинлиқ паст кайфият. 2. Фикрлашнинг кескин сустлашуви. 3. Ҳаракатларнинг
тормозланиши. Кайфиятнинг сустлашуви турли даражада: ғамгинлик ҳиссидан тортиб то жуда
чуқур гам, ҳатто юрак соҳасида ғгриқ сезиш даражасигача бўлиши мумкин. Фикрлашнинг секинла-
шуви, товушнинг пастлашуви ва сўзлашишнинг секинлашиши, саволларга жавобнинг маълум
танаффусдан кейин бўлиши, хотиранинг сусайиши фикрлашнинг ожизлиги билан намоѐн бўлади.
Бемор ҳаракатлари сусайган, баъзан эса бутунлай тўхтаган бўлиб, бемор ѐтади, ўз-ўзини бошқара
олмайди, қотиб қолади ва тулик ҳаракатсизлик— депрессив ступор юзага келади. Уларга депрессив
65
65
мимика ва холатда: эгилган қомат, елкалар осилган, юзнинг таъзияли кўриниши билан тавсифлана-
ди. Бутун атроф мухит ва келажакни улар иложсиз, истиқболсиз деб тушунадилар. Депрессив
холатлар кўпинча алаҳлаш фикрлари (ўзини айблаш, ўзини улдириш) билан кечади. Энг кўп
холларда ўз жонига қасд қилиш ўйлари — суцидиал уйлар учрайди. Бу ҳолат жуда баркарор бўлиб,
доимий назоратни талаб қилади. Ғамгин кайфиятнинг ошиши натижасида махсус холат, яъни
кийновчи котиллиқ ҳамма сезгиларнинг йуқолиши, ички бўм-бўшлик ҳиссига олиб келади. Бу ҳолат
руҳий калб анестезияси дейилади. Бунда беморлар тошдай қотиб, фикрлай олмасликларидан
шикоят қиладилар. Бу хасталикнинг мазмуни шундан иборатки, беморлар ғам чекишни йўқотиб,
оғир бефарқликдан шикоят қиладилар ва ўзларига аввал хос бўлган куйиниш, ҳаяжонланиш
ҳисларининг йуқолганлиги ҳақида қайғуришади. Уларда ўз яқин кишиларининг ғам-алам ва
хурсандчиликларига сиртдан қараш хеч кандай ҳис уйғотмайди. Бундай беморлар бу ҳолатнинг ўз
касалликлари билан боғлик эканлигини яхши тушунишади.
Хафаконлик ҳолати тез орада жуда юқори даражага етиши мумкин, бунда беморларда
ҳаракат бузилишлари: ваҳима, куркув, ўзини у ѐкдан бу ѐққа урищ, инграш, ўз қўлларини синдириш
вужудга келади. Беморлар оғир сезгилар: бахтсизлиқ фалокат, яқинларининг ўлими, ағдар-
тунтарларни сезгандай бўлишади. Бу холларга депрессив аффектнинг портлаши — меланҳолик
рантус дейилади. Бундай холларда беморлар тез-тез суцидал ўринишлар қилишади.
Депрессиянинг бу шақли инволюцион ва томир психозларида учрайди. Депрессив ҳолатларга кун
давомида депрессиянинг ўзгариб туриши, кечга яқин кайфият ва аҳволнинг бироз яхшиланиши хос.
Депрессив беморларда соматовегетатив бузилишлар: уйқунинг, иштаҳанинг бузилиши, оғиз
куриши, озиб кетиш, қабзият, оқариб-сарғайиб кетиш, тез қариш, эндокрин фаолиятларнинг
бузилишлари кузатилади.
Депрессив ҳолат бошқа психопатологик бузилишлар:
— алахлаш фикрлари, автоматизм синдроми, депрессив алахлаш синдроми, депрессив
галлюцинатор-синдром, депрессив кататоник синдром билан бирга келиши мумкин. Баъзан суст
кайфият субдепрессия даражасида кечади. Бундан ташкари, қўйидаги ҳоллар: 1) адинамик
депрессия — хаѐт тонусининг пасайиши билан тавсифланувчи; 2) ингровчи депрессия —
таъсирчанлиқ норозилик; 3) неврастеник депрессия — неврастеник ва истерик бузилишлар; 4)
ананкастик депрессия — ақлга сиғмайдиган фикрлар, эслашлар, қўрқув; 5) ѐш улуғланишита хос
депрессия — кўнгил бўш бўлиб қолувчи; 6) сенестопатик депрессия — енгил депрессиялар ҳам
бўлади.
Никобланган (маскировка қилинган) яширин депрессия. Бундай холат баркарор бош
оғриғи, юрак соҳасидаги оғриқлар, ошкозон-ичак йўли фаолиятининг бузилишлари, тананинг турли
соҳаларида нохуш сезгилар, уйкунинг бузилиши, эркакларда жинсий ожизлиқ аѐлларда —
66
66
фригидлиқ артериал босимнинг ўзгариши, бронхиал спазм, диэнцефал пароксизм белгилари билан
намоѐн бўлади. Бунда суст кайфият — субдепрессия кўринишида бўлиб, бу холат юқоридаги
соматовегетатив хасталиклар билан ниқобланади. Бу холатларни ҳақиқийсоматик касалликлар
йўқлиги, антидепрессантлар билан даволашнинг таъсирчанлигига асосланиб депрессив синдромга
киритамиз.
Маниакал синдромга—учта психопатологик аломатлар киради: 1) кўтаринки — кувноқ
кайфият; 2) фикрлаш ва нуткнинг тезлашуви; 3) ҳаракат кўзгалишлари.
Кайфиятнинг юқорилиги кувноклиқ кунгил равшанлиги, ўзини жуда яхши хис қилиш,
бахтлилик, куч-қувватининг меъѐридан ортиклиги хисларида намоѐн бўлади. Уларнинг кўтаринки
кайфиятини хеч ким пасайтира олмайди.
Маниакал аффектда диққатнинг ўзгарувчанлиги, фикр булинувчанлиги, баъзан ғазабли
мания билан тавсифланади. Беморларнинг барча кечиималари камалак тусларига бўялган,
беморлар ташвиш ва муаммоларсиз, ўтган қайғулари унутилган, ҳозирги нохуш воқеалар қабул
қилинмайди, келажаги фақат порлоқ намоѐн бўлади, хеч качон куѐш ботиши ҳақида уйла-
майдилар. Улар жонланган мимика, тез ҳаракатлари, ўткир «ақлли» нутки туфайли ўз ѐшига
қараганда ѐш кўринишади. Буни юзларининг қизарганлиги, кўзларининг чақнаб туриши, доимий
очиқ чеҳрали юзлари тасдиклайди. Беморлар ўз холати ва қобилиятига керагидан ортиқ баҳо
берадилар, гуѐки улар дунѐда энг гўзал аѐл, барча эркаклар севишади, кўп чет тилларини
билишади. Фикрлаш ва нутқнинг тезлашуви «пулемѐтдан отилаѐтгандек нутқ» тинмай тез ва
қаттиқ гапиришга, бир фикрни тугатмай бошқасига утиб кетишига олиб келади. Нутқ жуда чалкаш
бўлади, яъни ҳазил, цитата, ўзи туқиган шеърлар, ноўрин кулиш, уйинга тушиш билан узилиб
қолади.
Ҳаракат кўзгалувчанлигининг кучаюви қўйидагиларда: мимиканинг жонлилиги,
ҳаракатларнинг тез ва ўзлуксизлиги, қилик ва ҳолатларининг ўзига хослиги, бир жойда ўтира
олмаслиги, холатларини тез ўзгартириб туриш, жойидан сакраб туриш, барча ишларга аралашиб
кетишларда юзага чиқади. Ҳаракат фаоллиги жуда ошиши мумкин ва маълум максадга каратилган-
лиги билан тавсифланади, лекин бемор эътиборининг чалғувчанлиги туфайли бирон бир ишини
охиригача етказмайди. Беморнинг барча қизиқишлари, иштаҳа, чанқаш, жинсий майли ошган.
Енгил, кучсиз маниялар — гипомания дейилади.
Маниакал синдром бошқа психопатологии бузилишлар билан бирга келганида қўйидаги
шакллари билан фарқланади: 1) кувноқ мания — юқори оптимистик кайфият, бунда нутқ ва ҳаракат
кўзғалувчанлиги бир оз кўтарилган бўлади; 2) ғазабли мания — юқори кайфият ғазаб билан бирга
келади; 3) самарасиз мания — юқори кайфият, ҳаракат кўзгалувчанлиги кўтарилган бўлиб,
фаолиятга интилиш булмайди; 4) алахлаш манияси — кўтарилган кайфият, алахлаш (болалардеқ
67
67
масҳарабозлик хисси) билан бирга келади.
Классик маниакал синдром маниакал депрессив психознннг маниакал боскичига хос бўлиб,
шизофрения, экзоген-органик психозларда учрайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *