1.9. Тиббиёт ходимларининг ўзаро муносабатлари

Aгар сиз хато қилган бўлсангиз –
ушбу хатони тузатиш учун
дарҳол ҳамма нарсани қилинг
.
(Далай Ламадан 18 та ҳаётий қоидалар)
Далай-лама XIV (ўн тўртинчиси)
Муаммонинг тавсифи
Бу савол жуда нозик, сабаби кўпинча
бемор “зарурий маълумотни” қидириш
учун бир шифокордан бошқасига ўтади.
Бир шифокорнинг ҳамкасбининг хатти-
ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги)
тўғрисида ўйлаши мумкин бўлган
ҳолатлар мавжуд, чунки бундай
ҳолатларнинг тактикаси аниқ кўринади.
Бирига равшан бўлган нарса бошқасига
тушунарсиздир. Бу тўғрими? Биз
ҳаммамиз инсонмиз ва шифокорлар ҳам
мавжуд маълумотларни нотўғри
тушунишлари ва изоҳлашлари мумкин.
Ҳар бир шифокор беморни ҳато
қилганда вазиятларга дуч келади, бундай
ҳолларда нима қилиш керак? Aхлоқ
қоидаларига кўра, сукунат сақлаш ва
беморнинг соғлиғини ҳавф остига қўйиш
ёки ўз ҳамкасбининг обрўсига шубҳа
туғдириш керакми? Ҳақиқатдан ҳам
28
ахлоқий танловдир, лекин кўп
ҳолатларда шифокорлар «noli no cere –
зарар етказма» қонунига амал
қилишади. Ҳеч бир шифокор ўз
беморига атайлаб зарар етказмоқчи эмас.
Aгар ҳато қилинган бўлса, уни тузатиш
керак.
Бироқ, шифокор ҳам одам эканлигини
эсдан чиқармаслик керак, баъзида хато
қилиш одамнинг табиати.
Хўш, бу вазиятда нима қилиш керак?
Меъёрий-ҳуқуқий база
Қуйидаги халқаро ҳужжатларда
кўрсатилган:
1949 йил октябр ойида Лондонда (Буюк
Британия) бўлиб ўтган Жаҳон тиббий
ассоциациясининг 3-Бош ассамблеяси
томонидан қабул қилинган Халқаро
тиббий этика кодексида; 22-Жаҳон
Тиббий ассамблеяси, Сидней,
Aвстралия, 1968 йил август ва 35-Жаҳон
тиббий ассамблеяси, Венеция, Италия,
1983 йил октябрда тўлдирилган бўлиб,
шифокорларнинг бошқа вазифалари
қаторида шифокор (врачларнинг
вазифаларининг 4-банди) шифокор
билан муомалада ҳалол бўлиши
кераклиги белгилаб қўйилган. Беморлар
ва ҳамкасблар билан компетентсиз
ҳамкасблари билан курашиш
кераклигини кўрсатган.
Ўзини тутиш алгоритми
1) Aгар сизнинг ҳамкасбингиз клиник
ва лаборатория маълумотларини
нотўғри талқин қилаётганини ва/ёки
беморга нисбатан нотўғри тактикани
қўллаётганини кўрсангиз,
ҳамкасбингиздан иложи борича
хушмуомалалик билан сўраш
мантиқий бўлади (масалан, суҳбат
пайтида бўлганингизда, худди шу
хонада бемор ҳам бўлса), шифокорни
мумкин бўлган ҳатолардан ва
беморни мавжуд хавфлардан ҳимоя
қилиш ниятингиз ҳақида тахмин
қилмаслиги учун.
2) Aгар сиз ушбу вазиятдан сўнг,
ҳамкасбингизнинг нотўғри
тактикаси тўғрисида билсангиз ва у
билан боғланиш имконига эга
бўлмасангиз (ёки у сиз билан
мулоқотга чиқмаса), бемор ҳақида
қўшимча маълумот олиш учун бошқа
мутахассисга мурожаат қилинг ёки
сизнинг ваколатингизга йўл қўйса
сиздан аввал даволаган
шифокорнинг тавсия ва даволашни
бекор қилиш ва/ёки тўлдириш,
киритилган ўзгартиришларни ва
қўшимчаларнинг ҳар бир бўлимини
тушунтириш (бу каби беморларни
даволаш учун терапия меъёрларини
белгилайдиган баённомалар,
тавсиялар ва/ёки бошқа ҳужжатлар
билан боғган ҳолда).
3) Ушбу қадамлар, бир томондан,
беморларни тиббий ҳатолардан ва
шифокорларнинг аҳоли орасида
обрўсини пасайтиришдан ҳимоя қилиш
учун ишлаб чиқилган. Aгар тактика ва
даволашда ҳатоларни олдини олиш
имконияти бўлса, бундай муаммоларни
дарҳол ҳал қилиш тавсия этилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *