I- Боб. Шифокор ва бемор ҳуқуқий муносабатлар тизими 1.1. Бемор томонидан шифокорни танлаш

Муаммоли вазият
Аксарият ҳолатларда, шифокорнинг иш
хажмининг кўплигидан, уни даволовчи
шифокор сифатида танлаган беморни
қабул қилишига имкон бермайдиган
вазият юзага келади. Шундай вазиятда
нима қилиш керак?
Ҳуқуқий – меъёрий тартиб
Ушбу жараён Ўзбекистон Республикаси
қонунчилигида тартибга солинмаган.
Шифокор беморларга ёрдам беришдан
бош торта олмайди. Натижада, ортиб
кетган босим руҳий чарчашга олиб
келади, тиббий ҳато хавфини оширади,
шифокор ва умуман барча
шифокорларнинг обрўсига таъсир
қилади. Бундай салбий ҳолатларни
бартараф этиш учун, масалан, Россия
Федерациясида қуйидаги чоралар
кўрилди:
«Фуқароларга давлат томонидан
кафолатланган бепул тиббий хизмат
кўрсатиш доирасида фуқарога тиббий
ёрдам кўрсатишда, у ваколатли федерал
ижроия органи томонидан тасдиқланган
тартибда тиббий ташкилотни танлаш ва
шифокор розилиги шарти билан уни
танлаш ҳуқуқига эга». Россия
Федерацияси Миллий тиббий
палатасининг амалиётида
кўрсатилганидек:
«Бирламчи тиббий ёрдам олиш учун
фуқаро тиббий ташкилотни, шу
жумладан ҳудудий-участка тамойили
асосида йилига кўпи билан бир марта
танлайди (фуқаронинг яшаш ёки туриш
жойини ўзгартириш ҳоллари бундан
мустасно). Ўз навбатида, танланган
тиббий ташкилотда, фуқаро йилига
кўпи билан бир марта (тиббий
ташкилотни алмаштириш ҳоллари
бундан мустасно) терапевт- шифокор,
ҳудуднинг терапевт-шифокори,
педиатр-шифокор, ҳудуднинг педиатор-
шифокори, умумий амалиёт шифокори
(оилавий шифокор) ёки фельшерни (ўрта
тиббиёт ходими) шахсан ўзи ёки ўзининг
вакили орқали тиббий ташкилот
раҳбарига номига ариза бериш орқали
танлаш амалга оширилади. Муаммо
шундаки, бемор томонидан танланган
шифокор даволашдан бош тортган
ҳолатда ҳам, бемор ушбу шифокорга
бириктирилмаслигига кафил бўла
олмайди”
.
Биз шуни қўшимча қиламизки,
Ўзбекистон Республикасида бу
нюанcлар ҳали эътиборга
олинмаганлиги туфайли уларни
инобатга олиш зарур, ҳамда ушбу
масалани қонун ҳужжатларида акс
эттириш лозим.
Ўзбекистонда шифокорга индивидуал
лицензия берилиши амалиёти мавжуд
эмас, шунинг учун беморга тиббий
хизмат тиббий муассасада кўрсатилади
(тиббиёт муассасаси ва жисмоний шахс
ўртасида тузилган шартномага
мувофиқ).
Муаммони ҳал қилиш алгоритми
Ушбу вазиятнинг мавжуд бўлган ечими –
Россия Федерацияси Миллий палатаси
томонидан таклиф қилинган услубидир.
7
Алгоритм Ўзбекистон Республикасида
қисман мослаштирилиши ва унификация
қилиниши мумкин. Агар шифокор
беморни унга бириктирилишига рози
бўлмаса, у муассаса ёки бўлим
бошлиғига қуйидаги сабаблар
кўрсатилган ҳолда билдиришнома ёзиши
керак:
1) Ушбу беморни унга
бириктирмаслик сабабини;
2) Мавжуд бўлган беморлар сонини
кўрсатиш орқали бандлик
даражасини маълум қилиш;
3) Қўшимча юклама меҳнат
жараёнига, ҳамда мавжуд
беморларга тиббий хизмат
кўрсатиш сифатига салбий таъсир
кўрсатиши мумкинлигини
тушунтириш.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *