1.4. Тиббиёт ҳодимини хақорат қилиш

Муаммонинг тавсифи
Кўпинча тиббий ҳодимлар ўзларининг
касбий мажбуриятларини бажариш
давомида беморларнинг беодоб ва қўпол
муомалага, ҳамда уларниг ҳақоратларга
дуч келишади, шу билан бирга беморлар
ўзининг барча ҳуқуқларига риоя қилиш
ва уларга нисбатан одобли муносабатда
бўлишни талаб этишади. Шаъни ва қадр-
қимматини ҳимоя қилиш учун ўз
ҳуқуқларингиздан қандай
фойдаланишингиз керак?
Меъёрий-ҳуқуқий тартиб
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
Кодексининг 140-моддасида “Ҳақорат
қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-
қимматини беодоблик билан қасддан
таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар
учун маъмурий жазо қўлланилгандан
кейин содир этилган бўлса, — таянч
ҳисоблаш миқдорининг икки юз
бараваригача миқдорда жарима ёки икки
юз қирқ соатгача мажбурий жамоат
ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш
ишлари билан жазоланади” деб
белгиланган.
(140-модда биринчи қисмининг
санкцияси Ўзбекистон
Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги
ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда —
Қонун ҳужжатлари маълумотлари
миллий базаси, 04.12.2019 й.,
03/19/586/4106-сон)
Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 27-моддаси,
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексининг 41 моддасини кўринг.
12
Нашр қилиш ёки бошқача услубда
кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий
ахборот воситалари орқали ҳақорат
қилиш — таянч ҳисоблаш миқдорининг
икки юз бараваридан тўрт юз
бараваригача миқдорда жарима ёки икки
юз қирқ соатдан уч юз соатгача
мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир
йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш
ишлари билан жазоланади.
(140-модда иккинчи қисмининг
санкцияси Ўзбекистон
Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги
ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда —
Қонун ҳужжатлари маълумотлари
миллий базаси, 04.12.2019 й.,
03/19/586/4106-сон)
Ҳақорат қилиш:
а) жабрланувчини ўз хизмат ёки
фуқаролик бурчини бажариши
муносабати билан боғлиқ ҳолда;
б) хавфли рецидивист томонидан ёки
туҳмат қилганлиги учун аввал судланган
шахс томонидан содир этилган бўлса, —
таянч ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз
бараваридан олти юз бараваригача
миқдорда жарима ёки икки йилдан уч
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир
йилгача озодликни чеклаш ёки бир
йилгача озодликдан маҳрум қилиш
билан жазоланади.
(140-модда учинчи қисмининг
санкцияси Ўзбекистон
Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги
ЎРҚ-586-сонли таҳририда — Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-
сон):
Муаммони ҳал қилиш алгоритми
Aгар, тиббий ҳодим ўзининг касбий
мажбуриятларини бажариш жараёнида
бемор томонидан ҳақоратланган бўлса,
қуйидаги ҳаракатлар алгоритмидан
фойдаланиш тавсия этилади.
1) Имкон қадар кўпроқ гувоҳларни қабул
хонангизга таклиф қилинг. Соқчилар,
ҳамкасблар, хизмат кўрсатувчи ёрдамчи
ҳодимлар ва бошқа беморлар гувоҳлик
беришлари мумкин. Бу айниқса
муҳимдир. Шундай қилиб, албатта, ҳар
қандай фуқаро гувоҳ бўлиши мумкин,
лекин суд томонидан ҳар бир гувоҳнинг
фикри инобатга олинмайди. Жуда кўп
ҳолатларда судялар баъзи гувоҳлар
манфаатдор шахслар эканлигига
ишонишади (судья фикри бўйича ушбу
тоифага, хусусан, тиббий ташкилот
ходимлари тегишли бўлиши мумкин).
Aммо, ўз навбатини кутаётган бошқа
беморлар манфаатдор шахс бўлиши
мумкин эмас, шунинг учун уларни қабул
қилиш хонангизга таклиф қилиш жуда
муҳимдир.
2) Бўлаётган воқеани диктофон орқали
ёзиб олиш. Aгар шифокорга қарши
ҳуқуқбузарлик содир этилаётган бўлса
(масалан, ҳақорат), диктофондан
фойдаланиш қонунийдир. Aммо сиз
бемордан бўлаётган воқеа диктофонга
ёзиб олинаётганлик фактини
яширмасдан очиқчасига ишлатишингиз
шарт (бу суд томонидан диктофон
ёзувини иш материалига далил сифатида
қўшиб бўлмайдиган, яъни қонунни
бузган ҳолда олинган далиллар сифатида
киритиш тўғрисидаги аризани рад
этишга асос бўлмаслиги учун зарур). Сиз
диктофонни олишингиз ва шу қаторда
қуйидагича гапиришингиз керак: “Мен,
13
шифокор (ўз исми, отасининг исми,
фамилияси), бемор билан суҳбатимизни
(беморнинг исми, отасининг исми ва
фамилияси) менга нисбатан содир
бўлаётган ҳуқуқбузарликка ўзимнинг
ҳуқуқларимни ҳимоя қилиш мақсадида
диктофонга ёзиб оляпман, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 140-
моддасида ХАҚОРАТЛАШ ва тегишли
далилларни тўплашда ҳуқуқимни ҳимоя
қилиш мақсадида.
Бундай диктофон ёзуви судда
тегишли тарзда таъсир қилиши
мумкин. Ўз навбатида, судялар,
қоида тариқасида, бундай
диктофон ёзувларни кўрилаётган
ишга қўшиш тўғрисидаги
илтимосномани
қаноатлантирадилар.
3) Ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органларининг вакилларини
чақириш, яъни, ички ишлар
органларига тегишли ариза билан
телефон орқали мурожаат қилиш
керак. Кўпинча суд
муҳокамаларида судья қуйидаги
саволни беради: “Сиз ҳуқуқни
муҳофаза қилиш идораларига
мурожаат қилдингизми?” Шахсий
таркиб – гуруҳ чақирувига келган
келмаганлиги муҳим эмас, бироқ
ариза бериш омили қайд этилади,
ишни судда кўриб чиқишда бу
жуда муҳимдир.
4) Сиз тиббий ҳужжатларга тегишли
қайдларнини киритишингиз лозим
(судда тўғридан-тўғри далиллар манбаи
бўлиб ҳизмат қилади) шунингдек, воқеа
тўғрисида ёзма равишда раҳбарингизга
хабар беришингиз керак.
5) Салбий белгиларни ва вақтинча
ишлаш қобилиятини йўқотиш (масалан,
артериал қон босимининг кўтарилиши,
тахикардия, бош айланиши, кучли
ҳолсизлик ва бошқалар) ташхис қўйиш
мақсадида ҳамкасбларингиздан тиббий
ёрдам сўранг.
Сўнгра, агар сиз беморни фуқаролик
жавобгарликка тортишни
режалаштирсангиз, қонунчилик нуқтаи
назаридан маънавий зарар етказган деб
ҳисобланган маънавий ва жисмоний
аъзобларни ҳис қилганингизни
исботлаш учун зарур бўлади.
6) Шунингдек, кейинчалик туман
прокуратурасига сиз
хақоратланганлигингиз тўғрисидаги
ариза нусҳасини юборишингиз лозим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *