III боб. Конституция ва қонуннинг устунлиги

III боб. Конституция ва қонуннинг устунлиги
15-модда.
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади
ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро
ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисмидир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида
Ўзбекистон Республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача
қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномаси қоидалари қўлланилади.
Давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар,
фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция
ва қонунларга мувофиқ иш юритадилар.
16-модда.
Ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон
Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг
биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принцип ва нормаларга
зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун
ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип
ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *