I боб. Давлат суверенитети

I боб. Давлат суверенитети
1-модда.
Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен,
демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.
Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган
номлари бир маънони англатади.
2-модда.
Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат
қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар
олдида масъулдирлар.
3-модда.
Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-
ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти органларининг тизимини
белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади.
Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир.
4-модда.
Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи миллат
ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини
таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.
5-модда.
Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат
рамзлари – байроғи, герби ва мадҳиясига эга.
Давлат рамзлари давлат ҳимоясидадир.
6-модда.
Ўзбекистон Республикасининг пойтахти – Тошкент шаҳри.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *