ЎЗБЕКЛАР ВА ШАЙБОНИЙ МУҲАММАДХОН Ҳижрийнинг 906—916 йиллари (1500—1510)

Турк халқининг қадимдан қолган бир одати бор: агар ҳукмдорлардан биттаси мамлакатни яхши идора қилса ёхуд мамлакатга янги бир усул ва тартиб киритиб, ўзига хос хизмат кўрсатса, унинг номини мангу қолдиришга интилади. Шу тариқа у бир тарафдан ўзининг ҳукмдорини қавм бошлиғи ўрнига қўяди-да, бу билан баробар ҳукуматнинг ривож йўлига ва умумжаҳон тарихига киришини гўзал бир суратда ифода қилади. Масалан, “биз бу ҳолни салжуқийларнинг катта қувват ва шиддат билан ғарбий Осиёга кириб борганида ва кейин қадимги Шарқ (Византия) пмператорлиги ўрнида ўзлари ҳукумат таъсис этган туркларда кўрамиз. Улар ўзларнни биринчи ислоҳотчи, қонунчи бўлган подшоҳлари Усмон номига нисбат бериб усмонли деб атамоқдалар.
www.ziyouz.com kutubxonasi 52

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Ҳерман Вамбери
Худди шу ҳол Кўк Ўрданинг шарқида, Волга билан Орол денгизи орасида яшовчи турк- мўғул қабилаларида ҳам мавжуд; улар Жўжи сулоласидан тўққизинчи ҳукмдор бўлган Ўзбекхон исмига нисбат бериб, ўзларига бир сиёсий қўшма ном — ўзбек номи қабул қилганлар. (Ўзбекнинг ҳарфан маъноси «шахсан» ўзига мустақил хўжайин», эркин демакдир. Шоён диққатга сазоворки, бу сўз муҳим маъноли унвон исми бўлиб, эски можорларда (венгерларда) ҳам учрайди. Шу мазмунда 1150-йилларга оид ҳужжатларда ҳам бу ибора мавжуд — Ҳ. В.) Абулғози ўзининг «Шажараи турк» асарида улар ҳақида шундоқ нақл қилади: «У (Ўзбекхон — С. А.) ҳар кимни хизматига қараб ҳурмат ва тақдир этар эди. У ўзининг халқини ислом динига киргазди ва у орқали кўп одамлар ислом динига мушарраф бўлдилар. Шу боис Жўжи халқи ўзига ўзбек исмини қабул этди ва бу ном унга охирги замонгача қолажакдир. Ҳаммер ҳақли равишда айтганидек; Ўзбекхон ўз халқининг маҳдийсигина эмас, балки қипчоқ тахтига зийнат берган тўрт улуғ ҳукмдорнинг (кейинги учтаси — Боту, Барка, Тўхтамиш) учинчисидир. Араб сайёҳи Ибн Баттута тарафидан зикр этилган ҳамда темурийлар ҳокимияти вақтида зоҳир бўлган бу ном Ўзбекхоннинг ўз даврида ҳам, ундан кейинги йилларда, яъни унинг насллари ҳукмронлик қилган пайтларда ҳам бир муҳим вазифани бажармади. Фақат 150 йилдан сўнг, кучли Олтин Ўрда давлати тўрт қисмга бўлиниб, Русияни татар ҳокимияти ҳукми остидан халос этган Иван Васильевичнинг кураши оқибатида юқори Волгада Жўжи авлодининг ҳукмронлиги тугатилди. Шундан сўнг биз ўзбекларнинг ҳокими Абулхайрхоннинг Сарой ҳокимиятига итоат қилишдан бош тортганини, хонлик олий ҳуқуқидан фойдаланувчи шаҳзодалар ҳам тобелар орасида бўлганини кўрамиз.
Шимолдаги христиан дунёси ислом ҳукумати устига қилган тажовуз вақтида Абдулхайрхон ўзининг чодирлари ва кўчманчи халқи билан аста-аста Шарқий саҳро вилоятлари ичига чекинишга мажбур бўлди. Кўк Ўрданинг сўнгги хони Кичик Муҳаммад идораси вақтида у хийла аҳамият касб этиб, шу даражага етдики, темурийлардан Абусаид, Муҳаммад Жўги, Ҳусайн Бойқаро, юқорида баён қилинганидек, ундан ҳимоя сўрадилар. Кичик Муҳаммаднинг инқирозидан сўнг Қипчоқда Жўжи тахти бутунлай емирилди.
Ўзбеклар ғарбдаги Сарой ва жанубдаги Мовароуннаҳрда, ривожланган ислом маданиятидан узоқда яшар эди. Улар ўтроқ ҳаётга аввалдан кўникиб, темурийларнинг юксак маданиятга интилишлари туфайли нозиклашиб, эски туркларча жанговарлиги сустлашиб қолган қардошларига нисбатан Турон лашкарига хос қаттиққўлликни ўзларида кўпроқ сақлаган эдилар. Ислом дини булар орасида номига тарқалган эди, ўзбек халқининг ўзи каби турмуш тарзи ҳам турк-мўғул халқининг қоришиб кетган урф-одатларидан иборат эди. Аму ва Сирдарё бўйларидаги турклар тадрижан тил ва адабиёт бирлиги ва Эрон ҳаётининг нозик жиҳатлари билан таниш бўлган бир пайтда ўзбеклар ҳануз қўй ва от териларига сорилгаи ҳолда гўяндорлик билан машғул эди.
Ўзбеклар доимий ўтроқ яшай бошлаганларидан кейингина ўзларининг аввалги қўполликларини ташладилар. Илк бор чиғатой номи билан Мовароуннаҳрнкнг маданиятли, ўтроқ туркий халқ, ўзбек номи билан эса шимол-ғарбдаги маданиятсиз саҳро аҳолиси аталар эди. Бу муносабат кейинчалик бутунлай ёки янги замонга қадар аксинча англашиладиган бўлди; яъни, ўзбек аввалги чиғатой ўрнини олди, қирғиз ёки қозоқ деб маданиятсиз туркларни атай бошладилар.
Абулхайрхон ўзи яшаб турган давр аҳволини жуда яхши билар эди. У Марказий Осиёнинг ўша вақтдаги аҳвол-шароитини эътиборга олгани ва имконияти йўқлигини билгани учун истило фикрига берилмади, аксинча, бир-бирларининг қонига ботиб, жанжаллашиб ётган Темур авлодларига баъзан-баъзан ёрдам бериш билан қаноатланди. У фақат Абусаид фойдаси учун қарашмади. Манучеҳр мирзо ва Султон Ҳусайн Бойқарони қувватлади. Абулхайрхоннинг ўзбеклари доимо кўп ўлжалар билан қайтар эдилар. Унинг қирқ йилга яқин ҳукм сурган ҳокимияти саҳро хонлигининг энг шонли даври ҳисобланади.
www.ziyouz.com kutubxonasi 53

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Ҳерман Вамбери
Туркманларда бир мақол бор: «Саҳро қавми ғоят тез тарқалиб кетади, аммо инсонларнинг бахти ундан ҳам тез тарқалади». Абулхайрхоннинг шавкат-шони душман ва ҳасадчиларнинг унга суиқасдларини тайёрлади. Қўшинидаги саҳро хонлари унга қарши бирлашдилар. Ҳатто юқорида тилга олинган Бурга Султон каби ўзининг яқинлари ҳам буларга қўшилдилар. «Отангнинг юртига душман ҳужум қилса, сен ҳам уларга қўшилиб бирга тала» деган татар мақолига мувофиқ улар ҳаммаси бирликда унга қарши ҳужум қилдилар. Шу боис у кучсизланди. Унинг вафотидан кейин кўп нуфузли оила аъзолари саҳронинг ҳар тарафига тарқалиб кетдилар. Ўзидан кейин қолган ўн бир ўғлидан ёлғиз бешинчи ўғли — Шайх Ҳайдар Султонгина ўз ўрнида қойим эди, аммо унинг ҳам қуруқ исмидан ўзга нарсаси йўқ эди. Шу учунми, унинг нуфуз ва ҳокимияти ҳам қисқа бўлди. Ўзбеклар ўзларининг эътибор ва ишончларини Абулхайрнинг набираси шаҳзода Муҳаммад Шайбонийга қаратган эдилар, уни Шоҳбахт деб атардилар. Бу зот ўзининг ёшлигига қарамасдан истиқбол учун энг порлоқ умидлар туғдирган эди.
Шайбоннй, биз уни шу ном билан атаймиз, отаси Будоқ Султон билан онаси Қўзибегимдан ёшлигида етим қолиб, укаси билан бирга отасининг содиқ хизматкори Қорачабекнинг ҳимоясида яшади. Қорачабек бу шаҳзодага камоли садоқат билан хизмат қилди. Шайх Ҳайдарнинг вафотидан сўнг Қорачабек хийла улғайган бу етим шаҳзодаларни олиб Абулхайр оиласининг душманларидан Сирдарёнинг қуйи тарафларига қочиб кетишга мажбур бўлди.
Шайбоний бу ердан қайтиб келгач, улуғ бобоси ўрдусининг турли тарафларга тарқалиб кетган кишиларини муқаддас қон қасоснни олиш баҳонасида атрофига тўплади. Кераклигича тайёргарликдан сўнг, сулоланинг йўқолган шон-шавкатини қайтармоққа аҳд этди. Хусусан, Абулхайрхонга олчоқларча хиёнат қилган ва айни пайтда Сирдарёнинг юқори оқими томонидаги бир ўрмон этагида яшаётган Бурга Султондан қасос олиш қасдига тушди.
Шайбоний куч тўплаб, тайёргарлик кўргунча Бурга Султон билан риёкорона тарзда дўст тутинди. Тайёргарлик охирига етгач, инсондан-да қасоскорроқ, саҳрога ҳақиқий бир даҳшат солувчи узоқ қиш кечаларидан бирида, содиқ уч баҳодири билан душмани Бурганинг саройига ҳужум қилди. Унинг оила аъзолари ва қариндошларидан кўп кишини қатл этди. Қочган Бурга Султон ҳам ўлимдан қутулиб кета олмади, Шайбоний уни топтириб, қатл эттирди. Мазкур муваффақиятли ҳужумдан кейин ёш шаҳзода хийла кучайган ўзбек суворийларига бошлиқ бўлди. Уларнинг паноҳида зўр жангларда қатнашиш учун имконнят топди.
Марказда аҳвол шу тарзда кечгач, эндиликда темурийлар билан тўқнашмасликнинг иложи йўқ эди. Бу даврда Самарқанд тахтининг эгаси Абусаиднинг ўғли Султон Аҳмад эди. Мамлакатнинг шимолий чегараси ноиби эса Қушлиқхон ўғли Мажид тархон эди.
Шайбоний ундан ўз хизматига олишни илтнмос қилди, Мажид тархон розилик берди, ойлик ҳам белгилади. Лекин Мажид, ўзбек бошлиқларининг елкасига чиқиб олиш таҳликасини ҳис этгандан кейин, хавфдан қутулиш учун уларни Бухоро ҳокими Абдулали тархонга юборди. Бухоронинг мутлақ ҳокими Абдулали тархон саройи зийнат ва ҳашамат жиҳатдан ўзи тобе ҳукмдорнинг саройидан кам эмасди. У ўзбекларни яхши қабул этди ва мўғуллар шимолий- шарқдан ҳужум қилганда, улардан фойдаланди.
Туркистоннинг шимолий вилоятларидаги имтиёзли ҳокимлар (тобёлар) исён кўтарган пайтда, Абулхайрнинг ворисларидан исённн бостириш учун фойдаланилди. Лекин ўзбек шаҳзодалари. бу ерни ўзларининг она-Ватанларидек ҳис этганлари учунми ёки тўплаган кучлари таъсири биланми, хуллас, ҳар қандай қуролли хизмат учун тўланган оддий маошга қаноатсизлик қила бошладилар. Шу боис Ўтрор, Соврон, Сиғноқ шаҳарларини уларга бериб, рози қилиш лозим кўрилди. Кейинчалик ғоятда кенгайиб кетган Шайбоний мамлакати шу тарзда таъсис этилди.
Ўзбек шаҳзодаларга уларнинг кўпгина тарафдорлари ва ботирлик ҳаракатларини севувчи саҳро фарзандлари — орқа томондан ёрдам этгани майдонга чиқиб келаётган шайбонийлар
www.ziyouz.com kutubxonasi 54

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Ҳерман Вамбери
билан инқирозга учраётган темурийлар ўртасидаги тинч муносабатнинг узоқ давом этмаслиги табиий ҳол эди. Тўқнашувнинг сабаби тез топилди. Султон Аҳмаднинг тириклик вақтидаёқ Шайбоний келажакни ўйлаган ва ноиб Мажид тархонга қарашли Сирдарёни жабр кўрган сифатида тортиб олган, эндиликда аввалгидан маошга хизмат қилишдан воз кечган шундан буён Темур сулоласининг қўрқинчли душманига айланган эди. Ёш кўчманчи хонларнинг ғоятда кучайган жанговар аскарлик руҳи уларнинг ўзаро низою жанглари учун кифоя эди, бундан ташқари, шу замонда Мовароуннаҳрнинг ниҳоятда чувалашиб кетган сиёсий ҳаёти, бекларнинг бошбошдоқликлари каби ҳолатлар Шайбонийнинг мамлакатни истило эшитишга сабаб бўлди.
У 905 (1500) йилда биринчи марта Самарқандга тажовуз қилди. «Шайбонийнома» муаллифининг баёнига қараганда, Шайбонийнинг биродари Султон Маҳмуд Бойсунқур Мирзо замонида ҳам Жиззах атрофига ҳужум қилиб, катта талофат, билан чекинишга мажбур бўлган. Хабарсиз ҳужум бошлагани учун Шайбоний биродарига танбеҳ берган ва мағлублик интиқомини олиш учун минг йигити билан дарҳол Сирдарёни кечиб ўтган. Аммо унинг бу юриши аскарлар хкёнати туфайли муваффақиятсиз чиққан. Шайбоний мажбуран орқага қайтган.
Шайх Мансур Шайбонийнинг пири эди. У пирининг: «Ўртасидан эмас, четларидан бошламоқ лозим» деган рамзий сўзларига мувофиқ мамлакатларни истило қилиш фикрига тушди. Аввало у атрофдаги турк бекларига мурожаатнома юбориб, уларни темурийлар ҳокимиятини бутунлай тугатишга даъват этди. Бунга айни фурсат келганини англатди.
Темурийлар ҳокимиятнинг таянчлари нечоғли чириган, асоси бўшашганига қарамай, Самарқанд ҳукмдорига содиқ турклар ҳамон кўп эди. Шайбоний ҳар ҳолда аввало буларни тамоман ўз тарафига жалб қилишни лозим кўрди ва бунга эришди. Булар орасида энг муҳимлари — Кўчим Султон, Суюнчхўжа Султон, Ҳамза Султон ва Маҳди Султонлар эди. Ана шундан кейин у ўзининг аввалги ниятини амалга ошириб, кучли тайёрланган қўшин билан Самарқанд устига юрди.
Бобур бу ердан Андижонга қайтиб кетгач, давлат бошида қолган Султон Али номигагина хоким эди. Улуғ боболари 400 йилдан буён Самарқандда Шайхулисломлик қилиб келаётган қози калон Хожа Абулмакорим (асл номи Хўжа Яҳё) ҳақиқий ҳоким эди. Лекин уларнинг ҳар иккови ҳам раҳбарлик ишларига уқувсиз эди, мамлакатга таҳдид солаётган хавфни даф этишга қодир эмасди. Ўн кунлик қамалдан кейин Шайхзода эшигидан чиқиб қилинган ҳужум муваффақиятли қайтарилгач, Шайбоний Чорраҳа дарвозасидан кириб, Боғи навга бориб етди ва душман лашкарини ҳам ўз изнига солди.
Уруш кун ўрталарида бошланди. Шайбоний ўлимга тик боқиб, урушда шахсан ўзи иштирок этди. Бутун тун бўйи ҳар икки томондан қирилиш давом этди. Эртаси Шайбонийга хизмат қилган Абдулали тархоннинг ўғли Боқи тархон Самарқандга ёрдамга келди, унинг Дабусия истеҳкоми ёнида қароргоҳ қургани ҳақида хабар олинди. Ўзбеклар шу муносабат билан Самарқандни қамалдан бўшатиб, тез суръатда Бухорога чекиндилар. Ўзининг бутун ёрдамчи аскарларидан айрилиб қолган Бухоро учун ўзбекларга шартсиз таслим бўлишдан ўзга чора йўқ эди. Шайбоний Бухорони ўзининг бош қароргоҳи қилди. Онаси билан оиласини шу ердаги саройга жойлаштиргач, лашкари билан Қоракўл устига юрди. Чунки бу ер биринчи марта забт этилгач, Бобой Султон раислигида қолдирилган муҳофаза қисмлари шиддат билан ағдариб ташланган эди. Шу боис уни янгидан забт этишга эҳтиёж бор эди. Ҳолбуки, ўзбек ҳарбий қонунининг бутун шиддати билан исёнкорларга жазо берилганидан кейингина Самарқандни қайта қамал қилиш мумкин эди.
Самарқанд янгидан қамалга олинди, Шаҳардагилар тўққиз ой қаттиқ қаршилик кўрсатди. Агар амалпараст Хўжа Абулмакорим билан хон Султон Али орасидаги ихтилоф очиқдан-очиқ душманликка ўтмаса, эҳтимол, мустаҳкам бу қалъани эгаллаш муддати яна бироз орқага сурилиши мумкнн эди. Бу зиддиятли аҳволдан яхшигина воқиф бўлган Шайбоний Самарқанд
www.ziyouz.com kutubxonasi 55

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Ҳерман Вамбери
ҳукмдори Султон Алига: «Хожа васийлигида яшашдан ҳали ҳам тўймадингми, Абулхайр хонадонидан инояти раббония билан тўғилмиш юлдузни табриклаб, ҳаётингни у билан дўстлик йўлида излашга ҳалиям вақт етмадими?» мазмунида мактуб ёзди. Шайбоний ўзининг бу дўстлик таклифи яхши ниятда ёзилганини кўрсатмоқ учун Султон Алининг онасини ўзига хотинликка сўради. Султон Алининг онаси бунга розилик берди. Бу ишлар шу даражада махфий қилиндики, бир жума куни Шайбоний Муҳаммадхон қамалдаги Самарқанд шаҳрига бир тарафдан кириб келди. Бундан мутлақо хабарсиз Хўжа Абулмакорим шаҳарнинг иккинчи тарафидаги масжидда ўтирарди. Бу воқеа 906 (1500) йилда содир бўлди.
Шошиб қолган Самарқанд аҳолиси ўз тақдирига тан берди. Ўзбек хони билан Султон Аҳмаднинг тул хотини Зуҳра бегим ўртасида ннкоҳ ўқитилди. Лекин Бобурнинг ҳикоясига кўра, унга оддий оқсочлардек муомала қилинган. Шундан сўнг Султон Али тезда вафот этди. Унинг ўлими мажбурий суратда бўлганлиги хусусида гаплар бор. Дарвоқе, бу ваҳший ва йиртқич саҳро халқининг ҳокимияти Самарқанд ва унинг атрофидаги эллар учун жуда малол келди. Шу боис самарқандликлар ҳар турли йўллар билан бу маҳкумлик занжиридан қутулиш чорасини излай бошладилар ва ниҳоят, олижаноб Бобур мирзони ўз боболарининг пойтахтини озод қилишга даъват этдилар.
Юқоридагилардан англашилган ва ўз сулоласи манфаатига ғоят содиқ Бобур бу даврда ўзининг бир неча садоқатли тарафдорларн билан Зарафшоннинг юқори жойларида қўшин тўпламоқда ва Хожа Абулмакорим ҳам унинг ёнида эди. 906 (1500) йилнинг куз фаслида, қоронғи бир кечада хўқандликлар Самарқанд дарвозаларига яқинлашуви билан халқ уларга қўл узатди. Шайбоний Самарқандни қанчалик осон олган бўлса, шунча енгил бой берди. Чунки ўзбекларнинг аксариси Қоракўл чўлидаги қароргоҳда эдилар. Шу боис бирликда ҳаракат қилишга сира имкон йўқ эди.
Биринчи жангда 400 тача аскардан айрилгач, эртаси куни ўз аҳволини фалокат билан тугашини сезган Шайбоний тез қутулиш учун барча чора-тадбирларни кўриб, Бухорога чекинишдан бошқа чора топмади.
Бобур Самарқандни янгидан ишғол қилди. Лекин унинг бу ердаги ҳокимияти баҳоргача, яъни ҳормай-толмай турган ўзбек хонининг етарлик даражада аскар тўплаб, янгидан ҳужум бошлаш давригача етди. Онгсиз, шиддатли ҳужумлар ва шу пайтда ҳар икки тараф намойиш қилган ҳамда ҳайратга соладиган қаҳрамонликлар тўла умумий урушлар Бухоро — Самарқанд орасида, Сарапул ёнида содир бўлди. Бутун ғайратлари зое кетиб, Бобур бу урушда енгилди. Кўп қийинчиликлар билан Самарқаид қалъасига мажбурий қочиб кириб, омонсиз таҳдиддан қутулди.
Бобур бу ҳарбдаги фалокатнинг асосий сабабини ёрдамчи мўғул аскарларининг хиёнатларида кўрса-да, бундан бошқа сабаблар борлиги ҳам инкор қилинмаслиги лозим. Хиндистон кейинчалик мўғул (Бобурийлар — С. А.) мамлакатини барпо этган Бобур ва саркардаларининг мана шу буюк жангда кўрсатган матонат ва қаҳрамонликлари ҳар жиҳатдан тақдирга лойиқ, албатта. Аммо Бобур лашкарининг сони, «Шайбонийнома» муаллифининг ривоятига кўра, 40 мингга етса-да, Мовароуннаҳрда ва Андижонда тинч ҳаёт кечирган аскарларнинг жанговар ва шафқатсиз ўзбекларнинг тажовузига қарши туришларн учун имконият йўқ эди.
Бу урушда Бобур катта зиён кўрди. Зобитлари орасидан уч Иброҳим (Иброҳим тархон, Иброҳим Сори, Иброҳим Жоний) ҳалок бўлдилар. Ҳар қанча мунаввар фикрли эса-да, кейинчалик ҳам хурофотга ишонишдан халос бўла олмаган Бобур учун бу машъум воқеа бир фол сифатида ҳар вақт кўз олдида турарди. У муҳорабани аввалги ғайрати билан ҳар қанча давом эттириш учун Самарқандда тайёргарлик кўрса-да, Мовароуннаҳрда темурийлар ҳокимиятининг бундан кейин қайтариб бўлмаслик фикрига афсус ила қаноат ҳосил қилишга мажбур эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi 56

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Ҳерман Вамбери
Шайбоний ўзининг ғалабасидан фойдаланиб, рақибларини тезкорлик билан таъқиб эта бошлади ва Самарқандни қаттиқ қамал қилди. Тўрт ой чўзилган бу қамал Темур пойтахти тарихидаги энг оғир дамлардан эди. Қамал қилувчилар гўзал пойтахт атрофидаги бойлик ва неъматлардан ўзлари хоҳлаганча фойдаландилар. Аммо қамалдаги чиғатойликлар эса, озиқ- овқат етишмаслигидан мусулмонлар қошида фавқулодда ёмон саналган от ва эшак гўштлари, ҳатто ўсимлик илдизларини тановул қилишга мажбур бўлдилар, отларига эса пайраҳа бердилар. Бунинг устига тартибсизлик ва итоатсизликлар қўшилди. Ниҳоят, Бобур бўм-бўш қалъа ичида ўзининг ёлғиз қолганини кўриб, минг турли таҳлика ва қўрқувлар орасида, ҳечқурса ўз ҳаётини сақлаб қолиш қасдида, бир кечада Шайхзода дарвозасидан чиқиб, қалъани тарк этди. Катта опаси Хонзода бегим эса асир тушди. Шайбоний уни никоҳига олди. Самарқанд ва у билан бирга темурийлар ҳокимияти шу тарзда инқирозга учради. Интиқом ҳисси жўш урган ўзбеклар шаҳарда бор нарсанинг ҳаммасини талон-тарож қилдилар. Аҳолиси ғолибларнинг жазосидан қўрқиб, қочиб қутулиш йўлига тушдилар. Булар орасида Шайбонийнинг жуда хавфли душмани, муваққат оқсоқол Хўжа Яҳё ҳам бор эди. У ўзини танитмаслик учун мусулмонлар назарида жуда ёмон кўрилган бир ишни қилди. Соқолини қириб ташлади. Лекин бу билан қутила олмади. Танилиб, тутилди ва Шанбоний ҳузурига келтирилди. Шайбоний нега бунчалик фано бир ишга ботинганини сўраганида, Хўжа Яҳё: «Худо ёндирган шамни сўндирмоқ учун уни пуфлаган одам ўзининг соқолини ёндирадир» қабилида форсча бир шеър билан жавоб берди. Лекин худонинг шами, яъни Шайбоний, унинг бундай самимийлигига аҳамият бермади. Жамоат талаблари билан юргани учун Хўжа Яҳё бошини жаллодга таслим этишга мажбур бўлди.
Шайбоний аввалги сулола тарафдорларига ғоятда қаттиққўл ва марҳаматсиз муомала қилиб, одамларни хавф ва даҳшатга солди. Бунинг ёрдамида Ўратепа атрофида ўзига қарши хавф ва ташвиш орттираётган биродари билан битим тузгандан кейин, қўл остидаги озгина лашкар билан Амударёни кечиб ўтиб, ҳаракат бошлашга имкон топди. Ўзбек фотиҳининг қаноати ва камтарлиги, сабру қаҳрамонлик даражаси жуда таажжубли эди.
Самарқанд тахтини эгаллаши биланоқ Шайбонийни Хуросон яйловлари жалб эта бошлади. Лекин у ерда, Хирот тахтида кучли ва шавкатли Мирзо Ҳусайн Бойқаро ўтирарди. Шайбоний унинг ҳолидан хабардор эди. Шу боис у Бойқарога тўғридан-тўғри душманлик ҳаракатини бошлашдан тортиниб, Хуросоннинг Мирзо Ҳусайн ҳокимиятига тобе, лекин заиф жойларига тажовуз бошлади. Буларнинг биринчиси Балх эди, унда шаҳзода Бадиуззамон Мирзо Ҳусайнга қарши исён байроғини кўтарган эди. Иккинчиси Султон Аҳмаднинг собиқ вазири Хисравшоҳ мулкига қарашли ерлар эди, Шайбоний ўз ҳомийсининг ўғилларини инкор зтиш йўли билан четлаштирганидан кейин, Ҳисор, Хатлон, Қундуз, Бадахшонни ўз мамлакатига қўшди.
Шайбоний Мирзо Ҳусайн Бонқаро билан урушга киришишдан олдин юртининг орқа томонларини таҳликадан асраш, яъни Бобурнинг мўғул қариндошлари Хоника Султон ва Олача Султонлар билан жанг қилиб, уларни енгишни лозим кўрди. Сирдарёнинг ўнг соҳилида, Шоҳрухия ва Тошкент атрофларида уларнинг мўғул ва қалмоқлардан иборат хийла кўп лашкарлари мавжуд эди. Қисман ҳасад, қисман ўзларининг омадсиз қардошлари Бобурнинг ўчини олиш учун улар ҳар турли йўллар билан ўзбекларга зарар келтирар эдилар.
Буларга қарши биринчи юриш Самарқандни забт этилган йилиёқ бошланди. Ниҳоятда совуқ қиш куни Шайбоний пўстинларга ўралган бир қўшин билан шимолга қараб юриш қилди. Биродарлари Султон Маҳмуд, Темур Султон билан биргаликда эса жасур ўзбеклардан иборат олти минг кишилик бир илғор (авангард) тузилса ҳам, аммо қаттиқ совуқ, эҳтимол, булардан ҳам жанговар мўғуллар уларнинг ҳаракатига моне бўлгани учун, ҳеч нарсага эриша олмадилар ва бўз саҳроларда Шайбонийнинг қалбидаги ваҳший урушқоқлик ҳарорати сўниб, орқага, Самарқандга қайтди, Мўғуллар уни Ўратепагача таъқиб этдилар. Гарчи бу шаҳар бултур ёзда қайта забт этилиб, Хоника Султон билан битим тузилса-да, ҳақиқатда бу сулҳ эмас, балки тадбир эди. Чунки Шайбоний Хисравшоҳ мулкига бостириб киргандек, мўғуллар яна
www.ziyouz.com kutubxonasi 57

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Ҳерман Вамбери
Шайбонийга қарши душманлик ҳаракатини бошладилар. Бу гал улар чегарадаги жойларга эмас, балки Шайбонийнинг Ҳўқанддаги ноиби Танбал Султон ерига ҳам ҳужум қилдилар.
Танбал эса Шайбонийдан ёрдам кутишга ҳақли эди, Чунки у, биринчидан, ўзининг фитнаси билан Бобурнинг тахти йўқолишига сабабчи бўлган бир киши эди, иккинчидан, ўзбек ҳужумига қарши турадиган кучга эга эмасди. Шайбонийнинг ҳозирги хориждаги тажовузларидан воз кечиб, бутун куч-қувватини Турон ичидаги ўз душманларига қарши қўйиш учун бошқа сабаблар ҳам йўқ эмасди. Шайбоний ўз табиатига кўра жасур ва шуҳратпараст эди, Агарда Сирдарё билан Ғўби чўли орасида яшовчи мўғул ва қалмоқларга суянган Хоника билан темурийлар бир иттифоқ тузсалар, ўзбекларнинг бутун режа ва мақсадларини барбод этишлари аниқ эди. Шайбоний буни жуда яхши англагани учун 911 (1505) йилда ўзининг бутун ҳарбий қудрати билан аввало Шоҳрухия устига юриш бошлаб, уни қамал қилишни амр этди. Сўнгра Сирдарё бўйига юриб, Ахсига қадар борди, ундан ўн беш мил масофада мўғулларнинг бирлашган ва жангга ҳозир лашкари турарди. «Шайбонийнома» муаллифи хар икки тараф лашкарининг ўзига хос айрим белгиларини ҳамда ўзбекларнинг ғалабаси билан тугаган бу қонли жангларнинг энг каттасини ғоят жонли ва мароқли бир суратда тасвирлайди.
Хоника биродари билан асир тушди ва Шайбоний ҳузурига келтирилди. Улар, ҳеч шубҳасиз, ўлим кутганлари ҳолда, Шайбоний омонлик ато этди ва улуғ олижаноблик кўрсатди, ҳатто баъзи бир нарсаларни ҳикоя қилиб, фалокатга учраганликлари учун тасалли берди. Уларнинг ўзларига ҳам, яқинларига ҳам, мулкларига ҳам тегмаслик хусусида сўзлаб, уларни тинчлантирди. Шайбоний буларнинг оналари қўмондонлик қилган Шоҳрухия қалъасининг таслим бўлишини талаб этди. Ўзининг болаларига шафқат ва олижанобона муомала кўрсатилганини эшитиб, бу аёлнинг қалби юмшади, қалъани ўз ихтиёри билан топширди ва бунинг эвазига сулҳга эришди.
Шайбоний орқа тарафдаги мухолифлардан қутулганидан кейин, энди ҳужум назарини Амударёнинг чап соҳилидаги рақиблари устига қаратди. Лекин бу ўринда аҳвол бир оз ўзгарди. Ҳисор, Қундуз, Хатлон, Бадахшон ҳокими Хисравшоҳ билан Султон Ҳусайн Мирзо қўл остидаги беклар эркинликни қўлга киритиш учун ҳар қанча уринишларига қарамай, улар орасидаги низолар шиддатли давом этса-да, умумий бир таҳликанинг пайдо бўлишини пайқаб, Шайбонийга қарши турмоқ учун иттифоқ туздилар ва бирлашдилар. Лекин бу иттифоқчилар ўзларининг барча тадбирларини амалда қўлласалар-да, ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмадилар.
Шайбоний аввало Хисравшоҳга уруш очган эди. Лекин, Танбалхон ўз валинеъматига қарши исён кўтаргани учун Шайбоний янги урушдан ўзини тўхтатган эди. Шу боис Шайбоний ўз мамлакатининг шимоли-ғарбий чегарасига янги куч юборишга мажбур бўлди. Исён куфрони неъмат Танбалхон учун етти биродар, ва сингиллари билан бирликда ҳаётларидан айрилиш билан тугади.
Шайбоний бундан кейин тезлик билан Амударёнинг сўл соҳилига ўтди. Унинг бу ҳаракатидан сўнг мухолифларининг бирлашган лашкарлари дарҳол Хатлонга чекиндилар. Бу даврда Бобур Хатлонда энг кўп танилган бир одам эди. Шу пайтда Шайбонийнинг биродари Султон Маҳмуд Қундузни олди ва шу ерда касалликдан вафот этди. Айни замонда Султон Ҳусайн Мирзонинг энг содиқ тарафдорларидан Хоразм ҳокими Чин Сўфига қарши Шайбоний ҳаракат бошлади. Лашкарнинг илғорига Шайбонийнинг ўзи қўмондан эди. Ҳировул ва қоровул ўрнида ўн тўрт кунлик ёш рафиқасининг бағридан айрилиб, уруш майдонига отилган шаҳзода Убайдулло раҳбарлигидаги лашкар борар эди.
Черикнинг Амударёдан кечиб ўтиши қаттиқ қиш вақтига тўғри келди. Шайбоний қўшини, орадан кўп ўтмай, Чин Сўфи ўрдусининг энг муҳим аскари ҳисобланган туркманлар қаршисида жойлашдилар. Тарафларнинг кучлари деярли бир-бирига тенг эди. Шунинг учунми, ҳозирги Хива билан Ҳазорасп орасидаги Хоразм қалъасини қамал қилиш узоқ давом этди. Қалъадагилар
www.ziyouz.com kutubxonasi 58

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Ҳерман Вамбери
таърифга сиғмайдиган даражада фавқулодда бир қаршилик кўрсатдилар. Чин Сўфининг четдан ёрдам олиш умидини сўндириш учун Шайбоний аввало Хисравшоҳни йўқ қилишни лозим кўрди. Амударёнинг юқори томонида жуда кучли саналган Хисравшоҳ Шайбоний қўшини зарбига дош беролмай, мағлубиятга учради. Қочиб бораётган пайтда тутилди ва ўзининг содиқ 700 нафари билан ўлдирилди. Унинг боши кесилиб, Чин Сўфига юборилди. Чии Сўфи бу пайтда оч аскарлари ҳимоясида харобалар орасида кезмоқда эди. Лекин бу «туҳфа» қаҳрамон Чин Сўфини даҳшатга сола олмади. У душманнинг “барча ҳужумларига олти ой камоли ғайрат билан қаршилик кўрсатди. Ниҳоят, Ичан қалъа забт этилгач, Чин Сўфи шу қалъанинг харобалари орасида ўз одамларининг ўқларидан ҳаёт билан видолашди.
Самарқанд олингандан сўнгра кечган беш йил ичидаги ана шу кейинги муваффақият туфайли бутун Турон Шайбоний қўл остига ўтди. Унинг урушлар иатижасида балққан порлоқ юлдузини Шарқда Андижон, шимолда Шоҳрухия билан Тошкент, жанубда Ҳисор, Бадахшон, Балх ва ғарбда Хоразм табрик этди. Самарқандни босиб олиш арафасида қўй териларига чувралган ўзбеклар энди Мовароуннаҳрнинг бойлик ва фароғатига кўмилдилар; Абулхайр ворисларининг шавкат ва қудрати ҳақидаги хабарлар узоқ мамлакатларга ёпилди.
Шайбонийнинг Султон Ҳусайн Мирзога қарши асосли ҳаракати ана шундан кейин бошланди. Бинобарин, ўзбеклар билан темурийлар орасидаги қатъий кураш пайти етишган эди. Шунга кўра, ҳар икки тараф ҳам кураш майдонига ўзларининг бутун кучлари билан чиққанликлари ҳақида гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқдир. Шайбоний ўзининг жанговар ҳаракатлари билан Амударё ва Сирдарё ўлкаларидаги барча жангчи унсурларни ўз байроғи остига тўплаш билан кифояланмади, балки энг машҳур тариқат аҳллари ҳам унинг фойдаси учун фаолият кўрсатдилар. Амударё қитъасидаги эрон қавми анчадан буён ўз аҳамиятини йўқотгани учун ҳар турли турк қабилалари талон-тарожга олиб борувчи бу янги Темур атрофига камоли завқ ва ҳаяжон билан йиғилган эдилар.
Султон Ҳусайн Мирзога келганда, у мамлакатни таҳликага туширмоқ эҳтимоли бўлган хавфни эътиборга олиб, ўғилларига ва қариндошларига фармон юбориб, ўз аскарлари билан тахт атрофига тўпланишга ва мамлакатга бостириб келган ўзбек қўшинига қарши ҳаракат қилишга амр этди. Шу сабабли Ҳиротнинг шимол тарафида Афғонистон, Сейистон, Хуросон, Форс ва Журжон халқларидан иборат анчагина кучли лашкар тўплади. Буларнинг биргина камчилиги — ўрталарида бирлик ва иттифоқ йўқлигида эди. Темурийлар ўзаро майда жанжаллар ва ихтилофлар билан ўралашган вақт — 911 (1505) йилда Шайбоний Кирка ёнида Амударёни кечиб, Маймана яқинида уларнинг илғорини тамомила мағлуб ва пароканда этди. Шу пайтда Султон Ҳусайн Мирзо вафот қилди. Ўз сулоласининг инқирозини кўрмасдан аввал ўлиши у учун қанчалик бахтиёрлик бўлса, доимо бир-бири билан низо ва ғавғода яшаган ўғиллари учун унинг вафоти шунчалик бахтсизлик эди. Улар иттифоқ ва обрўнинг энг сўнгги кўланкасида Султон Ҳусайн Мирзо билан бирга гўрга кирдилар. Бинобарин, бундан кейинги муваффақият умиди йўққа чиқди.
Султон Ҳусайннинг вориси Бадиуззамон қавм-қариндошларини маслаҳат мажлисига тўплади, Ўша пайтда Қобул ҳокими бўлган Бобур Мирзо ҳам ўз вазири Жаҳонгир билан маслаҳатда қатнашди. Аммо ўртада самимийлик йўқлигидан бу иттифоқдан фойда чиқмади. Бу даврда Мурғобнинг ўнг соҳилига етиб келган Шайбоний эришажак муваффақиятларига жуда ишонарди. Шу сабабли тез Бадиуззамонга вакил юбориб, ўз ихтиёри билан таслим бўлишини талаб қилди ва марҳум Султон Ҳусанн Мирзонинг ҳатто улуғ бобоси Абулхайрга ҳам ҳурмат кўрсатганини эслатди.
Мағрур темурий — Бадиуззамон Шайбонийнинг вакилига ҳақоратомуз жавоб берди. Бунинг учун ўзбеклар қўшини дарҳол Маридан ҳаракат қилиб, Марвичак шаҳарчасига келди ва темурийлар лашкарини жангга чорлади. Ўзбеклар ўрдусида ҳар ким олға интилди: Темур Султон, Абдуллахон, Маҳмуд Султон каби қаҳрамон жангчилар илғор сафида эдилар.
www.ziyouz.com kutubxonasi 59

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Ҳерман Вамбери
Темурийлардан фақат қари генерал Зуннун шижоат кўрсатиб, ўзи ҳужум бошлади, аммо жуда тез енгилиб, ҳалок бўлди. Темурийлар лашкари ичида умумий бир хавф-ҳаяжон бошланишига шу кифоя қилди. Шундан сўнг, Саид Абдулла Мирзо Машҳадга қочиб қутулди, Абдулбоқи ва амир Муҳаммад Бурундуқ Сабзаворга, Бадиуззамон ва Музаффар Ҳусайн эса Ҳиротга қочдилар. Лекин орқаларидан ўзбек аскарлари таъқиб этиб келгани учун улар Ҳиротда бир неча соатгина турдилар. Шавкатли Султон Ҳусайн Мирзонинг вориси Бадиуззамон ўз оиласини, бойликларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. 913 (24 май, 1507) йилда Ҳирот ихтиёрий равишда дарвозаларини ўзбек аскарларига очди. Шайбоний шаҳарга кирди. У энг қадимги фотиҳларга нисбатан катта бир олижаноблик кўрсатиб, ўша даврда фан ва санъат маркази Ҳиротни яғмо ва ғорат ҳаваскори ўзбекларнинг таҳқир этишига йўл бермади, фақат юз минг танга тавон тўлатиш билан кифояланди. (Бобурнинг хабарига кўра, шаҳар талон-тарож қилинган, жуда кўп зиёлилар жабр чеккан — С. А.)
Шайбонийнинг ўзи шаҳар ташқарисида ўрнашди ва қочиб кетган Бадиуззамоннинг оиласи бу ерга келтирилди. У шу пайт Музаффар Ҳусайн Мирзонинг хотинини кўриб, фавқулодда бир суратда севиб қолди. Ёши эллик саккизда экани ҳолда унга майл ва муҳаббати шу даражада кучли бўлдики, уни фикридан қайтаришга уринишлар, аёл бировнинг шаръий хотини экани хусусидаги гаплар ҳам таъсир қилмади. Ниҳоят Шайбоний уни никоҳига олди. Олтин, кумуш, қимматли тошлар, дурлар, маржон ва олмослардан иборат хазина ҳам шу ерга, унинг қароргоҳига олиб келинди, Шайбоний Бадиуззамоннинг оиласига номускорона ҳурмат билан муомала қилди. Ўзбеклардан қўрқиб, Бадгиз тоғларига қочган одамлар ҳам кўп ўтмасдан ўз жойларига қайтиб, аввалги ҳаётларини бошладилар.
Шайбоний Сарапул жанги билан Мовароуннаҳр тахтини олган бўлса, Марвичак уруши билан бутун Хуросонни ўз тасарруфига киритди. Қочиб қутулган темурийлар қаршилик кўрсата бошладилар. Аммо ғарбий Хуросондаги қадимги мўғул аскарлари сингари ўзбеклар ҳам тезлик билан уларга етиб олардилар ва исён кўтарган қалъаларни қайтадан забт қилардилар. Машҳаддаги Абулмуҳсин Мирзо Марвичак фалокатидан хабар олгач, Ироқда бир оз аскар тўплаган эди. Лекин ўзбеклар Шайбонийнинг ўғли Муҳаммад Темур Султон ҳамда жияни Убайдуллохон қўмондонлиги остида, Жом ноҳияси яқинида тўсатдан темурийлар устига ҳужум қилдилар. Бу пайт уларнинг зобитлари қароргоҳда туни билан айш ва ишрат билан машғул эдилар. Биринчи тўқнашувдаёқ Абулмуҳсин Мирзо ўзининг тарафдорлари билан талафот кўрди. Аскарлари эса тумтарақай қочиб қолдилар.
Хуросоннинг ғарбий чегарасидаги Сабзаворда ҳам уруш омади ўзбекларга ёр бўлди. Илк бор урушда қўмондонлик қилган Ибн Ҳусайн Мирзо темурий аскарларнинг қолдиғи билан Сабзаворга чекинган эди, Ўзбеклар шаҳарни забт этдилар. Абулмуҳсин гарчи қочиб қутулса-да, Абулбоқи ва Бурундуқ шаҳзодалар мудофаа вақтида талафот чекдилар. Темурийлардан ўн икки шаҳзода ўзбеклар қиличидан ҳалок этилса-да, Шайбоний бу билан қониқмади. Ҳиротни забт этгандан кейин ўғилларини Хуросонда қолдириб, ўзи Амударёнинг нариги тарафига кетди. Уни Бухорода тантанали қарши олдилар. Лекин унинг мақсади Бухорога келиш эмас, балки ундан ўтиб кетиш эди. Унинг асл нияти сафардалик даврида исён кўтарган мўғул Юнуснинг ўғли Маҳмуд хонни тобе этиш эди, шунинг учун у Сирдарёнинг шимол вилоятига йўл олди.
Шайбоний бу ерда тинчлик ўрнатгач, истило ишини тамомлаш учун яна Хуросонга қайтди. 914 (1508) йилда Журжон вилояти ҳам унга ўтди. Темур авлодининг барча мамлакатларини деярли ўз тасарруфига олди. Шундан кейин уларни бошқаришни мукофот юзасидан ўзининг энг яхши ҳарбийларига тақсимлаб берди. Ҳирот — Жонвафо бойга, Марв — Қўбиз Найманга, Балх — хоразмлик Султоншоҳга, Ҳисор атрофи билан баробар Маҳдий ва Ҳамза Султонларга, Қундуз — Аҳмад Султонга, Тошкент — Суюнчи Хўжа хонга, Ахси — Жонибекка, Андижон — Маҳмуд шоҳ Султонга, Хоразм — Қўшчи Қўпакка, Туркистон — Кўчкунчи хонга берилди. Бухоро ва Қоракўл ноиблиги Шайбонийнинг укаси Султон Маҳмудга, у вафот қилса, тўнғич
www.ziyouz.com kutubxonasi 60

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Ҳерман Вамбери
ўғли ва тахтининг вориси бўлгувчи Муҳаммад Темур Султонга тақдим этилди. Бутун мамлакатнинг жавоҳири Самарқанд билан Кеш ва Миёнкал, Аёлти билан бирликда ушбу Маҳмуд Темурнинг салтанатига берилди.
Чингиз билан Темурга тақлидан Шайбоний ўзига олий бош қўмондонлик мансабини олди. Илгари чўлларда сарсон бўлган бу одам қурол кучи билан бир неча ўлкаларнинг ҳукмдори даражасига етди. Жаҳонгирлик йўлида қурол кучи билан у янада илгари босишга ўзида қувват борлигини ҳис этмоқда эди. Эҳтимолки, яқин замонда у каби шуҳратпараст, у сингари ғайратли қаҳрамон ҳамда мамлакатининг чегарасини ғарбга кенгайтириш учун бор кучи билан ғайрат этувчи, Шайбонийдек мамлакатнинг ҳудудини шарққа томон кенгайтиришга интилувчи бошқа бир зот уруш майдонига чиқмаса, ким билади дейсиз, Шайбоний Темур каби янги бир ғаройиб хилқат сифатида кўринар эдими?
Бу янги жанговар шахс ўзининг зоҳидлиги ва тақводорлиги боис Эрон турклари қошида муҳтарам ҳисобланган Шайх Сўфи оиласининг фарзанди Шоҳ Исмоил эди (тарихда сафавийлар деб аталади — С. А.). Шайх Сўфи ардабиллик бўлиб, мақбараси эронийлар орасида ҳозир ҳам жуда муборак тутилади. Энди 14 ёшга тўлган ва ўз тарафидаги сиёсатда душманларини мағлуб қилган Шоҳ Исмоил дин зиёсининг дабдабаси соясида ўз оиласинингоддийгина жойнамозини бутун Эроннинг олий тахтига айлантиришга муяссар бўлди.
Исмоил насл жиҳатидан туркдир. Гарчи маддоҳлари унинг диний шуҳратини оширмоқ учун Сўфи наслининг еттинчи имом бўлган Мусодан бошланишини гапирсалар ҳам, Ҳазар денгизининг ғарбида яшовчи етти турк қабилалари одатан уни илоҳ даражасида ҳурмат қилар эдилар.
Исмоил ҳарбий муваффакияти соясида Эрон билан Арабистоннинг катта қисмида ҳокимият ўрнатди. Хусусан, унинг энг зўр хизмати ва шуҳратини орттирган нарса шуки, ота-боболари анъанаси буйича ҳаракат қилиб, мазҳабини қаттиқ суратда ҳимоя этди ва тарғибот воситасида тўртинчи халифа ҳазрат Али авлодига ҳурматини миллий ибодат даражасига кўтарди. Ислом динининг ўзидек эски бўлган шиа мазҳабининг сулуклари ислом дунёсининг бошқа тарафларига назаран ҳар вақт Эрон халқлари орасида кўпроқ тарқалган. Шиалик Сом қавмидан чиққан фотиҳлар (араблар) тарафидан ҳар вақт мағлуб ва мазлум Эрон авлодларннинг хиссиёт- майлларининг жароҳатланишига сабаб бўлмоқда эди.
Юқорида зикр этилган Бойсунқур Мирзо каби шиалар ёхуд арабларнинг Бухоронинг забти вақтида Шарик бин Шайх ал Маҳдийнинг ғалаёнидан англашилган каби яширин равишда шиалик баъзан Фрот дарёсининг нариги тарафида ва Мовароуннаҳрда бўлса-да, унинг ҳақиқий маркази ҳар доим Эрон эканлигидан суннийларнинг энг катта нафратлари унга қаратилган эди.
Бу мазҳаб яширин тутилган вақтда, рақиблари эътироз ва истеҳзо билан қаноатланар эдилар. Сўфилар уни ўзларининг байроқларига ёзиб, майдонга чиқишлари биланоқ сунний хонларнинг зарарига ҳаракат эта бошладилар. Кейин суннийларнинг ғазаби ниҳоятда кучайди ва ҳар икки тараф баравар даражада динни ўзларининг дунёвий мақсадлари йўлида баҳона қилдилар. Бу мазҳаб душманлигининг натижаси Осиёнинг ғарбида Узун Ҳасан билан Истамбул фотиҳи ўртасидаги урушлар вақтида кўринди, урушнинг кучайишига сабаб бўлди; шу пайтларда Эрон туркларининг «Ё, Али!» деган товушлари эшитилар эди.
Аммо Шарқда бу мазҳаб душманлиги бирмунча муддат қўл остида чўғдай кўмилиб ётди ва маданий ҳаётда нозик бир суратда майдонга чиқди. Султон Ҳусайн Мирзонинг бу вақтдаги сарой аҳволидан англашиладики, Ҳирот ва Мовароуннаҳрнинг эронли сунний араблари Эрон маданият ва маорифининг ёлғиз шиаларга махсус бўлмаганини исбот қилади. Бир оз кейин Хуросонда темурийлар билан дўстлик муносабатини ўрнатган Узун Ҳасан даврида бу масала Ўрта Осиёда, хусусан, Бухорода юқори даражада аҳамият касб этди. Бунинг сабабларидан бири — Абусаиднинг, суннийларнинг ҳақ йўлида қурбон бўлиши ҳисобланади.
Шиалик Эронда кенг тарқалиши баробарида Ўрта Осиё халқларининг бу ғайри эътиқодга
www.ziyouz.com kutubxonasi 61

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Ҳерман Вамбери
нафрати орта борди. Султон Ҳусайн Мирзонинг ҳаётлик вақтида ҳам Ҳирот, Бухоро, Самарқанд уламоси шиаларга аблаҳлик ва номуссизлик тамғасини босиб, мусулмон бўлмаганлари учун, деб уларнинг умумий равишда қул қилиб сотилишига имкон бердилар ва улар билан никоҳни макруҳ деб эълон қилдилар.
Шайбоний Муҳаммадхон ўзининг Хуросондаги муваффақиятларидан сўнг, истило йўлида Ироқ чегарасига яқинлашиб келган пайтларда, сунний ва шиа мазҳаблари орасидаги муносабат ана шу ҳолда эди, Шоҳ Исмоил билан икки орада тўқнашув чиқиши табиий эди. Турклар: «Қилични қинидан чиқарган одамга ундан фойдаланиш учун сабаб излашга эҳтиёж қолмас» дерлар. Шайбоний шунга биноан ҳаракат қилиши мумкин эди. Лекин у қаҳрамон сўфига қарши жангни муқаддас дин руҳи билан жонлантириб, янада қаттиқроқ ҳаяжон ҳосил қилиш учун авлодининг бир воизи сифатида юзланди ва 914 (1508) санада уларга ушбу мазмунда мактуб ёзди: «Эй, Эрон ҳукмдори! Менга етмиш маълумотга қараганда, сен залолат йўлига эргашиб, шайтон иғвосига берилиб, шиа мазҳабини тарқатмоқда экаксан. Сенга танбеҳ бериб айтаманки, бу ғайри шаръий мазҳабдан воз кечиб, аҳли суннат жамоасига қайтгил. Йўқса, ёққан исёнинг олови ўзингни куйдирар. Сен хато йўлдасан. Шайтон касофатидан абадий қутулиш учун бу залолатингдан воз кечиб, ҳақ йўлига қайт. Агар менинг бу сўзларим сенинг тарафингдан эътиборга олинмаса, балки ҳисобсиз кўп лашкарим билан Ироққа кирарман ва ўткир қиличимнн қўлимга олиб, сенинг Исфаҳон саройингни ҳарни қадар, унинг гумбазли бурчлари ғоят юксак бўлсалар-да, ер билан яксон этарман. Менинг жазом Ироқ аҳли учун қиёматгача унутилмас даражада шиддатли бўлур».
Шоҳ Исмоил бу мактубни жавобсиз қолдирган шекилли, Шайбоний буни унинг заифлигига йўйиб, қўл остидаги кенг мамлакатни янада кенгайтириш пайига тушди. Хуросоннинг жанубидаги шафқатсиз ўзбек ўрдуси Қандаҳорнинг нариги тарафига кечиб ўтдилар. Улар шу тариқа Қирмон устига ҳужумга ҳозирлик кўраётганларида Шоҳ Исмоил ҳужумни тўхтатиш қасди билан Шайбонийга вакил жўнатди. Шайбоний яна дўқ-пўписа билан жавоб берди. Сўфига кашкул ва ҳасса юбориб, қуйидаги мактубни ёзди: «Бу ҳадяларни қабул эт, улар сенинг отангдан қолган мерос аломатларидир. Аммо менга келганда, мен ўзимнинг машҳур улуғ бобом Чингиздан мерос қилич билан ҳокимият олдим. Агар сен ўзингнинг тиланчилик унвонингдан рози бўлмасанг, ўз муомалангдан, ўзингдан ўпкала».
Мирхонднинг ривоятига қараганда, Шоҳ Исмоил бунга қарши: «Хўп, агар мен дарвеш бўлсам, улуғ Имом Ризонинг қабрини зиёрат қилиш учун Машҳадга бориш фикридаман, сен билан ўша ерда учрашамиз», деган. Шох Исмоил уруш сафарига тамом тайёр эди. Шайбоний эса, тик қоялар орасида жойлашган фирузкўҳи қабиласининг исёни сабабли жанубга ҳаракат қилишни тўхтатишга мажбур бўлди. Уларни жазоламоқ билан овора пайтида Шоҳ Исмоилнинг кучли бир қўшин билан Машҳад томон бориши ҳақида хабар олинди. Бунинг устига, яна Сирдарёда қирғизларга қарши курашаётган ўғли Муҳаммад Темурнинг Мўюнсиз Ҳасаннинг ҳужумига йўлиқиб, даҳшатли бир суратда енгилгани ҳақида Мовароуннаҳрдан фавқулодда таассуфли ва қайғули иккинчи бир хабар тегди. Шу тариқа Шайбонийнинг кучли қўлига, ўткир кўзига айни замонда уч тарафдан зарба сезилди. Бундан ташқари, узоқ сафр машаққатлари билан унинг лашкари чарчаган ва бўшашиб қолган эди. Шайбонийнинг ўзи ҳам Марвда, Амударёнинг нариги томонига кетиш ёки душманни чўлнинг ёқасида кутмоқ ҳақида қатъий бир қарорга кела олмади. Ҳолбуки, бу пайтда Шоҳ Исмоил Домғон, Сабзавор, Нишопурнинг соқчи аскарлари бўлган ўзбекларни қувиб, фавқулодда суръат билан Машҳадга яқинлашмоқда ва даҳшатли қўшин гуруҳлари билан тажовузни давом эттирмоқда эди.
Шундай аҳволда Шайбоний ҳеч бир жойдан ёрдам олишга умид қила олмас, бинобарин, унинг учун ягона чора — вақти етиб ёрдам келса, қамалдан қутулиш умиди билан Марв қалъаси деворлари ичида ўзини ҳимоя этишдан иборат эди.
Шайбоний Марвга кириб олса, вақтдан ютишини билган Шоҳ Исмоил ҳийлага ўтди. У www.ziyouz.com kutubxonasi 62

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Ҳерман Вамбери
Шайбонийга қуйидаги мазмунда мактуб ёзди: «Сен мени Озарбойжонда зиёрат этишга ваъда берган эдинг. Лекин сўзингда турмадинг. Шахсан мен ўзим Хуросонга келдим. Шу боис сен мени қабул қилишни истамайсан, мусофирнинг олдида дарвозаларингни ёпдинг. Англашилдики, ҳозир сен бунда яшириниб қолишни истайсан. Эрон ва Озарбойжондаги маълум воқеалар мени ҳам қайтишга мажбур зтадилар, шу сабабли мен бу ердан аскаримни олиб кетаман ва кўришмоғимизни тақдирга хавола этишга қарор қилдим.
Сўз ортида иш ҳам бажарилди. Ҳийлакор Эрон ҳукмдорининг аскари қайта бошлаши билан чарчаган ва оз миқдордаги ўзбек аскари шахсан Шайбонийнинг қўмондонлиги остида чекинувчи аскарнинг орқа тарафидан ҳужум қилиб, уларни Мурғобнинг нариги тарафига қадар таъқиб этдилар. Шу пайт орқаларидаги кўприкнинг бузилганини кўриб, ўзларининг ҳийла қурбони бўлганларини англадилар. 17 мингга қадар эроний ўзбекларни бир давра ичига ўраб олганларидан кейин даҳшатли суратда қонли бир уруш бошланиб, Шайбонийнинг ҳалокати билан тугади. Душманлари эътироф этишича, ўзбеклар ҳалокатининг муқаррар эканини кўриб, ҳақиқий қаҳрамонлик билан қарши турдилар. Ўзбекларнинг ярим миқдори ҳалокат топгач, Шайбоний бир неча содиқ ва қаҳрамон тарафдорлари билан эронийларнинг тиғиз сафларини бузиб чиқадиган жангни авж нуқтасига кўтармоқ учун ўзининг сарой доирасига кетишга ҳаракат қилди. Аммо тезда тутилди ва бутун тарафдорлари билан қатл этилди. Унинг кўп жойдан яраланган гавдаси ушбу хароба ичида ўлдирилганлар орасидан топилди.
Шайбоний қаҳрамонларча ҳалок бўлган вақтда 61 ёшда эди, Шоҳ Исмоил унинг бош чаноғини олтин билан қоплатиб, коса ўрнида фойдаланди. Иккинчи бир ривоятга кўра, гўё уни Истамбулга, Султон Боязидга юборган эмиш. Чунки Мовароуннаҳр ҳукмдори билан Султон Боязид ўртасида ҳарбий иттифоқ бор эди. Шайбонийнинг ўнг қўли гавдасидан олиниб, тубандаги мазмунда масхарали бир хат билан ўзбекларнинг тарафдорига, Мозандарон ҳокимига юборилган экан. Хатда шу сўзлар ёзилган: «Сен ҳар вақт Шайбонийнинг тарафини олишни истар эдинг. Фақат унинг тириклигида бу сенга насиб этмади. Шу истагинг амалга ошсин деб Шоҳ Исмоил ҳозир сенга шу ҳомийнинг қўлини берди». Буни Эрон тарихчилари нақл қиладилар. Ўрта Осиё тарихчиларнинг айтишларига қараганда, унинг майити ўзи тарафидан Самарқандда 916 (1510) йилда бино қилинган гўзал бир мадраса ичида дафн этилгандир. Бинобарин, унинг вафоти тарихи ҳам мақбараси ҳам бир шаҳид зиёратгоҳи сифагида омма тарафидан эъзозланмоқда.
Шайбоний Муҳаммад ҳақиқатда ўзгача бир зот эди Хусусан, тарихий жиҳатдан машҳур Мовароуннаҳрнинг сиёсий жиҳатдан аҳамиятсиз бир мулки — Бухоро хонлигидаги инқилоб нуқтаси айнан унинг даврида бошлангани Шайбоний шахсини ҳурматга лойиқ этади.
Шайбонийнинг ҳаёт тарихида эътиборга молик уч муҳим нуқта бор. У аввало, Ўрта Осиёликларнинг ички кучларига таяниб юришлар қилган ва оқибатда чегараси Амударё доирасидан жуда узоққа чўзилган бир мамлакатни барпо этган буюк соҳибқиронларнинг охиргиси эди. Бундан кейинги жанговар йўлбошчилар, маҳорат ва ҳирслари қанчалик катта бўлса-да, бу борадаги бахт-омадга эришолмадилар. Ичдан кўчайган Эрон ғарбдаги Бухоро ва Самарқанд эллари учун енгилмас, юксак ва метин бир девор ҳолига келди. Иккинчидан, бундан кейин Ўрта ва Ғарбий Осиёда қабилалар уруши қатъий тугади. Ўзбеклар Турон яйловидан жанубий ғарбга тушган қавмларнинг энг сўнгги қабиласи бўлдилар. Учинчидан, илк Аму ва Сирдарёларининг нариги тарафидаги мусулмонлар билан Ғарбий Осиёдаги дин қардошлари ўртасида жуда яқин бўлмаса-да, доимий бир алоқа бор эди. Темурийларнинг инқирози ва ҳалокатлари билан бу алоқа тамом сўнди. Хусусан, сафавийларнинг шиаликни қувватлашлари сабабли алоқа узилиши янада чуқурлашди, бу айирмачилик ва мазҳабчилик билан ислом вужудига қозиқ қоқдилар.
Шайбонийнинг кўчманчи кавмлари билан бу ўлканинг шимол тарафига юриши, бунда тамомила маълум диний-ижтимоий ўзгариш қилинган (шиалик тарқалиши) вақтларга тўғри
www.ziyouz.com kutubxonasi 63

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Ҳерман Вамбери
келгани учун Мовароуннаҳр янада тезроқ мустақил бўлиб олди: жуда қадим замонлардаги каби Мовароуннахрнинг сув худуди Турон билан Эрон орасида асосий бир чегара ҳолини олди.
Шайбонийнинг шахси хусусида шуларни айтиш мумкин: у, ҳар-ҳолда ўзининг эронлик дуншанлари тарафидан тасвир этилганидек, нимани хоҳласа, шуни бажариб юрувчи ваҳший бир кимса эмас эди. Масалан, у замоннинг руҳоний уламоларига катта ҳурмат, ҳатто болаларча итоат қилиб, барча уруш сафарларида ўзи билан баробар кичкина гўзал кутубхонасини олиб юрар, Темур каби бу ҳам Дамашқ ва Ҳалаб уламоси билан диний мунозараларга қатнашган. Қуръоннинг баъзи бир оятлари ҳақида Ҳиротнинг пешқадам тафсирчилари бўлган Қози Ихтиёр ва Муҳаммад Юсуфга эътироз билдирган эди. Бобур Шайбонийнинг маъносиз ва лаззатсиз шеърлар ёзганини, уларни минбардан ўқишга амр этганини истеҳзо билан баён қилади. Аслида эса, бу уруш одами маориф ва маданият ҳақида ўз даврининг руҳидан тўла хабардор ва замонасидаги тенгдош шоирларнинг аксариятидан ортиқ даражада қалам соҳиби бўлган. Чунки унинг шеърлари, душманлари фикрининг тескариси ўлароқ, буюк бир иқтидор ва гўзал табиатга молик эканини, у ҳам туркий, ҳам форсий, ҳам арабий тиллардан асосли суратда воқиф эканини кўрсатмоқда. Султон Ҳусайн Мирзонинг вафотидан кейин бир сиқим донга муҳтож қолган кўпгина уламолар Шайбонийдан ҳимоят кўрдилар. У уламоларни хизматга олиб, муносиб вазифалар берди. Бухоро, Самарқанд, Тошкентда масжидлар, мадрасалар солишга амр этди. Ҳатто ҳарбий юришларда ҳам ўз атрофида бир неча уламо бўлган ва булар унга ҳурмат ва садоқат кўзи билан қарашган. Гарчи ўзбек номи ўзининг пайдо бўлиш вақтида ва кейинчалик, ҳатто ҳозир ҳам эронийлар назарида биқиқлик, ваҳшийлик билан бир маънода қўлланилса-да, бу гаплар бир томонлама ва Шайбонийга нисбатан нотўғридир. Чунки у маориф жиҳатидан олдинги Темур шаҳзодаларининг аксаридан паст эмас эди…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *