1.2. Шифокор томонидан бемордан бош тортиш

Муаммонинг тавсифи. Шифокорларга
турли сабабларга кўра (иш
юкламасининг кўплиги, низо пайдо
бўлишининг ҳавфи, ўзаро шахсий
ёқтирмаслик ва ҳ.к.), маълум бир
беморни даволашга рад этиши лозим
бўлган ҳолатлар мавжуд. Бу ҳолатда
қандай йўл тутиш лозим?
Меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш
Россия Федерацияси Миллий
палатасининг амалиётида Россия
Федерациясининг Федерал қонунидадан
парча илова қилинган (Федерал
қонуннинг 70-моддаси 3-қисми. 2011
йил 21 ноябрь № 323ФҚ), ушбу
ҳужжатнинг қисми, шифокорга беморни
даволашни рад этишга ҳуқуқ беради,
бироқ бугунги кунда Ўзбекистон
Республикаси қонунчлигида бундай
ҳолатнинг мавжудлиги аниқланмади.
Демак, мазкур масала ҳанузгача очиқ.
Даволовчи шифокорда қуйидаги
имкониятлар бўлиши керак: тегишли
мансабдор шахс билан келишилган
ҳолда (бўлим бошлиғи, тиббиёт
ташкилоти директори, тиббий
ташкилотнинг бўлим раҳбари) беморни
ва унинг даволанишини назорат
қилишдан бош тортишини маъмуриятга
ёзма равишда хабардор қилиши керак,
фақатгина унинг раддияси беморнинг
ҳаётига ва ўзгаларнинг соғлиғига
бевосита таҳдид солмаслиги даркор.
Даволовчи шифокор томонидан беморни
кузатиш ва даволашдан бош тортганда,
расмий равишда рад этилганлиги
тўғрисида ёзма билдиришнома
берилсагина, тиббий ташкилотнинг
мансабдор шахси (бўлим бошлиғи, ушбу
тиббий муассасанинг директори, тиббий
ташкилотнинг бўлим раҳбари)
даволовчи шифокорни алмаштиришни
ташкил қилиши шарт.
Шундай қилиб, бир вақтнинг ўзида учта
шарт бажарилганида даволовчи
шифокор томонидан беморни кузатиш
ва даволашдан бош тортиши мумкин:
1) шифокор томонидан беморни кузатиш
ва даволашдан бош тортиши беморнинг
ҳаётига хавф туғдирмаслиги керак;
2) шифокор томонидан беморни кузатиш
ва даволашдан бош тортиши
8
атрофдагиларнинг соғлигига хавф
туғдирмаслиги керак;
3) шифокор томонидан беморни кузатиш
ва даволашдан бош тортиши тиббиёт
муассасасининг мансабдор шахси
(раҳбари) билан келишилган бўлиши
лозим.
Бундай ҳолда, атрофидагилар соғлигига
хавф туғдирадиган касалликлар
рўйхатига беморнинг ҳаётига хавф
туғдирадиган тўсатдан ўткир
касалликлар, ҳолатлар, сурункали
касалликларнинг хуружи ва кучайиши
рўйхати киритилиши керак, хусусан:
а) онг бузилиши;
б) нафас олиш бузилиши;
в) қон айланиш тизимининг бузилиши;
г) беморнинг хатти-ҳаракатлари
оқибатида, ўзига ёки бошқа шахсларга
бевосита хавф туғдирадиган руҳий
касалликлар хуруж қилиниши;
д) оғриқ синдроми;
е) ҳар қандай этиологияли шикастланиш,
заҳарланиш, яраланишлар (беморнинг
ҳаёти учун хавф туғдирадиган қон кетиш
ёки ички аъзоларига зарар етказиш);
ж) термик ва кимёвий куйишлар;
з) хар қандай этиологиядаги қон
кетишлар;
и) туғиш, хомиладорликни муддатидан
олдинги туғуруқ хавфи.
Шундай қилиб, беморда юқорида қайд
қилинган касалликлар ва ҳолатлар ҳамда
атрофидагиларга хавф туғдирадиган
тегишли рўйхатда белгиланган
касалликлар мавжуд бўлмаса, шифокор
бундай беморни кузатиш ва даволашни
рад этиш ҳуқуқига эга.
Тиббий ташкилотнинг тегишли
мансабдор шахсига (раҳбарига) маълум
бир беморни кузатиш ва даволашни рад
этиш тўғрисидаги ариза ёзишингиз
керак, унда Сиз қуйидагиларни
кўрсатишингиз шарт:
1) беморни кузатиш ва даволашни рад
этиш сабаблари (масалан, ортиқча
юклама);
2) беморни кузатиш ва даволашни рад
этиш учун асослар (беморда юқорида
келтирилган касалликлар ва ҳолатлар
мавжуд емаслиги);
3) беморни кузатиш ва даволашнинг
мумкин бўлган салбий оқибатлари
(масалан, бемор билан алоқа ўрнатишда
қийинчиликлар билан боғлиқ муаммолар
туфайли кўрсатиладиган тиббий ёрдам
сифатининг пасайиши). Бундай ҳолда,
тиббий ташкилотнинг тегишли вакили
(раҳбари) бундай аризаларни қондириш
мажбуриятига эга эмаслигига алоҳида
эътибор қаратамиз, ҳамда шунга мос
равишда, муайян даволовчи шифокор
томонидан беморни кузатиш ва
даволашни рад этишни
мувофиқлаштириш масаласи тиббий
ташкилотнинг мансабдор шахсининг
(раҳбарининг) мутлақ ваколатига
киради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *